Юори потенциалли иккиламчи иссилик энергияси ресурсларидан фойдаланиш
Автор: Алланазаров .О., Caлохитдинов А.Т.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-1 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Ўзбекистон саноатида хам бўладиган “Иккиламчи энергия ресурслари” тахлил қилинган, уларнинг ишлаши ва улардан фойдаланиш йўллари ўрганилган. Иккиламчи иссиқлик энергия ресурсларидан фойдаланиш учун янги теплоутилизатор схемаси тақдим этилган.
Теплоутилизатор, дисперс, иккиламчи энергия, қирраланган, ииэр, совутиш камераси
Короткий адрес: https://sciup.org/140289046
IDR: 140289046
Текст научной статьи Юори потенциалли иккиламчи иссилик энергияси ресурсларидан фойдаланиш
Ўзбекистон Республикаси бирламчи-бошланғич энергия манбалари ўзига етарли бўлган мамлакат. Хозирги кунда унинг энергия ресурслари, ишлаб чиқариш ички талабларидан 15-20 % ортиқни ташкил этади. Амма, бутун динёдаги энергия истеъмоли тенденцияси каби, жадал ривожланаётган Ўзбекистон саноати учун хам энергия танқислиги рўй берди.
Шу сабабли иссиқлик энергияси ресурсларидан тежаб фойдаланиш замонавий ишлаб чиқариш саноатида, хаёт давомийлигида долзарб масалага айланиб бормоқда. Бошланғич-бирламчи энергия ресурсларини тежаш мақсадида иккиламчи энергия турларидан фойдаланиш самара беради. Булар: қайта тикланувчи (ноанъанавий) энергия турлари (ҚТЭТ); иккиламчи иссиқлик энергия ресурслари (ИИЭР).
Асосий қисм
ҚТЭТларидан фойдаланиш бўйича, давлат томонидан бир қанча меъёрий хужжатлар қабул қилинган. Жумладан, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида” ги1997-йил 25-апрелда қабул қилинган қонун. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг2009-йил 13-февралдаги қарорида “2009-2013-йиллар учун мамлакат энергияси хавфсизлигини таъминлашда ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишнинг асослари белгилаб берилган. Бу сохада маълум илмий ишлар, ишланмалар (1) ва амалий ишлар мавжуд.
ИИЭР- хақида эса бундай дейиш қийин. Иккиламчи иссиқлик энергия ресурслари (ИИЭР) – технологик агрегат, қурилма ва технологик қисмлардан чиқадиган – махсулот, чиқиндилар, йўлдош ва оралиқдаги махсулотларнинг атмосферага чиқариб юбориладиган ёниш махсулотлари (тутун газлар) нинг – энди ушбу холатда ишлатиб бўлмайдиган, аммо бошқа жойда ва бошқа мақсадда ишлатса бўладиган иссиқлик потенциали.
Қазиб олинадиган ёоқилғининг ярмидан кўпики, ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 65 % ни саноат корхоналари истъемол қилади. Уларнинг ёнилғи иссиқлигидан фойдаланиш эффективлиги паст даражада. Илғор саноат корхоналаридаги ёнилғи иссиқлигидан фойдаланиш коеффициенти (ЁИФК) 40 % дан ошмайди. Масалан, магистрал газ қувурлари компрессор станцияларининг 1 та компрессор қурилмасидан атроф мухитга, соатига температураси 400 0С лик 190 тонна тутун газлар чиқариб юборилади.
Ўзбекистоннинг кўп энергия талаб қилувчи саноат сохаларида хосил бўладиган иккиламчи энергия ресурслари (ИЭР) ва улардан фойдаланиш холати ( млн.т. шартли ёнилғи) – жадвалда келтирилган.
1-жадвал. Саноатнинг кўп энергия талаб қилувчи сохаларида ИЭР дан фойдаланиш(млн.т. шартли ёнилғи).
ИЭР турлари |
Амалда ишлатилган |
Ишлатилиш режалаштирилган |
|
2015 |
2020 |
2020 |
|
Металлургия |
|||
Ёнувчи |
126.9 |
139.3 |
147.4 |
Иссиқлик |
32.6 |
41.0 |
51.8 |
жами |
159.5 |
178.3 |
198.5 |
Ёнувчи |
Кимё саноати |
0.57 |
|
0.25 |
0.49 |
||
Иссиқлик |
2.96 |
5.70 |
8.76 |
жами |
3.01 |
6.19 |
9.33 |
Ёнувчи |
Газ саноати |
2.15 |
|
14 |
2 1 5 |
||
Иссиқлик жами |
4.3 |
. 6.1 |
8.95 11.10 |
5.7 |
8.25 |
||
Нефтни қайта ишлаш ва нефт- |
|||
кимё саноати |
|||
Ёнувчи |
21.10 |
32.0 |
42.0 |
Иссиқлик |
15.90 |
25.8 |
37.30 |
жами |
37.00 |
57.8 |
79.30 |
Қурилиш мтериаллари саноати |
|||
Иссиқлик |
0.635 |
||
0.16 |
0.375 |
||
жами |
|||
Жами ИЭР |
249.86 |
318.91 |
385.99 |
Жадвалдаги маълумотларни анализ қилиш Ўзбекистон саноатидаги улкан иккиламчи энергия ресурслари мавжуд эканлиги ва ундан фойдаланиш жуда паст эканлигини курсатади.
Шундай қилиб, бундай энергия ресрларидан фойдаланиш мақсадида энергия тежамкор технологияларни яратиш, эффектив иссиқлик алмашиш аппаратларидан фойдаланиш мацсадга мувофиц.
ИИЭР дан фойдаланиш йўлларидан бири хаво қиздиргичларни қўллаш булади.
1-расмда, ушбу хаво циздиргичнинг, оралиц иссицлик ташувчисини совутиш кам харажатли модернизация цилинган схемаси келтирилган.

1-расм. 1- дисперс оралиц иссицлик ташувчи, 2- оралиц иссицлик ташувчи пастга харакат циладиган трубалар, 3- цувур сиртига урнатилган цирраланган иссицлик трубалари, 4- тусиц, 5-сув йулаклари, 6- совутиш камераси, 7-панжара, 8- транспортер, 9- иситиш камераси.
Аппарат қуйидагича ишлайди: юқорида жойлашган иситиш камерасида (9) дисперс оралиқ иссиқлик ташувчи (1) юқори температурали тутун газлар ёрдамида иситилади. Ишлаб бўлган тутун газлар камерадан атмосферага чиқариб юборилади(расмда кўрсатилмаган). Оралиқ иссиқлик ташувчи юқори камера остида ўрнатилган трубалар (2) орқали пастки совутиш камерасига (6) зинч холда силжийди. Совутиш камераси тўсин (4) ва қувур (2) остида ўрнатилган панжара (7) пастки қисмга бўлинган. Совутилган дисперс материал транспортер (9) ёрдамида яна юқориги камерага қайтарилади. Пастдан бериладиган сиқилган хаво дисперс материалига қарама-қарши харакат қилади ва исийди. Қувур ичидан ундаги дисперс материал орасидан харакатланаётган хаво, совутиш камерасининг тепасидаўрнатилган трубка йўлак орқали чиқарилади ва истеъмолчига юборилади.
Совутиш камерасининг юқори бўлагида сув иситиш тизими мўлжалланган. Совуқ сув махсус йўлаклар орқали (расмда схематик кўринишда тасвирланган) дисперс материал ажратаётган қувурларни ташқи томонидан харакатланади, унда ўрнатилган қирраланган иссиқлик қувурлари ёрдамида иситилади ва истеъмолга юборилади.
Хулоса
Ушбу схеманинг ўзига хос томони шундаки, зарур бўлганида хаво тўсиқ (4) да ўрнатилган томони қиррали (расмда кўрсатилмаган) қувурлар орасидаги бўшлиқга киритилиши ва иссиқлик трубинаси ёрдамида иситилиши мумкин.
Таклиф қилинаётган иссиқлик ўтказгични қўллаш иссиқлик алмашиш жараёнини жадаллаштиради, қурилманинг Ф.И.К.ни оширади.
Адабиётлар
-
1. Авторское свидетельство СССР, SU-992917 кл F23L 15\02 1983 г.
-
2. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси.07.02.2017й.
-
3. Ўзбекистон Республикасининг 2030-йилгача ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш консепсияси. 15.10.2019 й.
-
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муқобил энергия
манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2013 йил 11 мартдаги ПФ – 4512-сонли Фармони.
-
5. Хошимов Ф.А., Таслимов А.Д. Энергия тежамкорлик асослаои. – Т.:”Ворис нашриёти”, 2014.
-
6. ГОСТ Р 51596-2000. Нетрадиционная энергетика. Солнечная энергетика. Коллекторы солнечные. Методы испытаний. - М.: ИПК Изд-во стандартов, 2000.
-
7. 4. Полатов М. ПОВЫШЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ
СТРОИТЕЛЬСТВА ЗДАНИЙ И СООРУЖЕНИЙ ЗА СЧЕТ ИЗУЧЕНИЯ
ОПТИМАЛЬНОГО РЕШЕНИЯ БЕЗПЕСОЧНОГО СОСТАВА БЕТОНА //Экономика и социум. – 2020. – №. 10. – С. 651-654.
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Список литературы Юори потенциалли иккиламчи иссилик энергияси ресурсларидан фойдаланиш
- Авторское свидетельство СССР, SU-992917 кл F23L 15\02 1983 г.
- 017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси.07.02.2017й.
- Ўзбекистон Республикасининг 2030-йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланиш консепсияси. 15.10.2019 й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2013 йил 11 мартдаги ПФ - 4512-сонли Фармони.
- Хошимов Ф.А., Таслимов А.Д. Энергия тежамкорлик асослаои. -Т.:”Ворис нашриёти”, 2014.
- ГОСТ Р 51596-2000. Нетрадиционная энергетика. Солнечная энергетика. Коллекторы солнечные. Методы испытаний. - М.: ИПК Изд-во стандартов, 2000.
- Полатов М. ПОВЫШЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ СТРОИТЕЛЬСТВА ЗДАНИЙ И СООРУЖЕНИЙ ЗА СЧЕТ ИЗУЧЕНИЯ ОПТИМАЛЬНОГО РЕШЕНИЯ БЕЗПЕСОЧНОГО СОСТАВА БЕТОНА //Экономика и социум. - 2020. - №. 10. - С. 651-654.