Ижтимоий сиёсий аётни модернизациялаш ва танидий талилнинг демократик хусусиятлари

Автор: Кожагелдиев А.У., Узакбаев Ю.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Жаҳондаги сиёсий жараёнлар ривожи иқтисодий тараққиёт билан чамбарчас боғлиқ. Модернизациялашнинг кўпдан-кўп концепциялари ва назарияларининг пайдо бўлиши турли ижтимоий-маданий асосга эга бўлган давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти жараёнларининг объектив инъикосига айланди. Анъанавий жамиятдан замонавий демократик жамиятга ўтиш барча давлатлар учун уларнинг ижтимоий-маданий асосидан қатъий назар, ривожланишнинг умумий қонуний тадрижий йўлидир.

Короткий адрес: https://sciup.org/140291240

IDR: 140291240

Текст научной статьи Ижтимоий сиёсий аётни модернизациялаш ва танидий талилнинг демократик хусусиятлари

Жаҳонда жамиятни модернизациялашга доир етакчи мамлакатлар тарақиётининг замонавий моделлари мавжуд. Хусусан “Америка модели” ҳар жабҳада тадбиркорлик тизимини кенгайтириш аҳоли фаол қисмини бойишига хизмат қилади ва аҳолининг индивидуализмга ишлаб чиқаришнинг юқори самародорлигига таянади.

Япон модели ахоли турмуш тарзининг меҳнат унумдорлиги даражасидан орқада қолиш билан ажралиб туради. Шунинг ҳисобига маҳсулот таннархи пасаяди ва жахон бозорида таннарх оширишга эришилади. Бу модель миллий онг юқори даражада шаклланган ва мамлакат манфаатлари шахсий манфаатдан устунлигига таяниб ишлайди.

Швед модели мулкий тенгликни камайтириш давлат даромади маълум қисмини аҳолининг яхши таъминланган фойдасига ўтказиш асосида шаклланган кучли ижтимоий сиёсат юритади. Ушбу моделнинг илдизида иқтисодий ва сиёсий ҳаётни ҳамкорликда қуриш орқали жамиятни жадал ривожлантириш ётади.

Илмий таҳлилларга кўра “америка моделида” эркин бозор муносабатлари етакчилик қилса, “япон ва француз моделида” хўжалик фаолиятини ташкил қилишда давлат иштироки юқори, Немис ва Швед моделида ижтимоий йўналиш, “Польша моделида” “фалаж терапия” (шок холати) орқали бозор иқтисодиётига ўтиш устунлик қилади. Аммо Ғарбда жамиятни модернизациялашга доир, концепция ва моделларни тарғиб қилиш ҳамон тўхтамаган.

Глобаллашув, давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ва ўзаро боғлиқликнинг кучайиши, уларнинг иқтисодиётидаги интеграция, ижтимоий

ҳаёт барча соҳаларининг байналмилаллашуви замонамизнинг энг хусусиятли жиҳатларидан биридир. Айнан мана шу омил миллий-анъанавий жамиятлардаги ўзгариш жараёнлари ва уларнинг сиёсий институтлари модернизацияси асосида турибди.

Сиёсий тизим ва институтларнинг ривожланиши иқтисодий, ижтимоий, этник ва маданий омилларга боғлиқ эканлиги XX–XXI асрлар ихтироси эмас, у Платон, Аристотель, Макиавелли ва бошқа мутафаккирларнинг асарларида учрайди. Давлатнинг ижтимоий ўзгаришларга бой хусусиятини Платон ва Аристотел таъкидлаб ўтганидек, “давлатнинг ҳар бир шаклига фуқаро тушунчасига ўз таърифини бериш, кишиларнинг у ёки бу гуруҳига фуқаролик ҳуқуқлари мажмуини тақдим этишда ўз асосларига эга бўлиш мос тушади. Фуқаро ва бинобарин, давлат меъёрлари тушунчаларининг ўзгариши билан бирга давлатнинг ўзи ҳам ўзгаради”1, деб ҳисоблаганлар. Ахир фуқаролик ҳуқуқлари – бу инсоннинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётдаги ўрнини ифода этади ва уларнинг моҳиятини акс эттиради.

Ҳозирги маърифий дунёда қарор топган ахлоқий-маданий қадриятларни умумбашарий инсоний меъёрларини халқимизнинг миллий маданияти ва маънавияти категориялари билан оқилона уйғунлаштириши бугунги демократик тамойилларининг асл мағзини ташкил этади. Умумбашарий маърифий тарақиётнинг ва жаҳон маданиятининг умумэътироф этилган принцирларидан бири – гуманизм, яъни инсонпарварликдир. Шунинг учун хам бутун дунё маданиятининг негизи устувор қадриятини инсон ташкил этади. Жамиятни модернизациялаш эса инсонларни умуминсоний қадриятлар томон бошлайди.

Шу нуқтаи назардан фикр юритганда жамият ва унинг сиёсий институтлари модернизациясининг дастлабки назариялари, илмий асосланган тамойиллари ўтган XX асрнинг ўрталарида пайдо бўлди. Кейинчалик “сиёсий модернизация назарияси” ёки “сиёсий ривожланиш назарияси” деб ном олган мазкур назарияларда анъанавий сиёсий тизимларнинг замонавий шаклга

ўтишидаги муайян тарихий жараён кўриб чиқилади, модернизацияга олиб келадиган жамият, унинг сиёсий институтлари бўйсунишга мажбур бўлган ижтимоий-сиёсий узгаришларнинг ички (эндоген) ва ташки (экзоген) механизмлари очиб берилади. Таъкидлаш лозимки, бу назарияларда кўпинча замонавий ва анъанавий жамиятлар, демократик ва нодемократик сиёсий институтлар чекланади ёки бир-бирига карама-карши куйилади.

70-80-йилларда   модернизация назарияси инсон жамияти ва тамаддунининг ривожи умумий моделини асослашга айланиб кетдики, бунинг мокияти анъанавий жамиятдан рационал-техник замонавий жамиятга утишни

ўрганишдир.

Ўша

даврда

Г.Алмонд,

А.Пауэлл, Д.Антер,

С.Верба, Л.Пай,

С.Эйзенштад, С.Хантингтонларнинг ишлари пайдо бўлдики, уларда модернизациянинг икки назарияси ўз ифодасини топган эди: 1) ўзига хос модернизация ва 2) иккиламчи модернизация. Ўзига хос модернизацияга АҚШ ва Ғарбий Европада иккинчи жаҳон урушидан кейин узок; давом этган ички ривожланиш натижаси сифатидаги ижтимоий-сиёсий узгаришларга тегишлидир. Иккиламчи модернизация ўз ривожида орқада қолган, илғор мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ва иктисодий тажрибасидан фойдаланиш ҳисобига янада жадалроқ усул билан уларни қувиб етишга уринаётган мамлакатлар учун хосдир. Модернизацияни ўзгалар тажрибасини ўзлаштириш жараёни сифатида ўрганиш етарли бўлмай қолиб, замонавийлашаётган жамиятлар ва уларнинг тизимларидаги ички хусусиятларни ҳисобга олиш зарур эди. Шунинг учун сунгги йилларда катор назарий-таклилий ишлар пайдо бўлдики, уларда тадқиқотчилар: 1) модернизация объектларини ўрганиш географиясини кенгайтирдилар; 2) объектив келиб чиқиш муаммолари, сиёсий ўзгаришлар бўхронлари, уларни бартараф этиш йўллари ва шаклларини ўрганишга ургу бера бошладилар; 3) сиёсий жараёнлар уларнинг миллий, маданий мазмун-мокиятини кисобга олган колда тадкик этила бошланди. Айрим давлатларнинг тажрибаси модернизация маданиятнинг анъанавий модели заифлашганда эмас, ҳатто улар кучайганда ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатди2. Шу боис, табиийки, модернизацияни жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий ривожи мазмунидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиш ҳамда маданиятнинг анъанавий шакли, ижтимоий-сиёсий институтлар фаолиятининг миллий ўзига хослигини ҳисобга олиш зарур эди3.

Мамлакатимизда модернизация тузилмасининг шаклланиши ва ривожланиши 1991–2016 йиллар оралиғида ўзига хос йўли билан олиб борилди. 1991 йилда мустақиликка эришгандан кейин Ўзбекистонда вужудга келган иқтисодий вазият бозор иқтисодиётига ўтишда “фалаж қилиб даволаш” моделининг мақбул эмаслигини кўрсатди. Бозор иқтисодиётига басқичма – босқич ўтишга асосланган Ўзбек модели 1992 йилда ишлаб чиқилди ва амалиётга киритилди. Мамлакатимизда жамиятни модернизациялаш босқичларида қуйидаги вазифалар амалга оширилди:

биринчидан, тоталитар бошқарувидан воз кечиш ва демократик бошқарув тизимига ўтиш учун ҳуқуқий сиёсий асослар (конституция, қонунлар, қарорлар, фармонлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар) яратилди;

иккинчидан, ҳалқимизнинг онгида озодлик, эрк, хусусий мулкга рағбат, миллий қадриятларни асраш, миллий ғурур, ватанга муҳаббат, унга содиқ қолиш каби тушунчалар сингдирилди;

учинчидан, сиёсий ва иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда ислоҳотлар уйгун равишда олиб борилди;

тўртинчидан миллий маънавият, мллий ўзлик, аҳлоқнинг тикланиши (қуръони карим, ҳадислар, алломаларимизнинг тарихий адабий мерослари) учун етарли шароитлар яратилди; бешинчидан, чекланган тафакур, мафкуравий қарамлик, боқимондолик каби иллатлар ўтмишга айланиб фуқароларимизда мамлакат ички ва ташқарисида содир бўлаётган воқеа – ҳодисаларга даҳлдорлик туйғуси кучайди.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    История политических и правовых учений. Учебник. –М.: Изд. НОРМА-ИНФРА. М.: 1999. -С. 60.

  • 2.    Политическая модернизация. http://www.tsDu.tula.ru/res/other/politolog/lec 12. html.

    -С. 6. Политическая модернизация. http://www.tsDu.tula.ru/res/other/politolog/lec 12. html. -С. 6.

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Статья научная