Иқтисодиёти тараққий этган давлатлар технопарклари тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари
Автор: Даминова М.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақола иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда технопарклар ташкил этиш тарихи, шу кунгача мавжуд технопарклар кўринишлари ва уларнинг муваффақият омилларини ўрганиш асосида Ўзбекистонда ушбу тажрибаларни қўллаш имкониятлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга бағишланган.
Махсус иқтисодий ҳудудлар, технопарк, индустриал парк, бизнес инкубатор, илмий-технология парклари, инновацион марказлар, технология ва илмий-технология конгломератлари, бизнес акселератор, кроудфандинг.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260847
IDR: 140260847
Текст научной статьи Иқтисодиёти тараққий этган давлатлар технопарклари тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари
Хозирги пайтда миллий иқтисодиётга, айниқса ишлаб чиқаришга инвестиция жалб қилиш, хорижий капитални жалб этиш долзарб фаолият деб саналмоқда. Бирон бир худудда инвестицион фаолиятини йўлга қўйиш учун эса ўша худудда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш инфраструктурасини ташкил этишни талаб этмоқда. Ушбу муаммони эса махсус иқтисодий худудлар (МИХ), технопарклар, индустриал парклар, технология трансфери марказларини очиш орқали бартараф этиш мумкин бўлади. Ушбу иқтисодий шаклларнинг самарадорлигини эса уларнинг жахон иқтисодиётидаги салмоғи ошиб бораётгани билан бахолаш мумкин. Яъни 1975 йилда жахонда жами 79 та махсус иқтисодий худудлар ва индустриал парклар ташкил этилган бўлса, 2019 йилга келиб уларнинг сони 5400 дан ошиб кетди. Хозирда дунёда жами 2500 та технопарк қайд этилган, улардан 300 таси АҚШда, 110 таси Японияда, 80 та Хитойда, Хиндистонда 50 та, Евроиттифоқда 600 та, улардан 360 таси Германияда, 80 таси Францияда, 25 та Финляндияда ва 130 таси Россия давлати худудига тўғри келади.38
“Индустриал парк” атамаси кўпчилик адабиётларда “технологик парк” деб хам қўллаб келинади. Шу билан биргаликда технопарклар бу илмий ташкилотлар, конструкторлик бюролари, ўқув муассасалари, саноат корхоналари ёки уларнинг бирлашмаси шаклида бўлиб, фан ,таълим, ва ишлаб чиқаришнинг худудий интеграциялашув шакли сифатида намоён бўлади.
Кембридж университети иқтисодчилари таърифига кўра, технопарк - бу етакчи илмий-тадқиқот университети ёки тадқиқот маркази яқинида жойлашган ва илмий тузилмалар билан ўзаро алоқалардан фойдаланадиган кўплаб саноат талаб қиладиган фирмалар ёки тадқиқот ташкилотлари гуруҳи.
Қуйидаги жадвалда технопарклар ривожланиш эволюцияси билан батафсил танишамиз (1-жадвал).
1-жадвал. Технопарклар ривожланиш эволюцияси39
Босқичлар |
|||
Хусусиятлар |
1950-1970 йиллар |
1980-1990 йиллар |
1990-хозирги вактгача |
Асосий шакли |
Университет технопарки, худудий тармоклашган технопарк, илмий шахарлар |
Технологик инкубаторлар, махсус технопарклар, технология трансфери марказлари |
Тармоқлашган технопарк, технопарклар уюшмаси |
Мақсади |
Илмий-тадқиқот ишларини жорий этиш |
Илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш |
Комьюнити капитализацияси, ахборот алмашинуви мухитини яратиш |
Ядроси |
Университет лабараториялари, лойиҳа ва тадқиқот мажмуаси бюроси, ТМК |
Технологик инкубаторларнинг офис мажмуалари |
Виртуал тармоқ, технопаркларнинг тармоқлашган бўлимлари |
Таъсисчилар |
Университет ва ТМК |
Хукумат |
Инновацион брокер ва агентлар, венчур компаниялар ва инвестицион |
39 Рыбкина, А.С. Индустриальные парки как инструмент формирования качественной институциональной среды регионов
фондлар |
|||
Махсулот тури |
Инновацион махсулот |
Технология ва технологик ечимлар |
Тадқиқот |
Технопарк асосий хизмати |
Билимлар манбаига (ВУЗ) ёки амалий ишларга кириш (компания) |
Ижара учун жойлар, кенгайтирилган хизмат турлари |
Хамжамиятга кириш имкони |
Лидер-давлатлар |
АҚШ ва Буюк Британия |
Европа давлатлари ва АҚШ |
АҚШ |
Биринчи босқич. 1950 йилларнинг охирларида АҚШ ва Буюк Британиянинг Стенфорд, Кембриж ва бошқа шаҳарларида маҳаллий тадқиқотчилар ғояларини амалга ошириш учун платформалар бўлиб хизмат қилган биринчи университет технопарклари яратилди. Кейинчалик, бундай технопарклар асосида кўплаб юқори технологияли халқаро компаниялар пайдо бўлди.
Иккинчи босқич. 70-80-йилларни қамраб олди. ХХ асрда технопарклар кўчмас мулк бизнесининг хусусиятларига эга бўлди. Улар тадқиқот ва ишланмалар натижаларини фақат ижара майдонларини сотиш ва ўсиб бораётган инновацион компанияларга маъмурий хизматлар кўрсатиш орқали тижоратлаштирдилар. Ушбу босқич технологик инкубаторлардан (бизнес-инкубаторлардан) кенг фойдаланиш, шунингдек, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига йўналтирилган кўплаб ихтисослашган технопаркларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланди. Технология инновацион компаниялар маҳсулотига айланди.
Технопарклар ривожланишининг учинчи босқичи 90-йилларда, улар инновацион муҳит субъектлари ўртасидаги алоқа учун ҳудудий платформага айлангандан бошланади. Технопарклар ушбу функцияни илгари бажарган, аммо ҳозирги босқичда ишлаб чиқарувчилар ва тадқиқотчиларни турли хил профессионал жамоаларга (инвесторлар, саноат корхоналари ва бошқалар) тақдим этиш орқали ишлаб чиқарувчилар ва тадқиқотчиларнинг жаҳон бозорига киришини таъминлаш учун алоқа ёки хизматларни сотишга эътибор кучайган. Шундай қилиб, технопарклар ташкилий тузилмаларга, инновацион бизнес учун турли тадбирларнинг ташкилотчиларига айланди ва уларнинг ишлаши учун виртуал имкониятларни кенгайтирди.40
Ҳозирги пайтда технопарклар эволюцияси тенденциялари ўзгариши кузатилмоқда. Уларга таъсир кўрсатган асосий омиллар:
-
- жисмоний инфратузилмани қуриш ва ишлатиш нархининг ошиши;
-
- шахсий компютерлар ва алоқа воситаларидан кенг фойдаланиш, географик жиҳатдан бир-биридан узоқ бўлган объектлар ўртасидаги ахборот тўсиқларини бартараф этиш;
-
- инновацион маҳсулотларга бўлган талабнинг пасайиши туфайли инновацион компанияларнинг молиявий имкониятларининг пасайиши.
Технопаркларнинг бажарадиган вазифалари хажми ва хусусиятига кўра беш хил тури ажратилади (2-расм.).
-
1. Инновацион марказлар - биринчи навбатда юқори технологиялар билан боғлиқ бўлган янги фирмаларга ёрдам кўрсатадиган марказлар. Ғарбий Германия марказларини инновацион марказларга мисол қилиб келтириш мумкин. Хусусан, Берлин Инновацион Маркази йиғиш ва ривожлантириш ишлари билан шуғулланадиган компаниялар учун бизнес инкубатор ҳисобланади. У ташкилотларга молиявий, технологик ва ташкилий масалаларни хал қилишда ёрдам беради.
-
2. Илмий -тадқиқот парклари - янги ва етук фирмаларга хизмат кўрсатадиган илмий ва тадқиқот парклари ёки университетлар билан яқин алоқаларни ўрнатади. Мисол тариқасида Кембридж илмий паркини кўриб чиқсак, 90-йилларнинг ўрталарида. Кембриж илмий паркида электроника, асбобсозлик, дастурий таъминот ва бошқа соҳаларни қамраб оладиган 400 дан ортиқ юқори технологияли кичик фирмалар фаолият кўрсатган, шунингдек, ушбу илмий парк ўз фаолиятида (тадқиқот, ишлаб чиқариш, консалтинг) турлича бўлган янги венчур капитал фирмаларини назорат қилган.
-
3. Технологиялар парклари ихтиёрида билимларни талаб қиладиган фирмаларнинг бутун тармоғи ва ишлаб чиқариш мавжуд, аммо
-
41 Павлов, Э. Технопарк – важный элемент современной инновационной экономики [Электронный ресурс] / Э. Павлов // Умное производство. – 2014. – № 9
-
-
4. Технологик марказлар - бу янги юқори технологияли фирмаларни ривожлантириш учун яратилган сервис корхоналаридир. Уларнинг асосий вазифаси кичик билим талаб қиладиган кичик бизнесни ривожлантиришдир. Уларнинг сони айниқса АҚШда жуда кўп (400 дан ортиқ). Масалан, маҳаллий технология институтига асосланган Жоржия мукаммаллаштириш маркази. Марказ ташкил топган кундан бошлаб дастлабки уч йил ичида янги фирмаларга маслаҳат беради ва уларга молиявий ёрдам беради.
-
5. Технологиялар ва илмий паркларнинг конгломератлари (камарлари), уларнинг мақсади бутун минтақаларни юқори технологик зоналарга айлантиришдир. Энг таниқли конгломерат дунёга машҳур Силикон водийси бўлиб, у кўплаб илмий-тадқиқот ташкилотлари, институтлари, илм-фанни талаб қилувчи ва хизмат кўрсатувчи компаниялардан иборат. Силикон водийси энди фазовий имкониятларини деярли йўқотди ва янги тадқиқот ва саноат компаниялари унинг шимолидаги шаҳарларга кўчиб ўтмоқдалар.

2-расм. Технопаркларнинг турлари 41
университетлар ёки илмий-тадқиқот институтлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилмаган.
Қуйидаги жадвалда ривожланган давлатларда технопарк моделлари билан танишамиз (2-жадвал).
2-жадвал. Ривожланган да влатлар технопарк моделлари42
Белгилари |
Америка модели |
Аралаш модел |
Япон модели |
Мақсади |
Фанни тижоратлаштириш, жахон таъсирини кенгайтириш |
Худудлар иқтисодиёти тузилмаларини қайта қуриш |
Дунё етакчиси бўлишга интилиш |
Иштирокчилар |
Университетлар, хусусий фирмалар ва банклар, қисман давлат |
Хукумат, махаллий органлар, хусусий фирмалар, университетлар |
|
Муваффақият омили |
Университетларда илмий салохиятнинг юқорилиги, самарали инфраструктура, яратувчанлик ташаббуси, тадбиркорлик рухи |
Янги товарлар бозорининг юқори сурати, ахборотлаштиришнин г юқори даражаси, кичик ва ўрта бизнеслар тармоғи |
|
Ихтисослиги |
Микроэлектроника, харбий технологиялар, биотехнологиялар, аерокосмик техника, ядровий тадқиқотлар, атроф-мухитни асраш |
Робототехника, керамика, мехатроника, оптика, денгиз ресурсларини эгаллаш |
42 В. Х. Трибушная: “Инновационная инфраструктура как необходимость поддержки наукоёмкого предпринимательства: технопарки и стратегическое управление”, Ижевск-2011
Хусусиятлари |
Тадқиқотларнинг харбий йўналганлиги, тузилманинг етуклиги ва функция механизмининг дефектларни ўрганишга мослашганлиги |
Яхшилаб режалаштириш, минтақавий муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратиш |
|
Реализация (мисоллар) |
Силикон водийси (Калифорния), Бионика водийси (Юта), Роботлар хиёбони (Флорида), 130 дан 300 гача парк ва технополислар |
София-Антиполис (Франция), Силикон Глен (Шотландия), Иннополли (Финляндия), Бари (Италия), жами 200 га яқин технополислар |
Уцономия (Уцономия), Киби-Коген (Окаяма), Силикон ороллари (Кюсю ороли), жами 25 технополислар |
Америкалик олимларнинг тахлилларига кўра, технопаркларни кенг реклама қилиш туфайли инсонлар онгида уларда автоматик муваффақият таъминланган деган фикр шаклланган. Кўпинча таъсисчилар хам пул, ер ёки бино технопарк ёки бизнес инкубаторнинг сўзсиз муваффақиятини таъминлайди дея хато фикр юритади. Кўпинча керакли тажрибанинг етишмаслиги ва профессионал билимларнинг мавжуд эмаслиги каби муаммолар инновацион фирмалар ўсишига халақит беради.
Юқорида кўрсатилган ривожланган давлатлар технопаркларининг асосий ривожланиш омилларини ўрганиб чиқадиган бўлсак, қуйидаги 4 та хусусиятни энг асосийси сифатида ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
-
1. Барча технопаркларнинг шахарларга яқин жойлашганлиги. "Тез, ўз вақтида, аниқ" тамойили бўйича ҳудудни етарли даражада меҳнат ва моддий ресурслар билан таъминлаш; юқори технологияли маҳсулотларнинг кичик, бироқ хилма-хил хажмга эгалиги; ривожланган транспорт инфратузилмасини талаб қиладиган минтақавий бозорни мамлакат ички бозори ва ташқи бозорлари чегараларига қадар кенгайтириш имконияти каби шартларни бажаради. Ҳудуд одатда кичик, аҳолиси 50 минг кишидан ошмайди.
-
2. Аҳоли учун қулай яшаш шароитлари бўлган ҳудудларда турар жой, яъни шаҳар ва паркни зарур ресурслар билан таъминлаш, саноат ва технологик салоҳиятни яратиш ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш учун парк ва шахар ўртасида барқарор алоқалар бўлиши керак.
-
3. Юқори малакали илмий ва илмий кадрлар билан ривожланган илмий-ўқув базаси бўлган минтақаларда турар жойларни ташкил этиш. Мазкур парклар ресурслардан самарали фойдаланиш, илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш ва маҳаллий илмий марказларда ишлаб чиқилган янги технологияларни маркетингига йўналтирилган.
-
4. Тадқиқотлар олиб бориши ва технологияларни ишлаб чиқиши мумкин бўлган, бундай тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини
таъминлайдиган, илмий-тадқиқот ишларини доимий олиб бориш ва техник маълумотлар алмашинуви учун илмий жамоатчиликни шакллантиришга ҳисса қўшадиган тадқиқотчиларга шароит яратиш мақсадида университетлар ва илмий-тадқиқот институтларига яқин жойлашганлик.
Агар илғор хорижий тажрибани сарҳисоб қиладиган бўлсак, унда технопаркларнинг муваффақият омиллари қуйидагилар:
-
- камида бешта университет яқинида технопарк ташкил этиш;
-
- технопарк қурилиши муддати қурилишни режалаштириш пайтидан бошлаб, унинг иши бошлангунга қадар 3,5 йилдан ошмаслиги керак;
-
- технопарк ҳудудида янги шаҳар қуриш муддати 5-10 йилдан ошмайди;
-
- технопарк шаҳарда ёки шаҳар ҳудудида жойлашган (50 км дан ошмаслиги керак);
-
- технопаркни молиялаштиришда давлатнинг устун ўрни.
Албатта, ҳар қандай технопарк ўзининг ташкил этилиши ва фаолияти жараёнида муайян муаммолар га дуч келади. Улардан асосийлари:
-
- технологияларни тижоратлаштиришга салбий таъсир кўрсатадиган "технология - бизнес - молиялаштириш" занжирининг етарлича ишлаб чиқилмаганлиги (масалан, Ҳиндистондаги технопарклар учун хосдир);
-
- технопарк ва университетлар ўртасидаги заиф алоқалар, шу жумладан ёш олимларни жалб қилиш ва илмий марказлардан билимларни инновацион компанияларга ўтказиш бўйича;
-
- венчур молиялаштириш воситаларининг заифлиги;
-
- технопаркдаги инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонлари йўқлиги;
-
- технопаркда фақат битта муваффақиятли бизнесни шаклланишига олиб келадиган инновацияларни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш муаммоси (Финляндияда Нокиа тажрибаси);
-
- малакали менежерларнинг етишмаслиги (масалан, Исроилда);
-
- чет эл инвестицияларининг юқори улуши, уларнинг келиб чиқиши мамлакати - тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни олувчиси;
-
- давлат назорати механизмларининг кучсизлиги.43
Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб қувватлаш бўйича хукумат томонидан 2017 йил февраль ойида “Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди. Ушбу стратегия доирасида турли соҳалар, жумладан ишлаб чиқариш ва инновацияни кўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари ва чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, 2020 йил бошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиётни рақамлаштириш ва ахборот технология сохасини ривожлантиришга катта эътибор қаратиш бўйича таклифларидан сўнг, мазкур жараён анча тезлашиб кетди. Инновацион паркларни ташкил этиш ва бошқа турдаги технопаркларни ташкил этиш бўйича бир қанча ташкилий-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди. Қуйидаги жадвалда Ўзбекистон бўйича турли иқтисодий кўрсаткичлар, ижтимоий холати, ҳамда жахон рейтинг кўрсаткичлари бўйича жорий ҳолатини таҳлил қилиб кўрамиз.
3-жадвал. Ўзбекистон жорий ижтимоий-иқтисодий ҳолати таҳлили44
№ |
Кўрсаткич номи |
Дунё, МДҲ ва ШҲТдаги ўрни |
1. |
ЯИМ миқдори |
57.9 млрд доллар, жаҳонда 79-ўрин, МДҲ 5-ўрин, ШҲТ 6-ўрин |
2. |
ЯИМ жон бошига улуши |
1725 доллар, жаҳонда139-ўрин, МДҲ 8-ўрин, ШҲТ 5-ўрин |
3. |
Экспорт |
17 млрд доллар, жаҳонда 80-ўрин, МДҲ 6-ўрин, ШҲТ 6-ўрин |
4. |
Импорт |
26.5 млрд доллар, жаҳонда 66-ўрин, МДҲ 5-ўрин, ШҲТ 6-ўрин |
5. |
Жаҳон бизнес юритиш осонлиги кўрсаткичи |
67.8%, жаҳонда 71-ўрин, МДҲ 8-ўрин, ШҲТ 4-ўрин |
6. |
Иқтисодий эркинлик индекси |
53.3%, жаҳонда 139-ўрин, МДҲ 9-ўрин, ШҲТ 8-ўрин |
7. |
Инсон салохияти ривожланиши индекси |
0.71, жаҳонда 107-ўрин, МДҲ 8-ўрин, ШҲТ 4-ўрин |
8. |
Глобал инновацион индекси |
жаҳонда 93-ўрин, МДҲ 10-ўрин, ШҲТ 8-ўрин |
Ушбу жадвал таҳлилига биноан, шуни айтиш мумкинки Ўзбекистон бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар бўйича МДХ ва ШХТ давлатлари ичида ўрни анча яхшиланганини кузатиш мумкин. Айниқса Жахон бизнесни юритиш осонлиги кўрсаткичи бўйича ШҲТ да 4-ўринни, жахонда эса 71-ўринни эгаллаган. Глобал инновация индекси бўйича жахонда 93-ўринда турипти.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг деярли барча худудларида технопаркларни ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Жумладан Тошкент шахар, Хоразм, Андижон каби вилоятларда технопарклар ўз фаолиятини бошлаган Қуйидаги жадвалда Ўзбекистонда айни пайтда фаолият олиб бораётган 2 та технопаркларнинг моделларини кўриб чиқамиз.
4-жадвал. Ўзбек технопарк моделлари 45
Белгилари |
«Технопарк» МЧЖ |
“Яшнаобод” технопарк |
Мақсади |
Импорт ўрнини босувчи саноат махсулотлари ва маиший техника ишлаб чикариш, кенг ассортиментда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, шунингдек янги иш ўринларини яратиш |
Кичик ва хусусий инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, давлат ва хусусий тадбиркорлик ўртасида хамкорликни ошириш, инновацион лойиҳа ва махсулотлар ишлаб чикариш |
Иштирокчилар |
Хукумат, махаллий органлар |
Хукумат, махаллий органлар, хусусий фирмалар, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги |
Муваффақият омили |
Тадбиркорлик мухити яхши йўлга қўйилганлиги, самарали инфраструктура |
Янги товарлар бозорининг юқори сурати, ахборотлаштиришнинг юқори даражаси, кичик бизнес тармоғи |
Ихтисослиги |
Газ ўлчаш мосламалари, маиший музлатгичлар, саноат кондицонерлари ва совутиш тизимлари, лифт ва эскалаторлар, сув насослари, штамп ва пресс-формалар |
Бино ва иншоотларнинг инновацион иситиш тизими, қишлоқ хўжалигида кўп функцияли бир марталик шудгорлаш, хар хил мақсадлар учун микропроцессорларни идентификация қилиш модулларини ишлаб чиқариш, 3D-принтер, бионик қўл(i-hand), полграфик бўёқлар, микробиологик ўғитлар, ортодонтик шаффоф элайнерлар ишлаб чиқариш |
Хусусиятлари |
Тадқиқотларнинг саноат махсулотлари ишлаб чиқаришга йўналганлги |
Тадқиқотлар минтақавий муаммоларнинг инновацион ечимларини топишга қаратилганлиги |
Юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкинки, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган “Технопарк” МЧЖ ва “Яшнобод” технопарклари ривожланган давлатлар технопарк моделларидан умуман фарқ қилади. Жумладан “Технопарк” МЧЖ кўпроқ технологик парклардан кўра саноат худудлари хусусиятларини ўзида мужассам этган. Шунингдек, ушбу технопарк фаолиятидан кўпроқ давлат ва махаллий органлар манфаатдорлиги хам унинг рақобатбардошлигини анча сусайтирган. “Яшнобод” технопарки эса, ривожланган давлатлар технопарк моделлари шартларига бир мунча жавоб берсада, асосий ихтисослигига кўра ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг хали жахон бозорига кириб бормагани ва айни пайтда фақат махаллий истеъмолчилар манфаатлари учун фаолият олиб бораётганини кўриш мумкин.
Умуман, Ўзбекистонда технопарклар жахон талабига жавоб бериши учун жуда катта ислохотларни амалга ошириш зарур. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу бўйича давлат рахбарининг бир мунча ташаббуслари тингланди. Шу доирада юртимизда ташкил этилаётган технопаркларда иш олиб борувчи кадрлар малакасини ошириш бўйича БААдан келган мутахассислар билан хамкорликда Республика бўйлаб “1 миллион дастурчилар” (Million Uzbek Coders) лойихаси эълон қилинди. Мазкур лойиҳада иштирок этиш учун жами 20000 иштирокчи рўйхатдан ўтган, 2000 га яқин иштирокчи сертификат олган ва 650 нафар иштирокчи ушбу курс битирувчилар бўлган.46
Юқоридаги инновация сохасини йўлга қўйишда ривожланган давлатлар технопарклар тажрибасига асосланиб Ўзбекистон инновацион парклар тизимини ривожлантириш учун учун қуйидаги қисқа таклифларни тақдим этамиз:
-
► Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини ракобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш лозим;
-
► Бизнесда криминал ва жиноятларга йул куймасликка эътибор бериш лозим;
-
► Бизнес молиялаштиришнинг ноанъанавий усуллари хамда бизнесдан манфаатдор хусусий инвестицион ёки венчур фондларни ташкил этиш лозим (“Бизнес фаришталари”, “Кроудфандинг” ва “бизнес акселератор”ларининг фаолиятини йўлга қўйиш).
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси
-
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 июлдаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 589-сон қарори
-
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 22 майдаги Республика ҳудудларида ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида 313-сон қарори
-
4. В. Х. Трибушная: “Инновационная инфраструктура как необходимость поддержки наукоёмкого предпринимательства: технопарки и
стратегическое управление”, Ижевск-2011
-
5. Павлов, Э. Технопарк – важный элемент современной инновационной экономики [Электронный ресурс] / Э. Павлов // Умное производство. – 2014. – № 9
-
6. А.С. Рыбкина, В.М. Джуха // Управление экономическими системами: электронный научный журнал. – 2014. – № 4 (64). – С. 1–17.
-
7. Рыбкина, А.С. Индустриальные парки как инструмент формирования качественной институциональной среды регионов
-
8. Г. М. Костюнина, В.И. Баронов. “Технопарки в зарубежной и российской практике”, Экономика, 2007, 96стр
-
9. https://review.uz/post/texnoparki-vsokix-texnologiy
-
10. www.knoema.com
-
11. https://www.gazeta.uz/ru/2019/11/21/million-uzbek-coders/
-
12. https://texnopark.uz/page/25
-
13. https://yait.uz/preference-yic
-
14. https://www.gazeta.uz/ru/2020/01/23/corruption/
-
15. https://www.spot.uz/ru/2019/11/12/one-million/
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Иқтисодиёти тараққий этган давлатлар технопарклари тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 июлдаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 589-сон қарори
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 22 майдаги Республика ҳудудларида ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида 313-сон қарори
- В. Х. Трибушная: “Инновационная инфраструктура как необходимость поддержки наукоёмкого предпринимательства: технопарки и стратегическое управление”, Ижевск-2011
- Павлов, Э. Технопарк – важный элемент современной инновационной экономики [Электронный ресурс] / Э. Павлов // Умное производство. – 2014. – № 9
- А.С. Рыбкина, В.М. Джуха // Управление экономическими системами: электронный научный журнал. – 2014. – № 4 (64). – С. 1–17.
- Рыбкина, А.С. Индустриальные парки как инструмент формирования качественной институциональной среды регионов
- Г. М. Костюнина, В.И. Баронов. “Технопарки в зарубежной и российской практике”, Экономика, 2007, 96стр
- https://review.uz/post/texnoparki-vsokix-texnologiy
- www.knoema.com
- https://www.gazeta.uz/ru/2019/11/21/million-uzbek-coders/
- https://texnopark.uz/page/25
- https://yait.uz/preference-yic
- https://www.gazeta.uz/ru/2020/01/23/corruption/
- https://www.spot.uz/ru/2019/11/12/one-million/