Маом таснифоти аида
Автор: Болтаев Р.К., Балтаева Г.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Хоразм урфий мақомлар таснифоти ва намудларнинг номланиши борасидаги янги фикрлар келтирилган.
Хоразм урфий мақомлари, намуд, ранг, бозгўй, рост ранг, ўрта парда, тушурим
Короткий адрес: https://sciup.org/140260517
IDR: 140260517
Текст научной статьи Маом таснифоти аида
Таянч сўзлар: Хоразм урфий мақомлари, Намуд, Ранг, Бозгўй, Рост ранг, Ўрта парда, Тушурим.
ХХI асрга келиб Хоразм мақомот тизимида тушунчалар кўпайганининг гувоҳи бўламиз. “Хоразм урфий мақомлари”, “Хоразм олти ярим мақоми”, “Дутор мақомлари”, “Сурнай мақомлари”. Шулардан хозиргача журъат қилиб қўл урилмаган Хоразм урфий мақомлари таснифоти қандай деган саволга жавоб изласак, шундай манзара намаён бўлади.
Хоразм урфий мақомлар аввалдан маълум булган эл орасида шаклланган, ХХ асрда бошларида Матпано ота Худайберганов (таҳаллуси Суҳанвар)дан ўрганган Хожихон Болтаев ижросидан қайта тикланган мақомлар устоз-шогирд анъанасидаги мақомлар тушинилади.
Хоразм урфий мақомларида намудлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак мусиқа илмида ҳали бу соҳага қўл урилмаганлигини кузатамиз. Кўп манбаларда Хоразм мақомлари Бухоро Шашмақомининг кўчирмаси деган фикрлар йўқ эмас. Шуни инобатга олиб ушбу тадқиқотда энг аввал намуд тушунчаси, унинг мақомларда ишталиши ҳақида фикр юритсак.
Намуд - тожикча кўриниш, келиш маъносидаги сўз бўлиб, муайян куй ёки ашуланинг маълум парчасини бошқа ашула йўллари таркибидаги кўриниши демакдир. Намудлар, кўпинча мақом шўъбаларининг бошланишидаги куй жумлаларидан олинади ва улар бошқа шўъбаларнинг авжи сифатида фойдаланилади.
Ушбу атама яъни намудлар Хоразм урфий мақомларида қай даражада фойдаланганликлари ҳақида мушоҳада қилсак. И. Ражабовнинг фикрича Шашмақом ашула йўлларида 3 ёки 4 та куй жумласи бутунича олиниб, бошқа шўъбаларда фойдаланилса улурани намуд деб атаганлар.
Хоразм урфий мақомлари Шашмақом мажмуасидан тубдан фарқ қилишини ушбу намудлар ишлатилишига қараб ҳам фарқлаш мумкин. Шунинг учун бизлар намуд иборасини ранг иборасига алмаштирдик, чунки худди намудга ўҳшаш оҳанглар бор лекин 3 ёки 4 та жумладан иборат эмаслигини хисобга олиб унга ранг атамаси тўғри келиши маъқулроқ.
Масалан, Бузрук мақомининг Насри Уззол шўъбаси ёки Насри Чоргоҳнинг бошланишидаги 3 ёки 4 куй жумласи бутунича олиниб, бошқа шўъбаларда фойдаланилади ва улар намуди Уззол ёки Намуди Мухайяри Чоргоҳ деб аталади1.
Баъзи ўринларда Уззол пастга поғонама - поғона тушиши ҳам мумкин. Бундай ҳол кўпроқ Намуди Уззол халқ куйларида ишлатилганида яққол кўзга ташланади.2 И.Ражабов, бундай хол деганда, яни Намуди Уззол кўпроқ халқ куйларида ишлатилганида яққол кўзга ташланади деган фикрини тўлдириб мумтоз санъатда ҳам ишлатилишини гувоҳи бўлмоқдамиз.
Шашмақом Рост мақоми Сарахбор шўъбасида келадиган намудларни бир эсга олсак.
-
а) намуди Сегоҳ;
-
б) намуди Ушшоқ;
-
в) намуди Уззол;
-
г) намуди Муҳайяри Чоргоҳ; 3
Энди бу жараён Хоразм урфий мақомларида қай даражада эканлигини кўриб чиқсак.
-
а) наумиди Рост;
-
б) намуди Уззол;
-
в) намуди Насруллойи;
Бундан кўриниб турибдики Хоразм мақом санъати дарғалари мақомларни тартиб қилган вақтларида Шашмақомдан кўчирма қилмаганликларидан далолат беради.
Тани мақом Рост шўъбасида келадиган атамаларни кўриб чиқадиган бўлсак И.Ражабов ўзининг тадқиқотларида “чолғу нақорати” яъни сўз ўқилмасдан фақат чолғу сози ижро қиладиган бўлак назарда тутилган. Ушбу атамани бизлар “Хоразм танбур чизғилари” рисолаларида кўрсатилган “Бозгўй” сўзи билан алмаштирдик. “Бозгўй” дегани худди нақорат сўзининг луғовий маъносидир. “Бозгўй” Шашмақомда фақат чолғу бўлимида ишлатилган, наср бўлимига алоқаси йўқ. Яна бир ўзгариш ҳақида фикр юритсак. Шашмақом чолғу йўлларида “Хона” тушунчаси ҳам ишлатилади.
Ушбу атамани Хоразм мақомлари Манзум(айтим) йўлларига ҳам ишлатишни маъкул топдик. Тани ма^оми Ростнинг 1-хонаси Рост ранг, 2-хонаси Урта парда I (Миёнхат I) унинг давоми Рост оуанг. 3-хона Урта парда II (Миёнхат II) давоми эса оддий оҳанг, кейин эса Рост оҳанг билан якунлашини кузатамиз. 4-хона Уззол ранг билан бошланиб Рост оҳанг билан тугалланишини кузатамиз. 5-хона Дунаср (Иккинчи наср) ва Рост оҳанг билан тугалланади. 6-хона Насруллойи ранг билан бошланиб, оҳанг ва Рост оҳанг билан якунланган. 7-хонада Рост рангнинг юқори регистрларда келиши кузатилади. Ундан кейин Рост оҳанг ва Рост пешрав оҳанг билан тугалланган. 8-хона мақомга хос бўлган Тушурим (Фуровард) билан асар тамом бўлганлигини кузатамиз.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки Хоразм урфий мақомлари мақомот тизимининг қадимийлигидан далолат беради. Фарғоналик қизиқчи Юсуфжон қизиқ Шакаржановнинг айтган фикрини мисол қелтирсак “Мақом санъати мисоли бир дарахт деб фараз қилсак; илдизи Хоразм, танаси Бухоро, шоҳаси эса Фарғонадир” деган ғояни келтирганлар.
Список литературы Маом таснифоти аида
- Мулла Бекжон Раҳмон ўғли, Муҳаммад Юсуф Девонзода Хоразм мусиқий тарихчаси Тошкент 1998.
- О. Матякубов Мақомот Тошкент 2004.
- И. Ражабов Мақомлар Тошкент 2006.