Ишло жойларида хизмат кўрсатиш инфратузилма тизимининг озирги олати ва унинг инновацион ривожланиш тенденциясининг талили

Автор: Яхяев Э.Я.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (55), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада муаллиф Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида қишлоқ хўжалиги мисолида унга боғлиқ инфратузилма тизими ва унинг инновацион ривожланиш тенденциясининг қиёсий таҳлилини амалга оширган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140265866

IDR: 140265866

Текст научной статьи Ишло жойларида хизмат кўрсатиш инфратузилма тизимининг озирги олати ва унинг инновацион ривожланиш тенденциясининг талили

Ҳозирги жаҳондаги интеграциялашув ва Covid-19 пандемияси жараёни шароитида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш қишлоқ жойларда хизмат кўрсатувчи инфратузилмани барқарор ривожлантириш асосида тармоқнинг ташқи ўзгарувчан муҳитга мослашувчан, турли хилдаги инновациялар ва илмий-техника тараққиётига таъсирчан бўлиш зауруриятини келтириб чиқармоқда. Шу боис, дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида қишлоқ жойларда хизматлар тараққиётининг замонавий босқичи – унинг самарадорлигини ошириш учун аграр соҳа ва фан-техника соҳаси тармоқларининг тизимли интеграциясини таъминловчи инновацион моделга ўтиш босқичи деб тавсифланмоқда. Хусусан, қишлоқ жойларда “ҳозирги кунда ер, энергия ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланишга, шу билан бирга, дунёдаги қашшоқ аҳолининг эҳтиёжларига кўпроқ эътибор қаратиш имконини берувчи ишлаб чиқариш ва тақсимлаш тизимларини оптималлаштириш ҳамда янги бизнес моделларини татбиқ этиш мақсадида “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни яратишга зарурат туғилмоқда”1.

Дунё аҳолисининг 2050 йилга бориб, 9,7 млрд. кишига2 етиши жаҳон миқёсида глобал муаммоларни келтириб чиқаради. Ушбу муаммолар етарли миқдорда овқатланиш ҳуқуқига эришиш ва ҳар бир одамнинг очликдан озод бўлиш учун асосий ҳуқуқига жиддий таҳдид солмоқда. Кўпайиб бораётган аҳолини озиқлантириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилардан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш талаб қилинади. Шу нуқтаи назардан, қишлоқ жойларда инновациялар озиқ-овқат тизимини ислоҳ қилиш, оилавий фермерларни қашшоқликдан қутқариш, озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор қишлоқ хўжалиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йил 25 сентябрда қабул қилинган “Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган барқарор ривожланиш соҳаси Кун тартиби” резолюциясига2 эришишга ёрдам берадиган асосий восита ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам инновацион жараёнларни иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шу жумладан, қишлоқ жойларимизда хизмат кўрсатувчи соҳалардан бири қишлоқ хўжалигида фаоллаштириш учун барча шароитларни таъминлашга эътибор қаратиб келинмоқда. Инновацион ривожланиш қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шу билан бирга, унинг қиёфасини тубдан ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқларини ривожлантиришнинг янги босқичига ўтиш имконини беради. Бу борада мамлакатимизни модернизация қилиш шароитида “қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш лозим”, “йўқолиб бораётган қадимги навларни тиклаш, селекция ишларини оқилона ва самарали йўлга қўйиш, соҳага илм-фан ютуқлари, инновацион ишланмаларни кенг жорий этишимиз зарур”3 ҳамда “қишлоқ хўжалиги технологияларини мукаммал эгаллаган, замонавий ишлаб чиқариш ва инновация усулларидан хабардор фермерлар сув билан ҳаводек зарур”4лиги устувор вазифа этиб белгиланди. Бунда инфратузилманинг инновацион ривожлантириш усул ва механизмлари нафақат миллий иқтисодиётнинг замонавий бозор тамойилларига жавоб бериши, балки ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳам ҳисобга олиши зарур. Умуман, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоғида инновацион фаолият ва жараёнларни мажмуавий ҳолда ўрганиш, амалиётда ҳосил бўлган ҳолатни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиш ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани инновацион ривожлантириш объектив заруратга айланмоқда.

Қишлоқ жойларда аграр соҳани барқарорлаштиришда инфратузилма тармоғининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжаликлари ташкил этилган ҳудудларда ушбу тармоқларни ташкил этиш ва ривожлантиришга эътибор қаратилди. Республика бўйича жами 8348 та турли хилдаги инфратузилма шахобчалари фаолият юритиб келмоқда, энг катта улуши Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади. Навоий, Жиззах вилоятларида шахобчалар сони ҳам сезиларли ошган. Аммо битта шахобчага тўғри келадиган фермер хўжаликлари сони ва хизмат кўрсатиладиган майдон ҳажми ошиб боргани аниқланди, бу эса хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир этади.

Маълумки, республикада чорвачилик маҳсулотлари, яъни гўштнинг 94,4 фоизи, сутнинг 95,7 фоизи, жуннинг 85,5 фоизи ва қоракўл терининг 83,5 фоизи деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Аммо зооветеринария шахобчалари, асосан, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига хизмат қилмоқда. Шу сабабли чорвачилик маҳсулоти етиштирувчи деҳқон хўжаликларининг зооветеринария хизматларига талаби қондирилмай келмоқда, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш, чорвачилик маҳсулотлари сифатини ошириб бориш бўйича тегишли илмий маслаҳат ва ёрдам кўрсатилмай келмоқда.

Бунинг натижасида республикада чорва молларининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари ривожланган мамлакатларга нисбатан анча паст бўлиб қолмоқда.

Ушбу мақолани баёни давомида биз мавзу билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этишда маҳаллий олимларимизнинг тадқиқот изланишлари натижасида амалга оширилган сўров–анкеталаридан фойдаландик. Масалан Республикамизнинг Қашқадарё вилояти Миришкор тумани фермер хўжаликлари, ММТП, СИУ ва минерал ўғит билан таъминлаш шахобчаларининг раҳбарлари ўртасида сўровнома ўтказилган. Ўтказилган сўров-анкета натижаларига кўра, қишлоқ жойларида аксарият инфратузилма объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати пастлиги, кўрсатилган хизматлар учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаётгани, зарур бўлган техника ва хизмат турларининг мавжуд эмаслиги эътироф этилган (1,2-расмлар).

техникалар эскирган

" айрим техникалар эскирган

" керакли техникалар йўқ

3

58

барча хизмат турлари мавжуд

■ баъзи хизмат турлари йўқ

ММТПда янги хизмат турларини жорий этиш зарур

■ ММТП хизмат туридан фойдаланмайман

1-расм. “ММТПда мавжуд

2расм. “ММТПнинг барча хизмат

техникалар ҳолати қандай?”

турлари мавжудми?” бўйича

саволига респондентлар жавоби, респондентлар жавоби, фоиз фоиз

Хусусан, респондентларнинг 93 фоизи ҳудудларидаги мавжуд ММТПда “техникаларнинг эскирган”лигини қайд этишган, 4 фоиз респондент “айрим техникалар эскирган” деб жавоб берган ва 3 фоизи муқобил МТПда “керакли техникалар йўқ”, деб жавоб беришган. Шунингдек, сўровномада иштирок этган респондентларнинг 35 фоизи муқобил МТПда “баъзи хизмат турлари йўқ”лигини эътироф этишган, 3 фоизи “янги хизмат турларини жорий этиш зарур”, деб ҳисоблайдилар. Респондентларнинг 83 фоизи “ММТПда техникаларни таъмирлаш ва сервис хизмати”, 17 фоизи “чорвачилик тармоғини механизациялаштиришга оид хизмат”ларни ривожлантиришни таклиф этишган.

Фермер хўжаликлари ҳамда уларга қишлоқ жойларида хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари ўз корхоналарига янгилик киритишда энг катта муаммо сифатида пул маблағлари етишмаслигини сабаб қилиб кўрсатишган. Шунингдек, фермер хўжаликлари раҳбарларининг 10 фоизи инновацияларни амалиётга жорий этишдаги тўсиқ сифатида “илмий иш олиб бораётган олим мутахассислар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги”ни ва 3 фоизи “фермер хўжалиги учун керакли янгиликлар тўғрисидаги маълумотга эга эмаслиги”ни курсатишган.

Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожланишига таъсир этувчи ижобий (инновацион жараёнлар ривожланишига кўмаклашувчи) ва салбий (инновацион жараёнларга тўсиқ бўлаётган) омиллар аниқланди. Тўсиқ булаётган омиллар: давлат томонидан илмий-техник, ИТИ ва ОТМларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг чекланганлиги; инновациялар учун кредитларнинг юқори ставкаси; қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнлар таваккалчилиги юқорилиги; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва илм соҳаси ўртасида ўзаро алоқанинг яхши йўлга қўйилмаганлиги; инновацион фаолият билан шуғулланувчиларни моддий рағбатлантириш механизмининг етарли даражада ривожланмаганлиги; цишлоц хужалигида илмий-тадцицот ишланмаларининг етарлича ривожланмаган.

Инновацион жараёнларни рағбатлантирувчи омилларга эса: табиий ресурслар мавжудлиги; бозор муносабатларига асосланган хўжалик юритувчи субъектларнинг ривожланиши; илмий салох,ият; ички озиц-овцат бозорининг сиFимлилиги; экологик хавфсиз, натурал озиц-овцат мах,сулоти ишлаб чицариш имконияти.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон аграр секторида инновациялар ҳажми жами қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажмига нисбатан 0,00004 фоизни ташкил этади, қишлоқ хўжалигига оид инфратузилма тармоғида эса бу кўрсаткич ундан ҳам кам, ваҳоланки ушбу кўрсаткич бошқа ривожланган мамлакатларда 20-25 баробар кўпроқни ташкил этади. 2009-2020 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларга сарфланган харажатлар 354 баробарга ошган, аммо қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотига нисбатан инновацион харажатлар улуши эса 8,5 марта камайган. Бу маблағлар тармоқни инновацион ривожлантириш учун, албатта, етарли эмас.

Ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида жами жорий харажатлардан ўз кучи билан бажарилган илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатлар таҳлил қилинганда, асосан, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида улуши катта эканлиги аниқланди. 2012-2020 йиллар давомида республикада қишлоқ хўжалиги тармоғи бўйича фундаментал тадқиқотларга сарфланган харажатлар 135,7 фоиз ва амалий тадқиқотларга харажатлар 120,4 фоизга ошганлигини кузатиш мумкин.

Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатувчи инфратузилмалардан бири масалан қишлоқ хўжалиги соҳасининг инвестицион-инновацион ривожланиши кенг қамровли фаол жараён бўлиб, молиявий ресурслардан фойдаланиш, қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб этиш, инвесторларни излаш жараёни янги билим ва ғоялар, янги технологияларни қўллаш, жорий этиш, хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва инфратузилма тармоқларида бошқарувнинг янги шаклларини амалиётда қўллаш билан чамбарчас боғлиқдир.

Бу муаммони фақатгина инвестицияларнинг инновацияларга мос бўлиши, инвестицион ва инновацион жараёнларнинг ўзаро мутаносиб ҳолда ривожланиши шароитида ҳал этиш мумкин. Бундай ёндашув инвестиция ва инновацияларни бир тизим сифатида ўрганиш мажбуриятини юклайди ва унинг муваффақиятли ривожланиши ҳамда фаолият юритиши қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат кўрсатувчи инфратузилманинг иқтисодий ўсиши ва барқарор ривожланиш даражаси билан чамбарчас боғлиқдир (3-расм).

Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият тури бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми, млрд.сўм

Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият тури бўйича асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми, wee млрд.сўм

Деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва бу соҳаларга хизмат кўрсатиш бўйича жами инвестициялар, млрд.сўм

Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият тури бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар улуши жамига нисбатан фоизда, %

Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият тури бўйича асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми улуши жамига нисбатан фоизда, %

3-расм. Қишлоқ хўжалигида инвестициялар ҳажмининг ошиш тенденцияси

Таҳлилларга кўра, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ажратиладиган инвестициялар ҳажми кейинги йиллар давомида ошиб борган, аммо иқтисодиёт тармоқларига сарфланган жами инвестициялар ҳажмида қишлоқ хўжалигига ажратиладиган инвестициялар улуши камайиб бормоқда ва 2018 йилда 3,3 фоизни ташкил этган. Ажратилган инвестициялар асосий қисми суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга сарфлаб келинмоқда.

5 Ўзбекистон Республикаси Далат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1 .Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // «Халқ сўзи» газетаси, 2017 йил 23 декабрь.

  • 2 . Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // «Халқ сўзи» газетаси, 2018 йил 29 декабрь. 3.Глобальный инновационный индекс 2017 г.: в рейтингах лидируют Швейцария, Швеция, Нидерланды, США и Соединенное Королевство.

  • 4 .Эргашев Р.Х., Раҳматуллаев А.И., Файзиева Ш.Ш., Қурбонов А.Б., Шохўжаева З.С., Хамраева С.Н., Аманов О.О., Джалилова Н.М., Нормаматов И.Б. Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш истиқболлари. Монография. – Т.: Iqtisod-Moliya, 2019. – 240 б.

  • 5 . Эргашев Р.Х., Хамраева С.Н. Чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани инновацион ривожлантириш // «Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман (II қисм). -Гулистон, 2018. – 243-246 б. 6.Ўзбекистон Республикаси Далат статистика қўмитаси маълумотлари

Список литературы Ишло жойларида хизмат кўрсатиш инфратузилма тизимининг озирги олати ва унинг инновацион ривожланиш тенденциясининг талили

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // "Халқ сўзи" газетаси, 2017 йил 23 декабрь.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // "Халқ сўзи" газетаси, 2018 йил 29 декабрь.
  • Глобальный инновационный индекс 2017 г.: в рейтингах лидируют Швейцария, Швеция, Нидерланды, США и Соединенное Королевство.
  • Эргашев Р.Х., Раҳматуллаев А.И., Файзиева Ш.Ш., Қурбонов А.Б., Шохўжаева З.С., Хамраева С.Н., Аманов О.О., Джалилова Н.М., Нормаматов И.Б. Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш истиқболлари. Монография. - Т.: Iqtisod-Moliya, 2019. - 240 б.
  • Эргашев Р.Х., Хамраева С.Н. Чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани инновацион ривожлантириш // "Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари" мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман (II қисм). -Гулистон, 2018. - 243-246 б.
  • Ўзбекистон Республикаси Далат статистика қўмитаси маълумотлари
Статья научная