Эффективные способы использования текста для улучшения разговорных навыков

Автор: Марипова Г.З.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (77), 2020 года.

Бесплатный доступ

В этой статье есть обучение интеграции владения иностранным языком. Разговариваются разные приёмы использования текста для повышения речевых навыком учащихся. Процесс работы с текстом и его результаты описаны в этой статье.

Разговорные навыки, самостоятельное мышление, развитие способностей, развитие словарного запаса, грамматические правила, творческое мышление

Короткий адрес: https://sciup.org/140251385

IDR: 140251385

Текст научной статьи Эффективные способы использования текста для улучшения разговорных навыков

Хорижий тилларни ўқитишда ёзиш, ўкиш, эшитиш ва гапириш нутқий фаолиятлари мухим аҳамиятга эга. Булар ичида эса гапириш нутқий фаолияти асосий ўринни эгаллайди.

Нолисоний факультетдаги талабаларни нутқини ўстиришда турли хил дарс усулларидан фойдаланиш мумкин. Бу борада дарснинг самарадорлигини ошириш мақсадида кўпрок ўзларини мустақил фикрлашга ва сўзлашга ўргатиб бориш яхши самара беради. Бунинг учун уларнинг ихтисослигига мос келадиган матн танлаб , шу матн асосида ишлашга ўргатилади. Чунки талабаларнинг нутқий кўникмаларини оширишда матн билан ишлаш яхши самарали кечади. Масалан, даставвал талабаларни матннинг сарлавҳаси билан таништирилади. Сўнгра талабалар матн асосида сўзлар луғатини ишлаб чиқадилар ва шу сўзлар иштирокида қисқача матн тузадилар. Улар сўзлар билан ишлаш усулларини қўллаб ,берилган сўзларни изоҳлашлари, улар ёрдамида сўз бирикмалари тузишлари ҳамда уларни қатнаштириб диалог тузишлари ҳам мумкин. Энг асосийси матнни талабалар таржима қилишда луғатлардан фойдаланадилар, ундан ташқари сўзларнинг луғавий маъносини изоҳли луғатлардан топишга ҳаракат киладилар. Бу иш талабаларнинг луғат билан ишлаш малакасини ошириш имконини ҳам беради.

Матн билан ишлашда талабаларга матнга доир расм бериб, ана шу расм асосида матн тузишлари мумкинлиги ҳам кўрсатиб ўтилади ёки матн абцазларга бўлинган ҳолда талабаларга тарқатилиб, уларни тартиблаш ва тўғри матн ҳолатига келтириш талабалардан талаб қилинади. Ушбу машқларни бажаришда талабалар бевосита гуруҳ бўлиб иштирок этадилар.

Бу усул дарснинг қизиқарли руҳда ўтишини таъминлайди. Мусобака талабалардан фаолликни талаб этади, улар топқирлик ва зеҳн билан ишлашга ўринадилар. Мусобака шартларидан бири матн бўйича имкон кадар кўп саволлар тузиш ва саволларга тезликда жавоб топишдир. Мусобаца усули талабаларда мустацил фикрлаш цобилиятини устиради.

Матн устида алохида булиб хам ишлаш мумкин, бунда талабага матндан айрим сўзлар берилади, у ана шу сўзлар иштрокида гап тузади ва ёки ана шу сузлар изохини хам бериши мумкин.

Икки киши булиб матн устида ишлаганда матнга доир диалог тузадилар, ёки савол-жавоб утказадилар. Матнга доир постер тайёрлаб уни тацдимот тарицасида баён этишлари хам мумкин.

Талабаларнинг суз бойлигини ошириш мацсадида матнлардаги тарихий ва эскириб цолган сузларни топиб, хозирги кунда цулланиладиган синонимлари билан алмаштириш топшириFи хам берилади. Сузларни синонимлари билан алмаштиришдан ташқари, бундай сўзларни узлаштиришга царатилган топширицлар берилади. Матндаги синонимик цаторни топиш , бу цатордаги сузларнинг ижобий ва салбий маъноларини ажратиш шулар жумласидандир. Бундай топшириқларни мураккаблаштира бориб талабаларни бевосита матн билан ишлашга жалб этади. Жумладан матнни абзацларга булиш, хар бир абзац учун сарлавха топиш, бу абзацларда асосий фикр бўлиб хизмат киладиган гапларни аниқлаш каби топширицлар берилади.

Матндан фойдаланиш давомида талабалар бевосита грамматик қоидаларни ўрганиб олиш имконига ҳам эга бўладилар. Матнда гап бўлакларини топишлари ва матнда феъл қайси замонда келаётганлигини, бундан ташқари бошқа сўз туркумларини ҳам матнни ўқиш давомида урганиб олишлари мумкин.

Матндаги гаплар цандай богланганлигини аницлаш, улардаги умумлаштирувчи сўзларнинг ишлатилишини изоҳлаш ва бошка шунга ўхшаш машқларни бажариш таклиф этилади. Айни пайтда гуруҳларни билим даражасини ҳисобга олган холда матн танлашга ҳам алоҳида эътибор бериш даркор. Билим даражаси пастроқ гуруҳларда тасвирий матн устида ишласак, билим даражаси юқорироқ гуруҳларда тасвирий хамда мулоҳаза турдаги матнлардан кўпрок фойдаланамиз. Талабаларга бундай матн турлари хақида тушунча бериб, уларни хам мустакил равишда турли хил матнлар тузишга ўргатиб борилади.

Матн устида ишлаш талабалардаги ижодий фикрлаш қобилиятини ҳам шакллантиради, чунки талабалар ўқиётган матнларини мазмунан тушуниб боришади ва матндаги жумлалардан мулоқот давомида фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Жумлалар тузиш ва уларни бевосита амалда қўллашда талабалар матнлардан унумли фойдаланадилар, бинобарин улар матнларни ўқиб, уларни мантиқан тушуниб, фикрлаб керакли вазиятда уларни мулоқотга татбиқ этадилар.

Ҳар бир матн устида ишлаш ва улардан дарс давомида етарлича фойдаланиш ўқитувчининг ижодкорлик фаолиятига боғлиқ. Турли мавзудаги матнлардан турлича топшириқлар тайёрлаш ва уларнинг дарсларда қўллаш, машғулотларни қизиқарли ва мазмунли ўтишига замин яратади.

Матнлар билан ишлашда тўғри ёки нотўғри машқларини ҳам бажариш мумкин. Бунда матндан айрим гаплар берилади. Бу гаплар матнда берилганми ёки йўқми шуни талабалар белгилашлари керак. Бу машқ орқали талабаларнинг матн мазмунини қанчалик тушунганликлари билиш мумкин. Бундан ташқари матндан айрим гаплар берилади. Гаплар тўлиқ ҳолда эмас балки ярми берилади, гапларнинг қолган қисми эса аралаш ҳолда берилади. Талабаларнинг вазифаси тўлиқ бўлмаган гапларни қолган қисмини топиш ва гапни тўлиқ ҳолатга келтиришдир.

Ушбу машқлар талабалар ёзиш кўникмалари билан бир қаторда уларни оғзаки нутқларини ўстиришга ҳам кўмак беради. Машқларни бажариш жараёнида талабалар матндаги ҳар бир гапни тушуна олишлари керак бўлади ва матни қисқача мазмунини сўзлаб беришлари лозим.

Матнга доир сўзларни ёзиб, шу сўзлар ёрдамида ўзлари бошқа матн тузишлари хам мумкин ёки матн сарлавҳаси берилса, шу сарлавҳага мос матн тузишлари мумкин. Ёки талабалар фантазиясини ўстириш учун уларга бирор бир гап берилади, ана шу гапларни мантиқан давом эттирган ҳолда улар матнни ниҳоясига етказадилар. Охирида ҳамма ўзи тузган матнни ўқиб беради, кимни матни мантиқан тўғри ва гаплар бир-бири билан боғланган ҳолда келса, ўша талаба совриндор ҳисобланади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки , матн билан ишлаш жараёнида хилма-хил топшириқлар бериш, яъни коммуникатив характердаги машқларни грамматик машқлар билан алмаштириш каби иш турлари талабаларда амалий нутқ кўникмаларини ҳосил килиш, ҳамда фикрни боғлиқли матн тарзида баён этиш малакасини шакллантиришга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида талабаларни ўрганаётган тилларида бемалол мулоқот қила олиш имкониятини яратади.

Фойдаланилган адабиётлар:

Список литературы Эффективные способы использования текста для улучшения разговорных навыков

  • Л.В.Голиш, Д.М. Файзуллаева. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш. Ўқув қўлланма. ТДИУ, 2012.
  • Р. Ишмуҳамедов, А. Абдуқодиров, А. Пардаев. Тарбияда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар).-Т. "Истеъдод" жамғармаси, 2009 -160 б.
Статья научная