Ўлчашларда ўлчашларнинг физикавий асосларини ўллаш

Автор: Шертайлаов .М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Материянинг абсалютлик каби кўринишларни характерлаш ва аниқ бир ҳақиқий кўринишни ифодалаш масалан моддаларни ёки уни ташкил этган атомларни материяга яқинлаштириш материянинг моддадан фарқли ўлароқ кўринишларини таҳлил қилиш метрология соҳасида ўлчашларнинг физикавий асослари ҳақидаги тушунчалардан фойдаланиш ижобий самара бериши назарда тутилади.

Материя, объектив, континуум, халқаро, сифат, стандартлаштириш, элементлар зарралар, майдон, биосфера, макроскопик жисмлар, фазо, метрология, физик катталик

Короткий адрес: https://sciup.org/140289112

IDR: 140289112

Текст научной статьи Ўлчашларда ўлчашларнинг физикавий асосларини ўллаш

Характеристика таких явлений, как абсолютность материи и выражение определенного реального внешнего вида, например, приближение материи или ее атомов к материи, анализ внешнего вида материи в отличие от материи, использование понятий в области метрология.

Annotations

Characterization of such phenomena as the absoluteness of matter and the expression of a certain real appearance, for example, the approach of matter or its atoms to matter, analysis of the appearance of matter as opposed to matter, the use of concepts in the field of metrology.

Ҳозирда метрология соҳаси янада тез ривожланиши ва давр талабларидан ўлчашларни аниқ бажарилиши назорат-ўлчаш воситаларига боғлиқ бўлиши табиий ҳол бўлмоқда. Бундан 15-20 йил муқаддам республикамизда ишлаб чиқарилган ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 70-80 фоизи хомашё (асосан қишлоқ хўжалик) маҳсулотлари бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб ЯИМ нинг таркибида турли хизмат турлари исътемолга тайёр саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўрин эгаламоқда. Мамлакатимиз ўз автосаноатига, энергетикасига, комуникатциясига эга бўлиб, Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг (ISO) тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилинган.Марказий Осиёда ҳам ўлчовлар ва уларнинг турғунлигини сақлаш, ўлчаш қоидаларига қатьий риоя этиш масалаларига жиддий эьтибор қаратилган. Метрология соҳасида ўлчашларнинг физикавий асослари ҳақидаги тушунчалардан фойдаланиш ўлчаш жараёнида мавжуд бўлган хатоликларни камайтириб, аниқликка эришишга имкониятлар яратилади. Ўлчаш жараёнларида объект, материя, фазо, вақт, ҳаракат, модда ва катталик каби тушунчаларни билиш талаб қилинади [1].

Материя – бу объектив ҳақиқат бўлиб, инсоннинг онги ва таъсирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ташқарида мавжуддир. Материя чексиз кўп мавжуд бўлган хақиқий объектларни ҳамда олам тузилишини қамраб олади. У барча мавжуд бўлган ҳаракатларнинг тури ва тузулишининг умумий боғланганлиги асосини ташкил этади, бинобарин бошқача бўлиши мумкин эмас, чунки сон саноқсиз турли объект воситаларнинг аниқ шакллари мавжуддир. Оламнинг материя бирлигини умумий боғланганлик, умумийлик ва абсолютлик каби кўринишларини характерлаб беради. Аниқ бир ҳақиқий кўринишни, масалан моддаларни ёки уни ташкил этган атомларни материяга яқинлаштириш хақиқатдан узоқдир, чунки материянинг моддадан фарқли ўлароқ кўринишлари ҳам мавжуд, жумладан гравитацион ва электромагнит майдонлар, нейтрино заррасининг турли кўринишлари, чунки улар ўта мураккаб структура тузилишига эга бўлади [2].

Материя мавжуд бўлишининг асосий турлари:

  • 1 .Тирик бўлмаган табиат тизимлари (элементлар зарралар ва майдон, атомлар ва молекулалар, макроскопик жисмлар, турли даражадаги каоник тизимлар).

  • 2 . Биологик тизимлар (барча биосфера – микроорганизмлардан тортиб то инсонгача).

  • 3 .Ижтимоий – ташкилий тизимлар.

Материянинг турлари фақат юқоридагилардан иборат бўлмай, балки чексиз оламда мавжуд булган ва сифат жихатдан бутунлай бошқа бўлган материяни объектив турлари масалан, кварклар ва мумкин бўлган бошқа элементар зарралар структураси тузилишига эга бўлган микрообъектлар ҳам мавжуддир.

Фундаментал физик тушунчалар, жумладан фазо, вақт, ҳаракат, ўзаро таъсир ва бошқалар “Философия” фанини ўрганишда кўриб чиқилган.

Фазо - бу бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган объектларниниг жойлашиш тартибини белгилайди. Вақт – бу бир бири билан алмашинаётган мавжуд ҳодисаларнинг кетма-кетлигини кўрсатади. Вақт қайтмасдир, бинобарин, ҳар қандай материя жараёни бир йўланишда, яъни ўтган замондан ҳозирги замонгача ривожланиб келган.

Ҳаракат – материянинг муҳим бир ҳосилавий қисми бўлиб, унинг мавжуд бўлиш усули ҳисобланади, шунинг учун табиатда ва жамиятда содир бўладиган барча жарёнлар ҳаракат натижасидан иборат бўлади.

Энг умумий ҳолда ҳаракат – бу умуман ўзгаришдир, жумладан материя объектларининг исталганга ўзаро таъсири ва улар ҳолатларининг алмашинувидир. Бу оламда ҳаракатсиз материя йўқдир, чинончи ҳаракатнинг материясиз мавжуд булиши хам мумкин эмас. Материя харакати абсолютдир, чунки ҳар қандай тинчланиш нисбийдир ва маълум бир ҳаракат моментидан иборатдир. Материя харакати уз йуналишида куп цирралидир ва хар хил турларда мавжуд булиши кузатилган [3].

Узаро таъсирлар - бу материя ва харакатнинг яъни икки жисмнинг узаро таъсири натижасида кучиш жараёнидан иборат.

Ўзаро таъсир хар қандай материя системаларининг мавжуд бўлиш ва структуравий ҳосил булишини аниқлаб беради, чинончи, унинг тузилиши, юқори даражали системага тегишли жисмлар билан бирлашишини кўрсатади. Ўзаро таъсирсиз ҳеч қандай материя мавжуд була олмайди. Хар қандай тўлиқ систмада ўзаро таъсир жисмларнинг тузилиши ўзгариши билан юз беради, натижада улар узаро узгаради.

Оламнинг бирлиги ва купцирралилиги - унинг материя эканлиги билан тушунтириладики, бунда оламдаги барча предмет ва ҳодисалар турли холатларга хос булиб, харакатдаги материянинг асосий хоссаси деб царалади.

Метрология — улчашлар, уни таъминлаш усуллари ва воситалари хамда талаб этилган аницликка эришиш йуллари хацидаги соха хисобланади.

Улчаш - физик катгаликларнинг цийматларини махсус техник воситалар ёрдамида тажриба усуллари билан топишдир.

Кўп ҳолларда ўлчаш жараёнида ўлчанаётган катталикни шундай физик катталик билан таққосланадики, yнга 1 га тенг бўлган қиймат берилади ва у физик катталик бирлиги ёки улчов бирлиги дейилади .

Улчаш натижаси — катталикнинг уни улчаш усули билан, масалан, катталикни улчов бирлиги билан таццослаш усули ёрдамида топилган цийматидан иборат. Улчаш натижасини хисоблаш тенгламасини цуйидагича ифодалаш мумкин:

U = | ёки Q = Uq , (1)

бунда, Q — улчанаётган физик катталик, U — улчаш натижаси ёки улчанаётган катталикнинг сон циймати, q — физик катталик бирлиги.

Мазкур (1) тенглама ўлчашнинг асосий тенгламаси бўлиб, унинг ўнг томони ўлчаш натижаси деб юритилади. Ўлчаш натижаси доимо ўлчамли катталик булиб, у уз номига эга булган q бирликдан хамда айни бирликдан улчанаётган катталикда нечта борлигини англатадиган U сондан ташкил топган булади [2].

Улчанаётган катталикнинг сон киймати бевосита, билвосита бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш усуллари ёрдамида топилади. Лаборатория амалиётида ва илмий текширишларда бирлаштириб ва биргаликда улчаш усулларидан кенг фойдаланилади.

Бевосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчанаётган катталикнинг изланаётган қиймати тажриба маълумотларидан бевосита аниқланади. Масалан, температурани термометр билан, босимни манометр билан, узунликни чизFич билан улчаш ва хоказо бевосита улчашдан иборат.

Бевосита улчаш тенгламаси:

Q n = Cn ,

бунда, Q n — улчанаётган катталикнинг унинг учун кабул килинган улчов бирликларидаги киймати; С — ракамли хисоблаш курилмаси шкаласи бўлинмаларининг ёки бир марта кўрсатишининг ўлчанаётган катталик бирликларидаги киймати; n — шкала булинмалари хисобида индикаторли курилма буйича олинган санок.

Билвосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчаш натижасини ўлчанаётган катталик билан маълум муносабат ёрдамида боғланган катталикларни бевосита ўлчашга асосланган бўлади. Билвосита улчаш тенгламаси куйидаги куринишга эга:

, (3)

бунда, Q k — улчанаётган катталикнинг изланган кймати; Q i , Q 2 , . . . , Q n — бевосита улчанадиган катталикларнинг сон кийматлари.

Билвосита улчашга утказгичнинг солиштирма электр каршилигини унинг каршилиги, узунлиги ва кўндаланг кесими юзи бўйича топиш, жисм зичлигини унинг массаси ва ҳажмини ўлчаш натижаси бўйича топиш ва бошқалар мисол бўла олади. Билвосита ўлчашлар бевосита ўлчашларнинг иложи булмаган ишлаб чикариш жараёнларини назорат килишда кенг кулланилади.

Бирлаштириб улчаш бир неча бир номли катталик-ларни бир вактда улчашдан иборатки, унда изланган катта-ликларнинг кийматлари бевосита улчашда хосил килинган тенгламалар тизимидан топилади.

Бир вақтда икки ёки бир неча турли номли катталикларни уларнинг орасидаги функционал муносабатларни топиш учун олиб борилган ўлчашлар биргаликда улчаш дёйилади. Жумладан улчаш резисторининг 20°с даги электр қаршилиги ва температура коэффициентлари унинг каршилигини турли температураларда бевосита улчаш маълумотлари буйича топилади.

Улчашлар абсолют ва нисбий улчашларга хам булинади [4].

Битта ёки бир неча асосий катталикларни физик константалар қийматларидан фойдаланиб ёки фойдаланмасдан бевосита ўлчаш абсолют ўлчаш деб аталади. Масалан, штангенциркуль ёрдамида бажарилган ўлчашлар абсолют ўлчашдир, чунки унда ўлчанаётган катталик киймати бевосита олинади.

Бирор катталикнинг шу исмли бирлик ролини ўйнаётган катталикка нисбатини ўлчаш ёки катталикни шу исмли бирлик катталик деб қабул қилинган катталик бўйича ўлчаш нисбий ўлчаш деб аталади. Масалан, оптометр ёки улчаш скобаси ёрдамидаги улчашлар нисбийдир: аввал охирги ўлчов ёки охирги ўлчов блоки қўйилади ва ўлчаш воситалари шкаладаги курсаткич нолга тенг буладиган килиб созланади, сунгра улчанадиган детални жойлаштирилади ва санок олинади, яъни стрелка деталь улчамининг охирги ўлчов ёки блокнинг маълум ўлчамидан четга чиқишини кўрсатади. Температурани термоэлектр эффектдан фойдаланишга асосланган улчаш ёки массани тортиш усули билан, яъни массага пропорционал бўлган оғирлик кучидан фойдаланиш усули билан ўлчаш ҳам нисбий ўлчашдан иборат бўлади. Нисбий ўлчашдан катта аниқлик зарур бўлган холларда фойдаланилади. Улчашлар улчаш жараёнини аницлаб берадиган физик ходисаларга асосланиб олиб борилади. Масалан, модданинг кенгайиши бўйича температурани ўлчаш, мувозанатлаштирувчи суюқлик устунининг кутарилиши буйича вакуумни улчаш. Улчашнинг бирор жараёнини амалга ошириш учун турли техник воситалар кўлланилади. Ўлчашларда кўлланиладиган ва меъёрланган метрологик хоссаларга эга бўлган техник воситалар ўлчаш воситаси дейилади. Ўлчаш жараёнини ва воситасини белгилаб берадиган усуллар - мажмуи улчаш усули деб царалади.

Улчашларда бевосита (туFридан-туFри) бах,олаш, дифференциал, улчов билан таккослаш ва ноль (компенсацион) усуллар кенг таркалган. Бевосита баҳолаш усули ўлчанаётган катталик миқдорини бевосита ўлчаш асбобининг хисоблаш қурилмаси бўйича бевосита топиш имконини беради. Масалан, босимни пружинали манометр билан, массани тарозида, ток кучини амперметр билан улчаш. Бу усулда улчаш аницлиги унча катта булмаса ^ам, улчаш жараёнининг тезлиги уни амалда кулланишда тенги йуц усулга айлантиради.

Дифференциал (айирмали) усул ўлчанаётган ва маълум катталикларнинг айирмасини ўлчашни характерлайди. Масалан, газ аралашмаси таркибини

ҳавонинг иссиқ ўтказувчанлигига таққослаш йўли билан иссиқ утказувчанлик буйича улчаш.

Аниқ ўлчашларда ўлчов билан таққослаш усули қўлланилади. Бунда ўлчанаётган катталик ўлчов ёрдамида топилган катталиклар билан таққосланади. Масалан, ўзгармас токнинг кучланишини электр юритувчи кучи нормал элемент ЭЮКига тенг бўлган таккослаш компенсаторида ўлчаш ёки массани тарозиларда мувозанатлаштирувчи тошлар билан ўлчаш. Бу усул таъсир этувчи катталикларнинг ўлчаш натижасида таъсирини камайтиришга имкон беради, чунки улар ўлчанаётган катталикларни ўзгартириш занжирида ҳам, ўлчов натижасида топилган катталиклар занжирида ҳам ўлчашга доир сигналларни купми ёки озми узгартиришга сабаб булади.

Ноль (компенсацион) усул ўлчанаётган катталикни қиймати маълум булган катталик билан таққослашдан иборат, аммо улар орасидаги айирма маълум катталикни ўзгартириш усули билан нолга келтирилади. Потенциометрлар, мувозанатлаштирилган кўприклар ва бошқалар ноль усулга асосланган асбобларга мисол бўлади. Ноль усул ўлчашнинг юқори аницлигини таъминлаб беради [4].

Ҳозирги вақтда ҳам табиий “ўлчовлар” кенг қўлланилмоқда, шундай ўлчовлардан бири ернинг ўз ўқи атрофида айланишини вақт бирлиги сифатида ишлатиш. Жамиятнинг ривожланиши, савдо ва денгиз саёҳатининг ривожланиши, саноатнинг пайдо бўлиши, фаннинг ривожланиши махсус техника ва ўлчаш воситаларини бунёд этиш ва яратиш орқали амалга оширилади.

Айрим ўлчов воситалари ва ўлчов системаларидан ташқари мураккаб информацион-ўлчов системалари ҳам қўлланилади. Улар кўплаб нуқталарда автоматик ўлчашни амалга оширишнигина таъминлаб қолмай, ўлчов каналлари сони минг-минглаб бўлиши мумкин. Ўлчаш натижаларини берилган алгоритмлар бўйича зарур қайта ишлашни ҳам бажаради. Шу муносабат билан ўлчаш ўзгарткичларининг информацион-ҳисоблаш машиналарининг ва кириш қурилмаларининг киришига келадиган сигналларни унификациялаштириш зарурати ортиб боради [5].

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Шишкин И.Ф. Метрология, стандартизация и управление качеством: Учебник для вузов / под ред. акад. Н.С. Соломенко. - М.: Изд-во стандартов, 1990.

  • 2.    Боднер В. А. Физическые основы измерения. - М.: Машиностроение, 2000.

  • 3.    Исроилова Ф. М. и др. Исследование точности определения площади земельного участка //Науки о Земле. – 2016. – №. 3. – С. 34-40.

  • 4.    Murodovich S. G. et al. Measurement Of Solid Matter Methods //Turkish Journal of Computer and Mathematics Education (TURCOMAT). – 2021. – Т. 12. – №. 11. – С. 6996-7004.

  • 5.    Juraboevich B. N. Products in Manufacturing Enterprises the Essence of Quality Management //International Journal of Development and Public Policy. – 2021. – Т. 1. – №. 5. – С. 117-118.

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Ўлчашларда ўлчашларнинг физикавий асосларини ўллаш

  • Шишкин И.Ф. Метрология, стандартизация и управление качеством: Учебник для вузов / под ред. акад. Н.С. Соломенко. - М.: Изд-во стандартов, 1990.
  • Боднер В. А. Физическые основы измерения. - М.: Машиностроение, 2000.
  • Исроилова Ф. М. и др. Исследование точности определения площади земельного участка //Науки о Земле. - 2016. - №. 3. - С. 34-40.
  • Murodovich S. G. et al. Measurement Of Solid Matter Methods //Turkish Journal of Computer and Mathematics Education (TURCOMAT). - 2021. - Т. 12. - №. 11. - С. 6996-7004.
  • Juraboevich B. N. Products in Manufacturing Enterprises the Essence of Quality Management //International Journal of Development and Public Policy. - 2021. - Т. 1. - №. 5. - С. 117-118.
Статья научная