Юрак оринчалар оралии деворининг гистотопографияси

Автор: Исраилов Р., Муйдинов Ж.И.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада юрак қоринчалари оралиғи деворининг пайдо бўлиш гистогенези, ўзига хос гистотопографик тузилиши, атрофидаги тўқима тузилмалар билан муносабати ўрганилган. Қоринчалар оралиғи деворнинг мембранали қисми аорта қопқоғи фиброз халқаси билан туташган ва зич коллаген толалардан иборат. Юзасидаги эндотелий ва базал мембрана остида кам дифференциалланган ҳужайралардан иборат бириктирувчи тўқима ташкил топган. Унинг остида эластик толалари силлиқ мушак ҳужайралар билан туташиб тўр пайдо қилган мушак-эластик қават мавжуд, силлиқ мушак ҳужайралари аортанинг чиқиш қисмида яхши ривожланган ва кўп тармоқли тузилишга эга. Эндокарднинг энг чуқур қисми, яъни миокард билан туташган қисми эластик, коллаген ва ретикуляр толаларга бой бириктирувчи тўқимадан иборат. Қоринчалар оралиғи девор ва юракнинг барча мушак тўқимаси целемик типдаги кўндаланг тарғил мушак тўқимасига киради ва у фақат миокард тўқимасида учрайди. Бу мушак тўқимасининг ўзига хослиги актинли ва миозинли миофиламентлар муҳим тартибли ўзаро муносабатда жойлашиб, кўндаланг тарғил чизиқларни пайдо қилади ва ўз-ўзидан ихтиётсиз ритмик қисқариш хусусиятини таъминлайди.

Еще

Юрак, қоринчалар оралиғи девор, фиброз қисми, мушакли қисми, гистотопография, атроф тўқима тузилмалар билан муносабати

Короткий адрес: https://sciup.org/140300482

IDR: 140300482   |   УДК: 611.

Текст научной статьи Юрак оринчалар оралии деворининг гистотопографияси

Долзарблик. Юрак чап ва ўнг қоринчаларини бир-биридан ажратиб турувчи девор аслида қалин мушак ва фиброз тўқимадан иборат. Бу девор орқа ва ўнгроқга қараб йўналишда жойлашган ва ўнг қоринчага қараб бўртиб чиққан ва унинг қирралари олдинги ва орқа қоринчалар оралиғи эгатига тўғри келади (1,2). Бу деворнинг пастки қисми нисбатан қалин мушак тўқимасидан иборат, юқори қисми юпқа фиброз пардадан иборат. Юқори қисми аорта даҳлизини ўнг бўлмача пастки қисмидан ажратиб туради ва юпқа фиброз тўқидан иборат бўлганлиги сабабли мембранали парда дейилади. Қоринчалар оралиғи деворнинг мембранали қисми аорта қопқоғи фиброз халқаси билан туташган ва зич коллаген толалардан иборат. Қоринчалар оралиғи девор икки томонидан ҳам, яъни чап ва ўнг қоринчалар бўшлиғи томонидан эндокард билан қопланган. Эндокард

қалинлиги чап қоринча томонда, айниқса қоринчалар оралиғи деворда қалинроқ тузилишга эга, аорта ва ўпка артериясига кириш тешигида нисбатан юпка ва тузилиши буйича артерия девори тузилишига ухшаш (3, 4). Эндокард юзаси полигонал хужайралардан иборат эндотелий билан қопланган, унинг остида қалин базал мембрана жойлашган. Эндотелий ҳужайралари ва базал мембрана остида кам дифференциалланган ҳужайралардан иборат бириктирувчи тўқима ташкил топган. Унинг остида эластик толалари силлиқ мушак ҳужайралар билан туташиб тўр пайдо килган мушак-эластик кават жойлашган. Бу каватнинг эластик толалари бўлмачаларда қоринчаларга нисбатан яхши ривожланган. Бу қаватнинг силлиқ мушак ҳужайралари аортанинг чиқиш қисмида яхши ривожланган ва куп тармокли тузилишга эга. Эндокарднинг энг чукур кисми, яъни миокард билан туташган қисми эластик, коллаген ва ретикуляр толаларга бой бириктирувчи тукимадан иборат. Эндокард тукимаси коринчалар бўшлиғидаги қондан бевосита озиқланади, фақат эндокарднинг ташқи бириктирувчи тукимали каватида кон томирлар мавжуд.

Юрак қопқоқчалари табақалари эндокард валиклари кўринишида пайдо бўлади. Юрак бўлмачалари ва қоринчалари оралиғидаги қопқоқлар табақалари бир вақтнинг ўзида ҳам эндокард, ҳам миокард ва эпикард бириктирувчи тукимасидан пайдо булади. ^опкоклар табакаларида кон томирлар бўлмайди. Эндотелий остида юпқа коллаген толалар тутамлари жойлашган бўлиб, улар табақаларнинг фиброз пластинкаларига ўтиб боради ва фиброз халқаларни пайдо қилади. Табақалар бириктирувчи тўқимаси оралиқ моддасида кўп миқдорда гликозамингликанлар аникланади.

Юрак қоринчалар оралиғи девори миокарди инсон организмидаги барча мушак тукималар каби юрак миокарди мушаги хам махсус миофибриллаларида актин-миозин тизими ёрдамида кискарувчан функцияга эга тукима хисобланади (5, 7). Юракнинг мушак тукимаси целемик типдаги кундаланг таргил мушак тукимасига киради ва факат миокард тўқимасида учрайди. Бу мушак тўқимасининг ўзига хослиги актинли ва миозинли миофиламентлар муҳим тартибли ўзаро муносабатда жойлашиб, кундаланг тapFил чизикларни пайдо килади ва уз-узидан ихтиётсиз ритмик кискариш хусусиятини таъминлайди. Бундай уз-узидан ихтиётсиз ритмик қисқариши симпатик ва парасимпатик нерв тизимлари томонидан бошкарилади.

Юрак мушак тукимасининг структур-функционал узига хослиги унинг эмбрионал даврда юракнинг пайдо бўлишига ва кардиомиогенезга боглик. Одам юраги пойдевори куйилиши эмбрионал даврнинг 3-хафталигида амалга ошади ва мезодерманинг висцерал варағи остида эмбрионал ғовнинг орқа қисмида мезенхимал ҳужайраларнинг тўпланиши билан бошланади. Вақт ўтиши билан бу ҳужайралар тўплами иккита узунлашган найчага айланади ва мезодерманинг висцерал вараги пайдо бўлиб, целемик танага айланади ва унинг бўшлиғи эндотелий билан копланади (11). Кейинчалик мезенхимал найчалар бир-бири билан қўшилиб, улардан эндокард пайдо бўлади. Мезодерманинг висцерал варағи соҳаси ушбу найчаларга яқин жойлашганлиги сабабли миокардиал пластинкалар дейилади. Ушбу пластинкалардан иккита қисм дифференциалланади: биринчиси - мезенхима найчаларига якин жойлашган ички кисми миокард, ташки кисми эпикардни пайдо килади. Перикард эса мезодерманинг париетал варагидан пайдо булади. Эндотелиал найчалар ва миокардиал пластинкалар орасидаги кенг бўшлиқ эндокардиал гел билан тўлади. Юрак мушагининг ривожланиш манбаси спланхнотомларнинг висцерал варагининг калинлашган кисми булиб -миокардиал пластинка дейилади, унинг шаклланиши кардиомиобластларнинг миграциясидан амалга ошади. Инсон юраги ривожланишининг 4-12-сомитлари даврида кардиомиоцитарда миофиламентлар пайдо бўлади. Кейинчалик қўшилган дискларда апикал комплекслар пайдо булади. Эмбриогенезнинг 4-хафталигида мушак ҳужайраларининг синхронлашган қисқариши бошланади, бунда электрли боFланиш хужайралар туташган нексуслар оркали амалга ошади.

Эмбриогенезнинг 2-ойлигида кардиомиобластлар булиниш даврида уларда кўндаланг тарғилли миофибриллалар пайдо бўлади. Бир вақтнинг ўзида Z чизиқлар саркотубуляр тўрда ва кўндаланг тарғил чизиқлар орасида Т тизим пайдо булади. Миобластлар плазмолеммаларининг бир-бири билан туташган соҳаларида десмасомалар пайдо бўлади. Шаклланаётган миофибриллалар плазмолеммаларга бирикишидан кейин кушимча дисклар ташкил топади. Эмбриогенезнинг 2-ойлиги охирида юракнинг ўтказувчи йўллари шаклланадива уларнинг барча қисмлари ташкил топиши 4-ойликда тугайди. Эмбрион ривожланишининг 5,5 хафталигида булмачалар деворида бирламчи нерв терминаллари пайдо булади, 8-хафталикда 4-10 нейробластлардан иборат ганглиялар аникланади (11, 13). Ганглиоз пластинка х,ужайраларидан холинергик ҳужайралар, глиоцитлар ва майда донадор ҳужайралар пайдо бўлади. Ривожланаётган юрак тукимасига нерв толаларининг усиб кириши бир-нечта этапларда амалга ошади. Дастлаб нерв толалари ўнг, кейин чап бўлмачада, кейинчалик ўнг ва чап қоринчаларда пайдо бўлади. Бунда, бўлмачаларда симпатик нерв киритмалари, кейинчалик эса кўкрак симпатик нерв толалари пайдо бўлади. Инсон юраги ривожланиш жараёнида унинг ҳажми янги туғилган чақалоқларга нисбатан 16 баробар катталашади, кардиомиоцитларнинг улчамлари 15 баробар усади.

Демак, миокарднинг усиб калинлашиши кардиомиоцитлар ядроларининг полиплоидизация ва гиалоплазма вазнининг ошиши, ҳужайраичи тузилмалари сонининг кўпайиши билан давом этадиган ҳужайраичи регенерацияси ҳисобига гиперпрофияланиши ҳисобига амалга ошади. Полиплоидизация ва гипертрофия жараёнлари миокарднинг х,ажм жиҳатдан катталашишини таъминлайди, ҳамда юракга тушадиган оғирликни компесация қилади. Юрак мушак тўқимаси ривожланиш жараёнида митотик индекс инверсияси, яъни ўрин алмашиниши юз беради: ривожланишнинг эрта даврларида қоринчаларда пролифератив фаоллик максимал ҳолатдалиги кузатилса, кейинчалик эса бўлмачалар миоцитлари митозланиши кучаяди. Демак, кардиомиоцитлар нокамбиал, секин усувчи популяция булиб, сателлит йулдошлари йук.

Изланиш максади. Юрак коринчалар оралиFи деворининг гистотопографиясини урганишдан иборат.

Изланиш материаллари ва усуллари. Биз олдимизга куйилган вазифани бажариш учун юрак коринчалар оралиги девори патологияси билан мурожаат қилиб келган жаи 32 нафар беморларда патоморфологик изланишлар олиб бордик.

Изланиш натижалари. Юрак ташки деворлари ва коринчалар оралиFи девори миокарди юрак вазнининг 70-90% ташкил киладиган ва бир-бири билан мустах,кам богланган кундаланг тарFил мушак толаларини пайдо килган кардиомиоцитлардан иборат (2, 4, 7, 8). Мушак толалари орасида юмшоқ бириктирувчи тўқима, қон томирлар ва нервлар жойлашган. Миокарднинг ишчи кардиомиоцитлари бир-бири билан бирикиб, узлуксиз жойлашган миофиламентлар массасини пайдо килади. Кардиомиоцитлар саркоплазмасида кўп сонли митохондрийлар жойлашган булиб, бир-бири билан махсус межмитохондриал контактлар билан боғланган ҳолда текстура кўринишидаги яхлит функционал комплексни пайдо килади. Бунга ухшаш куп сонли богланишлар окибатида митохондрийларни унча катта булмаган гуруклар - кластерлар пайдо килади. Натижада, алох,ида жойлашган митохондрийларни бир-бири билан боғлаб, ягона энергетик тизимга айланади. Доимий ҳолда ишлайдиган юрак ҳужайралари учун бу яхлит энергетик тизим муҳим биологик вазифани бажаради (9, 10). Юрак огир юкланишда ишлаганда бундай контактлар сони ошиб боради, организм харакатсизланганда эса камаяди.

Кардиомиоцитлардаги митохондрийларни учта субпопуляцияга жаратиш мумкин: субсарколеммал, межфибрилляр ва ядро атрофидаги. Митохондрийларнинг мубсарколеммал популяцияси катта қисмни ташкил қилиб, ноаниқ думалоқ шаклли бўлиб, сарколемма остида унча катта булмаган тупланишлар пайдо килади ва “куртаклар” деб ном олган (10). Бундай митохондрийлар тўплами саркоплазманинг капиллярларга туташ жойлашган соҳаларида ўрин эгаллайди. Межфибрилляр митохондрийларнинг аксарияти цилиндрсимон ёки овал шаклга эга. Улар кардиомиоцитларнинг бўйлама чизиғида ва миофибриллалар орасида жойлашади. Учинти популяциядаги митохондрийлар ядро атрофида ўрин эгаллайди.

Кардиомиоцит сарколеммаси уз таркибига 20-60 нм калинликдаги гликокаликс таркибли базал мембранани ва плазмолеммани олади. Цитоплазма томонидан сарколеммага цитоскелетнинг юпқа филаментлари қўшилади, ташқи томондан эса оралиқ тўқиманинг коллаген ва эластик толалари якин жойлашади. ^аринчалар девори миоцитларининг Т-найлари Z чизиқ ёнида ва А дискга яқин соҳада чуқур кўндаланг бурмаларни пайдо килади. Т-тизим кардиомиоцитлар цитоплазма х,ажмининг 27-36% эгаллайди. Ушбу тизимнинг бу каналларидан нафақат импульслар таркалади, балки кужайрага метаболитлар боради (8,12). Кардиомиоцитларнинг яна бир махсус тузилмалари сифатида “қўшимча дисклар” кисобланиб, бу комплекс оралик бирикмалардан, нексуслардан ва десмосомалардан ташкил топади. Қўшимча дисклар доимо Z чизиқлар ёнида жойлашади, уларнинг таркибида ёFлар ва оксиллардан иборат зич материал, камда а-актинин, виментин, винкулин, десмин, спектрин, коннектинлар мавжуд.

Десмосома кўринишидаги ҳужайраларнинг боғланиши ўзига хос тузилишга эга, аммо нексуслар ҳужайраларнинг бўйлама ўқи бўйлаб жойлашади (3, 5). Бундай тузилмалар оркали бир-бирига якин туташган хужайралар мембраналари якинлашади ва куп сонли коннексонлар пайдо қилади, натижада булардаги гидрофил найлар орқали нерв импульслари тарқалади ва миоцитлар орасида метаболитлар алмашинади. Қўшимча дисклар ёнма-ён жойлашган миоцитларни бир-бири билан боFлайди ва узаро функционал толаларни пайдо килади.

Бўлмачалар ишчи кардиомиоцитлари қоринчалар миоцитларидан фарқли ўлароқ таркибида секретор доначалар сақлайди ва митозланиш хусусиятига эга. Ушбу миоцитлар нисбатан кичик ва ўсимталари мавжуд. Миофибриллалари 40%га кам, қўшимча дискларида поғонасимон тузилмалар бор, Донадор эндоплазматик тўри ва Гольджи аппарати яхши ривожланган. Булмача миоцитларида Т-тизими деярлик ривожланмаган, агар мавжуд бўлсада, уларнинг каналлари бўйлама бўйича жойлашади. Тахмин қилинишича, бўлмача миоцитларида томирлар тонусини бошкарадиган ренин ва ангиотензин ишлаб чикарилади.

Хулоса. К,оринчалар оралиги деворнинг мембранали дисми аорта копкоги фиброз халдаси билан туташган ва зич коллаген толалардан иборат. Юзасидаги эндотелий ва базал мембрана остида кам дифференциалланган ҳужайралардан иборат бириктирувчи тўқима ташкил топган. Унинг остида эластик толалари силлиқ мушак ҳужайралар билан туташиб тур пайдо дилган мушак-эластик дават мавжуд, силлид мушак ҳужайралари аортанинг чиқиш қисмида яхши ривожланган ва кўп тармоқли тузилишга эга. Эндокарднинг энг чуқур қисми, яъни миокард билан туташган қисми эластик, коллаген ва ретикуляр толаларга бой бириктирувчи тўқимадан иборат. Қоринчалар оралиғи девор ва юракнинг барча мушак тўқимаси целемик типдаги кўндаланг тарғил мушак тўқимасига киради ва у фақат миокард тўқимасида учрайди. Бу мушак тўқимасининг ўзига хослиги актинли ва миозинли миофиламентлар муҳим тартибли ўзаро муносабатда жойлашиб, кўндаланг тарғил чизиқларни пайдо қилади ва ўз-ўзидан ихтиётсиз ритмик қисқариш хусусиятини таъминлайди.

Адабиётлар

Анатомия межжелудочковой перегородки сердца и анатомическая номенклатура / И.И. Беришвили, М.Н. Вахромеева, В.Л. Джананян и др. // Архив АГЭ. — 1991. — Т. 100 № 3. — С. 26-35.

Анатомия человека : учеб. : в 2 т. / М. Р. Сапин [и др.]. Москва : ГЭОТАР-Медиа, 2013. Т. 2. 456 с

Андреева, Г.Ф. Структурные и сосудистые особенности межжелудочковой перегородки сердца человека: Автореф. дис.... канд. мед. наук: 14.00.02 / Г.Ф. Андреева; Саратовский гос. мед. ун-т. — Волгоград, 1999. — 22 с.

Добровольский, Г.А. Морфология сердца и лёгких в практическом аспекте / Г.А. Добровольский, Г.Ф. Андреева, О.А. Живова // Морфология. — 1996. — Т. 109. — № 2. — С. 49.

Иванов В.А., Косоуров А.К. Особенности гистологического строения венечного синуса сердца человека в возрасте от 61 до 70 лет // Фундаментальные исследования. – 2005. – № 9. – С. 86-87;

Коррекция врождённых пороков сердца в периоде но-ворождённости / В.Г Любомудров, В.Л. ^нгурцев, В.А. Бол-суновский и др. // Российский вестник перинатологии и педиатрии. — 2007. — Т. 52. — № 3. — С. 9-13.

Мышечные ткани : Учеб. пособие / под ред. Ю.С. Ченцова – М.: Медицина, 2001, 342 с.

Особенности    архитектоники    желудочков    сердца    при околоперепончатом дефекте межжелудочковой перегородки / Л. Райнхольд-Рихтер, А.Ф. Синёв, Б.Н. Богонатов, Л.Д. Хымский // Архив патологии. — 1988. — № 8. — С. 26-32.

Спирина, Г.А. Индивидуальная изменчивость структурной организации желудочков сердца человека / Г.А. Спирина // Естествознание и гуманизм: сб. науч. тр. / под ред. Н.Н. Ильинских. — Томск, 2007. — Т. — 4, № 2. — С. 36-37.

Фальковский Г.Э. Морфометрические исследования нормального сердца новорождённого / Г.Э. Фальковский, И.И. Беришвили // Архив АГЭ. — 1982. — Т. LXXXiii. — № 10. — С. 79-86.

Хулуп Г.Я. Предшественники эндотелиальных клеток: характеристика и роль в сердечно-сосудистой патологии / Г.Я. Хулуп, Н.В. Ламовская // Медицина.- №4.- 2008.- С. 10-14.

Cecconi, M. What role does the right side of the heart play in circulation? / M. Cecconi, E. Johnston, A. Rhodes // Critical care. — 2006. — Vol. 10, suppl. 3. — R 5.

Jouk, R-S. Three-dimensional cartography of the pattern of the myofibres in the second trimester fetal human heart / R.-S. Jouk, Y. Usson, G. Michalowicz, L. Grossi // Anatomy and embryology. — 2000. — Vol. 202. — R 103-118.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Юрак оринчалар оралии деворининг гистотопографияси

  • Анатомия межжелудочковой перегородки сердца и анатомическая номенклатура / И.И. Беришвили, М.Н. Вахромеева, В.Л. Джананян и др. // Архив АГЭ. — 1991. — Т. 100 № 3. — С. 26-35.
  • Анатомия человека: учеб.: в 2 т. / М. Р. Сапин [и др.]. Москва: ГЭОТАР-Медиа, 2013. Т. 2. 456 с
  • Андреева, Г.Ф. Структурные и сосудистые особенности межжелудочковой перегородки сердца человека: Автореф. дис.... канд. мед. наук: 14.00.02 / Г.Ф. Андреева; Саратовский гос. мед. ун-т. — Волгоград, 1999. — 22 с.
  • Добровольский, Г.А. Морфология сердца и лёгких в практическом аспекте / Г.А. Добровольский, Г.Ф. Андреева, О.А. Живова // Морфология. — 1996. — Т. 109. — № 2. — С. 49.
  • Иванов В.А., Косоуров А.К. Особенности гистологического строения венечного синуса сердца человека в возрасте от 61 до 70 лет // Фундаментальные исследования. - 2005. - № 9. - С. 86-87;
  • Коррекция врождённых пороков сердца в периоде новорождённости / B.Г Любомудров, В.Л. Ангурцев, В.А. Бол-суновский и др. // Российский вестник перинатологии и педиатрии. — 2007. — Т. 52. — № 3. — С. 9-13.
  • Мышечные ткани: Учеб. пособие / под ред. Ю.С. Ченцова - М.: Медицина, 2001, 342 с.
  • Особенности архитектоники желудочков сердца при околоперепончатом дефекте межжелудочковой перегородки / Л. Райнхольд-Рихтер, А.Ф. Синёв, Б.Н. Богонатов, Л.Д. Хымский // Архив патологии. — 1988. — № 8. — С. 26-32.
  • Спирина, Г.А. Индивидуальная изменчивость структурной организации желудочков сердца человека / Г.А. Спирина // Естествознание и гуманизм: сб. науч. тр. / под ред. Н.Н. Ильинских. — Томск, 2007. — Т. — 4, № 2. — C. 36-37.
  • Фальковский Г.Э. Морфометрические исследования нормального сердца новорождённого / Г.Э. Фальковский, И.И. Беришвили // Архив АГЭ. — 1982. — Т. LXXXiii. — № 10. — С. 79-86.
  • Хулуп Г.Я. Предшественники эндотелиальных клеток: характеристика и роль в сердечно-сосудистой патологии / Г.Я. Хулуп, Н.В. Ламовская // Медицина.- №4.- 2008.- С. 10-14.
  • Cecconi, M. What role does the right side of the heart play in circulation? / M. Cecconi, E. Johnston, A. Rhodes // Critical care. — 2006. — Vol. 10, suppl. 3. — R 5.
  • Jouk, R-S. Three-dimensional cartography of the pattern of the myofibres in the second trimester fetal human heart / R.-S. Jouk, Y. Usson, G. Michalowicz, L. Grossi // Anatomy and embryology. — 2000. — Vol. 202. — R 103-118.
Еще