Мевали боларда учрайдиган куяларнинг энтомофагларининг доминант турларининг систематик талили
Автор: Рахмонова М.К., Хамдамов К.., Шоимова Д.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мевали боғларда энтомофаунани шаклланиши ва уларнинг ўзаро ривожланиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, фитофаглар сонининг ўзгаришига катта таъсир кўрсатади. Кузатувларимизда боғ агробиоценозидаги энтомофаглар ўрганилганда 7 оилага мансуб 24 та доминант турлар аниқланди. Бундан ташқари ушбу энтомофаг турларининг энтомофагларга нисбатан улиши ҳам ўрганилди.
Мевали боғ, зaраркунанда энтомофаг, энтомофауна, паразитлаp, ареал, тур, оила
Короткий адрес: https://sciup.org/140293099
IDR: 140293099
Текст научной статьи Мевали боларда учрайдиган куяларнинг энтомофагларининг доминант турларининг систематик талили
Калит сўзлар: мевали боғ,, зaраркунанда энтомофаг, энтомофауна, паразитлаp, ареал, тур, оила.
Кириш. Кейинги йилларда боғдорчилик майдонинг кенгайиб бориши хусусан, интенсив боғлар барпо қилинаётганлиги сабабли, республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини жойлашиш структурасида рўй бераётган ўзгаришлар йиллар мобайнида озиқланиш занжири асосида вужудга келган организмлар тур таркибининг ўзгариши, энтомофагларнинг янги турларини кириб келиши, боғдорчиликда мева ҳосилини зараркунандлардан сақлаб қолишда, уларга қарши кураш тадбирларининг аҳамиятини ошириб, унга илмий асосда ёндашишни тақозо қилади.
Қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган боғдорчилик махсулотларииинг катта қисми зараркунандалар орқали йўқотилаётгани ҳаммамизга маълум. Айниқса барг ўровлари ва мевахўрлар буларнинг асосийларидир. Биргина олма мевахўри орқали айрим йиллик меванинг 75-80% нобуд бўлиши кузатилмокда. Уларга қарши курашда эса фақатгина экологик тоза усуллардан фойлаланиш бугунги куннинг талабларидан биридир. Бунинг учун агробиэценозида энтомофаунани шакллантириш ва зараркунанда
Қишлоқ хўжалиги экинларинн ҳимоя қилишда энтомофаглардан тухумхўр трихограммаларни қўллаш алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистонда трихограмманинг 15 тури қайд қилинган Трихограммани қўллаш борасидаги кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, узоқ давом этган эволюция жараёнида маҳаллий шароитга мослашган тухумхўрнинг маҳаллий туриридан фойдаланилган тақдирдагина биологик курашда юқори самарага эришиш мумкин.
Қишлоқ хўжалиги экинларинн ҳимоя қилишда энтомофаглардан тухумхўр трихограммаларни қўллаш алоҳида ўрин тутади.
Боғдорчиликда паразит тухумхўр энтомофаглар зараркунандалар сонини 70% гачa камайтириш имконига эга (Штерншис М.В., 2004). Марказий Осиёда бири боғдорчиликда энтомофаглардан браконидлар оиласига мансуб паразитларнинг 17 тури учрайдиган ихнеомонидларнинг эса 34 тури учраши аникланган (Копанева Л.М., 1984).
Табиатда 14 туркумга кирувчи 224 оилага мансуб 10 000 дан ортиқ энтомофаг турлари аниқлангаин бўлиб, шулардан 70% энтомофаглар агробиоценоздаги энг ҳавфли зараркунандалар билан озиқланади (Саулич А.Х., Мусолин Д.Л., 2013) Ўсимликларнинг биологик ҳимояси кенг маьнода бу зараркунандалар келтирадиган зарарини камайтириш мақсадида, уларнинг популяция миқдорини камайтиришда тирик opганизмлар ва уларнинг фаолияти туфайли ҳосил бўлган моддалар ёки синтетик аналоглардан фойдаланиш тушунилади. Тор маънода эса биологик усул зараркунандаларига қарши курашда тирик организмлар: паразитлар, йиртқичлар ва патоген микроорганизмлардан фойдаланиш демакдир. Биологик ҳимоя усулининг моҳияти табиатда қишлоқ, хўжалих экинлари зараркунандалари ва паразит, йиртқичлари (энтомофаглар ва акарифаглар), айниқса, ҳашаротлар ва каналар, зараркунандалар бактериал, замбуруғли, вирусли ва аралашма касалликлари ўртасида вужудга келган ўзаро антогонистик муносабатдан аниқ мақсадда фойдаланишдир.
Тадқиқот материаллари ва услублари: Мевали боғлар бўйича
ўтказилган кузатувларга кўра, фойдали хашарот турлари ва сони бўйича хисоб килинди. Унда экинларида учрайдиган йиртқич ва паразит энтомофаглар, уларнинг хужайралари ўрганилди. Шундан айрим самарали турларни лабораторияда кўпайтириш, қўллаш технологияси ишлаб чиқилди ва Chrysopidae боғдорчилик фермер хўжаликларига жорий этилмоқда.
Кузатушларимиз Андижон вилояти Избоскан тумани айрим боғдорчилик фермер хўжаликлари майдонларида олиб борилди. Эрта баҳорда энтомофаг ва фитофагларнинг қишловдан чиқиш боғда энтомофаунанинг шаклланиши, ареалидаги турлар зичлигининг шароитга қараб ўзгариши каби жараёнлар аниқланиб, энтомофаглар захирасини шакллантириш омиллар қўшимча
қўлланиш кабилар бажарилди. Энтомофаг ва фитофаглар намунали йиғинда энтомологик турлар ва БУФ ёруғлик туткичлардан фойдаланилди. Йиғилган намуналар лаборатория шароитида аниқлагичлар бўйича систематик тахлил килинди.
Тадқиқот натижалари: Йиғилган маълумотларга кўра ҳисоб килинганда паразит энтмофагларнинг йиртқич энтомофагларга нисбатан кўплиги аниқланди.
Tachinidae оиласи - 16,2 % ташкил қилиб, доминант турлар сифатида Exorista tarvarum, Exasnthaspis, Gonia cilipeda, Spallanzania hebes, Tachina rohdendorfi қайд этилди.
Унга кўра braconi dae оиласи - 42,4 % ташкил sилиб, доминант турлар сифатида Apanteles talengai A. Vanessae: A. Spectabilis, Bracon hebetor, Rogas dimidiatus, R.pallidator, R.rossicus қайд этилди.
Ichneumonidd - оила вакиллари бошқа паразит энтомофагларга нисбатан кўп учраб жами энтомофагларнинг 18.6 % ни ташкил этди. Бунга асосий сабаб ушбу турга оид хўжайин турларинг кўплиги ва бир паразитнинг бир нечта турдаги хўжайинлар билан озиқланиши ва иқлим шароитнинг
қулайлигидир.
Aphelinidae оиласи 9,5 % ташкил этиб, Praon abjecrum, P.dorsale,
Aphidius екр, Aphelinus mali турлари доминантлар сифатида қайд қилинди.
Coccinellidae оиласи - 14,7 % бўлиб, Coccinella septempunctata L, Adonia variegata Gz., Coccinula elegantura Ws. доминант тур сифатида рўйхатга олинди. Сhrysopidae оиласи 18,2% ни ташкил қилиб, доминант тур сифатида
Chrylsopa cornea Steph., Chrysopa septempunctata Wesm. Chrusopa albolineata Kill. Trichogrammatfdae оиласи умумий паразитларнинг 8.4 % сифатида қайд
Азарбайжан, Турманистон, Гуржистон, Россия мамлакатларида учраши аниқланди,
Дастлаб 2016 йилда Андижон вилояти Андижон туманидаги “биокимё интенсив”МЧЖ олма боғларида март ойининг биринчи ўн кунлигида йигилган мевахўрнинг қишловчи ғумбакларидан аниқланди. Паразитнинг катталиги 3 мм ни ташкил этади. Битта ғумбакка катталигига қараб 2-6 тагача тухум қуяди. ривожланишининг барча боқичларини ғумбакда ўтказади. Ривожининг охирида хўжайин ғумбаклари ичида ғумбакка айланади учиб чиқади,
Совуққа чидамсиз ҳисобланиб, -5-10С ҳаво ҳароратида 80% гача нобуд бўлади. Қишлов босқичлари, хўжайин ғумбаклари ичида 1-2 ёшдаги қурт холида қишлайди.
Юқорида олинган маълумотлар боғ энтомофаунасини шакллантириш фитос турларида мутоносиблиги, етишмаган турларни қўшимча чиқариш кабиларни бажариш учун мухимдир. Энтомофаунани шакллантиришда мевали боғларга экиладиган оралиқ экинларни ҳам аҳамияти катта. Мисол учун дуккакли экилган боғ майдонларга нисбатан, беда экилган мевали боғларда энтомофауна катта миқдорда тўпланади. Айниқса энтомофаглар захира кўп бўлади. Лекин сўрувчи фитофаглар ҳам беда экилган майдонларда кўплаб учрайди, мевали дарахтларга зарар етказди.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Саувач А.Х., Мусолин Д.Л. Биология и экология паразитических перепончатокрыл (Hymeneptera: Apocrita: Parasitica). Caнкт-петербург. 2013.-С3.
-
2. Коладева Л.М. Определитель вредных и полезных насекомых и клещей плодовыягодимах культур в Ленинград. «Колос» 1984. С 32-33.
-
3. Штернщис М.В., Джалилов У., Андреева И.В.,Томилова О.Г Биологическая защита растенин “Колос” -Москва.: 2004. -С 101.
-
4. Хамраев А.Ш., Насриддинов К. Ўсимликларни биологик ҳимоялаш. Халқ мероси нашрёти. Тошкент 2003. 212 б.
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Мевали боларда учрайдиган куяларнинг энтомофагларининг доминант турларининг систематик талили
- Саувач А.Х., Мусолин Д.Л. Биология и экология паразитических перепончатокрыл (Hymeneptera: Apocrita: Parasitica). Caнкт-петербург. 2013.-С3.
- Коладева Л.М. Определитель вредных и полезных насекомых и клещей плодовыягодимах культур в Ленинград. "Колос" 1984. С 32-33.
- Штернщис М.В., Джалилов У., Андреева И.В.,Томилова О.Г Биологическая защита растенин "Колос" -Москва.: 2004. -С 101.
- Хамраев А.Ш., Насриддинов К. Ўсимликларни биологик ҳимоялаш. Халқ мероси нашрёти. Тошкент 2003. 212 б.