Мелиоратив экология

Автор: Мамаджонова Нафиса Абдиманнобовна, Турунов Сардорбек Бахтирович, Абдуаюмов Зоидулло Хакимжонович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Ҳозирги вақтда долзарб вазифа суғоришнинг мақбул режимларини, минерал ўғитлар стандартларини ва жаҳон бозори талаблари ва зараркунандаларга чидамли толалар сифатига, шунингдек экстремал шароитларга, пахтачилик соҳасида рақобатбардош ва бошқа кўрсаткичларга мос келадиган янги пахта навларини ишлаб чиқишдир.

Тупроқ мелиорацияси, шўрланиш даражаси, сув ресурсларидан фойдаланиш, тупроқ, ётиқ-ёпиқ зовурлар

Короткий адрес: https://sciup.org/14125651

IDR: 14125651   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10059

Текст обзорной статьи Мелиоратив экология

RECLAMATION ECOLOGY

It is very important to make right choice of cotton varieties reliable to the local climate, fast ripen, highly productive, stable to diseases and vermins; to locate them reliable to the zones, to seed cotton in double raws, to till the soil and get ready for seeding, thin cutting, applying growth controlling minerals; cutting cotton plant top, fertilizing, eliminating qualified effective agritechnical processes on time.

The keywords: soil melioration, salinization, water supply, soil, underdrainage.

Республика миққиёсида дехқончилик қилинаётган 535 минг гектар (13 %) ерларнинг мелиоратив холати қониқарсиз бўлиб, шундан 265 минг гектар (6 %) ер ости сувлари сатҳининг юқори, минерализация даражаси баландлиги ҳамда ерларининг шўрланиш ҳисобига тўғри келади.

Ерларнинг мелиоратив холати қониқарсиз бўлган майдонларга Фарғона водийси вилоятларига 37,7 минг гектар тўғри келиб бунга: Ёзёвон, Улуғнор, Мингбулоқ, Балиқчи, Боғдод, Бувайда, Қўштепа, Данғара ва бошқа туманларнинг асосий ва айрим майдонлари тўғри келиб, ушбу майдонларда экологик муҳитни мувозанатига салбий таъсир қилиб экинларнинг ҳосилдорлигини пасайишига олиб келмоқда. Шунингдек юқоридаги туманларнинг ушбу таъкидланган майдонларида эхтиёжий меъёрий агротехник тадбирлар ҳам етарлича ўз вақтида ўтказилмаётганлигини, айниқса шўр ювиш ишлари сўнгги йилларда қониқарсиз холатдалигини таъкидлаш жоиз.

2013-2017 йилларга мўлжалланган, суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини амалга ошириш дастур доирасида 2015 йилнинг биринчи чорагида 190 километрдан ортиқ коллектор, 3 вертикал дернажли қудуқ, 6 кузатув қудуғи ва 23.8 қилометр ёпиқ коллектор дренаж тармоғини қуриш ва реканструкция қилиш ишлари якунланган. (ЎзА хабари 2015 йил)

Н.Т.Лактаев таъкидлаганидек, тупроқ мелиорациясининг асосий мақсади, унинг унумдорлигини оширишдан иборат эмас. Келажакда тупроқнинг шўрсизланиши йиллик сув сарфини камайтириш имконини беради. Айрим ерларни шўрини ювиш зарурати қолмайди, кўпчилик ҳолларда шўр ювиш суви миқдорларини камайтириш имконияти содир бўлади. Куз, қиш ойларида шўр ювишга бериладиган сув, сув хавзаларида сақланиб, суғоришда фойдаланишга имкон туғилади.

Фарғона вилояти Фарғона водийсининг шимолий ва ғарбий қисмига жойлашган бўлиб, майдони 7,1 минг км2. Унинг тупроқлари бир-биридан фарқ қилади, барча деҳқончилик қилинадиган тупроқлари 511 минг гектар, шундан 55,6 %, яъни 284 минг гектари ҳайдаладиган ерлар, кўпчилик қисми суғориладиган ерлар, қолган қисми эса ўзлаштирилаётган қумларни ташкил этиб асосан бўз ва саҳро тупроқлари тарқалган.

Суғориладиган бўз тупроқ минтақаси майдонларини 44,2 минг гектари типик бўз тупроқ бўлиб, унинг 43 % ҳайдов ерлардир. Оч тусли бўз тупроқлар 61 минг гектарни ташкил этиб, шундан 33 % ҳайдашга мойил. Бўз ўтлоқи тупроқлар 10 минг гектар, шундан 70 % ҳайдалади. Ўтлоқи соз тупроқлари 14,5 минг гектар ва уларнинг 70 % ҳайдалиб суғорилади.

Вилоят ҳудудидаги суғориладиган тупроқларнинг 30 % шўрланмаган, қолган 70 % у ёки бу сабабларга кўра турли даражада шўрланган.

2014-2015 йиллар иқлим шароитининг амалсиз даври (октябр-март)нинг 6 ойида ўртача хаво харорати +1 0С га юқори бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2015-2016 йиллардаги ўртача 6 ойлик кўрсаткич + 2 0С га яқин юқори бўлганлигини таъкидлаб, тупроқда айниқса дехқончилик қилинаётган майдонларни хайдов қатламида ўсимликларнинг эрта амалга киришига ва хашорат ҳамда касалликларни эрта ривожланишига қулай мухит яратилган. Бироқ 2015 йилнинг март ойининг сўнги кунларидаги хаво хароартининг -10 0С гача пасайиши ва қор ёғиши эрта амалга кирган ўсимликлар, бошоқли дон экинлари ва мевали дарахтларга салбий таъсири кузатилди.

Ўсимликларни амал давридаги харорат ҳам кўп йиллика нисбатан 6 ойда ўртача +0.7 0С га юқори бўлиб айниқса июн, июл ва август ойларида хаво харорати 37.3 -39.1 0С га кўтарилиши ғўзанинг ўсиб ривожланиши ва ҳосил тўплашига бир мунча салбий таъсир қилиб, умумий 1 тупда тўплаган ҳосил тугунчаларини тўкилиш холатлари юзага келди, кўсакларни очилиши тезлашди. Дала тажрибаларида ва назоратга олинган хўжаликнинг майдонларидаги пахта терими эрта бошланиб асосий ҳосил сентябр ойида териб олинди.

Ушбу дала тажрибаси ПСУЕАИТИ Фарғона илмий тажриба станциясининг дала шароитини тўлиқ (70 га) ва назоратга олинган Абдуразоқов ММТПсига қарашли “Офтобҳон Сотқинбой фермер хўжалигининг 45 гектар майдонини қамраб олган холда олиб борилди. Тупроғи ўтлоқи соз, кам шўрланган, оғир қумоқли. Сизот сувларининг сатхи 1.6 - 1.8 м да жойлашган.

Тажриба станциясинг худудида 1936 йилдан ёпиқ-ётиқ зовурлар қуриш бошланиб, бу ишлар 1960-1966 йилларда давом эттирилиб 27.5 км га етказилган. Тажриба станцияси ҳудудидаги жами 15 та завурдан 14 таси ёпиқ-ётиқ ҳолатга келтирилиб, 1 та очиқ зовур (647 м) назорат тариқасида қолдирилган, ёпиқ – ётиқ зовурларнинг ишлаш жараёни айримларини ҳисобга олмаганда 75 йилдан буён давом этмоқда.

Назоратга олинган фермер хўжалигининг пахта майдонларида ёпиқ-ётиқ зовур йўқ, очиқ зовурлар 2474 метрни ташкиллайди.

Ушбу юқоридаги таъкидланган хар иккала хўжаликнинг пахта майдонларидаги сўнги кузатувлар, шунингдек 2015 йилдаги ғўзанинг ўсиб ривожланишида ва якуний ҳосил етиштиришда, тажриба майдонларида барча агротехник жараёнлар ўз вақтида ўтказилган бир пайтда назоратга олинган фермер хўжалигининг экин майдонларига кузда махалий ва маъданли ўғитлар солинмади, шудгор 22-25 см чуқурликда юза ўтказилди, ерлар сифатли текисланмади, айниқса тупроқни шўрини ювишга эътибор берилмади, чигит сифатсиз майдонга экилди. Натижада ўсув давридаги агротадбирларни ўтказишда бир мунча қийинчиликлар юзага келди.

Хар иккала хўжаликдаги экилган С-6524 ғўза навига қўлланилган агротадбирлар: 3 маротаба ўғитланди 4 маротаба сув берилди, 6 маротаба культивация ва ўғитлаш ишлари билан биргаликда ўтказилиб, қолган агротехник жараёнлар ўз вақтида ўтказилди. 9 сентябрда биринчи терим ва сўнги учинчи терим эса 12 октябрда ўтказилиб, олинган маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.

Хўжаликлардаги экилган С-6524 ғўза навининг ўсиб ривожланиши, кўчат қалинлиги ҳосилдорлиги

1-жадвал

т/р

Далалар

Ғўзанинг ўсиб ривожланиши

Ҳосилдорлиги, ц/га

00 р

о

к

>>> из

5 со о ° a 5

5 ° £ 4

О'

X Р

н X О СУ Е- _ у х S

Е- и го х

К X S

X О' X о

и о

§ х ^ §:

о го ». X у о о> х чр СУ к т-1

о

ЕЧ о

X X S го ^

Е х +'

Н СУ

го У &  су S R

Н

су £ х' ~ го х

m

х У го УЗ го X

1

Қува тумани Абдуразоқов ММТП “Офтобхон Сотқинбой” ф/х (45 га)

82.1

12.2

99.5

8.2

6.8

27.8

-

3.7

2

Қува тумани Фарғона илмий тажриба станцияси (70 га)

81.4

12.4

98.7

8.7

7.2

32.3

+4.5

3.9

1-жадвал маълумотларидаги ғўза ҳосилдорлигиа назар солсак, ғўзанинг ўсиб ривожланиши ва кўчат қалинлигида деярли кескин фарқ бўлмаган холатда ҳам, жами майдон хисобига териб олинган ҳосил бир гектар хисобиа “Офтобхон Сотқинбой” фермер хўжалигида 27.8 центнерни ташкил қилиб, Фарғона илмий тажриба станциясининг пахта майдонларига нисбатан 4.5 центнер кам ёки тажриба майдонларидаги ҳосилдорлик гектар ҳисобига 32.3 центнерни ташкиллаган.

Демак, Фарғона илмий тажриба станцияси худудидаги қурилиб 75 йилдан буён меъёрий ишлаб келаётган (эхтиёжий заруриятда таъмирлаб келинган) ёпиқ-ётиқ зовурлар ғўза майдонларига экинларга агротехник жараёнларни ўз вақтида қўллаш натижасида, майдонларни мелиоратив-экологик мухитини яхшилаб гектар хисобига олинадиган ҳосилни нисбатан ошириш билан бирга, йиллар давомида ҳосилдорликни меъёрий сақлаб келаётганлигини 2015 йил пахтачилиги мисолида кўриш билан бирга – Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат дастурини жойларда сўзсиз амалга ошириш лозимлигини таъкидлаймиз.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.      Лактаев Н.Т. – Полив хлопчатника. Москва, «Колос» -1978. 176 стр.

  • 2.     Хайдаров А. Суғориш тартиби ва ўғитлаш меъёрларининг ғўза навларига

    таъсири. “Пахтачиликдаги долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари” Халқаро илмий-амалий конференция маърузалари мақолалар тўплами. Тошкент. 2009. 275-276 бет.

  • 3.     Хайдаров А. Андижон-36, Андижон-37 навлари. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги,

    2006 йил, 9 бет.

  • 4.     Мамаджонова Н. Диссертация иши. 2019 йил.

Список литературы Мелиоратив экология

  • Лактаев Н.Т. - Полив хлопчатника. Москва, "Колос" -1978. 176 стр.
  • Хайдаров А. Суғориш тартиби ва ўғитлаш меъёрларининг ғўза навларига таъсири. "Пахтачиликдаги долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари" Халқаро илмий-амалий конференция маърузалари мақолалар тўплами. Тошкент. 2009. 275-276 бет.
  • Хайдаров А. Андижон-36, Андижон-37 навлари. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2006 йил, 9 бет.
  • Мамаджонова Н. Диссертация иши. 2019 йил. Life Sciences and Agriculture 2.1 - 2020 109.
Статья обзорная