Истикболли мааллий бодом навларининг агробиологик тавсифи

Автор: Анварбекова Ч.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Бодом навлари мавжуддир жуда қимматли бўлиб, ундан ҳалқ хўжалигининг кўп тармоқларида фойдаланилади. Бодом кўчати кузда ёки эрта баҳорда экилади. У ёруғликка талабчан бўлганлиги сабабли қалинликни ёқтирмайди, таркибида оҳаги бўлган соз тупроқларда яхши ривожланади.

Ширин бодом, бодом, юқори сифатли, пўчоғи юмшоқ

Короткий адрес: https://sciup.org/140260515

IDR: 140260515

Текст научной статьи Истикболли мааллий бодом навларининг агробиологик тавсифи

Бодом - жанубий, субтропик ўсимликдир. У Марказий Осиё, Ўрта Ер денгизи, марказий Америка, бир қатор Европа мамлакатларида (Италия, Франция, Қрим, Кавказ орти) тарқалган.

Бодом иссиқсевар, қурғоқчиликка ўта чидамли, ксерофит ўсимлик бўлганлиги сабабли йилига 500-700 мм дан зиёд ёғин ёғадиган Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ ва тоғолди қияликларида қадим замонлардан бери ўсиб ҳосил бериб келади. Бу ерларда янгидан барпо қилинган бодомзорлардан ташқари табиий

ўрмонларда ёввойи ҳолда ҳам ўсади. Бу ерларда уларнинг оддий (маҳалий), Бухоро, Петунников,Тиканли, Калмиков деб аталиш.

Бодом навлари мавжуддир жуда қимматли бўлиб, ундан ҳалқ хўжалигининг кўп тармоқларида фойдаланилади. Данаги қотмаган хом бодомни шакарга қўшиб ёки мураббо тайёрлаб истемол қилиш фойдалидир. Ширин маFизли бодом 40-70% ег, 20-25% оксил, 6% шакарга эга бўлиб, турли дармондори, органик моддаларга бой бўлади ва кондитер саноати учун қимматбаҳо хомашё хисобланади. Кунжарасида 10% гача мой ва кўп миқдорда оқсил ва углеводлар бўлади. Тақир бодом таркибида ёг, оксил, шакардан ташкари 2-2,5% амигдалин булиб, парфюмерия саноатида ва медицинада кенг кулланилади.

Бодомнинг пўсти газ ютадиган кумир тайерлашда, виночиликда винога хушбўй ҳид, сифат ва там беришда фойдаланилади. Бодом пўчоғининг кулида 40% гача калий хосил булади ва уFит сифатида фойдаланилади.

Бодом ёғочи жуда қаттиқ ва чиройлидир, шунинг учун дурадгорликда ва техника учун қимматли хомашё хисобланади.Бодомнинг илдиз системаси 6 метр чукурликгача боради, кургокчиликка яхши чидайди ва тог-урмон мелиорация ишларида ҳам муҳим рол уйнайди. У қурғоқчиликка ғоят чидамли бўлиб, ер танламасдан, сувсиз, тошлоқ ва тоғнинг унумсиз жанубий ён баFирларида хам яхши уса олади.

Бодом 3-4 ёшидан хосилга киради, 12-18 ёшидан 35-40 йилгача яхши хосил беради. Яхши парваришланса 60-100 йил яшаб хосил бериши мумкин. Бодом кўчати кузда ёки эрта баҳорда экилади. У ёруғликка талабчан бўлганлиги сабабли қалинликни ёқтирмайди, таркибида оҳаги бўлган соз тупроқларда яхши ривожланади. Бир туп дарахтининг хосилдорлиги 3-4 кг дан 10-20 кг гача етади. Маълумотларга караганда энг куп хосил килган йиллари 30-40 кг гача хам булган.

Бодомнинг бундай хусусиятлари Республикамизнинг тоғ ва тоғолди лалмикор худудларидаги давлат ва нодавлат хўжаликларини хар томонлама куллаб-кувватлаш, ишлаб чикариш самарадорлигини, иқтисодий манфаатдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.2006-2009 йиллари Республикамизнинг бир катор фермер-дехкон хужаликларида ЮНЕП-ГЭФ Bioversity International лойихаси асосида махалий бодом навларини in-situ/on farm шароитида, биохилмахилликни сақлаш ва улардан фойдаланиш холатлари ва чора тадбирлари ўрганиб чиқилди ва натижада кўпчилик худудларида бодомнинг ҳар ҳил маҳалий навлари ва шакллари кенг тарқалганлиги аниқланди, уларни ўсиш манзиллари белгиланди. Янги бодомзорлар барпо килишда экиладиган навларни танлаш муҳим аҳамиятга эга. Ширин бодом навларининг ҳилмаҳиллиги ғоят турлидир. Бодомнинг энг сифатли, истиқболли, навлари серҳосил, меваси йирик, пўчоғи юпқа ва мағизининг миқдори юқори бўлади.Бодом пўчоғининг қаттиқлигига қараб тўртта тоифага бўлиш мумкин:

  • 1.    Ғалвирак бодом. Пўчоғи қоғоздек юпқа, икки бармоқ билан енгил чакилади.

  • 2.    Пўчоғи юмшоқ, бодом ғовак, иккала қўлнинг бармоқлари ёрдамида чакилади.

  • 3.    Стандарт пучоFли бодом, болга билан сал урганда чакилади;

  • 4.    Каттик пучогли бодом, пучоги каттик, болга билан кучли урганда чакилади.

Республикамизда бодомнинг юкори сифатли махалий ва четдан (АКШ, Fарбий Европа, Крим, Туркманистон ва бошка давлатлар) кел-тирилган унлаб навлари синовдан утказилган. Четдан келтирилган на-вларнинг бир кисми хосил сифатидан талабга жавоб берсада, кишки ва бахорги совукларга деярлича чидаш бермайди. Аммо бир катор интродуциялаштирилган навлар ичида Узбекистон тупрок ва иклим шароитига мос келадиган навлари хам синовдан утказилган. Экиш учун куйидаги эрта хосилга кирадиган, кургокчилик ва эрта бахорги совукларга нисбатан чидамли, хосилдорлиги муътадил, маFЗи мазали, бозор талабларига жавоб бераоладиган бодомнинг куйидаги истикболли навлари тавсия килинади:

Колхозчи махалий нави - жойдори нав танлаш йули билан аж-ратилган. KурFOKчиликка ута чидамли. ^осилдорлиги дарахтидан 4,5 кг-дан 13 кг-гача. Пучоги юмшок, оч жигар рангли, апрел урталарида гуллайди, меваси август охирида пишади. Мевасининг ўртача оғирлиги 2,39 г (418 донаси 1 кг келади), 47,5% магиз чикади, 59,9% еги бор, 3-4 чи йили хосилга киради .Гўзал маҳалий нави жойдори нав, танлаш йўли билан ажратилган. Март ойининг охири, апрелнинг бошларида гуллайди, меваси август-нинг ва сентябрнинг охирларида пишади. Стандарт пучоғли, сомон рангда, магизи ширин. Х,осилдорлиги дарахтидан 12 кг- гача. Мева-сининг ўртача оғирлиги 2,44 г (461 донаси 1 кг келади), 47,1% мағиз чиқади, унда 60,7% ёг бор, 3-4 чи йили хосилга киради.Гузал махалий нави жойдори нав, танлаш йўли билан ажратилган. Март ойининг охири, апрелнинг бошларида гуллайди, меваси август-нинг ва сентябрнинг охирларида пишади. Стандарт пучоғли, сомон рангда, мағизи ширин. Ҳосилдорлиги дарахтидан 12 кг- гача. Мевасининг уртача OFирлиги 2,44 г (461 донаси 1 кг келади), 47,1% маFиз чикади, унда 60,7% ёг бор, 3-4 чи йили хосилга киради.

Тян-шон махаллий нави жойдори нав, танлаш йули би-лан ажратилган. Эртарок гулла-шига карамасдан, бахорги кора совукларга нисбатан чидамли. росили йирик ва юпка, дарахти-дан сугориладиган ерларда 8-10 кг-гача, лалмикор шароитда 4-5 кг-гача хосил беради. Мевасининг OFирлиги 2,9 г, 49,2% магиз бера-ди, ёFлилиги 56,1%, меваси август охирларида пишади. Дарахти 3-4 чи йили хосилга киради. Самарқанд 56 маҳалий нави. Жойдори нав танлаш йўли билан ажратилган. Нокулай об-хаво шароитларига чидамли. KурFOKчиликка чидамли, эрта гуллайди, хосилининг пишиш даври урта. Дарахтидан 4-12 кг гача ҳосил беради. Стандарт пўчоғли, оғирлиги 2,38 г, мағизи ширин, микдори 46,5%, таркибида 54,4% ёг бор. Дарахти 3-4 чи йили хосилга киради.Кеч гуллайдиган   Бустон-лик нави - бодом ва шафтолини чатиштириш йўли билан яратил-ган. Ҳосилдорлиги дарахтидан 4-12 кг-гача. Стандарт пўчоғли, оч жигар рангли. Апрелнинг биринчи ярмида (3-15.04) гул-лайди, меваси 9-20 сентябрда пишади. Ҳосилдорлиги дарахтидан 4 кг-дан 12 кг-гача. Мевасининг ўртача оғирлиги 2,12 г (472 донаси 1 кг келади), 44,1% мағиз чиқади, таркибида 59,6 % ёғ бўлади, мағизи ширин, 3-4

чи йили ҳосилга киради. Ўзбек ғалвираги. Жойдори нав, эрта гуллашига

қарамасдан кеч кўкламги совуқларга нисбатан чидамли, ҳосили

ўртапишар. Пўчоғи қоғати, мевасининг ўртача оғирлиги 1,91 г, мағизи ширин ва миқдори 58,8%, ёғлиги 57,7% гача, ҳосилдорлиги дарахтидан 6-8 кг-гача. Дарахти 3-4 чи йили ҳосилга киради.Заветный – жойдори нав. Кечроқ гуллайди, баҳорги қора совуқларга чидамли. Ҳосилдорлиги юқори, хар йили дарахтидан 4,5 кг-дан-12кг- гача ҳосил беради. Пўчоғи стандарт. Мева-сининг оғирлиги 2,16 г, мағизи миқдори 56,6%, ёғ 52,9%, 3-4 чи йили ҳосилга киради.Консой - жойдори нав, табиий танлаш йўли билан ажратилган. Қурғоқчилик ва баҳорги қора совуқларга нисбатан чидамли. Пўчоғи юмшоқ, oч жигарранг, апрел бошла-рида гуллайди, меваси август охирида ёки сентябр бошларида пишади. Ҳосилдорлиги дарахтнинг ўсиш шароитига караб 3-8 кг гача. Меваси-нинг ўртача оғирлиги 2,09 г. Мағзи бодомнинг 48% ни таш-кил қилади, таркибида 55% ёғ бўлади, мағизи ширин, 3-4 чи йили ҳосилга киради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  • 1 .А.А.Абдурасулов, С.С.Калмыков. 1. Агротехника и лучшие сорта орехоплодных культур. Ташкент. 1985.

  • 2 .А.А.Абдурасулов. 2. Миндаль в Узбекистане: гибридные сорта. Ж. «Садоводство и виноградарство». № 2. 2005.А.А.Ханазаров, .А.Абдурасулов, Я.Х.Юлдашев.

  • 3 . Состав и перспективы развития миндаля в Узбекистане. «Аграрный вестник Узбекистана». № 4. 2006.

"Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Истикболли мааллий бодом навларининг агробиологик тавсифи

  • А.А.Абдурасулов, С.С.Калмыков. 1. Агротехника и лучшие сорта орехоплодных культур. Ташкент. 1985.
  • А.А.Абдурасулов. 2. Миндаль в Узбекистане: гибридные сорта. Ж. "Садоводство и виноградарство". № 2. 2005.А.А.Ханазаров,.А.Абдурасулов, Я.Х.Юлдашев.
  • Состав и перспективы развития миндаля в Узбекистане. "Аграрный вестник Узбекистана". № 4. 2006.
Статья научная