Эртапишар хусусиятларига эга кузги буғдой тизмаларини ўсув даври

Автор: Жраев Дир Турдиулович, Икромова Мехрихон Исроиловна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2 (6), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ўзбекистон жанубий минтақаларига мос эртапишар навларни яратиш мухим ҳисобланади. Чунки ташқи муҳит таъсири буғдой ҳосилдорлигини камайтиради. Эртапишар навлар эса дон тўлиш даврлари эрта бошланиб иссиқлик, курғоқчилик бошлангунча дон тўиқ шаклланиб олади. Ушбу мақола эртапишар навларни танлашда, селекция босқичларида ўрганилган 28 та таёр тизмалар ва 2 та андоза навнинг ўсув даврлари ўрганилган ва нав яратиш учун танлаш ишлари ёритилган.

Юмшоқ буғдой, иссиқлик, селекция, танлаш, нав, тизма, андоза нав, бошоқлаш даври, ўсув даври

Короткий адрес: https://sciup.org/14125689

IDR: 14125689

Текст научной статьи Эртапишар хусусиятларига эга кузги буғдой тизмаларини ўсув даври

Ўзбекистон шароитида бошоқли дон экинлари орасида буғдой асосий ўринни эгаллайди ва буғдой ҳозирги кунда 1084 минг гектар суғориладиган майдон 197 минг гектар майдонни ташкил этади. Ҳозирда ғалла навларининг энг асосий биологик ҳусусияти ўсув даврининг давомийлигидир. Кузги буғдойда бу ҳусусият улар ҳосилдорлигини белгилайди. Яни ҳар бир ҳудудда экиш олдидан ғалла навларини жойлаштиришда эртапишар навлар 30%, ўртапишар навлар 60%, кечпишар навлар 10% майдонга жойлаштирилганда, ғаллани ўрим йиғим даврида нес- нобудсиз даладан олиб чиқишга замин яратилади.

Абдуазимов А таъкидлашича, буғдой нав намуналарининг турли муддатларда экилганда вегетация даври қисқариб бориши, лекин асосий униб чиқишдан бошоқлашгача бўлган давр ҳар қандай муддатда экилганда ҳам бир хил давомийликка эга бўлиши айтиб ўтилган [1].

Сидоров А. В., Федосенко Д. Ф., Голубев С. С. (2017) фикрига кўра, мослашувчанликнинг асосий белгилари вегетатция даврининг мақбул давомийлиги ва кенг тарқалган ноқулай об-ҳаво шароит омилларига чидамлилик кўрсатишидир. Айниқса қурғоқчиликка чидамлилик бошқа ташқи таъсирларга қараганда муҳимдир. Қурғоқчилик шароитида нав унумдорлигига муртак илдизлариниг сони ва ривожланиш даражаси, ўсимлик ўсув даврларининг бир-бирига мутаносиблиги, баргларнинг умумий юзаси, байроқ барг юзаси ва доннинг йириклиги кўрсаткичлари ижобий таъсир кўрсатади.[2]. Эгамов И., Мелибоев М., Қодирова М таъкидлашича буғдой етиштириладиган барча минтақаларда навнинг тарқалиши унинг ўсув даврини узунлигига боғлиқ. Ўсимлик ўсув даврининг давомийлиги навнинг табиий ўзгарувчанлиги билан аниқланиб, ўстириш шароитига ҳам боғлиқ. Олимларнинг кўрсатишича, ўсимлик ўсув даври ташқи муҳитнинг турли омиллари таъсирида қисқариши ёки узайиши мумкин [3].

Ўринбоев Т.Х., Илашев А.И. ўз тадқиқотларида униб чиқишдан бошоқлашгача бўлган даврнинг давомийлиги бир қатор муаллифлар фикрича, асосан икки омилга-ҳаво ҳарорати ва кун узунлигига боғлиқ [4].

Олиб борилган тадқиқотимиз Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот Институти Я. Омонов тажриба даласида кузги юмшоқ буғдой агроэкологик нав синов кўчатзорида экиб ўрганилаётган констант холатга келган навлардан минтақага мос, серҳосил ва касалликларга чидамли навларни танлашда фенологик кузатув жараёнлари олиб борилди ва таҳлил қилинди. Бунга кўра тажриба даласига экилган барча нав ва тизмалар 20 октябр санасида униб чиқди. Туплаш санаси 16-17 ноябр саналарига тўғри келганлиги аниқланди. Барча донли экинларда бўлгани каби юмшоқ буғдойда ҳам найчалаш фазаси ўсимликларнинг биотик ва абиотик омилларга чидамлилигини таьминловчи муҳим физиологик, биокимёвий хоссаларидан бири ҳисобланади. Ўрганилаётган 30 та нав ва тизмалар 3 январ ва 28 феврал саналари оралиғида найчалаш фазасига ўтганлиги аниқланди. Андоза Кеш-2016 ва Шукрона навлари мос равишда 25 январ ва 4 феврал саналарига тўғри келди. KR15-Fawwon-irr-52 тизмаси барча нав ва тизмаларга нисбатан эрта, 3 январ санасида найчалаш фазасига тўлиқ ўтган бўлса, GCB-14/2017-7 тизмаси барча нав ва тизмаларга нисбатан кеч, 28 феврал санасида найчалаш фазасига тўлиқ ўтганлиги аниқланди (1- жадвал).

1-жадвал.

Кузги юмшоқ буғдой нав ва намуналарнинг ўсув даври давомийлиги

(Қа

рши, 2020 й).

Навноми

Бошок-лаш, сана

Бошок-

лашгачабўлган кун

Пишиш, сана

Пишиш-гачабулган кун

1

Кеш-2016

7 апр

170

29 май

223

2

Шукрона

4 апр

168

30 май

223

3

KR-12-18

2 апр

165

29 май

222

4

KR17-SAL

11 апр

175

31 май

224

5

Шахрисабз-1

9 апр

172

30 май

224

6

KR15-9808

31 мар

163

1 июн

225

7

KR15-Fawwon-irr-52

1 апр

164

28 май

222

8

KR15-PYT13-970

1 апр

164

30 май

223

9

KR15-9019

5 апр

168

30 май

224

10

KR15-PYT13-521

31 мар

164

29 май

222

11

GCB-7/2017-1

2 апр

165

31 май

224

12

GCB-8/2017-2

16 апр

179

1 июн

225

13

GCB-9/2017-3

16 апр

179

30 май

223

14

GCB-10/2017-4

1 апр

164

30 май

223

15

GCB-18/2017-11

6 апр

169

31 май

225

16

GCB-13/2017-6

6 апр

169

29 май

222

17

GCB-14/2017-7

16 апр

179

31 май

224

18

GCB-15/2017-8

18 апр

182

1 июн

226

19

GCB-16/2017-9

1 апр

164

29 май

222

20

GCB-17/2017-10

5 апр

168

29 май

222

21

AC-2008-Д-6

7 апр

170

30 май

223

22

AC-2007-Д-5

7 апр

170

31 май

225

23

AC-2008-Д-2

15 апр

179

31 май

224

24

AC-2007-Д-4

12 апр

175

30 май

223

25

AC-2008-Д-4

16 апр

180

1 июн

226

26

AC-2009-Д-7

11 апр

174

30 май

224

27

AC-2006-С-27

6 апр

170

30 май

223

28

AC-2005-С-19

6 апр

169

31 май

224

29

AC-2006-Д-20

15 апр

178

29 май

222

30

AC-2006-Д-8-9

6 апр

170

28 май

222

Бошоқлаш даври навларнинг эртапишарлигида муҳим ўрин тутади. Бошоқлаш фазаси эрта муддатларда бошланса, дон тўлиш даври оптимал ҳароратда ўтади ва донлар эндоспермада озиқ моддалари кўпроқ тўпланади. Бу эса ўз навбатида 1000 та дон вазни, дон натурасининг оғирлиги ва ҳосилдорликнинг юқори бўлишига олиб келади.

Ўрганилаётган нав ва тизмаларда бошоқлаш фазасига тўлиқ ўтиши 31 март санасидан 18 апрел санасигача давом этди. 31 март санасида KR15-9808 ва KR15-PYT13-521 тизмалари бошоқлаш даврига тўлиқ ўтган бўлса GCB-15/2017-8 тизмаси 18 апрел санасида тўлиқ бошоқлаган.

Нав ва тизмаларнинг униб чиқишдан – бошоқлаш фазасигача бўлган даври 163 – 182 кун оралиғида бўлди. Бу кўрсаткич ўртача 170 кунни ташкил қилган бўлса, 14 та нав ва тизмаларда униб чиқиш – бошоқлаш даври қисқа, яъни эртапишар эканлиги аниқланди. Ўртача кўрсаткичдан униб чиқиш бошоқлаш даври юқори бўлган ўртапишар ва кечпишар 16 та тизма борлиги маълум бўлди.

Донли ўсимликларнинг пишиш фазаси учта: сут, мум ва тўлиқ пишиш даврларига бўлинади. Сут пишиш даври бошоқлар гуллаганда 8 – 10 кун ўтгандан кейин бошланади. Мум пишиш даврида доннинг намлиги 25-30% ни ташкил этди. Тўлиқ пишиш даврида ўсимликнинг ҳамма қисмлари сарғайди, дони қотди, ҳажми бироз кичиклашди, намлиги-14-18% гача, лалми ерларда эса 8-12% гача камаяди.

Тажрибада ўрганилган нав ва тизмаларнинг тўлиқ пишиш фазасига ўтиши 28 май санасидан 1июн санасигача тўғри келди. Андоза навларга нисбатан 2 та тизмалар эртапишар эканлиги кузатилди.

Ўрганилаётган нав ва тизмаларда пишишгача бўлган кун 222-226 кун оралиғида бўлганлиги аниқланди. Пишиш даврининг нав ва тизмаларда бир – бирига яқинлиги, жанубий минтақаларда май ойининг 3 декадасидан ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, бунинг оқибатида нав ва тизмаларда мажбуран пишиш холлари кузатилиши билан изоҳлаш мумкин.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Абдуазимов А. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Республика илмий-амалий анжумани илмий материаллари.-Тошкент. 2015.-Б. 196-199.

  • 2.    Сидоров А. В., Федосенко Д. Ф., Голубев С. С. Селекция яровой мягкой пшеницы на адаптивность //Вестник Красноярского государственного аграрного университета. – 2017. – №. 3.69. Таранухо Г. И. и др. Пшеница: учебное пособие /. - Минск, 2007. - 72 с.

  • 3.    Эгамов И, М. Мелибоев, М, Қодирова. «Кузги юмшоқ буғдойнинг дунё генофонди коллекция нав ва намуналарини ўрганиш» // Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журнали. 2013, №3.- Б. 31.

  • 4.    Ўринбоев Т.Х., Илашев А.И. Жиззах вилоятида буғдойчиликнинг илмий-амалий асослари. –Ғаллаорол, 2010. –Б. 35-55.

Список литературы Эртапишар хусусиятларига эга кузги буғдой тизмаларини ўсув даври

  • Абдуазимов А. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасининг ҳозирги ҳолати варивожланиш истиқболлари. Республика илмий-амалий анжумани илмий материаллари.-Тошкент. 2015.-Б. 196-199.
  • Сидоров А. В., Федосенко Д. Ф., Голубев С. С. Селекция яровой мягкой пшеницы на адаптивность//Вестник Красноярского государственного аграрного университета. – 2017. – №. 3.69. Таранухо Г. И. и др. Пшеница: учебное пособие /. - Минск, 2007. - 72 с.
  • Эгамов И, М. Мелибоев, М, Қодирова. «Кузги юмшоқ буғдойнинг дунё генофонди коллекция нав ва намуналарини ўрганиш» // Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журнали. 2013, №3.- Б. 31.
  • Ўринбоев Т.Х., Илашев А.И. Жиззах вилоятида буғдойчиликнинг илмий-амалий асослари. –Ғаллаорол, 2010. –Б. 35-55.
Статья научная