Ёшлар ижтимоий фаоллигини ривожлантиришда ахлоий онг масалалари
Автор: Олтмишева Н. .
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини шакллантиришда миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрни, уларнинг ахлоқий маданиятини, ахлоқий онг ва рухиятини шакллантиришга қаратилган маълумотлар берилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140262238
IDR: 140262238
Текст научной статьи Ёшлар ижтимоий фаоллигини ривожлантиришда ахлоий онг масалалари
Давлатимиз тамонидан олиб борилаётган ишларнинг марказида ёшларга бўлган эътибор эканлигини эътироф этиш ўринлидир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсон этиб вояга етказамиз.” деб айтган фикрлари ёшларимизга бўлган ишончни нақадар юқори эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистоннинг келажаги ҳар тамонлама баркамол, салохиятли авлодни тарбиялашга боғлиқ. Ана шундай долзарб вазифани амалга оширишда қадриятларимизни ўрганиш ва ундан ёшларни ахлоқий маданиятини ва ахлоқий хулқини ривожлантириш мухим аҳамиятга эга.
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислохатлар айнан ана шу юрт, шу заминда туғилиб, яшаб, мехнат қилаётганлар мафаатини кузлашни хар бир эркин фуқоро тула англаб етмокда.
Ҳозирги кунда республикамизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва маънавий ўзгаришлар ўзини кўлами ва ахамияти жиҳатидан тарихий воқеалардир. Бу жараёнларда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ахлоқий онги ва хулқи жамиятимиз ижтимоий хаётида туб бурилишни бошлаб беради. Ҳозирги кунда ҳар бир сохага карамайлик ёшлардаги ижтимоий фаоллик уларнинг ахлоқий маданиятини қандай шаклланишида кўриниб бормоқда
Маълумки ҳар қандай жамиятни келажаги ёшлар. Шундай экан уларнинг ахлоқий онгини ривожлантириш қандай таълим олишига ва қандай тарзда ахлоқий маданиятини ривожлантиришга боғлиқ. Ижтимоий, иқтисодий ислохатларни амалга оширишда ўтмишни теран хис этиб, халқимизни рухиятини, унинг тарихий ва миллий ўзига хос жиҳатларини, анъана ва урф одатларини, бой тарихий давр давомида тўплаган инсоний фазилатларидан тўлиқ фойдаланиш керак. Жахон тафаккури ва амалиёти тўплаган энг яхши тажрибалардан унумли фойдаланиш зарур. Бу тамойиллар жамиятимизнинг маънавий асоси бўлиб ҳизмат қилиши табиий.
Миллий ва умуминсоний қадриятлардан тарбиявий жараёнда фойдаланиш ахлоқий онги ва хулқини ривожлантириш бугунги кундаги энг мухим талаби ёшларнинг дунёқарашида, уларнинг тафаккурлаш тарзида кундалик фаолиятида жиддий узгаришлар ясашдан иборат. Бунда оилада ахлоқий тарбиянинг ролини кўрсатиш, унда ота боболаримиздан мерос бўлиб қолган ахлоқий фазилатларни эгаллашнинг нақадар ахамиятга молик эканлигини миллий - назарий тахлил этиш хам жуда мухим деб биламан.
Узбек халкининг узи яратган, бойитган, саклаб келаётган, авлоддан -авлодга утиб, бойиб бораётган миллий-маънавий бойликлар, аждодлардан долган ахлокий анъана, маросимлар, ахлокий панд-насихатлар ва бошкалар киради. Шу маънода буюк мутаффакир Захриддин Мухаммад Бобур узининг “Бобурнома” асарида узбекларга хос булган куплаб маънавий-ахлокий сифатларни тасвирлайди. Булар иймон эътикодлилик, андишалилик, оилага мухаббат, болажонлик, халоллик, бировнинг хаккига хиёнат килмаслик, фарзандларнинг ота-оналарига, ака- ука, опа- сингил, кариндош- уруFларига мехрибонлиги, диний кадриятларга риоя килиш, саводхонлик, саховатлилик, хушфеъллик, ширинсузлик, мардлик, одиллик, хаёлилик, сахийлик, мехнатсеварлик ва бошкалардир. Герман Вамбери “Бухоро ёхуд Мавороуннахр тарихи” асарида Олтин Ўрдадаги узбекларнинг мусулмонча тарбияланганини, савдо сотикка огир вазминлигини, оқ кўнгиллилик ва самимийлигини, поклигини ва шу каби ота-онага хурмати ва эътикоди кучлилигини биринчи булиб дастурхонга ўтирмаслик ва биринчи бўлиб сўзлашмасликини, муғомбирликни билмаслигини курсатган. Мутафаккирлар комусий олимларимиз Ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино ва бошқа мутафаккирларни илмий мероси таълимий ахлоқий қарашларида комил инсонни тарбиялаш концепцияси шакллантирилган. Шунингдек, кар бир шахсда хаётий максад турли куринишда булади. У макон ва замонга боFлик холда узгариб такомиллашиб бориши мумкин. Энг мухими хаётий мақсаднинг даражаси инсоннинг ахлоқий онги ва ахлоқий хулқида кам намоён булади. Ички ва ташки омиллар уйгунлиги ижобий фукоровий ва шахсий мотивацияни шакллантиради, ёшлар ахлокий онгини тарбиялаб ривожлантиради.
Бугун ёшларимиз ижтимоий сиёсий жараёнларни кузатиши ва фаол иштирок этиши, жамиятнинг асоси бўлган қонун устиворилигини билиши, унга итоат этиши, жамиятнинг асоси булган худуддаги жамоат ташкилоти фаолиятлари ҳақида тушунчага эга бўлиши ва ихтиёрийлик асосида у ёки бу жамоат бирлашмалари таркибида иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир. Буни ёшларнинг маънавий қадриятини сақлаган холда жахон камжамияти билан камнафас булиши, узининг фаол фукоролик позициясига эга бўлиши, мавжуд имконият ва шароитлардан тўлиқ, тўғри ва уз вактида фойдалана олиши, халол мекнат, тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантириш ҳамда кўпчилик манфаатини устун қўя олиш хислатларига эга булиши зарур.
Буюк аждодларимизнинг яратувчанлиги шахс манфаатларига каратилган булса, айни вактда мустакил давлатимизда амалга оширилаётган барча ўзгариш ва янгиликлар, авваламбор инсон келажаги учун кизмат килиш кузда тутилган. Замонавий таълим-тарбия жараёнида миллий меъроснинг маънавий-маърифий заминларига таяниш зарурлигини англатади.
Ўзбекистонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг мақсади халкимизнинг турмуш фаровонлигига каратилган. Бу ишларни бажаришда, албатта ёшларимиз кучига таянилади.
Мамлакатимизда миллий ва маънавий кадриятларни кенг таргиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини оммалаштириш, яхши қўшничилик ғоялари бўйича фаол ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш зарур.
Демак, махаллаларда қатъий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, маънавий таҳдидларга қарши туришга қодир бўлган ёшларни тарбиялашга оид қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:
-
- мустақил тафаккур, юз бераётган ходисаларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, ёшлар ахлоқий маданиятини ошириш, паст савияли “оммавий маданият”ни кириб келишига қарши курашиш;
-
- ёшлар тамонидан тарихий қадриятларни, авлодларимизнинг ижодий меъросини ўзлаштириш;
-
- ёшларни зарарли ва маданиятимизга, анъаналаримизга ва дунёқарашимизга ёт бўлган, интернет каналлари орқали келаётган материаллардан мухофаза қилиш мақсадида интернет клублари фаолиятига талабларни ошириш зарур.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Умурзаков Ахмаджон Махамадович. Влияние различных факторов на процесс обучения студентов // Проблемы Науки. 2019. №12-2 (145). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/vliyanie-razlichnyh-faktorov-na-protsess-obucheniya-studentov
-
2. Azimov Ulugbek Abdukhalilovich, Nematjohnova Sadokat Karimovna Mechanisms of formation of axiological understanding of the youth in the civil society// Проблемы Науки. 2019. №12-2 (145). URL:
-
3. Ergashev U., Khakimov A. Environmental problems in the works of eastern thinkers //Экономика и социум. – 2020. – №. 8. – С. 30-32.
-
4. Oltmisheva N.G. FORMATION OF LABOR CULTURE IN YOUTH FACILITIES //Экономика и социум. – 2021. – №. 1. (80) ч. 2 – С. 289-290.
(дата обращения: 04.01.2021).
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Ёшлар ижтимоий фаоллигини ривожлантиришда ахлоий онг масалалари
- Умурзаков Ахмаджон Махамадович. Влияние различных факторов на процесс обучения студентов // Проблемы Науки. 2019. №12-2 (145). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/vliyanie-razlichnyh-faktorov-na-protsess-obucheniya-studentov
- Azimov Ulugbek Abdukhalilovich, Nematjohnova Sadokat Karimovna Mechanisms of formation of axiological understanding of the youth in the civil society// Проблемы Науки. 2019. №12-2 (145). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/mechanisms-of-formation-of-axiological-understanding-of-the-youth-in-the-civil-society (дата обращения: 04.01.2021).
- Ergashev U., Khakimov A. Environmental problems in the works of eastern thinkers //Экономика и социум. - 2020. - №. 8. - С. 30-32.
- Oltmisheva N.G. FORMATION OF LABOR CULTURE IN YOUTH FACILITIES //Экономика и социум. - 2021. - №. 1. (80) ч. 2 - С. 289-290.