Якка танлаш йўли билан олинган истиқболли турпнинг “мурод” навини етиштириш технологияси

Автор: Вахобов А., Камилов М.М., Касимбаев А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада турпнинг янги яратилган “Мурод” навини етиштиришдаги агротехник тадбирлар тизими, уруғ етиштиришдаги айрим ўзига хос хусусиятлари тўғрисида ҳамда илмий изланишлар натижалари ёритилган.

Агротехника, вегетация даври, ўғитлаш, уруғ, оналик, гулпоя, илдизмева, ҳосилдорлик, кузги танлов, бахорги танлов, танлаш тиғизлиги, зараркунанда, органик кураш, оққанот.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260840

IDR: 140260840

Текст научной статьи Якка танлаш йўли билан олинган истиқболли турпнинг “мурод” навини етиштириш технологияси

Кириш. Мамлакатимиз ахолисинишифобахш усимликларга булган талаби кундан кунга ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, сабзавот экинлари турларини кўпайтириш бозор растасини турли хил сабзавот экинлари билан бойитиш ҳозирги куннинг долзарб вазифалардан бри ҳисобланади. Шу боис мақоламизда янги яратилган ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган турпнинг “Мурод” навини синаш мақсадида тажриба олиб бордик. Тажриба 2018-2021 йиллари Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадкикот институти Андижон илмий-тажриба станциясида олиб борилди.

Турпнинг “Мурод” нави “Андижон-9” навини якка танлаш йули билан олинган, ( Raphanus sativus L.), карамдошлар ёки бутгуллилароиласига мансуб бўлиб, икки йиллик ўсимликдир. Турпнинг “Мурод” нави ўсишининг биринчи йилида тукли барглардан иборат тўпбарг ҳамда вазни 200 гр, шаклиузунчоқ, ранги яшил илдизмевалар ҳосил қилади. Иккинчи йил эса гулпоя чиқариб гуллайди, гуллаши бир ойгача давом этади.УруFлари кичик-кичик кузокчаларда 8-12 тагача жойлашади. УруFининг ранги кизFиш-жигарранг, шакли думалок булади.

Илдизи ўқ илдиз бўлиб, уруғи униб чиққанидан сўнгўқ илдизлари 25-30 см. гача чукурликка кириб боради. Илдизларнинг ранги буйига усиш даврида оқ бўлади. Илдиз ва поянинг йўғонлашган қисми илдизмева дейилади. Усимлик кукариб, 1-2 тачинбарг хосил килганда, илдизмева шакллана бошлайди.Илдизмева уч кисмдан ташкил топган: 1- бош, 2-буйин, 3- хакикий илдиз. Илдизмеваларнинг шаклланишида усимлик майсасининг уруғпалла барг тирсагидан юқори (гипокотил), уруғпалла барг тирсагидан пасти (эпокотил) ва бирламчи илдиз кисмлари иштирок этади.

Барглари турп атрофидан айланасимон шаклда чиқади. Илдизмеванинг юқори ҳамда айлананинг ташқи қисмидабарглар, ички қисмида эса ёш барглар бўлади. Барглар узун пояустидаги қўшилган баргга ўхшайди. Ушбу барглар тукли, сегментланган ва айрим жойларида пуфаксимон бўртиқли тузилишгаэга.

Гул туплами - шингил. Гули туртта тожибаргли,икки жинсли, ок, пушти рангда, четдан ҳашаротлар, асосан асаларилар ёрдамида чангланади ва ёввойи турп билан осон чатишади.

УруFлик турпнинг “Мурод” нави экилгандансунг 90-100 кунда пишади. Меваси юмшоқ, очилмайдиган урчуқ ёки цилиндрсимон қўзоқдан иборат. УруFи юмалок - овал шаклда, жигаррангда булиб, уни редиска уруғидан фарқлаш жуда қийин. Фақат редиска ранги оч оқиш, турп ранги қизғишроқ бўлади. 1000 донаси 9-14 грамм келади, унувчанлиги I класс уруғларда 85 фоиз унувчанлик бўлиб, 4-5 йилгача сақланади.

Турпнинг Мурод нави бошқа навлар каби совуққа чидамли ўсимлик бўлиб, илдизмеваси кузнинг ўртача ҳароратида ўсиб, шаклланади. Уруғи экилгандан кейин 4-5 С0 да,3-5 кунда униб чиқади. Ривожланиши учун қулайҳарорат        15-22        С0        ни        ташкилэтади.

Ҳароратнингортибборишиилдизмеванингшаклланишигасалбийтаъсирэтад и, яъниқаттиқ, бурушганвасақланиш даражаси паст бўлибқолади. Паст (нолдан 5-8 С0 гача) ҳароратда сақланган уруғлик илдизмева ўсимликлари ҳаётининг иккинчи йилида гулпоя чиқаради ва мева беради. Юқори ҳароратда сақланган илдизмевалари иккинчи йилида ўсишни давом эттиради, лекин гуллаб уруғ ҳосил қилмайди. Эркаклаб кетган ўсимлик кичкина, ёғочсимон, истеъмол қилишга яроқсиз илдизмева ҳосил қилади. Юқори ҳароратда тез пишиб ўтиб кетади, пўкак бўлиб, мазаси бузилади, ҳосили пасаяди. Турп учун тупроқдаги қулай намлик миқдори 75-85 фоиз бўлиши керак. Ўсимлик намга жуда талабчан. Агар тупроқда намлик етишмаса, илдизмевалари қаттиқ, майда ва аччиқ бўлиб қолади. Тупроқ намлиги юқори ҳолда қолиши ҳам илдизмеваларнинг сифатсиз бўлишига, касалланишига олиб келади. Ҳаво намлиги 60 фоиздан пасайганда, илдизмевалар ўсиши сусаяди ва мевада ёғочлик элементлари пайдо бўлиши кучаяди. Бу ҳолат илдизмевани қаттиқлаштириб, мазасигасалбий таъсир этади.

Турпнинг“Мурод” нави бошқа навлар каби тупроқнинг унумдор ва механик таркиби енгил,гумусга бой бўлишига талабчан. Бироқ у минерал ўғитларни яхши қабул қилади, механик таркиби енгил тупроқлардакўп ҳосил беради. Илдизмевасининг диаметрик катталашиши тупроқни 10-15 фоиз зичлаштириб юборади. Тупроқалбатта,юмшоқ, яхши ҳайдалган бўлса, зичлашади. Шу сабаб турпучун чуқур 30-35 см. дан кам бўлмаган ҳайдалган тупроқларни танлаш мақсадга мувофиқ.

Турпнинг Мурод нави хам бошқа навлар каби шимолий минтақаларда июл ойининг ўрталарида, марказий минтақаларда июл ойи охири, август ойининг биринчи декадасида, жанубда эса 10 августдан 20 августгача экилиб, ҳосили октябрь ва ноябрь ойининг биринчи ярмида совуқ кунлар бошлангунча йиғиштирилади.

Тўқсонбости муддатда 15 ноябрдан 10 декабргача экиш тавсия қилинади. Турп уруғи одатда ивитилмай экилади. Уни қўшқатор лентасимон, кенг лентали ёки ёппасига сочма усулда экилади. Турп илдизмеваси йирик бўлганлиги учун қатор орасини 60 см. қилиб ёки қўш қатор лента шаклида 50+20/2 см, кўп қаторли ленталаб, лента ораси 20-30 см, қатор ораси 40-80 см қилиб экилади. Кўрсатилган шаклларда экилганда бир гектарга 150-200 минг туп кўчат жойлашади. Уруғлар сарфи эса гектарига 5-6 кг ни ташкил этади. Экиш чуқурлиги 2-3 сантиметргача бўлади. Турп экишда СКОН-4,2; CММ-4 ва бошқа маркали сеялкалардан ҳамда турли мосламалар ўрнатилган механизмлардан фойдаланилади.

Парвариш қилишда бегона ўтларни йўқотишниҳоятда мураккаб ва сермеҳнат иш. Шунинг учун бегона ўтларнинг тури ва қай даражада мавжудлигидан келиб чиқиб 35 кг/га меъёрда “Стомп” гербициди сепилади. Бу 40 кунгача бегона ўтлар униб чиқишини тўхтатиб туради. Турп ниҳоллар тўлиқ чиққанидан кейин 12-15 кун ўтгач ягана қилинади, ягана қилиш, ўтоқ қилиш билан бирга ўтказилади. 2-4 ҳафтадан кейин илдизмева шаклланишга киришган пайтда майсалар иккинчи ягана қилинади. Биринчи яганада қатордаги туплар ораларида 2-3 см. дан масофа қолдирилади.

Турпнинг Мурод навига бошқа навлар каби ҳар 3-4 кунда уруғ суви бериб турилади. Майсалар текис кўкаргандан кейин ниҳоллар текислангунча ораси тупроқ ҳолатидан келиб чиқиб суғориш ўтказилиб турилади. Бу тупроқ намлигининг дала намсиғимига нисбатан 60-75 фоиз даражада бўлишни таъминлайди.

Сабзавот экинларини етиштиришда тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда озиқлантириш яъни минерал ўғитлардан фойдаланишга қатъий риоя қилиш зарур. Чунки, ҳозирги вақтда экологик соф маҳсулот етиштириш давр талабидир. Сабзавот экинларини ўсув даврини (вегетация) қисқалигини ҳисобга олиб, айниқса, азотли ўғитларни меъёридан ортиқча бериш маҳсулот сифатини бузиш билан бирга инсон организми учун жуда зарарлидир. Сабзавот экинларини илдиз системаси яхши ривожланмаганлиги учун кўпроқ маҳаллий ўғитларга аҳамият бериш зарур. Бунда ўсимликлар қимматбахо ҳусусиятларини сақлаш билан бирга истеъмол қиймати ҳам талаб даражасида бўлади. Товарнинг бозорбоплик ҳусусияти ортади, экологик соф маҳсулот яратилади. Биз тажрибамизда кўпроқ маҳаллий ўғитларга эътибор қаратдик.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Р.А.Ҳакимов, А.С.Ҳакимов, А.А.Тошмуҳамедов “Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги”. Т-2003.

  • 2.    Р.А.Ҳакимов, Р.А.Низомов, Б.Ж.Азимов, М.У.Холдаров, Ф.Ф.Расулов “Андижон вилоятида сабзавот, полиз ва картошка экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологияси бўйича тавсиялар”. Т-2017.

  • 3.    “Сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий навлари каталоги”. Т-2016.

  • 4.    В.Зуев, А.Абдуллаев. “Сабзавот экинлари ва уларни етиштириш технологияси” Тошкент, Ўзбекистон-1997

"Экономика и социум" №10(89) 2021

Список литературы Якка танлаш йўли билан олинган истиқболли турпнинг “мурод” навини етиштириш технологияси

  • Р.А.Ҳакимов, А.С.Ҳакимов, А.А.Тошмуҳамедов “Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги”. Т-2003.
  • Р.А.Ҳакимов, Р.А.Низомов, Б.Ж.Азимов, М.У.Холдаров, Ф.Ф.Расулов “Андижон вилоятида сабзавот, полиз ва картошка экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологияси бўйича тавсиялар”. Т-2017.
  • “Сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий навлари каталоги”. Т-2016.
  • В.Зуев, А.Абдуллаев. “Сабзавот экинлари ва уларни етиштириш технологияси” Тошкент, Ўзбекистон-1997
Статья научная