Марказий осиёда Сарез кўли - фавулодда вазият манбаи
Автор: Холбоев Ш.Ш., Юлдашева Б.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 1-2 (92), 2022 года.
Бесплатный доступ
Марказий Осиё минтақасида жойлашган давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик аҳволини белгилаб берувчива минтақавий хавфсизликни таъминланишининг асосий омиллардан бири бу трансчегаравий сув объектларидан ҳамкорликда фойдаланиш соҳаси бўлиб, ҳозирги кунда минтақа давлатлари ўртасида ушбу соҳада бир қатор муаммолар ўз ечимини топмаган. Шу жумладан, Сарез кўли ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари ўртасидаги трансчегаравий сув объектларидан биридир. Ушбу мақолада, Марказий Осиёда трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари самарадорлигини ошириш йўллари ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритилиб, воқеалар ривожи орқали таҳлил қилинади.
Короткий адрес: https://sciup.org/140290965
IDR: 140290965
Текст научной статьи Марказий осиёда Сарез кўли - фавулодда вазият манбаи
Урта Осиё ерларида жушкин Аму, Сир, Зарафшон, Кашка, Панж, Кора ва
Норин дарёлар, йирик-йирик сув омборлари хаёт ва нур вохаларидаги, хамда баланд тоFлардаги куллар гузалликни бахшида этади.
Лекин уларнинг ўз изларидан чиқиб кетиши, қўлларнинг очилиб кетиши мисли кўрилмаган вайронагарчиликлар, талофатлар, одамларнинг қурбон бўлишига олиб келишини тасаввур қилиш жуда қийин. Аммо бундай ходисаларнинг юз бериши эхтимолдан холи эмас. Шу боис бундай фавқулодда вазиятларни олдини олиш инсонлар хаётини, саломатлигини сақлаш, мамлакат иқтисодиётига путир этказишини олдини олишни хар бир инсон шу бугунги кундан бошлаб уйламас экан, бундай нохуш ходисалар эртага булиши мумкин. Хозирги кунда бундай хавф туғдиручи кўллардан бири Тожикистон Республикаси тоғли Бадоҳшон мухтор вилояти худудида Помир тоғининг марказий кисмида жойлашган “Сарез” кулидир.
1911 йил 18 февралдан 19 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтган кўчли зилзила оқибатида Мурғоб дарёси водийсида жуда катта хажмда тоғ кучкиси содир бўлади ва бу кўчи Усой қишлоғини тўлиғича кўмиб ташлайди. Бутун бошли қишлоқни барча ахолиси тупроқ тош уюми остида қолиб халок бўлади, ва бу тоғ кўчкисидан хосил бўлган уюм «Усой уюми» деган ном олади. Юзлаб тонна хажмидаги тоғ жинслари сурилиб бориб Мурғоб дарёси водийсини тўсиб жуда катта кўл хосил бўлишига сабаб бўлади. Бу сув хавзасида тўпланиб хосил бўлган сув Сарез қишлоғини тўлиғича босиб қолади. Шунинг учун кўлнинг номни Сарез кўли деб атаганлар.
«Усой уюми» Мургаб дарёсига келиб қуюлувчи унча катта бўлмаган Шадад-Дара дарёсини хам тўсиб қўйган ва Сарез кўлига нисбатан унча катта бўлмаган Шадад кўли хам хосил бўлган.
маълумотларга кўра, Сарез кўли сув юзаси 8,8 км2, энг кенг қисми 3380 метрни ташкил қилади. Сувнинг ўртача кўп йиллик сатхи йилига 0.2 метрга кўтарилади. Йил давомида сувнинг кўтарилиб тушиши 10 метрни ташкил қилади, яни сув сатхи ўзининг йиллик ўртача сатхидан сув кўпайганда 5 метрга кўтарилади, камайганда эса 5 метрга пасаяди. Шу сабабли сувнинг хажми 18 км3 дан 19 км3 гача ўзгариб туради. Кўлнинг энг чуқур қисми 500 метрни ташкил қилади.
Сарез кўли туғони-Усой уюмининг баландлиги шимолий қисми 550 м, жанубий қисми эса 750 метргача етади. Узунлиги сув юзаси қисми 3150 метрни, юқори қисми эса 5200 метрни ташкил этади.
Кенглиги юқори кисми 0.2 км дан 5 км атрофида пастки қисми эса 5 кмга яқин. Умумий хажми 22 км3ни ташкил этади.
Тўғоннинг энг паст қисми кўл юзасидан 45-55 метр баланд.
1911 йили 18-19 февралда бўлиб ўтган ер силкиниши даврида Мургат ва Бартонг водийларидаги Усой ва бошқа қишлоқларда 105 киши халок бўлган. Шу пайтнинг ўзида қўшни Афғонистон худудида халок бўлганлар сони 70 дан ошиқ бўлган. Зилзила кучи 9 балл бўлиб, у Санк-Петрбургдаги Пулковский обсерваториясида қайт этилган.
1967 йилда «Тожикгеология» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Бутун иттифоқ гидрогеология ва инженерлик геологияси» илмий тадқиқот институти геологлари томонидан Помир тоғида жойлашган кўлларнинг хавфлилик (селеопасности) даражасини бахолаш бўйича тадқиқот ишларини олиб боришган.
Сарез кўлини ўрганиш бўйича тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, Сарез кўлини ўнг қирғоғида (бортида) Усой уюми ва Биромбанд сойи оралиғидаги майдонда денгиз сатхидан 4000 - 4300 метр баландликда умумий узунлиги 2 километрча бўлган ёриқ (трешина) мавжудлиги аниқланган. Кейинчалик бу майдон «Ўнг қирғоқ сурилмаси» деб атала бошлаган.
Шундай тахминлар борки, агар бу «Ўнг қирғоқ сурилмаси» харакатга келиб Сарез кўлига сурилиб тушадиган бўлса жуда катта сув тўлқини юзага келиши мумкин. Бу эса уюмдан хосил бўлган тўғонни шимолий пастки қисмидан сув тошиб ўтиб, тўғонни бузилиб кетишига олиб келиши мумкин ва Бартонг, Панж, ва Аму-дарё водийларида (гигант) жуда катта вахимали сув тошқини вужудга келади.
Бу тахмин қилинаётган Сарез талофати Шохимардон талофатидан бир неча 1000 баробар катта бўлиши мумкин.
Сарез кўлини ва унинг атрофини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари шуни кўрсатадики, агар инсоният бу ерда бўлаётган табиий жараёнларга таъсир қилмаса, олдини олиш тадбирлари кўрилмаса, Усой уюмининг очилиб кетиши, Сарез кўлининг йўқ бўлиши муқаррар.
Кутилаётган Сарез талофати жуда вахимали, бу ҳавли ҳудудда 6 миллионга якин аҳоли яшайди. Бундай талофат натижасида Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон республикаларига жуда катта иқтисодий зарар етиши мумкин. Бундай талофат оқибатларини тугатиш учун бир неча ўн йиллар керак бўлади. 1967 йилдан бошлаб тегишли вазирликлар, хукумат комиссиялари томонидан қатор тадбирлар олиб борилган.
1975 йиллари «Сарез кўлининг очилиб кетишини олдини олиш ва унинг сув ресурсларини суғориш ва энергетикада ишлатиш комплекс тадбирлари схемасини тузиш бўйича қарор ва кўрсатмалар қабул қилинган.
1988 йили Гипроводхоз ва Гидропроект институтлари томонидан хавфсизликни таминлаш бўйича бир қанча схемалар ишлаб чиқилган.
Икки қардош Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ҳукуматлари, икки халкнинг азалий дўстона муносабатларига таянган ҳолда Сарез кўлининг очилиб кетиши билан боғлик, бўлган фавкулодда вазиятларнинг олдини олишни кулай йўлларини биргаликда излашга интилмокдалар.
Давлат дастурининг асосий мақсади, бўлиши мумкин бўлган трансчегарали табиий ва техноген тусдаги фавкулотда вазиятларни олдини олиш ва бартарф қилиш давлатлараро олиб борилаётган келишилган сиёсатни мустаҳкамлаш.
Ҳулоса қилиб айтганда, сарез кўли ва унинг атрофида бўладиган фавкулодда вазиятларни мониторинга ва башорат қилиш усуллари ва тизимларини, келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни баҳолаш ва бошқариш ҳамда бўлиши мумкин бўлган зарар ва йўқотишларни камайтириш усулларини такомиллаштириш, фавкулодда вазиятлар юз бериши мумкин бўлган ҳудудларда кузатув ва разведка ишларини олиб бориш, бошқариш ва ахборотлар билан таъминлаш тизимини яратиш муҳим омил ҳисобланади.
Бу ишларни амалга оширишда тегишли вазирлик ва корхоналар, ҳамда «Қизил ярим ой жамияти»ни жалб этиш ва олиб борилаётган ишлар бўйича аҳолини хавфсизлигини таъминлаш борасида марказий ва маҳаллий радио ва телевидение дастурлари орқали хабардор қилиб бориш зарур.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
-
1. Ўзбекистон - Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий ташаббускори.
-
2. Territorial disputes in Central Asia on the threshold of the 30th anniversary of independence - CABAR.asia. https://cabar.asia/en/territorial-disputes-in-central-asia-on-the-threshold-of-the-30th-anniversary-of-independence
-
3. Markaziy Osiyoda transchegaraviy suv resurslaridan oqilona foydalanish bo‘yicha brifing o‘tkazildi.
dan_oqilona_foydalanish_bo%E2%80%98yicha_brifing_o%E2%80%98tkazildi-э_U
"Экономика и социум" №1(92) 2022
Список литературы Марказий осиёда Сарез кўли - фавулодда вазият манбаи
- Ўзбекистон - Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий ташаббускори. https://www.uwed.uz/ru/news/fulltext/1219.
- Territorial disputes in Central Asia on the threshold of the 30th anniversary of independence - CABAR.asia. https://cabar.asia/en/territorial-disputes-in-central-asia-on-the-threshold-of-the-30th-anniversary-of-independence.
- Markaziy Osiyoda transchegaraviy suv resurslaridan oqilona foydalanish bo‘yicha brifing o‘tkazildi. https://dunyo.info/uz/site/inner?slug=markaziy_osiyoda_transchegaraviy_suv_resurslaridan_oqilona_foydalanish_bo%E2%80%98yicha_brifing_o%E2%80%98tkazildi-э_U.