Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари
Автор: Атамуродов Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, солиқ соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, тадбиркорларга нисбатан берилаётган имтиёзлар, шунингдек, уларга нисбатан солиқ юкини камайтириш орқали давлат ва маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириш ёритилган.
Солиқлар, ягона солиқ тўлови, айланмадан олинадиган солиқ, солиқ тўловчи, солиқ юки, тадбиркорлик субъекти, солиқ ҳисоботи
Короткий адрес: https://sciup.org/140300660
IDR: 140300660
Текст научной статьи Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишга эришишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорликда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Жумладан, мамлакатимиз мустақилликка эришиши биланоқ, бозор иқтисодиётининг асосий негизларидан бўлган хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, унинг дахлсизлиги ва ишончли ҳуқуқий ҳимоясини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган миллий қонунчилик базаси яратилди.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур соҳани тартибга солишда, ривожлантиришда ва албатта мулкдорлар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётни яратиш, жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини асоси ҳисобланувчи ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотга ва соҳаларга нисбатан улушини қуйидаги жадвалга кўришимиз мумкин (умумий ҳажмга нисбатан фоизда).
Жадвал-1
Кўрсаткичлар |
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
ЯИМ |
62,4 |
56,0 |
55,7 |
54,9 |
50,5 |
Саноат |
37,4 |
25,8 |
27,9 |
27,0 |
23,2 |
Қурулиш |
73,2 |
75,8 |
72,5 |
72,4 |
74,9 |
Бандлик |
76,3 |
76,2 |
74,5 |
74,4 |
- |
Экспорт |
27,2 |
27,0 |
20,5 |
22,3 |
17,6 |
Импорт |
56,2 |
61,6 |
51,7 |
48,7 |
44,7 |
Бугунги кунга келиб кичик бизнес субъектларини ривожлантириш, уларга нисбатан экспорт ҳажмини ошириш бўйича ҳукуматимиз томонидан бир қанча имтиёзлар бериб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сонли Қонунига мувофиқ, тушумидан қатъи назар назар Қўшилган қиймат солиғи 15 фоиз ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4 фоиз қилиб белгиланиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг яна бир ривожланишига туртки берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Солиқ қодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сонли Қонунига асосан, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилди-4. Солиқ кодексининг 461-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар деб қуйидагилар эътироф этилди.
Жумладан;
-
1. солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сумдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
-
2. солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини икки хил усулда:
-
1) ҳар ойда қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўлаши;
-
2) тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳақиқий даромади бўйича ушбу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини чегириб ташлаган ҳолда доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига декларация топшириш йўли билан даромад солиғини тўлаши мумкин.
-
II. Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни (аввалги ягона солиқ тўлови) тўлашга ўтказилади.
Бундай тадбиркорлар ҳам икки хил усулда солиқларни тўлашни танлаши мумкин:
календарь йилида реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, ошган суммадан айланмадан олинадиган солиқни тўлаши;
календарь йилида реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашни танлаши мумкин.
-
III. Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтади.
Шунингдек, солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳуқуқи берилди.
Бунда, фойда солиғининг соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади.
Якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаганда солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятларидан озод қилинади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, кичик бизнес субъектлари томонидан солиқларни ҳисоблаб чиқарилишини ҳам қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.
Жадвал-2
Т/р |
Реализация тушумлари миқдори |
Солиқ тури |
Солиқ ставкаси |
Солиқларни тўлаш тартиби |
1. |
100 млн.сўмгача |
Даромад солиғи |
12 % ёки қатъий миқдордаги суммада |
Солиқларни йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдордаги суммада тўлашни танлаши мумкин. |
2. |
100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача |
Айланмадан солиқ ёки ҚҚС ва Фойда солиғи |
4 % ёки 15 % |
100 млн.сўмдан ошган суммадан айланмадан солиқни тўлашга ўтади ёки ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ўтиши мумкин |
3. |
1 млрд.сўмдан ортиқ |
ҚҚС ва Фойда солиғи |
15 % |
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади ёки фойда солиғини соддалаштирилган тартибда тўлашни танлаши мумкин. |
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишда солиқ юки ва солиқ ставкалари пасайтирилиши солиқларни ўз вақтида тўлаши билан биргаликда уларнинг янада ривожланишига ҳамда қўшимча даромадлар олишига замин яратади.
Шунингдек, ушбу корхоналарнинг фаолиятини солиқлар ёрдамида рағбатлантириш учун солиқ базасини кенгайтириш орқали унинг юкини камайтириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони.lex.uz
-
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009й.
-
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.
-
4. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун
-
5. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон
-
6. //htpp//.soliq.uz сайтидан олинган маълумотлар.
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сонли
Қонуни.
Республикаси Солиқ қодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сонли Қонуни.
"Экономика и социум" №10(101) 2022
Список литературы Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармони.lex.uz.
- Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони.
- Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-742-сонли Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Солиқ қодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-599-сонли Қонуни.
- htpp//.soliq.uz сайтидан олинган маълумотлар.