Эмизикли аёллар популяциясида фармакомониторинг ва фармаконазорат-профилактика негизлари
Автор: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, Қаландаров Дилмурод Мадаминович, Усмонов Бурхон Умарович, Қурбонова Раъно Рустамбековна
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Профилактическая медицина
Статья в выпуске: 2 (14), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақола кенг шифокор оммасига,клиник фармакология бўйича мутахассисларга йўналтирилган. Эмизикли аёлларда дори моддаларнинг фармакотерапиясини алохида хусусиятлари баён этилган. Эмизикли аёл ва ўсаётган чақалоқ учун фармакотерапияни хавфсизлигини таъминлаш йўллари кўрсатилган.
Фармакотерапия, дориларни ножўя таъсирлари, эмизикли аёллар, чақалоқлар, ёш болалар, дори моддаларни метаболизми
Короткий адрес: https://sciup.org/14124691
IDR: 14124691
Текст научной статьи Эмизикли аёллар популяциясида фармакомониторинг ва фармаконазорат-профилактика негизлари
Кўпгина дори моддалари эмизикли аёлларни сути орқали ҳам чиқади. Лактация дори моддалари таъсирида ўзгаради. Сутли секрецияси қон томирларини торайишига олиб келувчи таъсирларга, стрессларга ва очликка ҳам боғлиқ бўлади. Дори моддасини сутга ўтиши у сутдаги оқсилларга бирикиши билан кечади. Она плазмасида дори моддасини сутга ўтиш механизми –диффузия, пиноцитоз ва апикал секрециядир.
Осон ионланувчи, плазма оқсиллари билан махкам боғланган дори моддалари сутка ўтмайди. Кучсиз ишқорлар кучсиз кислоталардан кўра, сутда тўпланади. Уларда рН камроқ, қон плазмасидагига нисбатан. (Сутдан қонга тескари диффузия рўй беради). Дори моддасини юқори липофиллиги сутга осон киради. Чақалоқ организмига сут билан дори моддасининг 1-2% дозаси киради (она қабул қилган). Кўп дори препаратларни нисбий ножўя таъсирисиз, лекин аллергик реакция мавжуд. Айрим дори препаратлар эмизувчи аёлларга тавсия этилмайди. Ёки эмизиклик даврда дори қабул қилмаган маьқул.
Масалан, литий тузлари. Бунинг концентрацияси чақалоқда 30-50%ни ташкил қилиши мумкин (онадаги концентрацияга нисбатан) ўсмаларга қарши, изониазид (гепатоксик) хлоромфеникол (суяк кўмагида қон ҳосил бўлиши сўндирилади) радиоизотон препаратлар, шунингдек липофиллиги юқори бўлган гексохлоран. Буларни эмизикли аёлларга тавсия қилмаган маьқул.
Эмизикли она қабул қилган дорилар чақалоқларда маьлум ножўя таъсирларни келтириб чиқаради. (Масалан, лактацияни камайтиришни ёки бутунлай тўхтатиш мумкин).
Жадвал 2
Эмизикли аёл қабул қилган дори моддаларини чақалоқларга салбий таъсири
Дори моддаси |
Чақалоқдаги ножўя таъсири. |
1 |
2 |
Метронидозол |
Иштахани йўқотиш, қайд қилиши |
Алюминий сақловчи антацидлар |
Ривожланиши секинлаштиради. |
Римантадин, амантадин |
Сийдикни тутилиши, кўнгил айниши, терига тошма тошиши |
Теофиллин |
Қўзғатувчи таъсир, тахикардия |
Эстерогенлар |
Феминация |
Реобромин |
Тахикардия, диффирозни кучайтириш |
Резерпин |
Бурун шиллиқ қаватини шиши, нафас олишнинг бузилиши, уйқучанлик, бўшашишлик |
Изониазид |
Гиповитаминоз В6 |
Магний сульфат |
Диарея, мушакларни кучсизланиши, бўшашиши, нафас механизм сўниш |
Атропин |
Нафас олишни сўниши, уйқучанлик |
Циметидин |
Пролактик секрециясини ортиши, сут безларини катталаши |
Диазепам |
Нафасни, МПС сини сўниши, танани озиш |
Хлорамфеникол |
Қон ҳосил бўлишини сўниши, анемия, гипотродия, дисбактериаоз |
Нотўғри антикоагулянтлар |
Цефалогематома, қон кетгунча мойиллик |
Триметоприм |
Аномия, ошқозон-ичак тизимини бузилиши |
Аминогликозидлар |
Ототоксик таъсир, ошқозон ичакларнинг шиллиқ қаватида яллиғланиш |
Сульфаниламидлар |
Билирубин энцефилопацияси бўлишига, метгемаглабин хосил бўлишига |
Глюкокартикоидлар |
Буйрак усти бези гипоплазияси, модда алмашинуви бузилиши билирубин энцефалокатиясига мойиллик. |
Ўсмаларга қарши препаратлар |
Қон хосил бўлиши сўниши, ошқозон-ичак тракти бузилиши, индекцияларга мойиллик. |
Литий турлари спорыналколондлари фенитион фенобарбитал этацол Наркотик анальгетиклар индометацин узоқ қабул қилинган салицилатлар |
Цианоз, артериалгипертензия, гипотермия ич кетиш, қайд қилиш, қалтироққа, тери рангининг оқариши метгемоглабинемия уйқучанлик МНС-ни сўниш, нафасни сўниши, гипогликемия, ивучанликни, сустлашиши нафас олишини сўниш қалтироқ синдроми қон қуйилиши, нафас олиш бузилиши, ацидоз |
Бола организмига дорини камроқ тушиши учун эмизикли аёл дори қабул қилиши вақти ва эмизиш вақтлари орасидаги паузани узоқроқ қилишлари керак чақалоқ организмига сут билан она қабул қилган дори моддасини 1-2% дозаси ўтади. Шу боис кўп холларда бу чақалоққа жуда кўп зарар етказмайди. Бироқ, шундай дори маҳсулотлари борки, уларни эмизикли аёллар яхшиси қабул қилмаганликлари маьқул.
Жадал 2
Эмизикли аёлларда дори терапияси
Мумкин эмас!! (мураккаб ножуя таъсирлар мавжуд ) |
Нисбий кўрсатмалар |
Қабул қилиш мумкин |
Тилла тузлари, литий, индометацин, Хлорамфеникол, тетрациклинлар, кўпгина нотўғри анти коагулянтлар, йодидлар, эстерогенлар (катта дозаларда), ўсмага қарши дорилар, атропин, эрготамин, витамин А ва Д (катта дозаларда) |
Салицилат (катта дозада) аминохинолиплар, котримоксазол, этамбутол, метронидозол (катта дозада) изониазид, левамизол, Сульфаниламидлар, прокаинамид, хинидип, клонидин, хинидин, клонидин, диуретиклар, антидепрессантлар, барбитуранлар (катта дозада) бензодиазепин, глюкокартикоидлар, галоперидол, фенотиазин, оғиздан қабул қилинувчи анти диабетик препаратлар, теофилин, эргометрин, Н2- гистамин рецепторлари биокаторлари, сульфасалазин. |
Ибупрофен, напроксен, Парацетамол, салцилатлар Замбруғга қарши антибиотиклар, цеқалосспоринглар, Макромидлар, метронида Пенцилинлар, линкомицин Рифампицин, нитрофурантоин, дигоксин, гепарин, гидролазин, метилдопа, гуанетидин, Бензодиазенинлар, барбитуратлар, глюкокартикоидлар, эстерогенлар, тироксин, инсулин, гестагенлар, антацидлар қайд қилишга қарши препаратлар, бисокадил, сенаде, каолинлар, инголяцион бронходилятаторлар, балғам хайдовчи препаратлар (ушловчи) жумладан йод ушловчи кофеин, темир препаратлар, витаминлар А,D,В ва С. |
-
• Яна дори моддаларига чақалоқларни индивидуал сезувчанлигини ҳам эьтиборга олиш керак. Масалан, айрим сульфаниламид препаратлар сут орқали оз миқдорда чиқади, лекин улар глюкоза 6 - фосфатдегидрогеназа дефицити бор чақалоқларда гемонтик анемия чақириши мумкин. Агар онада жигар ва буйрак хасталиклари бўлса, дори моддалари она организмида тўпланиб қолгани боис она сутида ҳам унинг миқдори ошиши мумкин. Буни ҳам эьтиборга олмоқ лозим. Масалан, сурункали буйрак етишмовчилиги стрептомицин асосий метаболитининг концентрацияси она сутида 25-марта кўпаяди.
Чақалоқ ва ёш болаларда фармакотерапия хусусиятлари
Дори моддасининг сўрилиши . Чақалоқларда, айниқса эртароқ туғилганларда ошқозонда кислота секрецияси пастлаган бўлади. Ҳамда ошқозонни бўшалиши сенкинлашади. Бу хол чақалоқлар 6 - 8ой бўлгандагина меёрлашади. Перистальтикани интенсивлиги ва ичакдаги овқатни ичакдаги харакатланишни айрим холларда билиш қийин. Айрим чақалоқларда уларни қандай овқатланишларига боғлиқ.
Физиологик омиллардан ташқари, дори моддаларнинг сўрилишига ҳархил патологик жараёнлар ҳам сабаб бўлади. Агар дори моддалари парентал мускул орасига жўнатилганда. У қоннинг харакат тезлигига боғлиқ бўлади. Бу ҳамма мускулларда ҳархил бўлади. Янги туғилган чақалоқни 15 - кунлигида фенитоин, рифампицин, ампицилин, цефалексинларни сўришида тутилиш бор. Дигоксин ва диазепамларни сўришига ёшни аҳамияти йўқ.
-
• Диареяда ампицилинни сўрилиши бузилади, стеатореяда ёғда эрувчи витаминлар сўриши бузилади. Дориларни мускул ичига юборилганда унинг сўрилиши мушакларнинг қон билан қай даражада таьминланганлигига, унда шиш борми ёки йўқлигига ҳам боғлик бўлади.
-
• Дориларни чақалоқларга трансфермал қилинганида уларда катталарга нисбатан сўриш тез кетади. Шу боис, гармонларни маҳалий қўлланиши керак бўлса, унда бу
препарати токсиклик даражаси камроғини танланади. Бор кислотаси тери орқали сўрилиб, диарея чақиради. Ҳамда айрим тери касалликларини кечишини ўзгартириши мумкин.
Дори моддаларни бўлиниши. Дори моддаларининг ҳар хил ёшларда ҳар хил бўлиши уларнинг танасидаги сувнинг нисбий ҳомилага (ҳомилада 95% сув эрта туғилган чақалоқда - 86%, вақтида туғилганларда - 75%, 1 ёшда эса 65% бўлади. Бу кўрсаткич тана оғирлигига нисбатан олинган). Дори моддасининг оқсиллар ва тўқима рецепторлари билан бирика олишига, қон айланишини холатига, гистогематик тўсиқни ўтказувчанлигига боғлиқ бўлади. Чақалоқларда хужайра ташқарисида суюқлиги хажми 45% ни ташкил қилади. Яна чақалоқларда суткали (кунлар) модда алмашинуви кескин кечади. Бу хол гидрофил дори воситаларни хужайра ташқарисида суюқликка тез қўшилишига ва тез чиқишига олиб келади. Чақалоқларда ёғ миқдори кам бўлади яни тана оғирлигини 3%ни (чала туғилганларда) ташкил қилади. Дори моддаларини бўлиниши (хужайра ташқарисидаги суюқлик ва ёғ захираси ўртасида) липодиллик ва гидродилликка боғлиқ бўлади. Дориларнинг шу хусусияти уларни бўлишини тўғри таьминлайди юқори гидрофилли ва оқсиллар билан оз боғланган дори моддалари хужайра ташқарисидаги суюқлик тез бўлинади ва уларни концентрацияси қонда камаяди. Шу боис, сульфаниламид, бензилпеницилин, амоксициллин каби дорилар дозасини ҳисобланганда чақалоқни тана вазнига эмас, балки хужайра ташқарисида суюқликка нисбатан олиш керак. Дегидратацияда ёки шок ҳолатида хужайра ташқарисида суюқлик хажми камаяди, қон плазмасида эса сувда эрувчи дори препаратини концентрацияси ортади, натижада ножўя таъсири келиб чиқариш мумкин.
Дори моддасини оқсиллар билан бирикиши . Чақалоқларда дори моддасини плазмадаги оқсиллар билан бирикиши катталарникига нисбатан кам. Бунга сабаб, чақалоқларда плазма оқсиллари, айниқса альбумин кам, шу билан бирга боғланиш қобиляти ҳам ҳар ҳил чақалоқларда қонда эркин ёғ кислоталарни концентрацияси юқори, яна билирубин, гармонлар концентрацияси ҳам юқори. Булар боғланишига таъсир қилади. Альбумин концентрациясини, унинг боғланиши қобилятига чақалоқ 1-ёшга тўлганида стабиллашади. Дориларнинг оқсиллар билан боғланишни бузилиши ацидозда, уремияда, нефротик синдромида, овқат билан организмга оқсилларни кам тушганида кузатилади. Дори моддаларининг ўзлари ҳам чақалоқларда эндоген моддаларни боғланишини бузади.
Дори моддаларининг метоболизми. Чақалоқларда конъюгация реакцияси ва оксидланиш реакциялар кучли кетади. Конъюгация жараёнини хлорамфеникол, налидекс кислота, салцилатлар, индометацин бузиши мумкин. Чала туғилган чақалоқда фенобарбитал, лидокайн, фенитоин ва диазепамларни экскрецияси сусайган бўлади. Чақалоқларда эфирни гидролизи сусайган бўлади, эстераз фаоллиги ёшга боғлиқ. Шу боис, туғруқ пайтида оғриқсизлантириш учун қўлланиладиган маҳаллий дорилар бродикардия ва нафасни сўнишига олиб келади.
Чақалоқларда дори моддаларининг биотрансфармацияси бошқа омилларга ҳам боғлиқ. Дори моддаларнинг узоқ таъсири жигар ферментлари индукциясига олиб келиши мумкин. Масалан, чақалоқлардаги Гипербилирубинемияда фенобарбитал глюкуронил трансферазни фаоллигини ошириш учун берилади. Фенобарбитал хомиладорда қўллаш ва туғруқдан кейиноқ чақалоқда қўллаш гипербирубинемияни ривожланиши камайтиради, диазепамни чиқишини тезлаштиради, самцилатларни ҳам.
-
• Дори моддаларнинг метоболизми тезлиги яна уларни плазма оқсиллари билан бирикишига ҳам боғлиқ. Масалан, фенитоинни суст боғланиши метоболизмини тезлиги оширади.
Чиқарилиши. Чақалоқларда буйракларни чиқариш функцияси етарли ривожланмаган. Тана оғирлаги бирлигига нисбатан коптокча фильтрацияси 30-40% ни, капалчалар (секрецияси 17% ни ташкил қилади.)
Чақалоқларда неопатал даврда сувни ва электромитларни чиқиш хусусиятларни диуретик препаратларни юборилаётганда, инфузион терапия ўтказилаётганда хисобга олиш керак. Масалан, гидрокарбонат натрийни кам қўллаш керак, чунки чақалоқларда натрий экскрецияси сусайган. Айниқса чақалоқ туғилгандан кейин 3-кун, ичи бермаган маьқул. Чақалоқларда буйракларни транспорт тизими яхши такомиллашмаганлиги ва дори моддасини буйрак каналчаларига етарли тушаолмаслиги туфайли тиазидлар дозасини катталар дозасига етказиб бериш керак. Фурасемид самараси капалчалар хужайраларида дори препаратини тўпланишига боғлиқ эмас. Чақалоқларда филтрацияни ва каналчалар секрециясини пасайгани туфайли Т 1/2 фурасемид кўп, катталарга нисбатан ва у 4 – 9 соатни (катталарда 30-70 минут) ташкил этади.
Буйрак функциясининг ёшга боғлиқлиги - чала туғилган ва ўз вақтида туғилган чақалоқларга бериладиган антибиотикларни фармакокинетикаси-даги фарқни келтириб чиқаради.
АДАБИЁТЛАР
-
1. Белоусов Ю.Б., Леонова М.В. - Клиник фармакология асослари ва рационал фармокотерапия., М., 1999 й.
-
2. Белоусов Ю.Б., Леонова М.В. - Клиник фармакологияга кириш., М., 2002 й.
-
3. Гусель В.А, Маркова Н.В. Клиник фармакологиядан педиатрлар учун билдиргич.- М., 1989 й.
-
4. Гусель В.А., Маркова И.В. - Клиник фармакология бўйича педиатр билдиргиси., М., 1989 й.
-
5. Зиганшин Н.Г., - Фармакология ва клиник фармакология бўйича терма маърузалар. Ўқув қўлланма., Казань, 2002 й.
-
6. Кукес В.Г., Стародубуева М. - Клиник фармакология ва фармокотерапия., М., “Гэотор-Медиа”., 2013 й.
-
7. Страчунский Л.-С, Белоусов Ю.Б.Козлова С.Н. Антиинфекцион химиотерапия бўйича амалий қўлланма. М, 2002 й.
-
8. Страчунский Л.С., Козлов С.Н. Дехнич А.В. Антибиотикларнинг клиник фармакологияси. Талабалар учун услубий қўлланма.Смоленск 2004 й.
Список литературы Эмизикли аёллар популяциясида фармакомониторинг ва фармаконазорат-профилактика негизлари
- Белоусов Ю.Б., Леонова М.В. - Клиник фармакология асослари ва рационал фармокотерапия., М., 1999 й.
- Белоусов Ю.Б., Леонова М.В. - Клиник фармакологияга кириш., М., 2002 й.
- Гусель В.А, Маркова Н.В. Клиник фармакологиядан педиатрлар учун билдиргич.- М., 1989 й.
- Гусель В.А., Маркова И.В. - Клиник фармакология бўйича педиатр билдиргиси., М., 1989 й.
- Зиганшин Н.Г., - Фармакология ва клиник фармакология бўйича терма маърузалар. Ўқув қўлланма., Казань, 2002 й.
- Кукес В.Г., Стародубуева М. - Клиник фармакология ва фармокотерапия., М., “Гэотор-Медиа”., 2013 й.
- Страчунский Л.-С, Белоусов Ю.Б.Козлова С.Н. Антиинфекцион химиотерапия бўйича амалий қўлланма. М, 2002 й.
- Страчунский Л.С., Козлов С.Н. Дехнич А.В. Антибиотикларнинг клиник фармакологияси. Талабалар учун услубий қўлланма.Смоленск 2004 й.