Карам экинидаги карам тунлами биоэкологияси ва унга арши кураш чоралари
Автор: Эргашова Х.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигини энг қадимги тармоқлардан биридир. Республикамизни об-ҳавоси, тупроқ шароити сабзавот экинлари етиштириш учун қулайдир. Карам экини зараркунандаларидан карам тунламининг биоэкологияси, зарари, авлод бериши ва қарши кураш чоралари келтирилган.
Сабзавот, зараркунанда, тунлам, энтомофаг, хаво харорати, авлод, карши кураш
Короткий адрес: https://sciup.org/140289115
IDR: 140289115
Текст научной статьи Карам экинидаги карам тунлами биоэкологияси ва унга арши кураш чоралари
Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигини энг қадимги тармоқлардан биридир. Республикамизни об-ҳавоси, тупроқ шароити сабзавот экинлари етиштириш учун қулайдир. Аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёларини тўла қондириш учун уларни етиштиришни кескин кўпайтириш лозим. Бунга эса қўл меҳнатини камайтирган ҳолда маҳсулот таннархини пасайтириб, ҳосилдорликни ошириш ҳисобига эришиш мумкин.
Карам аҳоли томонидан энг кўп ва ёқтириб истеъмол этиладиган сабзавотдир. Барча сабзавот майдонини қариб ярмини ва тайёрланаётган йиллик махсулотнинг 15% ни карам ташкил этади. Бу бежиз эмас албатта. Карам таркибида инсон учун энг зарур бўлган озиқ моддалар, тузлар ва витаминлар мавжуд.
Карам тунлами. Бу зараркунанада хашарот тангақанотлилар туркумига, тунламлар оиласига киради. Капалагининг олдинги қанотлари тўқ қўнғир рангда, ташқи томонидан оқ буйраксимон доғлар билан қопланган ёки ўзи қисман оқ бўлади. Чеккасидаги йўли сарғиш-оқ, ташқи томонга қараган 2 тиши бор. Орқа қаноти кул ранг. Қанотини ёзгандаги кенглиги 40—50 мм. Қуртинннг туси кул ранг-яшилдан сарғиш-қўнғиргача ўзгаради, баъзан деярли қора бўлади, қорин томони оч рангда. Орқа томолида тўқ рангли доғлари бор. Капалак қуртининг узунлиги 35—40 мм. Зараркунанда мамлакатимизнинг Ғарбий чегарасидан бошлаб то Узоқ Шарққача кенг тарқалган. Ғумбаги тупроқда қишлайди. Тунлам май — июн ойларидан бошлаб уча бошлайди.


Капалаклари гуллаётган ўсимликларнинг нектари билан озиқланади. Тухумини ўсимлик баргининг орка томонига бир қават қилиб қўяди. Ҳар гал 20—150 тагача тухум қўяди. Урғочи тунлам ўртача 600 атрофида, максимал даражада 2600 тагача тухум қўяди. Тухуми 4—12 кун ривожланади. Қуртининг ривожланиши эса шимолий районларда 30—50 кун, жанубда 24— 34 кун давом этади. Қурти олти ёшни ўтайди. Улар тупроқда 5— 10 см чуқурликда ғумбакка айланади. Ғумбакли фазаси 14—30 кун давом этади. Бу зараркунанда 1 — 3 та бўғин беради. Карам тунламининг ҳаммахўр қуртлари турли хил крестгулдошларни, шу жумладан карамни, шунингдек, қанд лавлаги, кўк нўхат, тамаки, кунгабоқар, канакунжут, соя, картошка, помидор, дуккаклар, маккажўхори ва бошқаларни зарарлайди. Қурти баргларни айлана шаклда кемириб тешади. Карам ўсимлигида капалак қурти сўнгги ёшида карам бошига кириб олади. Карам тунлами зараркунанда хисобланиб у ҳар хил оилаларга мансуб ёввойи ва маданий ўсимликлар билан озиқланади ва зарар келтиради.
Булардан энг кўп кўрадиганлари ғўза, карам, маккажўхори томони кўпгина дуккаклилар шунингдек ошқовоқ ва ерёнғоқ ва бошқалардир. Бундан ташқари гуллардан атиргул, хризонтема ва бошқаларни зарарлаши мумкин. Бу зараркунанда ўсимликнинг ҳосил органларини зарарлаб ўсимлик
ҳосилини кескин камайтиради. Кичик ёшдаги қуртлар ўсимликни юқори қисмидаги ёш ҳосил органлари билан озиқланади. Ўрта ёшдаги қуртлар шона ва гулларни катта ёшдаги қуртлар эса меваларни ейди. Ҳар қайси қурт ўзининг ривожланиши давомида 20 га яқин ҳосил органларини йўқота олади.
Кураш чоралари: Ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда биологик кураш асосий воситалардан бири хисобланади. Зараркунандаларга қарши курашнинг биологик усули зарарли органларининг табиий кушандалардан ҳамда микро биологик препаратлардан фойдаланишга асослангандир. Биологик усул амалда бирор зараркунанда кўпайиб кетиш хавфи бўлган жойларда анализ хашорат ва каналарнинг кушандаларини сунъий равишда ўрганиш йўли билан амалга оширилади. энтомофаглардан асосан икки йўналишда фойдаланилади. Биринчиси энтомофагларнинг маҳаллий хилларини топиб уларни самарали ишлатиш иккинчиси тажовузкор хилларини четдан келтириб иқлимга мослаштириш умуман биологик кураш ҳозирги даврнинг асосий талаби хисобланади. Чунки сурункасига кимёвий дорилар қўлланилиши натижасида табиат кескин ифлосланиб бормоқда ва табиатдаги турлар ўртасидаги мувозанат бузилмоқда.
Кимёвий препаратлардан Суперкилл 25% эм,к дан 0,06 кг/га ишлатиш яхши самара беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Сиддикова, Н. К., Мирзаитова, М. К., & Абдуллаева, Г. Д. К. (2019). КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ. Вестник науки и образования , (24-3 (78)).
Agriculture , (2-2).
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Список литературы Карам экинидаги карам тунлами биоэкологияси ва унга арши кураш чоралари
- Остонақулов Т.Э. Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси. -Т.: 1997. –Б. 300-335 б.
- Остонақулов Т.Э. Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси. – Самарқанд. 2008. -207 б.
- Хўжаев.Ш.Т “Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини химоя қилиш ва агротоксикология асослари” Тошкент, 2010 йил.
- Хайдаров, Ж., Мамадалиев, М., Эргашова, Х., & Орифжонова, У. (2021, August). USE OF BIOLOGICALLY ACTIVE SUBSTANCES IN PEST CONTROL: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1353. In RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES (No. 18.06).
- Турдиева, Г. А., Камбарова, М. А., & Эргашева, Х. И. (2019). Применение гербицида Зета в выращивании озимого нута. Инновационная наука, (5).
- ШИПОВНИКА. Вестник науки и образования, (24-3 (78)). Сиддикова, Н. К., Мирзаитова, М. К., & Абдуллаева, Г. Д. К. (2019). КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ. Вестник науки и образования, (24-3 (78)).
- Мирзаитова, М. К., Сиддикова, Н. К., & Абдуллаева, Г. Д. К. (2019). МОНИЛИОЗ НА КОСТОЧКОВЫХ ПЛОДОВЫХ КУЛЬТУРАХ. Вестник науки и образования, (24-3 (78)).
- Сиддикова, Н. К., Мирзаитова, М. К., & Абдукохарова, К. (2019). АСКОХИТОЗ У ЗЕРНОБОБОВЫХ КУЛЬТУР. Наука, техника и образование, (11 (64)).
- Dilshodkizi, A. G., Kamildjanovna, M. M., & Kamoldinovna, D. D. (2020, August). RESEARCH OF THE HAZARDOUS OF THE MELPHILE APHID ON SOY IN THE CONDITIONS OF THE ANDIJAN REGION. In Archive of Conferences (Vol. 3, No. 3, pp. 41-45).
- Kamiljanovna, S. N., Kamilov, S. G., & Kamiljanovna, M. M. (2020). FUSARIUM OXYSPORUM AND DEALING WITH THEM. PalArch's Journal of Archaeology of Egypt/Egyptology, 17(6), 3658-3662. Agriculture, (2-2).
- Сиддикова, Н. К., Мирзаитова, М. К., & Абдуллаева, Г. Д. (2019). Грибные болезни хвойных. Вестник науки, 1(12), 257-259.
- Абдуллаева, Г. Д. К., Мирзаитова, М. К., & Сиддикова, Н. К. (2019). Вредители шиповника. Вестник науки и образования, (24-3 (78)).
- Сиддикова, Н. К., Нуралиев, Х. Х., & Абдуллаева, Г. Д. (2020). ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕРЫ БОРЬБЫ С ЛЕСНЫМИ БОЛЕЗНЯМИ. Life Sciences and Agriculture, (2-2).
- Сиддикова, Н. К., Мамажонова, О. С., & Кузибоев, Ш. (2017). Эволюция паразитизма. In Результаты фундаментальных и прикладных исследований в области естественных и технических наук (pp. 84-87).
- Камилов, Ш. Г., & Сиддикова, Н. К. (2020). Защита сеянцев хвойных культур от корневой гнили. Защита и карантин растений, (5), 17-18.