Кон босимини адекват коррекциялашда номедикаментоз терапиянинг ахамияти

Бесплатный доступ

Юрак томир кон касалликлари ва у билан боглик асоратлар натижасида юзага келадиган улим хрлатлари дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан, иктисодий тараккиёти юкори булган давлатларда хам мухим тиббий-ижтимоий муаммолигича колмокда. Юрак-кон томир касалликлари ичида юрак ишемик касалликлари (ЮИК) етакчи уринни эгаллайди. ЮИК ХО орасида дис-липидемия (ДЛП), ортикча тана вазни (ОТВ), гиподинамия, тамаки чекиш, артериал гипертония (АГ), кандли диабет (КД) ва хайвон ёгларига бой махсулотларни куплаб истеъмол килиш айникса юкори ахамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, ЮИКнинг ХОни коррекция килишда медикаментоз терапия билан бир каторда максадли номедикаментоз даво чоралари мухим урин тутади. Ишнинг максади. Гипертония касаллиги терапиясида номедикаментоз давонинг ахамиятини урганиш.

Еще

Короткий адрес: https://sciup.org/143170540

IDR: 143170540

Текст статьи Кон босимини адекват коррекциялашда номедикаментоз терапиянинг ахамияти

Юрак томир қон касалликлари ва у билан боғлиқ асоратлар натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатлари дунёнинг барча мамлакатлари-да, жумладан, иқтисодий тараққиёти юқори бўлган давлатларда ҳам муҳим тиббий-ижтимоий му-аммолигича қолмоқда. Юрак-қон томир касалли-клари ичида юрак ишемик касалликлари (ЮИК) етакчи ўринни эгаллайди. ЮИК ХО орасида дислипидемия (ДЛП), ортиқча тана вазни (ОТВ), гиподинамия, тамаки чекиш, артериал гипертония (АГ), қандли диабет (ҚД) ва ҳайвон ёғларига бой маҳсулотларни кўплаб истеъмол қилиш айниқса юқори аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, ЮИКнинг ХОни коррекция қилишда медикаментоз терапия билан бир қаторда мақсадли номедика-ментоз даво чоралари муҳим ўрин тутади.

Ишнинг мақсади. Гипертония касаллиги тера-пиясида номедикаментоз давонинг аҳамиятини ўрганиш.

Текширув материал ва усуллари. Тадқи-қотлар гипертония касаллиги (ГК) ташхиси билан назоратга олинган 48 та эркакда амбулатор ша-роитда олиб борилди. Беморлардаги ХО сўров (зарарли одатлар), инструментал (АГ, ОТВ), ва лаборатор (ДЛП ва ҚД) усулларда аниқланди. Бе-морлар 2 та гуруҳга бўлинди. 1-гуруҳдаги 24 та беморда (асосий гуруҳ) медикаментоз терапия билан бир қаторда ХОни номедикаментоз коррекция қилишга эътибор қаратилди. 2-гуруҳдаги 24 та беморда (назорат гуруҳи) фақат стандарт асо-сида медикаментоз даво олиб борилди. Ҳар ик-кала гуруҳда стандарт асосида антигипертензив, антиагрегант (тромбонет 75 мг) ва гиполипидемик даво (аторвастатин 40 мг) ўтказилди. 1-гуруҳда қўшимча равишда ХОнинг номедикаментоз кор-рекцияси қўлланилди. Даво курси 3 ой давомида олиб борилди.

Натижа. Текширишларда гипертония касал-лигининг турли босқичлари билан назоратда ту-рувчи беморлар иштирок этишди. 1-гуруҳдаги бе-морларнинг 11 таси (45,8 %) АГ 1-даража, 8 таси АГ 2-даража (33,3 %), 4 таси АГ 3-даража (16,6 %)

ва 1 таси (4,2 %) юқори нормал қон босимини таш-кил қилди. 2-гуруҳ беморларнинг 9 таси (37,5 %) АГ 1-даража, 11 таси АГ 2-даража, (45,8 %), 2 таси АГ 3-даража, (8,3 %) ва 2 таси (8,3 %) юқори нормал қон босимини ташкил қилди. Жисмо-ний зўриқишга толерантликнинг ошиши асосий гуруҳда 54,2 % беморларда кузатилган бўлса, 2-гуруҳда 37,5 % беморларда қайд этилди. Асо-сий гуруҳдаги беморларнинг 70,8 % да, назорат гуруҳидаги беморларнинг 58,3 %ида касалликнинг симптомлари камайди. Қон босимининг меъёрий кўрсаткичлардан баландлиги текширув бошла-нишида асосий гуруҳда 62,5 % (15 нафар), назо-рат гуруҳида 54,2 % (13 нафар) беморларда қайд этилган эди. Юқори қон босими мавжуд бемор-ларнинг артериал қон босими мос равишда 73,3% ва 53,8 % ҳолларда меъёрлашди. Гипергликемия қайд этилган 1-гуруҳдаги 6 та беморларнинг 4 та-сида (66,7 %), 2-гуруҳдаги 5 та беморнинг 2 тасида (40 %) стабил нормогликемия қайд қилинди. Шу-нингдек, тадқиқотлар бошида турли кўринишдаги дислипидемиялар 1-гуруҳдаги 79,2 % беморлар-да, 2-гуруҳдаги 70,8 % беморларда аниқланган эди. Қондаги липидлпр спектрининг меъёрий кўрсаткичларгача камайиши 1-гуруҳда 78,9 % ни, 2-гуруҳда 64,2 % ни ташкил қилди.

Хулоса. Гипертония касаллигини даволаш ва ХОни коррекция қилишда номедикаментоз даво усуллари катта аҳамиятга эга. Номедикаментоз даво нафақат ХОни коррекция қилишда, балки ме-дикаментоз терапиянинг самарадорлигини оши-ришда муҳим ўрин тутади.

АТЕРОГЕН ДИСЛИПИДЕМИЯ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА ГИПЕРТОНИЯ КАСАЛЛИГИНИНГ КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

ОЧИЛОВА Д.А.

Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро ш. Ўзбекистон

Артериал гипертония (АГ) ва у билан боғлиқ турли метаболик бузилишлар замонавий тибби-ёт фани ва соғлиқни сақлаш тизими диққат мар-казидаги энг муҳим муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. БЖССТнинг маълумотларига кўра, сайёрамизнинг 20–30 % аҳолисида АГ мавжуд. АГ бор кишиларда липидлар алмашинувининг бузи-лишлари бир неча баравар кўп учрайди. Липид-лар алмашинуви бузилишлари бор беморларда артериал гипертониянинг резистентлиги юқорироқ бўлади.

Ишнинг мақсади. Дислипидемияси бор бемор-ларда эссенциал артериал гипертониянинг кечиш хусусиятларини ўрганиш

Текширув материал ва усуллари. Тадқиқот-ларда ГК ташхиси қўйилган (ЖССТ, 1999) ва дислипидемия аниқланган 46–72 ёшдаги (ўртача ёши 59,8 ± 7,71) 56 та киши қатнашди. Назорат гуруҳи сифатида артериал гипертония ташхиси қўйилган 28 нафар шу ёшдаги қонда липидлар миқдори ме-ъёрда бўлган беморлар олинди. Барча беморлар-да қондаги артериал қон босимининг суткалик мониторинги (АБСМ) ва липидлар спектри – умумий холестерин (УХ), триглицеридлар (ТГ), зичлиги паст липопротеидлар (ЗПЛП) ва зичлиги юқори ли-попротеидлар (ЗЮЛП) миқдори аниқланди.

Натижа. Тадқиқот гуруҳидаги беморларнинг 30 тасида (53,6 %) 1-даражали АГ, 19 тасида (33,9 %) 2-даражали АГ ва 7 тасида (12,5 %) 3-даража-ли АГ аниқланди. Назорат гуруҳида 17 та (62,7 %) 1-даражали АГ, 8 та (28,5 %) 2-даражали АГ ва 3 та (10,7 %) 3-даражали АГ қайд қилинди. Тадқиқот гуруҳида беморларнинг систолик қон босими 165,7 ± 52,3 мм.сим. уст.ни, диастолик қон босими 97,6 ± 27,4 мм.сим.уст.ни ташкил қилди.

Назорат гуруҳида систолик ва диастолик қон босими мос равишда 157,3 ± 48,9 ва 99,1 ± 26,7 мм.сим.уст.ни ташкил қилди. Асосий гуруҳда қонда УХ миқдори (7,8 ± 2,83 ммоль/л)ни, тригли-церидлар миқдори (2,82 ± 1,33 ммоль/л)ни, шу-нингдек, ЗПЛП миқдори (5,4 ± 2,13 ммоль/л), ЗЮЛП миқдори (0,94 ± 0,28 мг/дл) ни ташкил қилди. На-зорат гуруҳида УХ миқдори (4,2 ± 1,54 ммоль/л) ни, триглицеридлар миқдори (1,22 ± 0,42 ммоль/л) ни, шунингдек, ЗПЛП миқдори (2,49 ± 1,03 ммоль/л), ЗЮЛП миқдори (1,24 ± 0,32 мг/дл) ни ташкил қилди. Барча беморларда АБСМ ўтказилди ва қон боси-мининг тунги пасайиш даражасига кўра диппер (АБ тунги пасайиш даражаси 10–20 %), нон-диппер (0–10 %) овер-диппер (≥20 %) ва найт-пикер (≤0 %) гуруҳларга ажратилди. Асосий гуруҳда 27 (48,2 %) беморда тунги пасайиш даражаси 13,4 % (диппер), 21 (37,5 %) беморда тунги пасайиш даражаси 8,8 % (нон-диппер), 5 (8,9 %) беморда тунги пасайиш да-ражаси 21,7 % (овер-диппер), 3(5,3 %) беморда тунги пасайиш даражаси – 5,3 % (найт-пикер) эканлиги аниқланди. Назорат гуруҳида 19 (67,8 %) беморда тунги пасайиш даражаси 16,4 % (диппер), 6 (21,4 %) беморда тунги пасайиш даражаси 7,9 % (нон-диппер), 2 (7,1 %) беморда тунги пасайиш даража-си 23,6 % (овер-диппер), 1 (3,6 %) беморда тунги пасайиш даражаси – 3,2 % (найт-пикер) экани қайд этилди.

Хулоса. Дислипидемия АГ кечиши ва унинг коррекциясига салбий таъсир кўрсатади. Гипертония касаллиги ташхиси қўйилган ва дислипидемия аниқланган пациентларда артериал босимининг тунги пасайиш даражаси липидлар алмашинуви-нинг бузилиши қайд этилмаган гипертоникларга нисбатан сезиларли камлиги аниқланди.

Статья