Кардиопрофилактикага бевосита алокадор тамаки сиёсатининг ахоли орасида эпидемиологик тавсифи (скринингли тадкикот натижалари)
Автор: Мусашайхов У.Х., Мамасалиев Н.С., Усмонов Б.У., Мамасолиев З.Н.
Журнал: Евразийский кардиологический журнал @eurasian-cardiology-journal
Рубрика: Эпидемиология фактора риска и сердечно-сосудистых заболеваний
Статья в выпуске: S2, 2019 года.
Бесплатный доступ
Тадкикотнинг максади - тамаки чекиш зарарини таргиб килиш ва назорат килишга оид чора-тадбирлар хакидаги маълумотларни ахоли уртасида урганиш ва бахолашдан иборат булди.
Короткий адрес: https://sciup.org/143170567
IDR: 143170567
Текст статьи Кардиопрофилактикага бевосита алокадор тамаки сиёсатининг ахоли орасида эпидемиологик тавсифи (скринингли тадкикот натижалари)
Тадқиқотнинг мақсади – тамаки чекиш зарари-ни тарғиб қилиш ва назорат қилишга оид чора-тад-бирлар ҳақидаги маълумотларни аҳоли ўртасида ўрганиш ва баҳолашдан иборат бўлди.
Материал ва усуллар. STEPS саволнома-си қўлланилиб репрезентатив қишлоқ аҳолисида (1662 та 18–90 ёшлилар) эпидемиологик текширув ўтказилди, тамаки чекишни назорат қилиш ва си- гарета чекишни тарFиб килиш хакидаги маълумот-ларнинг учраши даражаси ўрганилди.
Натижа ва хулосалар. Оммавий ахборот во-ситаларида тамаки чекишнинг зарари ва чекиш-ни ташлашга чақирувчи маълумотларнинг тарғиб қилиниши қуйидагича тасдиқланди: газета ва журналларда – 51,2 фоиз, телевиденияда – 96,1 фоиз ва радиода -81,6 фоиз. Скрининг-саволно-ма таҳлили яна кўрсатдики, тамаки маҳсулотлари сотувчи магазин ёки киоскаларда сигарета харид қилишни тарғиб қилувчи реклама ёки вивескаларни кузга тушиши 1,8 фоизни, бепул сигареталар акци-ясининг (Free samples of cigarettes) учраши - 0,5 фо-изни, сигареталарнинг арзонлаштирилган нархда сотувининг учраши – 9,7 фоизни ва сигарета харид килиш пайтида бошка махсулотлар учун чегирма-лар тўғрисидаги махсус таклифларнинг учраши 1,9 фоизни ташкил этиб, кўзга ташланади.
Сигарета бренди ёки фирма белгиси туширил-ган кийим-кечакларнинг учраши – 1,7 фоиз, почта орқали сигареталарни тарғиб қилиш учрамаган ҳолда сигарета қутиларида сигаретанинг соғлик учун зарарли эканлиги ҳақидаги ёзувларни аҳоли томонидан пайқаш частотаси – 91,1 фоизга етиб кузатилди.
Яна бир мухим тавсиф шу булдики, ахолини че-кишдан воз кечиш ҳақида ўйлаб кўришга ундовчи сигарета кутиларидаги огохлантирувчи ёзувлар-нинг учраши 80,6 фоизга етиб тасдикланди. Шун-га қарамасдан, сигарета сотиб олиш суръатини юкорилигича колаётганлиги эътиборталаб про-филактик объект сифатида кузга ташланади. Ху-сусан, «Охирги марта текширилувчининг ўзи учун сигарета сотиб олиш умумий миқдори» қуйидагича частоталарда аникланади: 5-10 та сигаретани со-тиб олувчилар -11,7 фоиз, 11-15 та сотиб олувчи-лар – 19,2 фоиз, 16–20 та сотиб олувчилар – 47,3 фоиз ва 20 дан ортик сотиб олувчилар - 21,8 фо-издан.
Сигарета сотиб олиш учун сезиларли сумма сарфланиши хам кузатилди: охирги марта чекувчи томонидан сигарета сотиб олиш учун умумий микдорда сарфланган пул сумма-си (сўм) қуйидагича тавсифланди: 1000 – 3000 сўмгача – 10,6 фоиз, 4000 – 6000 сўмгача – 53,6 фоиз ва 10 000 дан ортиқ харажат қилганлар 20,6 фоизга етиб кузатилди.
Ушбу муаммоларни хатар омил сифатида фаол ечиш ёки олдини олиш, сузсиз, минтакавий кардиопрофилактика самарасини оширади.
ТАМАКИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ: КАРДИОВАСКУЛЯР ХАСТАЛИКЛАРНИ ХАТАР ОМИЛИ СИФАТИДА ЗАМОНАВИЙ ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАВСИФИ
МУСАШАЙХОВ У.Х., МАМАСАЛИЕВ Н.С., ТОШМАТОВ Б.У., МАМАСОЛИЕВ З.Н.
Андижон давлат тиббиёт институти ва РШТЁИМ АФ, Андижон. Ўзбекистон
Тадқиқотнинг мақсади – тамаки истеъмол қилиш (ТИҚ) тавсифини замонавий популяцияда ўрганиш ва баҳолашдан иборат бўлди.
Материал ва усуллар. 1662 та ≥18–90 ёшли репрезентатив ахоли гурухи Андижоннинг икки ту-манида эпидемиологик тадқиқотга жалб қилинди ва 2018 йил давомида комплекс текширувдан ўтказилди. STEPS саволномасидан фойдаланилди.
Натижа ва хулосалар. Аникландики, текши-рилган популяцияда ТИҚ 39,2 фоиз частота билан қайд қилинди ва унинг 81,1 фоизини «Ҳар куни чекувчи»лар ташкил қилади. ТИҚга берилишнинг кучайиши 22–25 ёшдан (48,2 фоиз) бошланади ва 25–28 ёшдан кейин ҳам «Илк чекиб кўриш одати» анча юқори частота билан (33,3 фоиз) сақланиб колади. Турли ёш диапозонларида бу хатар оми-ли 1,2 фоиз (усмирларда) ва 7,8 фоиз (19-22 ёш-лиларда) тарқалиш билан кузатилди. Ёшга боғлиқ ҳолда ТИҚга берилиш аҳолида то 8,8 баробарга етиб ортиб бориши тасдиқланди (р < 0,01).
Чекиш муддати бўйича (Do you remember how long ago it Was?) 5 йилги муддатлилар 3,2 фоиз, 10 йиллилар – 38,3 фоиз, 15 йил чекувчилар – 34,7 фоиз, 20 йиллик муддатдагилар – 19,2 фоиз ва
25 йилдан ортик чекувчилар- 4,6 фоизни таш-кил қилди. Кунига тамаки маҳсулотларини ўртача чекиш микдори 1 донадан бошлаб то 20 дона-дан ортикни ташкил этиб, куйидагича частоталар-да тасдиқланди: 1–3 донадан чекувчилар – 4,9 фоиз, 4–6 донадан чекувчилар – 10,5 фоиз, 8–10 донадан чекувчилар – 23,7 фоиз, 11–15 донадан чекувчилар - 26,1 фоиз, 16-20 донадан чекув-чилар - 20,8 фоиз ва 20 донадан ортик чекувчи-лар – 14,0 фоиз.
10 донадан куп микдорда чекувчилар 2 баро-бардан кўпроқ даражада тасдиқланди (р < 0,01). Тахлилларимиздан яна маълум булдики, «Охир-ги 12 ой мобайнида чекишни ташлашга ҳаракат килиб курганлар» - 33,6 фоизни ва шу вакт да-вомида тиббий ходимга учраб, чекишни таш-лаш маслахатини олганлар - 89,1 фоизни таш-кил этди. Ҳозирда чекмовчилар ва лекин илгари тамаки маҳсулотларини чекканлар 81,7 фоизга етиб учрайди (уларнинг 65,8 фоизи хар куни ис-теъмол қилганлар) ва чекишни ташлаганлар – 20– 25 ёшда 3,6 фоиз, 26–30 ёшда – 19,1 %, 31–40 ёшда – 20,1 фоиз ва 41–50 ёшда – 45,0 фоизга етиб кузатилади.