Italian risorgimento period

Автор: Mamazhonov A., Sattarov N.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (52), 2021 года.

Бесплатный доступ

The article begins with the liberation of Italy from foreign invaders in the 90s and the unification of the country, which is called the Risorjimento (Italian Renaissance). the end of the stagnation of the century, the fact that this period is called the New Age in all spheres of social life, the views of Daniel Manin, a prominent representative of the Risorjimento, are stated on a scientific basis.

Risorjimento (Italian Awakening), human civilization, foreign invaders, Renaissance, New Age, Italian patriots

Короткий адрес: https://sciup.org/140289273

IDR: 140289273

Текст научной статьи Italian risorgimento period

Инсоният тарихи тўлқинланиб ётган чексиз уммонга ўхшайди. Унинг туби ҳам, поёни ҳам кўзга илғамас манзилларга бориб туташади. Тафаккур маҳсули бўлган ва инсоният тамаддунини таъминлаган билимлар, кашфиётлар тарих катламларида куйма олтиндек кат-кат булиб, курраи заминнинг утмишини хам, келажагини хам зебу зийнатга, маъною мазмунга тулдириб турибди. Бу билимларни чукур узлаштирмай туриб, илм-фаннинг ҳали инсониятга маълум бўлмаган янги босқичига қадам қўйиш мумкин эмас. Ана шуларни хисобга олиб, биз ушбу маколада Италиянинг Рисоржименто даври ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қилдик.

XVIII асрнинг 90-йилларидан Италияни чет эл боскинчиларидан озод қилиш ва мамлакатни бирлаштириш учун ҳаракат бошланиб, бу ҳаракат Рисоржименто(итальянча УЙFOниш) номини олганлиги, аслида Ренессанс -Марказий Осиё, Эрон, Хитой (IX ва XV-асрлар), Fарбий Европада юз берган алохида маданий ва тафаккур тараккиёт даври хисобланади. “Ренессанс” атамаси дастлаб Италия(Рисоржименто)даги маданий-маънавий юксалиш (ХТУ-ХУТ-асрлар)га нисбатан кулланилган, уни урта аср тургунлигига бархам бериш боскичи деб бахолаганлар.

“Шунинг учун хам бу давр ижтимоий хаётнинг хамма сохаларида Янги давр деб аталади” [1,203].

Ренессанснинг асосий аломатлари:

  • - тафаккурда ва илму ижодда догматизм, жахолат ва мутаассибликни ёриб утиб, инсонни улуглаш, унинг истеъдоди, аклий, фикрий имкониятларини юзага чикариш;

  • -     антик давр (юнон-рум) маданиятига кайтиб, уни тиклаш, бойитиш;

  • -     черков схоластикасидан кутулиш;

  • -     адабиёт ва санъатда дунёвий гузаллик;

  • -     хаёт тароналарини кизгин куйлаш;

  • -    инсон эрки, хурфикрлилик учун курашиш.

Бунинг натижаси уларок, ижодий кудрат ва тафаккур кучини намойиш этадиган улуFвор бадиий асарлар, салобатли бинолар, илм-фан ривожланди.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг -“Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий -маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак. Бу ўлмас мерос ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом бағишлаши лозим” [2,1],- деган муҳим вазифани қўйгани айни муддао бўлди.

Шарқнинг Уйғониш даври ютуқлари Ғарбий Европадаги Уйғониш даврига бевосита таъсир этган. Чунки XII-XVI-асрларда мусулмон олами билан Европа давлатлари орасида алоқа кучайган эди. Айниқса, туташ чегара мамлакатлар: Қурдоба (Испания) , Кавказ, Болқон ярим оролида бу жараён кучли бўлган. Европаликлар Шарқ олимларининг асарларини лотин, испан, яҳудий тилларига қилинган таржималар орқали ёхуд бевосита араб тилида ўқиб ўрганганлар. Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”, “Аш-Шифо”, Форобийнинг “Илмлар таснифи”, Аҳмад Фарғонийнинг “Само ҳаракатлари ва юлдузлар илмининг жами китоби”, Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг “Алжабр вал муқобила”, Ибн Рушд, Абу Бакр Розий асарлари таржима қилиниб, кейинчалик нашр этилган.

Алгебра, алгоритм фанлари Хоразмий асарлари туфайли шаклланган. “Тиб конунлари” етти аср мобайнида Европа ҳудудларида тиббиёт дарслиги сифатида хизмат қилди. Ибн Сино шогирди Ибн Рушд ғоялари Италия, Франция ҳурфикрлигини бошлаб берган [3,4].

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг-“Фидоий ва жонкуяр зотлар бутун умрларини миллий уйғониш ғоясига бағишлаб, ўлкани жаҳолат ва қолоқликдан қутқариш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этдилар. Шу йўлда улар ўзларининг азиз жонларини ҳам қурбон қилдилар” [4,6],-деб айтганлари Миллий Уйғониш Учинчи Ренессанс пойдеворига раҳнамолигидан далолат беради.

Италияда Рисоржименто номини олган ҳаракатнинг бошланиш нуқтаси Буюк француз инқилоби бўлди. Айнан инқилоб йиллари Апенин ярим оролининг турли қисмларида бошланган, республикачилик, феодал тартибларга ва австрияликларга қарши шиорлар остида бирлашган озодлик ҳаракатларига италиялик ватанпарварлар бошчилик қилдилар.

1846 йилдан итальян давлатларида вужудга келган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқироз 1848-1849 йиллари инқилобий тўлқинга айланди ва Европадаги инқилобнинг муҳим бўғини бўлиб қолди. Миллий-озодлик ва мамлакатни бирлаштириш учун кураш деҳқонлар оммаси ва шаҳар камбағалларининг чиқишлари билан қўшилиб кетди.

Ана шундай ҳаракатларга Рисоржиментонинг кўзга кўринган намояндаси Даниел Манин раҳбарлик қилди. Шунинг учун ҳам у Италияда Рисоржиментонинг етакчиси сифатида тан олинди.

Даниел Манин 1846-1847 йилларда Италияни Австрияга қарши умумиталия урушига қатъий ва жанговар руҳда бўлди.

“1848 йил март ойида Венада юз берган инқилоб ҳақидаги хабар Ломбардия ва Венеция вилоятида австрияликларга қарши халқ ҳаракатига катта туртки бўлди. 1848 йил 17 мартда Венецияда кучли норозилик намойиши билан австрияликларга қарши бошланган кураш, март ойининг охирида Венеция республикасини эълон қилиш ва муваққат ҳукумат тузиш билан якунланди. Ҳукумат бошлиғи этиб Рисоржиментонинг кўзга кўринган намояндаси Д. Манин тайинланди”[5,207].

Австрия империясига қарши уруш ҳаракатларида Пьемонт қироллик қўшинлари билан бирга Папа вилояти, Тоскана, Неаполь қироллиги ҳарбий кучлари ҳам иштирок этди.

Урушнинг якуни Италиянинг кўплаб вилоятлари учун фожиага айланди.

Мустақиллик учун кураш ҳаракатлари бир неча йил давом этди.

Хулоса қилиб айтганимизда, 1861 йил февралда Турин шаҳрида Италия парламенти иш бошлади ва 14 март куни Виктор Эммануал Италия қироли деб эълон қилинди. Бу билан Рисоржиментонинг асосий вазифаларидан бири-мамлакатни бирлаштириш ҳал қилинди. Папа вилояти ва Венеция ҳали бу давлат таркибига кирмай қолди. Италия озодлиги учун курашаётган кучларда ички қарама-қаршиликлар катталиги сабабли Рисоржиментонинг ижтимоий вазифалари бажарилмай қолди.

Адабиётлар:

  • 1.    Йўлдошев С. ва бошқ. Қадимги ва ўрта аср Ғарбий Европа фалсафаси.-Т.: “Шарқ”. 2003. 208 б.

  • 2.    Саидов А. Инсоният тафаккури жавоҳирлари. - Тошкент. / ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН. 33(289)-сон. 2021 йил 16 февраль.

  • 3.    Уйғониш даври. https://qomus.info/

  • 4.    Долимов У. Миллий уйғониш даврининг улуғ сиймоси. - Тошкент. / ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН. 123(379)-сон. 2021 йил 18 июль.

  • 5.    Эргашев Ш. Жаҳон тарихи (Янги давр. II-қисм.1800-1918 йиллар) -Т.: “Ўзбекистон”. -2015. 566 б.

Список литературы Italian risorgimento period

  • Йўлдошев С. ва бошқ. Қадимги ва ўрта аср Ғарбий Европа фалсафаси.-Т.: "Шарқ". 2003. 208 б.
  • Саидов А. Инсоният тафаккури жавоҳирлари. - Тошкент. / ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН. 33(289)-сон. 2021 йил 16 февраль.
  • Уйғониш даври. https://qomus.info
  • Долимов У. Миллий уйғониш даврининг улуғ сиймоси. - Тошкент. / ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН. 123(379)-сон. 2021 йил 18 июль.
  • Эргашев Ш. Жаҳон тарихи (Янги давр. II-қисм.1800-1918 йиллар) -Т.: "Ўзбекистон". -2015. 566 б.
Статья научная