Чақалоқлар орасидаги хомилаичи инфекцияларининг айрим этиологик омиллари хақида

Автор: Нуритдинова Гавҳар Таиповна, Алимова Гулрух Муқимқул, Маҳмудова Барно Шамсутдиновна, Ситдиков Рустам

Журнал: Re-health journal.

Статья в выпуске: 1-2 (17), 2023 года.

Бесплатный доступ

Мазкур тадқиқотлар мақсади бўлиб, хомилаичи инфекциялари билан хасталанган муддатидан аввал туғилган (асосий гурух) ва ой-куни етиб туғилган (таққословчи гурух) болалардаги аниқланган микробли омилларни солиштириб қиёслаб ўрганиш хисобланди. Бизнинг кузатувимиз остида Андижон шаҳар БКШ муддатидан аввал туғилган чақалоқларни парвариши бўлимида даволанаётган 90 нафар чақалоқ бўлди. Тахмин қилинаётган касаллик қўзғатувчишига биноан болалар 3 гурухга бўлинди: муддатидан аввал туғилганлар – 40 та, ой-куни етиб туғилганлар - 30 та, назорат гурухи, яъни соғлом болалар - 20 та). Текшириш учун олинган материал асосан хомилаичи инфекциясининг клиник белгиларига, ҳамда тахмин қилинган қўзғатувчининг морфологик белгиларига асосанди. Ой-куни етиб туғилган болаларда асосан цитомегаловирус инфекциялари кузатилиб, микс-инфекция сифатида шартли патоген флора топилди. Муддатидан аввал туғилган болаларда эса фарқли ўлароқ шартли -патоген флора устун келган холида асосан герпес инфекция ва микоплазмалар топилди, ҳар иккала гурухларда ҳам 12,1% ва 15,4% холатларда хомилаичи инфекциясининг қўзғатувчисини аниқлаш имконияти бўлмади.

Еще

Чақалоқ, цитомеголовирус, шартли - патоген флора

Короткий адрес: https://sciup.org/14127500

IDR: 14127500

Статья научная