Ёш миллий курашчиларни умумий ва махсус тайёргарлигини ривожлантиришда аракатли ўйинларнинг аамияти

Автор: Хакимов Ш.Т., Салайдинов Э.Ш., Атажонов М.У.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ёш миллий курашчиларни умумий ва махсус тайёргарлигини ривожлантиришда ҳаракатли ўйинларнинг аҳамияти ўрганилди ва тахлил қилинди

Миллий кураш турлари, полвон, паҳлавон, умумий ва махсус тайёргарлик, жисмоний юкламалар, ўзбек миллий ҳаракатли ўйинлари, халқ миллий ўйинлари, жахон халқлари ўйинлари

Короткий адрес: https://sciup.org/140260561

IDR: 140260561

Текст научной статьи Ёш миллий курашчиларни умумий ва махсус тайёргарлигини ривожлантиришда аракатли ўйинларнинг аамияти

Дунёдаги ҳар бир миллатнинг ўз миллий кураши бўлганидек, ўзбекларнинг ҳам Фарғонача ва Бухороча деб номланадиган кураш турлари бор. Ҳар иккала кураш турини тарихимизга боғласак хато қилмаймиз. Ўзбек ҳалқининг узоқ тарихига эга бўлган миллий спорт турларидан бири – кураш асрлар давомида ривожланиб, кишиларга завқ-шавқ бахш этиб, мардларнинг майдонига маҳоратини, матонатини намойиш этиб келди.

Ўтмишда кураш тушувчи полвонларнинг турли муносабатлар билан ўтказилган ҳалқ сайлларида чиқишлари энг қизиқарли ва жозибали эди. Улар Эрон, Туркия, Юнонистон, Хиндистон сингари мамлакатларга бориб, ўз ҳалқи шарафини ҳимоя қилардилар. Миллий кураш темурийлар замонида ҳам ва ундан кейинги даврларда ҳам ҳалқнинг севимли спорт турларидан бўлиб келди. Кураш соҳасида оламга донг таратган ўзбек полвонлари тарихи сифатида ўчмас из қолдирдилар. Бундай курашчилар номига “полвон”, “паҳлавон” сўзларини қўйиб айтиш уларни янада салобатлироқ қилиб кўрсатарди. Фарғонача ва Бухороча кураш турлари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Турли халқларда турли тарихий даврда ўзига хос спортча кураш мавжуд бўлиб, унда миллий урф-одатлар ва маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари акс этар эди.

Ўзбекистоннинг этнографияси ва археологиясига оид кўп сонли материаллар, биздаги ва эллардаги олимларнинг қадимги тарих ва ўрта асрлар тарихига доир асарлари, оғзаки халқ ижоди ўзбек халқининг кўп асрлар давомида ўзига хос жисмоний тарбия тизимини яратганлигидан далолат беради.

Харакатли ўйинлар, харбий машқлар, отда ўйналадиган бир неча ўйин турлари, пойга ва кураш, бу тизимнинг воситаларидандир. Буларнинг ҳаммаси ҳозирги кунгача етиб келган. Халқ жисмоний тарбия тизимининг хамма турлари ичида миллий кураш ханузга қадар ўзбек халқи орасида кенг тарқалган. Ёшларни хар томонлама жисмоний ва рухий фазилатларини тарбиялаш уларни хаётга, мехнатга ва Ватан мудофасига тайёрлаш, ўзида маънавий бойликни, ахлоқий покликни, жисмоний комилликни, мужассамлаштирган янги кишини шакллантириш каби олижаноб мақсад учун хизмат килади. Кураш хам жисмоний тарбиянинг асосий қисми хисобланади. Ўзбек кураши қарши ҳаракат қилувчи икки полвоннинг беллашувидан иборат бўлиб, рақиби устидан ғалаба козониш мақсадида, мусобақа қоидалари билан рухсат этилган техник усул ва тактик харакатлар ёрдамида қатнашувчиларнинг ўзаро қаршилигини енгиш билан характерланади.

Яккама якка кураш турлари билан шуғулланувчиларни спорт тренировкаси тайёргарликни беш тури билан мустаҳкам боғланган. Назарияда уларни баъзан спорт тренировкаси томонлари деб атайдилар.

Уларга қуйидаги тайёргарлик турлари киради: назарий, жисмоний, техник - тактик, руҳий, ҳакамлик ва услубий тайёргарликлар. Курашчининг жисмоний тайёрлиги ундаги маҳоратнинг таркиб топишида хаётий муҳим сифатлар ҳамда меҳнатда ва Ватанни ҳимоя қилишда зарур бўладиган малакаларнинг ҳосил бўлишида асос бўлиб ҳисобланади.

Спорт курашининг хусусиятларини, спортчиларнинг индивидуал қобилиятларини ва уларнинг техник тактик тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни мақсадга мувофиқ қўшиб олиб бориш юксак спорт маҳоратини таъминлайди.

Ҳозирги вақтда спортнинг ҳамма турларида жисмоний тайёргарлик икки: умумий ва махсус қисмдан иборат бўлади. Умумий жисмоний тайёргарлик махсус тайёргарлик учун асос бўлиб хизмат килади. Бу эса, уз навбатида, техник тайёргарлик вазифаларни хал этишга имкон беради.

Спортчи қанча ёш бўлса, ҳар томонлама умумий жисмоний тайёргарлик кўриш унинг учун шунчалик зарурдир. Жисмоний тайёргарликнинг махсус воситаларида икки группа машқларни хал қилиш керак:

  • а)    муайан мускул группаларини ва спортчи учун курашда зарур бўладиган сифатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар:

  • б)    кураш усуллари, ҳаракатлари техникаси такомиллаштириш машқлари.

Миллий курашда жисмоний жиҳатдан умумий тайёргарлик спортчиларининг ривожланишига ҳамда уларнинг фазилатлари ва

қобилиятларини такомиллаштиришга қаратилган.

Ўз

саломатлигини мустахкамлайди, кишини хаёт учун зарур бўлган кўникма ва малакалар билан бойитади хамда унга курашнинг танланган тури бўйича камол топиши учун шарт шароит яратади.

Жисмоний жиҳатдан махсус тайёргарликнинг хусусияти шундаки, жисмоний жиҳатдан умумий тайёргарлик ҳаракатларининг ўзига хослигини ҳамда энг муҳим жисмоний ва иродавий сифатларни умумий режада эмас балки кураш тури хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш зарурлигини эътиборга олиб ўтказилади.

Махсус жисмоний тайёргарликда курашчи учун зарур бўлган ҳаракат сифатларини ровожлантириш бошқа сифатларини ривожлантириш ва кураш техникаси элементларини такомиллаштириш билан ўзаро боғланган бўлиши айниқса муҳимдир.

Махсус машқларни танланиши ҳаракат сифатлари комплексини ривожлантиради ва курашчи харакатларидаги техник томонларни такомиллаштиради.

Миллий кураш билан шуғулланувчиларнинг ҳаракат сифатларида кучлилик, тезлик, чаққонлик, чидамлилик каби муҳим фазилатлар мавжуд бўлиб, ана шулар курашчига юқори спорт натижаларига эришишда ёрдам беради. Укув машFулотида тренер куйидагиларга эьтиборни каратиш керак булади , жисмоний юкламани усмирнинг жисмоний имкониятлари билан мувофиқлаштириши керак, шу билан бирга жисмоний имкониятларини ривожлантириш зарур.

Жисмоний имкониятларни эҳтиётлик билан саломатликка зарар етказмайдиган килиб ривожлантириш керак. Бунинг учун куч ва жисмоний юкламаларини аста секин ошириб бориш зарур.

Ўқув машғулотларига сарфланадиган вақтни аста-секин ошириб бориш, усуллар ва жисмоний куч ғайратни оширувчи машқларни мураккаблаштириш яхши самара беради.

Миллий курашчиларни жисмоний ва махсус тайёргарлигини ривожлантиришда ҳаракатли ўйинларнинг аҳамияти мухимлиги олимлар томонидан исботланган

Ҳаракатли ўйинлар ёш курашчилар куч ғайратини, фаоллигини, ўсмирларни , курашга бўлган қизиқиши спорт машғулотига бўлган қизиқишини фаоллаштирувчи жуда муҳим руҳий омилдир.

Ҳаракатли ўйинлар тренер томонидан ташкил қилиниб ўтказилади

Болаларни кураш машғулотлари жарёнида олган, жисмоний юкламаларни тартибга солиши, жисмоний юкламаларни оғир ва енгили билан, маьлум бир вақт оралиғида алмашиб турилиши жуда мухим хисобланади.

Сабаби, мунтазам равишда фақат, спорт машғулотида болаларга , жисмоний ва махсус тайёргарлигини ривожлантириш учун, жисмоний юкламалар берилса, ўта чарчаш оқибатида ёш курашчилар организмида психологик, физиологик, морфо-функционал ва жисмоний . ўзгаришлар юзага келади, бунинг оқибатида курашчининг руҳиятида салбий ўзгаришлар кузатилади.

Ўсмир ўқув машғулотига қатнашгиси келмайди, машқларни суст бажаради , жисмоний ва махсус тайёргарлиги ривожланмай қолади.

Шунинг учун, тренер бошчилигида ўқув машғулоти жараёнининг , маьлум бир вақт оралиғида, ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш юқори самара беради.

Ўқув машғулоти жараёнида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилганда, ёш курашчиларда қуйидаги ижобий ўзгаришлар кузатилади;

  • 1.    Ўта чарчаш оқибатини олди олинади

  • 2.    Психологик барқарорлик таьминланади

  • 3.    Физиологик, морфо-функционал ва жисмоний .салбий ўзгаришларни

  • 4.    жисмоний ва махсус тайёргарлиги ривожланади

  • 5.    Техник-тактик тайёргарлиги ошади

  • 6.    Мусобақаларга қисқа вақт ичида тайёрланади

  • 7.    Спорт махорати ошади

олди олинади

Хулоса:   Ўқув машғулотлари жараёнида ,ўзбек миллий ҳаракатли

ўйинлари, халқ миллий ўйинлари, жахон халқлари ўйинлари ва спорт ўйинларидан фойдаланишда , енгил ҳаракатлардан ташкил топган машқларни тавсия қилинади.

Катта жисмоний зўриқишлар талаб қилмайдиган , ҳаракатли ўйинларидан фойдаланиш орқали ҳаракатли ўйинларни қизиқарли, руҳий эмоционал кўтаринки рухда ўтказилиши, ёш курашчиларни чарчоғини кеткизади хамда кайфияти кўтарилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    З.Жумақулов -“Халқаро тоифадаги спорт устаси”:Миллий кураш усуллари (Фарғона ва Бухоро усуллари), ўқув қўлланма; Андижон 2014 2. А. Атоев. Кураш. Т. Ўқитувчи, 1987.

  • 3.    Р. С. Саломов. Спорт машғулотларининг назарий асослариТошкент 2005.

  • 4. О.В.Гончарова.Ёш    спортчиларнинг    жисмоний    қобилиятларини

    ривожлантириш., Тошкент 2005.

  • 5.    А.К.Атаев Ёш-ўсмирларга ўзбек курашини ўргатиш услубиёти.Тошкент 2005.

  • 6.    Т.Усмонхўжаев, Ф.Хўжаев. “1001 ўйин “ Т.,1990

  • 7.    В.Г.Фролов. Сайрда жисмоний тарбия машғулотлар, ўйинлари ва машқлари. Т., Ўқитувчи 1990 й.

"Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Ёш миллий курашчиларни умумий ва махсус тайёргарлигини ривожлантиришда аракатли ўйинларнинг аамияти

  • З.Жумақулов -"Халқаро тоифадаги спорт устаси":Миллий кураш усуллари (Фарғона ва Бухоро усуллари), ўқув қўлланма; Андижон 2014
  • А. Атоев. Кураш. Т. Ўқитувчи, 1987.
  • Р. С. Саломов. Спорт машғулотларининг назарий асослариТошкент 2005.
  • О.В.Гончарова.Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш., Тошкент 2005.
  • А.К.Атаев Ёш-ўсмирларга ўзбек курашини ўргатиш услубиёти.Тошкент 2005.
  • Т.Усмонхўжаев, Ф.Хўжаев. "1001 ўйин " Т.,1990
  • В.Г.Фролов. Сайрда жисмоний тарбия машғулотлар, ўйинлари ва машқлари. Т., Ўқитувчи 1990 й.
Статья научная