Юрак ишемик касаллигини тарқалиш сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш
Автор: Jaylybaev Muxtar Sayinovich, Fateev Ivan Nikolevich, Darjanova Klara Batenovna, Qaxarov Zafar Abduraxmanovich
Журнал: Re-health journal.
Статья в выпуске: 2 (22), 2024 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари юқумсиз касалликлар хавф омилларинингтарқалганлиги мунтазам ортиб бораётганлигини кўрсатиб ўтилган. Ахолига норационал овқатланиш, зарарли одатлар, кам харакатлилик тўғрисида ва юрак қон томир касалликлари хавф омиллари хақида ахолини билими пастлиги ва бу ҳолат кўп оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришимиз кераклиги аниқланган. Хавф омилларининг олдини олиш ва тиббий-санитария ёрдами сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни жорий қилиш миллионлаб барвақт ўлимларнинг олдини олиш имкониятини бериши айтиб ўтилган.
Юрак-қон томир касалликлари, хавф омиллари, соғлом турмуш тарзи
Короткий адрес: https://sciup.org/14130759
IDR: 14130759
Текст научной статьи Юрак ишемик касаллигини тарқалиш сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш
Кириш. Юрак-қон томир касалликлари, онкологик касалликлар, ўпканинг сурункали респиратор касалликлари, қандли диабет ва бошқа юқумсиз касалликлар бутун дунё бўйича касалланиш ва ўлим ҳолатларининг асосий сабабчиси ҳисобланади [6].
Шунингдек улар олдини олиш мумкин бўлган касалланиш ва у билан боғлиқ бўлган ногиронликнинг етакчи сабабчилари жумласига кирадилар.
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотини кўрсаткичлари натижалари асосида дунёнинг ривожланган мамлакатларида асосий ўлим сабабчиси юрак қон томир касалликлари деб аниқланган. Юрак ишемик касаллиги (ЮИК), шу жумладан миокард инфаркти, артериал гипертония (АГ) ва бош мия қон-томир касалликлари (инсульт) билан биргаликда ўлимга олиб келувчи омилларни 80% ни ташкил қилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари юқумсиз касалликлар хавф омилларининг тарқалганлиги мунтазам ортиб бораётганлигини кўрсатди. Юқорида кўрсатиб ўтилган хавф омиллари тарқалишининг мавжуд тендециясида 2020-2030
йилларга келиб, 40-60 ёшлардаги аҳоли орасида ушбу хавф омилларидан барвақт ўлимнинг юқори даражаси кузатилиши кутулмоқда[1].
Мамлакатимиздаги ўлим ҳолатлари сабаблари ахоли орасида қон айланиш тизими касалликлари 62%ли кўрсаткич даражаси билан биринчи ўринда турибди, юракнинг ишемик касаллиги ва артериал гипертония шулар жумласига киради[4].
Мулохазалар. Юқори қон босими– юрак ишемик касаллиги ва инсультнинг асосий хавф омилидир. АГ ни эрта босқичларида аниқлаш, хавф омилларига эга бўлган шахсларга ёрдам бериш ҳамда уларни самарали даволаш келгусида юзага келиши мумкин бўлган ва катта маблағ талаб қилувчи асоратлар эҳтимолини 50%га камайтириш имкониятини беради[6].
Соғлиқни сақлаш тизими яхши йўлга қўйилган мамлакатларда хам ЮКТК (юрак қон-томир касалликлари) асосий омили АГ деб топилган. Ўтган асрнинг 80 йилларидаги собиқ Совет социалистик республикаларнинг Россиядаги кардиология илмий текшириш маркази мутахасиссларининг катта текширувлари натижасида АГ асосий юрак қон-томир касалликлари омили хисобланган [2]. АГ билан касалланган беморларда ЮИК 3-4 баробар ва инсульт 7 баробар кўпроқ учрайди. Америка штатларида 69% миокард инфарктига чалинган беморларнинг 77% да юрак етишмовчилиги ва артериал гипертония аниқланган[6].
Ўша даврда Ўзбекистонда хам уюшмаган ахоли ўртасида ЮИК ва унинг асосий омилларини тарқалишини аниқлаш мақсадида илмий ишлар олиб борилган. Андижон вилоятида хам ўхшаш текширувлар ўтказилган[2].
Мақсад: Қишлоқ шароитида аҳоли ўртасида ЮИК ва унинг асосий омилларининг холатини ва шунга асосланиб касалликни олдини олиш чора тадбирларини режалаштириш имкониятини аниқлаш.
Мақсадни ёритиш учун Хўжаобод туман қишлоқ шароитидаги 40-59 ёшдаги ахоли ўртасида ЮИК ва унинг асосий омилларини учраши ўрганилган.
Текшириш натижаларига кўра ЮИК тарқалиши 8,6 % ни ташкил қилган бўлса, касаллик омилларидан энг юқори кўрсаткич АГ (3 баробар), семизлик (3,5 баробар) ва овқатланиш хисобига гиперхолестеринемия (ГХС), гипертриглицеридемия (ГТГ) кўп учраган. Қизиғи шундаки, ўша Совет давридаги қишлоқ ахолимизда тамаки чекиш энг паст кўрсаткичга эга бўлган ва ЮИК га боғлик эканлиги статистик ишловда аниқламаган[2].
Шундан буён мана 35 йил ўтди. Ҳозирги даврдаги ўша Хўжаобод қишлоқ ахолиси ўртасидаги ЮИКни тегишли кўрсаткичларини солиштирганимизда, хайратли ўзгаришларга дучор бўлмоқдамиз. Бизнинг аҳолимиз кўпроқ қовурилган таомлар истеъмол қилишади. Қовурилган таомларда тўйинмаган ёғлар кўп бўлади. Бу ҳам холестеринни ва тана вазнини ортишига олиб келади. Ёши улғайган сари семириш аломатлари ахоли ўртасида 40 ёшдан кейинги йилларда ва айниқса эркакларга нисбатан аёлларда кўп учрайди. Бунинг сабаби ахолини кўпчилиги ўз соғлиги хақида етарли даражада ўйлашмайди, кам харакат ва нотўғри овқатланишади.
Ахолини соғлиги сохасидаги олиб борилаётган ишлар асосан касалликни аниқлашга ва даволашга қаратилганлиги ва касалликни олдини олиш, профилактик ишлар билан биргаликда ўтказилмаганлиги туфайли натижа бермаётганлиги деб ўйлаймиз.
Тиббий ёрдам кўрсатиш ишларни босқичлари(касалликни аниқлаш, даволаш, соғликни тиклаш ва шу билан биргаликда касалликларни олдини олиш) бир бирига боғлилигини камлигидадир.
Юқумли бўлмаган касалликларни Ўзбекистонда тарқалишини юқорилиги жиддий ижтимоий- иқтисодий ўзгаришларга олиб келади
Хар йили юқумли бўлмаган касалликлардан келиб чиққан ўлим Ўзбекистонда 78%ни ташкил қилади. Бу асосан инсон хулқ атвор омили билан боғлик: тамаки истъмол қилиш, норационал овқатланиш, кам харакат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар истъмол қилиш, хамда юқоридагиларга боғлиқ метаболик омиллар - гипертония ва гиперхолестеринемия.
Ушбу омилларни тарқалиши ўта юқори; тўртдан бир эркакларимиз тамаки чекади, хаттоки хозирги пайтда аёллар орасида, айниқса ёш қизларда орасида хам учраши аниқланмоқда,катта ёшдаги ахолини ярми ортиқча вазнда ёки семизликдан азият чекади[3].
Шу билан биргаликда Ўзбекистонда ош тузи истеъмол қилиниши энг юқорилар қаторига киради (хар бир инсон учун 1 кунда 15 граммни ташкил қилади; бу эса жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсиясидан ( 5 гр.) уч баробар ортиқ [4].
Хўжаобод туман қишлоқ шароитида истиқомат қилган аҳоли ўртасида ЮИК омилларини тарқалиши
Юқумли бўлмаган касалликларни камайтириш мақсадида ЖССТ иқтисодий чора тадбирлар тўпламларини аниқлади. Энг юқори иқтисодий натижа Ўзбекистонда ош тузини истеъмолини камайтиришга қаратилиши кераклигини тахлили кўрсатилган. Ахолини тамакини кам истеъмоли, жисмоний фаоллигини ошириши хам инвестицияларни самарасини таъминлай олади [3].
Ёшлар гурухн |
Т екши рил ганда р сони |
АГ |
Ортик,ча казн |
Тамаки чекиш |
Липид лар аникда-нишн |
Гипер холесте рииемия |
Гнпертриглнце ридемия |
Гипоаль фа-холестеринемия |
|||||||
Сони |
% |
Сони |
% |
Сони |
% |
Сон и |
% |
Сони |
% |
Сони |
% |
Сони |
% |
||
40-49 ёшдагилар |
327 |
29 |
8,9 |
44 |
13, 4 |
124 |
37,9 |
269 |
82 |
20 |
7,4 |
14 |
5,2 |
18 |
9=6 |
50-59 ёшдагилар |
206 |
28 |
13,6 |
19 |
9,2 |
62 |
ЗОЛ |
176 |
85, 4 |
20 |
ИЛ |
20 |
ИЗ |
1S |
17,1 |
40-59 ёшдагилар |
533 |
57 |
10,7 |
63 |
И, S |
186 |
34,8 |
445 |
S3, 5 |
40 |
8=9 |
34 |
7,6 |
36 |
12,2 |
Шахардаги ахоли уртасида 40-59 ёшдагилар |
336 |
33 |
9=8 |
56 |
16, 7 |
132 |
39,2 |
277 |
82, 4 |
30 |
8=6 |
9 |
2,8 |
. . . . . . . . . . . . . . .
Умуман 15 йил давомида ахолини ишга лаёқатлигини қайтаришни ташкил қилсак, юқумли бўлмаган касалликларни сиёсат моделлари ва клиник аралашувлар пакетлари тадбиқ этилса мамлакат ялпи ички махсулоти (МЯИМ) 2, 3 триллион сўмга ошади.
Ундан ташқари ахолини ўз соғлиги хақидаги савияси суст. Асосан ахоли ўзини соғлигини сақлаш хақида кам ўйлаганлиги катта ахамиятга эга. Биринчидан, ёшлар соғлигини сақлаб қолиш хақида психологик тайёр эмас, иккинчидан, профилактик ишлар, соғлом турмуш тарзига амал қилувчилар, хаттоки, тиббиёт ходимлари орсида хам етарли даражада эмас.
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда ахолини табиий ўсиши натижасида ахоли сони йилдан йилга ўсиб бориши кузатилмоқда. Шу жумладан Андижон вилоятида хам ахоли сони 2018 йилда (2018 декабр холатига) 3 млн 66 минг 706 нафарни ташкил қилди. Улардан 1517006 нафари ( 49,5%) аёллар, 1549700 нафари эркаклардан иборат. Ахоли зичлиги 1 кв.км майдонга 730,2 тага тўғри келади[5].
Охирги 10 йиллик даврларда Россия мамлакатида ЮКТК дан ўлим юқорига кўтарилгани аниқланиб борилмоқда. Ахоли ўртасида ЮИК дан ўлим 21,1% ни ташкил қилган ЮКТК асосий омилларини (семизлик, гиперхолестерияни тарқалиши юқорилиги, АГ эса 38,1% дан 45,4% га кутарилганлиги исбот қилинган).
Бундан ташқари метоболик синдроми хавф омиллари қаторига қўшилган. Шундай кўрсаткичлар бизнинг ахолимизга хам тегишли.
Хулоса
Вазиятнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, 2011 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси мажлисида Сиёсий декларация қабул қилинди. Унда юқумсиз касалликлар ХХI асрнинг бутун дунёда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга путур етказувчи ва Мингйилликнинг ривожланиш мақсадларига эришишга хавф туғдирувчи асосий чақириқ сифатида кўриб чиқилди.
Декларация назоратни кучайтириш, профилактика, барвақт аниқлаш, маҳаллий устуворликлар ва амалга ошириш шароитларига мос равишда юқумсиз касалликларга чалинган беморларни даволаш ва парвариш қилиш орқали хавф омиллари билан курашишнинг ҳар томонлама чора-тадбирларини кўришга чақиради.
Хавф омилларининг олдини олиш ва тиббий-санитария ёрдами сифатини яхшилаш бўйича ушбу чора-тадбирларни жорий қилиш миллионлаб барвақт ўлимларнинг олдини олиш имкониятини беради.
Эпидемиологик вазият ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда, энг кўп тарқалган юқумсиз касалликларнинг профилактикаси ва уларни интеграллашган ҳолда баҳолаш ва олиб бориш бўйича дастурларни жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги кунда Республикамизда кенг тарғиб қилинаётган мослаштирилган клиник протокол, БТСЁ муассасаларида миокард инфаркти, инсульт ва буйрак касалликларини олдини олиш мақсадида АГ ва КД интеграллашган ҳолда олиб бориш учун ишчи дастур бўлиб хизмат қилмоқда.
Норационал овқатланиш, зарарли одатлар, кам харакатлилик тўғрисида ва ЮКТК хавф омиллари хақида ахолини билими пастлиги ва бу ҳолат кўп оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришимиз кераклиги аниқланган.
Хозирги тиббиёт институтлари ўқув дастурларида ―соғлом турмуш тарзи асослари мавзусидаги мавзулар киритиш тақоза этилади. Бу нарса охирги йилларда кенг доирада оила шифокорларини малакасини ошириш кафедрасида олиб борилмоқда.
Рационал овқатланиш режалари миллий стратегияси ҳаётни соғломлаштиришга қаратилиши керак.
АДАБИЁТЛАР
-
1. БТСЁ муассасалари учун АГ ва ҚД бўйича мослаштирилган клиник протоколлар. 2022й. ЖССТ.
-
2. Эпидемиология ишемической болезни сердца и её основных факторов риска средисельского населения, Насыров М.,. Диссертация на соискание ученой степени кандидата мед наук.
-
3. Мультииндикаторное исследование. Республика Узбекистан, 2000 год.
-
4. Узбекистан. Общая оценка страны. ООН, 2003 год.
-
5. Андижон вилояти соғлиқни сақлаш статистик жамланмаси (2021).
-
6. Жамоат соғлигини сақлаш I-IIқисм. Т.Г.Тульчинский, Е.А.Варавикова. 2003 йил Тошкент.
RHJ-2-22-2024
Список литературы Юрак ишемик касаллигини тарқалиш сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш
- БТСЁ муассасалари учун АГ ва ҚД бўйича мослаштирилган клиник протоколлар. 2022й. ЖССТ.
- Эпидемиология ишемической болезни сердца и её основных факторов риска средисельского населения, Насыров М.,. Диссертация на соискание ученой степени кандидата мед наук.
- Мультииндикаторное исследование. Республика Узбекистан, 2000 год.
- Узбекистан. Общая оценка страны. ООН, 2003 год.
- Андижон вилояти соғлиқни сақлаш статистик жамланмаси (2021).
- Жамоат соғлигини сақлаш I-IIқисм. Т.Г.Тульчинский, Е.А.Варавикова. 2003 йил Тошкент.