Компьютер жиноятчилиги турлари ва йўналишлари
Автор: Маллабоев Н.М., Боижанов Д.Д., Амдамов Д.О.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада ахборот комуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида фуқароларнинг, давлатнинг, умуман, жамиятнинг қонун билан ҳимояланадиган манфаатларига таҳдид даражаси тахлил килинган
Компьютер жиноятлари, рухсатсиз кириш, кибер жиноят, компьютер қароқчиси, вақт бомбаси, тахдид
Короткий адрес: https://sciup.org/140300487
IDR: 140300487
Текст научной статьи Компьютер жиноятчилиги турлари ва йўналишлари
Калит сўзлар: компьютер жиноятлари, рухсатсиз кириш, кибер жиноят, компьютер цароцчиси, компьютер цароцчиси, ва^т бомбаси , тахдид
Илмий-техника тараккиёти аста-секин замонавий жамиятни ижтимоий х,аётнинг энг мух,им сох,аларини тулик компьютерлаштиришга олиб келади. Хозирги вактда компьютер жиноятларини содир этиш усуллари жуда хилма-хил булиб, уларнинг аксарияти компьютер маълумотларига рухсатсиз кириш билан боFлик.
"Компьютер жиноятлари" атамаси "Компьютер ахборотларига доир жиноятлар" га нисбатан анча кенгроқ бўлиб, у компьютер ускуналари, дастурлар, компьютер маълумотлари ва рақамли алоқа каналлари жиноят қуроли ёки тажовуз объекти бўлган жиноятларга ҳам тегишли. Бундай жиноятларга қуйидагилар киради: банк карталари асосидаги фирибгарлик (кардинг), шахсий маълумотларни қўлга киритиш билан фирибгарлик (фишинг), алоқа хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ва алоқа хизматлари соҳасидаги бошқа фирибгарликлар (Фрод, трафик ўғирлаш), саноат ва бошқа жосусликлар. Juniper Research таҳлилчилари 2018 йилда онлайн фирибгарлик натижасида етказилган зарарни 22 миллиард долларга баҳоладилар. 2023 йилга келиб, бу йўқотишлар икки баравар кўпайиб, 48 миллиард долларга етади.
Россия Федерациясининг ҳозирги кундаги давлат, бизнес ва ИТ соҳаларидаги таҳлиллар, изланишлар, янгиликлар ҳамда келажакдаги бўлиши мумкин бўлган башорат ва тахминлар устида иш олиб борадиган ва дунё миқёсидаги энг машҳур ҳисобланган сайти маълумотларига таяниб 2020 йилдаги ахборот хавфсизлиги прогнозларини келтириб ўтамиз.
Компьютер ҳар қандай жиноят объекти сифатида қаралиши мумкин, унинг ошкор этилиши учун компьютер криминалистикаси усуллари қўлланилади. Хорижий адабиётларда ва кўплаб расмий ҳужжатларда "компьютер жинояти" атамаси ўрнига "cybercrime" - кибер жиноятлар, кибер жиноятчилик ҳам тез-тез ишлатилади.
Компьютер ва компьютер маълумотлари компьютер жиноятларида учта рол ўйнаши мумкин: > тажовуз объекти; > воситачи курол;
-
> далиллар ёки далиллар манбаси.
Компьютер жиноятлари Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлар бўлиб, унда компьютер маълумотлари жиноий ҳужумнинг объекти ҳисобланади. Бундай ҳолда, машина ҳақидаги маълумот, компьютер, компьютер тизими ёки компьютер тармоғи жиноятнинг предмети ёки воситаси сифатида намоён бўлади.
Компьютер жиноятларини шартли равишда иккита катта тоифага бўлиш мумкин.
-
> компьютерлар ишини бузиш билан боFлик жиноятлар;
-
> -компьютерлардан зарурий техник воситалар сифатида фойдаланадиган жиноятлар.
Қуйида компьютерларнинг ишлашига халақит берадиган жиноятларнинг асосий турларини санаб ўтамиз.
Рухсатсиз кириш ( РК ). Қоидага кўра, рухсатсиз кириш бошқа бировнинг номидан фойдаланиш, техник қурилмаларнинг физик манзилларини ўзгартириш, муаммоларни ечишда қолдирилган маълумотлардан фойдаланиш, дастурий таъминот ва ахборот таъминотини
ўзгартириш, ахборот ташувчиларни ўғирлаш, маълумотларни узатиш каналларига ёзув ускуналарини урнатиш ортали амалга оширилади.
Хакер, "компьютер карокчиси" - завкланиш, фирибгарлик ёки зарар етказиш (шу жумладан компьютер вирусларини тарқатиш) мақсадида компьютер тизимлари ва тармоқларига рухсатсиз киришни амалга оширувчи шахс. Бир томондан, "хакер" бу компьютерни яхши биладиган ва дастурларни яхши ёзадиган, бошқа томондан эса, маълумот олиш учун компьютер тизимларига ноконуний равишда кирган шахсдир. Хакерларни "ёмон" ва "яхши" турга бўлиш мумкин. "Яхши" хакерлар технологик тараққиётни ривожлантирадилар ва ўз билимлари, кўникмаларини инсоният манфаати учун ишлатадилар. Улар кўплаб янги техник ва дастурий тизимларни ишлаб чиқдилар. Одатдагидек, уларга "ёмонлар" қарши туришади: улар бошқа одамларнинг хатларини ўқийдилар, бошқа одамларнинг дастурларини ўғирлайдилар ва барча мавжуд воситалар билан прогрессив инсониятга зарар этказадилар.
Дастурий таъминотга "мантиқий бомбалар"ни киритиш . Улар маълум шартлар бажарилганда ва компьютер тизимини қисман ёки тўлиқ ишдан чикаради.
"Вақт бомбаси" бу "мантиқий бомба" нинг бир тури бўлиб, у маълум бир вақтда ишга тушади. "Троян отлари" усули дастур эгаси томонидан режалаштирилмаган янги функцияларни олдиндан мавжуд иш ҳолатини сақлаб қолган ҳолда буйруқларни бошқа бировнинг дастурига яширин равишда киритишдан иборат. Масалан, "троян оти" ёрдамида жиноятчилар ҳар бир операциядан ўзларининг ҳисоб рақамларига маълум миқдорни олиб куйишади.
Компьютер вирусларини яратиш ва тарқатиш.
Бутун дунёда COV-19 инфекциясининг таркалиши натижасида масофавий иш тартибига ўтилиши асносида, мобил платформалар учун янгича зарарли ва фойдали ДТ ларнинг сонини ортишига олиб келди. 2020 йилнинг биринчи чорагида Касперский лабораториясининг мобил маҳсулотлари ва технологиялари 1,152,662 зарарли пакетларни ўрнатилганлигини аниқлади, бу олдинги чоракка нисбатан 171,669 га кўпдир.
Дастурий таъминот ва компьютер тизимларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишдаги бепарволик. Компьютерда бепарволикнинг хусусияти шундаки, тамойил жиҳатидан дастурларни тўлақонли хатосиз деб бўлмайди. Деярли ҳар қандай технология соҳасидаги лойиҳа катта ишончлилик чегараси билан якунланиши мумкин бўлсада, дастурлаш соҳасида бундай ишончлиликни таъминлаш эса деярли имконсиз.
Компьютер маълумотларини сохталаштириш. Жиноят ғояси катта тизимларнинг таркибий қисми бўлган компьютерлардан чиқувчи хабарларни қалбакилаштириш, сохталаштиришдир.
Компьютер маълумотларини ўғирлаш . Агар "оддий" ўғирлик амалдаги жиноий қонунга мувофиқ бўлса, унда маълумот ўғирлаш муаммоси анча мураккаблашади. Рухсатсиз нусха кўчириш орқали машина маълумотларини, шу жумладан дастурий таъминотни нусхалаш ўғрилик деб тавсифланмайди, чунки ўғирлик ташкилотнинг маблағларидан қийматга эга қисмини олиб қўйишни ўз ичига олади. Компьютер жиноятларига қарши самарали курашни ташкил этиш учун биринчи навбатда, ахборот соҳасида юзага келувчи муносабатларни белгилаб олиш лозим бўлади. Мазкур муносабатлар бир неча жиҳатлар билан таснифланади. Булар: ҳуқуқбузарликларнинг субъектив (муайян шахсга тегишли бўлган ҳуқуқ) ва объектив (субъектнинг муаян ҳаракатлар билан содир этишга ижозатни тартибга солувчи ҳуқуқи) таркиби, шунингдек компьютер ахбороти ва ахборот технологиялари соҳасидаги қилмишлар (қонунбузарликлар) рўйхати. Бу ҳаракатлар натижасида Европада мавжуд бўлган компьютер жиноятлари рўйхати тасдиқланган ва мазкур жиноятлар билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ягона стратегияни ишлаб чиқиш учун Европа Иттифоқи мамлакатларига тавфсия қилинган. Мисол учун бу рўйхатга компьютер жиноятларининг бир неча тури киритилган. Улар: > компьютер фирибгарлиги;
-
> компьютер ахборотини сохталаштириш- компьютер маълумотлари ёки дастурий воситаларига шикает етказиш;
-
> компьютер саботажи;
-
> ахборотдан Fайриконуний фойдаланиш;
-
> маълумотларни Fайриконуний эгаллаш;
-
> уимоя килинган компьютер дастурларидан Fайриконуний фойдаланиш;
-
> компьютер схемаларини ьайриконуний ишлаб чикариш;
-
> компьютер жосуслиги.
Ахборот соуасидаги Fайриконуний килмишларнинг мазкур турларини белгилаш, энг аввало, давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган компьютер тизимлари ва тармоқларнинг ривожланиши ва тарқалиши жараёнида содир бўлаётган қонунбузарликлар, ўғрилик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш, компьютер хотирасида сақланаётган ва алоқа тармоқлари орқали узатилаётган маълумотларни ўзгартириш ва улардан ьариконуний фойдаланиш билан боьлик.
Бугунги кунда мазкур жиноятлар сони тоборо кўпайиб бораётганлиги сабабли жиноятчиликка, хусусан компьютер жиноятчилигига, айниқса, унинг уюшган турларига қарши самарали курашни ташкил этиш биринчи даражали вазифадир. Компьютер жиноятчилигига илмий тадкикотларнинг ривожланиши шунингдек жиноят–ҳуқуқий муҳофаза бўйича қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши сўнги вақтда илмий ишловларнинг фаоллашуви ва қонун ҳужжатларининг такомиллашиши билан таснифланади. Бугун дунёда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши, шунингдек, ахборот тизимларининг глобаллашуви ва ахборот интеграциялашуви жараёнлари юқори суъратда бормоқда ҳамда ҳозирги пайтда дунёнинг қариб барча мамлакатлари халқаро Интернет тармоғига уланган. Аммо ахборот-комуникация технологиялари ривожланиши истиқболлари ижобий ўзгаришлари билан бир қаторда ахборот комуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида фуқароларнинг, давлатнинг, умуман, жамиятнинг қонун билан ҳимояланадиган манфаатларига таҳдид ортайтоганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу борадаги мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш, жиноий жавобгарликни кучайтириш зарурати ошиб бораётганлигига гувоҳ бўламиз.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Стив Морган. "Кибер жиноятлар тўғрисидаги ҳисобот", 2019 йил.
-
2. «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги 2002 йил 12 декабрдаги N 439-II сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни.
-
3. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (ЎзР 22.09.1994 й. 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган).
-
4. Вехов В.Б. Компьютерные преступления. Способы совершения и методика расследования. М.: 2012. — 182 с.
"Экономика и социум" №6(97) 2022