Мева сабзавотларни айта ишлаш саноатининг ишлаб чиариш потенциалидан самарали фойдаланиш истиболлари
Автор: Кобилова Н.Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Ўзбекистон Республикасида мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш салоҳияти тадқиқ этилган. Мамлакатимизда етиштириладиган мева ва сабзавот маҳсулотлари таҳлил қилиниб, бугунги кундаги қайта ишлаб чиқариш даражаси ва бунинг натижасида экспорт салоҳиятидаги қайта ишланган тайёр маҳсулотнинг улуши ёритиб берилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140291238
IDR: 140291238
Текст научной статьи Мева сабзавотларни айта ишлаш саноатининг ишлаб чиариш потенциалидан самарали фойдаланиш истиболлари
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар доирасида Мева сабзавотларни қайта ишлаш саноатининг ишлаб чиқариш потенциалидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам долзарб масалалар сифатида илгари сурилмоқда.
Ушбу йўналишни жадал суратларда ривожлантиришда агрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарининг ўрни беқиёсдир.
Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалиги ҳам саноатга мос ресурслардан фойдаланиб, истеъмолга тайёр бўлган маҳсулот яратади. Республикамизда бу соҳани жадал ривожлантириш мақсадида бир қанча қарор ва норматив хужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 935-сон қарорига кўра, мевасабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил этишнинг манзилли дастури ишлаб чиқилган.
Мазкур қарорга асосан, Республикамизнинг вилоятларида мевасабзавотларни қайта ишловчи корхоналар ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Бу ўз навбатида мевасабзавот маҳсулотларининг қайта ишлаш саноатининг ривожланаётганлиги ва уларнинг иқтисодий ўсишдаги ўрни ошаётганлигидан далолат бермоқда.
Мамлакатимизда истеъмолчининг янги ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун хом ашё базасини ва уларни қайта ишлаш соҳаларининг қай даражада ривожлантирилишини ўрганиш талаб этилади.
Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилга нисбатан 2021 йил бошига қадар мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида етиштирилган мева сабзавотларнинг айрим турларига қарайдиган бўлсак, уларда йил сайин ўсиш кузатилган.
(1жадвал)
Мева сабзавотларнинг айрим турлари бўйича статистик маълумотларга кўра таҳлиллар1.
(тоннада)
Мева сабзавотларнинг турлари |
2018 йилда |
2019 йилда |
2020 йилда |
2020 йилда 2018 йилга нисбатан ўсиш % |
2020 йилда 2019 йилга нисбатан ўсиш % |
Сабзавотлар |
9 635 118 |
9 945 499 |
10 459 483 |
109% |
105% |
Картошка |
2 750 144 |
2 950 903 |
3 143 515 |
114% |
107% |
Мева ва резаворлар |
2 589 653 |
2 739 617 |
2 863 983 |
111% |
105% |
Узум |
1 564 473 |
1 595 221 |
1 639 194 |
105% |
103% |
Полиз экинлари |
1 904 900 |
1 922 221 |
2 134 378 |
112% |
111% |
Ушбу таҳлиллардан кўришимиз мумкинки, охирги 3 йил давомида салкам ҳар бир маҳсулот тури бўйича уларнинг ҳосилдорлиги билан боғлиқ ҳолда маҳсулот етиштирилиши ошиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида янги мевасабзавот маҳсулотлари истеъмолининг меъёридан ортиғини мавсум тугаган фаслларда совутгичларда сақлаб ва қайта ишлаш корхоналарида
қайта ишланган тайёр маҳсулот сифатида ички ва ташқи бозорда истеъмолчиларга етказиб бериш имкониятининг кенгайганлигини кўрсатмоқда.
(2-жадвал)
Мева сабзавотларнинг айрим турлари бўйича статистик маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалиги тармоқлари кесимида таҳлиллар2.
(тоннада)
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари |
|||||
2018 йилда |
2019 йилда |
2020 йилда |
2020 йилда 2018 йилга нисбатан ўсиш % |
2020 йилда 2019 йилга нисбатан ўсиш % |
|
Сабзавотлар |
7 161 960 |
7 032 902 |
6 940 606 |
96,9% |
98,7% |
Картошка |
2 432 330 |
2 472 354 |
2 581 274 |
106,1% |
104,4% |
Мева ва резаворлар |
1 620 060 |
1 643 505 |
1 630 910 |
100,7% |
99,2% |
Узум |
860 943 |
897 680 |
898 616 |
104,4% |
100,1% |
Полиз экинлари |
1 158 703 |
1 148 342 |
1 159 659 |
100,1% |
101,0% |
Фермер хўжаликлари |
|||||
2018 йилда |
2019 йилда |
2020 йилда |
2020 йилда 2018 йилга нисбатан ўсиш % |
2020 йилда 2019 йилга нисбатан ўсиш % |
|
Сабзавотлар |
2 328 127 |
2 797 369 |
3 260 534 |
140,0% |
116,6% |
Картошка |
299 954 |
443 441 |
505 971 |
168,7% |
114,1% |
Мева ва резаворлар |
911 569 |
1 033 814 |
1 144 797 |
125,6% |
110,7% |
Узум |
677 584 |
665 766 |
704 807 |
104,0% |
105,9% |
Полиз экинлари |
728 654 |
754 277 |
939 931 |
129,0% |
124,6% |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар |
|||||
2018 йилда |
2019 йилда |
2020 йилда |
2020 йилда 2018 йилга нисбатан ўсиш % |
2020 йилда 2019 йилга нисбатан ўсиш % |
|
Сабзавотлар |
145 031 |
115 228 |
258 343 |
178,1% |
224,2% |
Картошка |
17 860 |
35 108 |
56 270 |
315,1% |
160,3% |
Мева ва резаворлар |
58 024 |
62 298 |
88 276 |
152,1% |
141,7% |
Узум |
25 946 |
31 775 |
35 771 |
137,9% |
112,6% |
Полиз экинлари |
17 543 |
19 602 |
34 788 |
198,3% |
177,5% |
Қишлоқ ҳўжалиги мамлакат иқтисодиётининг муҳим соҳаси бўлиб, у мамлакатнинг озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳаси ва минтақавий ривожланишини боғлаб туради. Ана шу сабабдан, мева сабзавотларни ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда мева сабзавотларни сақлаш ва сотиш жараёнлари муҳим тенденция ҳисобланади.
Энди юқоридаги мевасабзавотларни етиштирувчи корхоналарнинг ушбу мева сабзавотларнинг айрим турларини етиштириш бўйича улушига қарайдиган бўлсак, Сабзавотлар етиштириш фақатгина деҳқон хўжаликларида етиштирилиши камайганлигини, бироқ қолган барча мева сабзавотлар барча соҳа корхоналарида йил сайин ўсиши кузатилган.
Бу таҳлиллар шуни кўрсатадики, мева сабзавот экинларининг асосий ҳосили деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келмоқда. Ўз навбатида Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи корхоналарга тегишли ерларнинг асосий қисми пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришга мўлжалланганлигидир.
Мазкур масалаларни ҳал қилиш қишлоқ хўжалиги ерлардан унумли фойдаланиш ўзлаштирилмаган ерларни қайта ўзлаштириш ва фойдаланишга қайта киритиш бўйича мамлакатимизда қатор қарорлар ва мазкур қарорларга кўра тартиблар ишлаб чиқилган. Биргина мисол тариқасида мамлакатимиз Президенти томонидан 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли фармонга мувофиқ, “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси” тасдиқланган бўлиб, мазкур конценцияга кўра, узоқ вақтлардан буён фойдаланишдан чиқиб кетган 1,1 млн гектар майдонни 2020-2030 йилларда босқичма-босқич фойдаланишга киритиш белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Ва шунингдек, ер ости сувлари мавжуд лалми ва яйлов ерларда сув тежовчи технологияларни (томчилатиб суғориш технологияларини) кенг жорий этиш орқали уларни ўзлаштириш режалаштирилган3.
Таҳлилларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баробар кўп даромад олиш мумкин экан. Бу дегани пахта хом ашёсини етиштирадиган ерларни узумчилик йўналишига ихтисослаштириш мамлакат иқтисодиёти учун 7 баробар кўп даромад эканлигини кўрсатмоқда. Бу биргина узум мисолида айтилмоқда халос. Худди шундай бошқа мевасабзавотларни етиштириш ҳам пахта хом ашёсига нисбатан кўпроқ даромад келтириши мумкинлигидан келиб чиқиб, мазкур концепция амалиётга тадбиқ қилинган бўлиб, натижада мамлакатда мевасабзавот етиштириладиган ерларнинг кенгайтирилишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Мисол тариқасида, 2016-2020 йилларда жами 330,5 минг гектар паст рентабелли пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, ушбу майдонларда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилганлигини ва бунинг натижасида 2016-2020 йилларда сабзавот ишлаб чиқариш ҳосили 103%, картошка - 114%, полиз экинлари - 110%, мева - 107,4% ва узум - 106%га
ўсганлигини кўришимиз мумкин.
Ўзлаштирилган ва лалми, пахта ва ғалладан қисқартирилган ерларга
ҳамда яроқсиз боғ-токзорлар ўрнига 2016-2020 йиллар давомида жами 69,6
минг гектар майдонда интенсив мевали боғлар ва 57 минг гектар токзорлар барпо этилди.
Юқоридагиларга кўра, 2022 йилгача жами 422,3 минг гектар ерлар шундан, 133,9 минг гектари боғдорчиликка, 113 минг гектари узумчиликка, 49,9 минг гектари сабзавотчиликка, 24,5 минг гектари полизчиликка, 15,8 минг гектар картошкачиликка, 56,1 минг гектари дуккакли ва доривор ўсимликларга, 6,1 минг гектари иссиқхона хўжаликларига ва 22,9 минг гектар майдонларни озуқа ва мойли экинлар етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди4.
2021 йилнинг баҳор мавсумида 63,8 минг гектар (2016 йилга нисб. 11 баробар кўп) мевали боғлар ва 37,5 минг гектар токзорлар (7 баробар кўп) барпо этилган.
Мевасабзавот маҳсулотлари етиштириш хажмининг ошиб бориши ўз навбатида уларни сақлаш ва қайта ишлаб истеъмолчига етказишни талаб қилади. Бу эса худудларни сақлаш учун совутгичлар билан таъминлаш, қайта ишлаб чиқариш учун янги инновацион технологияларни жорий қилиш, илғор тажрибали инновацион технологияларни юритишни биладиган малакали мутахассислар тайёрлаш каби бир қатор муаммо ва вазифаларни юзага чикаради.
Аҳолини мева сабзавот маҳсулотлари ва улардан қайта ишлаш йўли билан тайёрланган маҳсулотлар билан таъминлаб бориш учун авваломбор уларни етиштиришнинг инновацион йўлларини қўллаш яъни ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб экишни режалаштириш янги ҳосилдор навларни танлаб экиш ва етиштирилган ҳосилни сақлаш ҳамда уни қайта ишлаш устивор вазифа хисобланади.
Бугунги кунга кадар мамлакатимизда 2 484,1 млрд. сумлик 134 та лойиха, шундан 17 та замонавий агрологистика, 103 та замонавий талабларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ва 14 та импорт ўрнини босувчи корхоналар фаолият юритмоқда. Ушбу қайта ишлаш корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 675,2 минг тонна га тенг бўлиб, 2020 йилда умумий ишлаб чиқариш хажмига нисбатан меванинг 18,9% фоизи, сабзавот ва полиз маҳсулотларининг 5,6 фоизи, узумнинг 9,5 фоизи кайта ишлаш корхоналарида тайёр махсулот сифатида кайта ишлаб чикилган ва истеъмолга йуналтирилган.
Мевасабзавотларни кайта ишлаш жараёни куйидаги кетма-кетликни узи ичига олади.
-
- Етарлича хом ашё базаси билан таъминланганлик;
-
- Ишлаб чикарилаётган махсулотга нисбатан бозор талаби;
-
- Юкори даражадаги инфратузилмани шакллантириш;
-
- Малакали ишчи кучи билан таъминланиш даражаси;
-
- Замонавий ишлаб чикариш технологиялари билан таъминланганлик;
-
- Қайта ишлаб чиқариш корхоналарида харажатларни қоплаш учун молиявий аҳволининг етарлилиги даражаси.
Мазкур кетма кетликни таъминлай олган қайта ишловчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш потенциалини юқори деб баҳолашимиз мумкин.
Шу баробарида қайта ишлаб чиқарилаётган мевасабзавот маҳсулотларининг жаҳон стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилиши ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки, мевасабзавотларни етиштириш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларни ташқи бозорда истеъмолга чиқариш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, ўз навбатида шу орқали иқтисодиётимизнинг самарали ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши лозим.
Шу борада давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармони қабул қилиниб, мазкур фармонга кўра мамлакатимизда мева сабзавотчилик кластерлари барпо этилмоқда.
2020 йил давомида бутун Республика миқиёсида 150 дан ортиқ мева сабзавотчилик кластерлари ташкил этилган бўлиб, ушбу кластерлар ихтиёрида қуввати 1 миллион тоннани ташкил этган 75 та қайта ишлаш корхонаси ташкил этилган. Уларнинг тасарруфида 1200 тага яқин замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд. Ушбу ташкил этилган кластерлар фаолияти мобайнида 2020 йилда қайта ишлаб чиқарилган 1,5 миллион тонна ёки қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлган 60 турдан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 65 та мамлакатига экспорт қилинган. Мамлакат бўйича 2020 йилда жами экспорт айланмаси 15 127,7 млн АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, шундан 1 008,6 млн АҚШ доллари мева сабзавот улушига тўғри келиб жами экспортнинг 6,7 фоизини ташкил этган5.
Таҳлиллардан кўриб турибмизки, мева сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, етиштирилаётган маҳсулотларнинг исрофини камайтириш билан бир қаторда улардан мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб жаҳон бозорига халқаро стандартларга жавоб бера оладиган маҳсулотлар билан кириб боришга муҳим дебоча бўлиб хизмат қилмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу тармоқни жадал ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни сафарбар этиш, мева сабзавотни етиштириш ва уларни нес нобуд қилмай териб олиш, сақлаш ҳамда уларни қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича узвий боғлиқликни таъминлаш, бу мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида ҳамда озиқ овқат заҳирасининг кўпайишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Адабиётлар рўйхати :
-
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги статистик тўплами. – Т., 2007-2016.
-
2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий сайти.
-
3. “Экономическое обозрение” журнали 2021 йил №8 (260)
-
4. http://www.lex.uz
"Экономика и социум" №2(93) 2022
Список литературы Мева сабзавотларни айта ишлаш саноатининг ишлаб чиариш потенциалидан самарали фойдаланиш истиболлари
- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги статистик тўплами. - Т., 2007-2016.
- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий сайти.
- "Экономическое обозрение" журнали 2021 йил №8 (260).
- http://www.lex.uz.