Миллий уйониш даври ўзбек адабиётида мувашшаларга доир адабий мунозаралар
Автор: Муйдинова А.У.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада мувашшаҳчилик анъанаси ва у билан боғлиқ адабий мунозаралар ҳақида сўз боради. Айрим уламоларнинг улуғ шоирлар ижодига нисбатан бирёқлама нохолис муносабатлари ва бунга уларнинг асосли жавобларини ёритишга ҳаракат қилинган.
Мувашшаҳ, ғазал, мухаммас, оят, ҳадислар, мунозара, маҳорат
Короткий адрес: https://sciup.org/140300431
IDR: 140300431
Текст научной статьи Миллий уйониш даври ўзбек адабиётида мувашшаларга доир адабий мунозаралар
ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари ўзбек адабиётида Феруз, Камий, Мискин, Ҳазиний, Муқимий, Муҳйи, Завқий, Зорий, Қорий, Рожий, Фурқат каби улуғ шоирлар мувашшаҳчиликда шуҳрат қозонишган Мувашшаҳлар, асосан, ғазал, мухаммас, мураббаъ, мусамман, мустаҳзод, рубоий, шунингдек, нома ва марсия каби жанрларда яратилган бўлиб, ҳар бир мисра, байт ёхуд бандининг бошланиш ҳарфларидан ном келиб чиқадиган тури машҳур бўлган.
Узбек миллий уЙFониш адабиёти вакиллари яратган мувашшахлар адабиётшуносликда деярли тадқиқ этилган эмас. Шу боис уларни тадқиқ этиш шоирлар адабий-эстетик оламини урганишда мухим ахамиятга эга. Зеро, бу давр ижодидаги мувашшаҳларни илмий асосда ўрганиш адабиёт тарихининг қоронғи жиҳатларини ёритишда муайян даражада хизмат қилади. Мақсуд Шайхзода, Азиз Қаюмов, Шариф Юсупов, Қўлдош Пардаев сингари олимларнинг бу мавзуга оид тадқиқотлари мувашшаҳнинг ўзига хос хусусиятларини ёритгани, унга доир мунозараларга ойдинлик киритгани жихатидан ахамиятлидир.
Бу даврда мувашшахчилик анъанаси шу даражада оммалашганки, хатто, шоирлик ва назмчилик ҳунари мувашшаҳчиликдаги маҳорат билан ўлчангани манбаларда таъкидланади [4,91-92]. Бу холнинг 1910 йилларда дастлаб “Ал-Ислоҳ” журналида, кейин эса бошқа вақтли нашрларда кўпгина мунозараларга сабаб бўлганлигини адабиётшунослар томонидан атрофлича урганиб, тахлил ^илинган. Мунозара журналнинг 1916 йилги 11-сонида “Ўратепали Мулла Баҳриддин тарафиндин саволлар” ташланиши билан бошланади [3,43]. Унда жамиятда руй бераётган катта ижтимоий ходисалар замон шоирларининг ишқий ва ҳажвий шеърларига боғлиқ талқин этилади. Муаллиф матбуот нашрларида чоп этилаётган анъанавий адабиётга хос ошиқона шеърларни танқид қилади. Мулла Баҳриддин ушбу масалани бутун Туркистон уламолари эътиборига хавола килади: “Ушбу замонамизда буюк-буюк шоирларимиз ўрталарина камоли тафаккур ва мулоҳаза илан ранжлар тортиб бир кимсани маъсум гўзал ўғли исмина “мувашшаҳ” исмли шеър ёзибдур... шоирларимизи ушбу ишлари шариати изоми набавий ва мазҳаби муҳаззиби байзойи ҳанафийға нечукдур (жоизму ё жоиз эмасму?). Жоиз ўлган тақдирда мазкур маъсум бола ушбу алфозларни эшитиб ... ахлоқи бузилиб, баъзи ношоиста ишларга майл этиши шоён эмасму?( Ал-Ислох,
1916, 11-сон.) [3,43] Шундан кейин бу масала миллат зиёлилари, уламолар ўртасида кенг муҳокама қилина бошлайди. Тошкентлик Мақсудхўжа муфти мазкур масала юзасидан кизFин бахсга киришиб, “Ал-Ислох”нинг бир неча сонларида мақолалар чоп эттириб, ... замон шоирларининг ишқий мавзудаги мувашшахларини назарда тутиб, бу каби шеърларни ахлоксизлик ва тубанлик манбаи сифатида таллин этади... Максудхужа муфти бутун халкка ишкий ва ҳажвий шеърлар ёзиш ҳам, ундай шеърларни ўқиш ҳам гуноҳ деган фатво беради. Ана шундай давом этган қизғин баҳсга шоир Завқий ҳам қўшилади. У Мақсудхўжа муфтига жавобан кескин фикр билдириб, “Иштибоҳ” номли маколаси билан чикади. Завкий Максудхужа муфти ва Мулла Бахриддиннинг ишкий шеърлар хакидаги мулохаза-мухокамаларининг нотуFри, фатвосининг асоссиз эканлигини айтиб, мунозарага киришади.У муфтига оят ва ҳадислар асосида жавоб беради. Ишқий шеърлар билан ахлоқсизлик ўртасида фарқ борлигини тушунтирмоқчи бўлади. У “мусулмон кишининг қилмишини текширмасдан туриб, гуноҳкорликда айблаш жоиз эмасдур” мазмунидаги ҳадиси шарифни келтириб, муфтининг фатвосини инкор этади... Завқийнинг бу маколаси уламоларнинг жиддий эътирозига сабаб булади [3,43]. Уз чиқишларида замон шоирлари ижодини ҳимоя қилган Завқийга матбуот саҳифаларидан жой бермай қўйганларидан сўнг эса бевосита халқ оммасига, адабиётнинг хакикий мухлиси эканлигини курсатишга киришади. “Афандилар” шеъри ана шундай воқелик ҳосиласидир. Шеърда мунозараларга мана бундай муносабат билдирилган:
Фарк айламай яхши - ёмон,
Ким арпа - буFдой, ким - сомон,
Тухмат, хакоратлар хамон, Не муддао, сиз афандилар.
Доим Мукимий, Фуркатий,
Ёдимда мехру шафкати,
“Ислох”да бошлаб тухмати, Куп норасосиз, афандилар.
Сидкийки, “Рафъи иштибох”
Журналингизга бир гувох,
Наъра урарким ох - вох,
Айланг даво сиз афандилар [3,47].
Мунозара ва бахслар “Ал-Ислох” журналининг бир неча сонларида, шунингдек, “Ойна”, “Садои Фарғона”, “Садои Туркистон” каби нашрларда ҳам давом этади. Жумладан, Мирмуҳсин Шермуҳамедовнинг “Туркистон вилоятининг газети”да чоп этилган “Шоир жанобларига илтимос” номли мақоласида қайд этилишича, ишқий мавзудаги мувашшаҳлар жамиятга ҳеч кандай фойда келтирмайди, аксинча, зарари бор [1,45]. Шоир ёшларнинг одоб-ахлокка оид китоблар урнига ахлокни бузFувчи ошикона мувашшаҳларни ўқиётганидан изтиробга тушади. Ҳожи Муин ҳам аввалроқ “Ойна”даги “Жавонбозлик сабаблари” мақоласида ўз даври адабий жараёни тўғрисида фикр юритиб, адабиёт нотўғри йўлдан бориб, халққа кутилган таъсирни эмас, акс таъсир кўрсатаётганидан шикоят қилган эди: “Шоирларнинг энг яхши ғазаллари бесоқол жавонларни мақтаб, исмларини мувашшах, яъни мисра ва байт бошига солгани ва шундай газалларни баъзи жавонларга пулга сотгани тугри эмас” [3,52].Унингча хам Туркистондаги зиддиятлар, маънавий таназзул маърифатсизлик, яъни ахлоқ бузувчи шеърлар таъсирида юзага келаётир.
Бу улуг шоирларга нисбатан тухмат, бирёклама хулоса-айбномалар эканлиги, шубхасиз. Бунга ^азиний ^укандийнинг ишки хакикийни тараннум этувчи мувашшаҳ-ғазаллар ёзганидан ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин. Улуғ шоирлар ижодига нисбатан бундай асоссиз айбловларнинг қўйилиши, уларни қаттиқ изтиробга солгани, табиий. Адабиётшунос олим А. Қаюмов Фурқат лирикаси тадқиқига бағишланган “Шеърият жилолари” қўлланмасида куюнчаклик билан шундай ёзади: “Агар баъзи мувашшаҳ ёзган назмбозлар бу шеърий шаклдан ғайри адабий, ғайри ахлоқий мақсадларда истифода этган бўлсалар, ундай шеърлар адабиёт ва илм доирасидан ташқаридадирлар. Бундай ҳолларнинг Фурқатдек улуғ мутафаккир шоирга ҳеч қандай алоқаси йўқ! Зотан, Фурқатнинг ибратомуз мисраларини ҳамиша хотирда сақламоқ даркор:
Таъна айлар билмайин бир неча бад андешалар,
Ишқ йўлида, биҳамдуллоҳки, Фурқат покмен[5,45].
Шоир Фурқат ижоди мисолида айтилган бу фикрларни Муқимий, Муҳйи, Ҳазиний, Завқий каби барча улуғ шоирлар ижодига нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1 .Жалолов А. Ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг ривожланиш жараёни. Филол.фан.док... – Тошкент,1993.
-
2 .Мадаминов А. Завқий. – Тошкент, Шарқ, 2003.
-
3 .Пардаев Қ. “Ал-Ислоҳ” ва XX аср бошлари ўзбек адабиёти. – Тошкент, “Маҳалла ва оила”, 2021.
-
4 .Қаюмов А. Шеърият жилолари. – Тошкент, “Ўқитувчи”, 1997.
-
5 . Муйдинова, А. (2021). ЎЗБЕК МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ АДАБИЁТИДА МУВАШШАҲЧИЛИК. Academic Research in Educational Sciences, 2(11), 1219-1224
-
6 . Икрамов, Р. А., & Мўйдинов, Қ. А. (2021). ҲУҚУҚ ТИЛИ ВА НУТҚИ. ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES, 2(9), 719-727.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Миллий уйониш даври ўзбек адабиётида мувашшаларга доир адабий мунозаралар
- Жалолов А. Ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг ривожланиш жараёни. Филол.фан.док.. - Тошкент,1993.
- Мадаминов А. Завқий. - Тошкент, Шарқ, 2003.
- Пардаев Қ. "Ал-Ислоҳ" ва XX аср бошлари ўзбек адабиёти. - Тошкент, "Маҳалла ва оила", 2021.
- Қаюмов А. Шеърият жилолари. - Тошкент, "Ўқитувчи", 1997.
- Муйдинова, А. (2021). ЎЗБЕК МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ АДАБИЁТИДА МУВАШШАҲЧИЛИК. Academic Research in Educational Sciences, 2(11), 1219-1224.
- Икрамов, Р. А., & Мўйдинов, Қ. А. (2021). ҲУҚУҚ ТИЛИ ВА НУТҚИ. ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES, 2(9), 719-727.