Миниатюра рангтасвирининг хозирги кунда бадиий таълим жараёнида тутган ўрни ва аамияти
Автор: Хаджиметов Б.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.
Бесплатный доступ
Миниатюра санъатини Ўзбекистонда миллий рангтасвир сифатида ривожланиш босқичлари, собиқ иттифоқ давридаги миллий санъатимизни тиклашга бўлган ҳаракатлар, ташаббускор ва ўз соҳасининг фидойи инсонларининг жонбозликлари, ҳамда хозирги кунда таълим тизимидаги ривожи борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тахлиллар асосида ўрганиб чиқилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140291130
IDR: 140291130
Текст научной статьи Миниатюра рангтасвирининг хозирги кунда бадиий таълим жараёнида тутган ўрни ва аамияти
Миниатюра рангтасвир санъати Марказий Осиё давлатлари тасвирий санъати сифатида жозибадор ва мафтункор санъат турларидан биридир. Хозирги кунда Шарқ миниатюра санъатини ўрганувчи, тадқиқ этувчи олимлар ёки бу нафис санъат мухлислари томонидан анъанавий ва замонавий кўринишдаги Миниатюра рангтасвир санъати катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Сўнгги ўттиз йил оралиғида Ўзбекистонда, миниатюра санъатининг иккинчи умри бошланди. Унинг анъаналарини давом эттираётган замондош мусаввирларимиз маҳорати улар асарларидаги пластик тимсолларнинг ҳайратланарли жозибадорлигида намоён бўлади. Қайта тикланган Шарқ миниатюраси намуналари бу санъатнинг умрбоқийлигидан ва умумжаҳон бадиий жараёнларининг муҳим таркибий қисми эканлигидан далолатдир. XX аср охири –ХХI аср бошларида миниатюра санъатини Ўзбекистонда тикланиш жараёнлари ва ривожланиш босқичлари жадал суратлар билан шаклланиб, хозирги кунда қоғоз, мато, тошқоғоз, тери, локли
қутича ва паннот, деворий сурат каби ўзига хос сатхларда ишланиб ўзгача
қиёфа касб этмоқда.
Ўрта Осиёда XVI- XVII асрларда Моворауннахр, хусусан темурийлар давридаги тарихий қўлёзмалар, уларга ишланган миниатюра асарлари, миниатюра мактаблари, тарихий ривожланиш босқичлари О.Грбар, Т.Буркхард, А.Адамова, Э.Баҳари, Л.Улуч, О. Акимушкин, Б.Сергеев, Г.Пугаченкова, О.Галеркина, М.Ашрафи, М.Назарли каби олимлар томонидан ўрганилган. Замонавий Ўзбекистон миниатюра санъат ривожида кечаётган жараёнларни ўрганишда Ш.Шоёқубов, А.Хакимов, К.Акилова, З.Рахимова каби олимларнинг илмий мақолалари ва изланишлари катта ахамиятга эга.
Бугунги кунда XVI- XVIII асрлар opaлиFидa яратилган минииатюра рангтасвир асарлари Лувр музейи, А^Шдаги Метрополитен санъат музейи,
Фрир галереяси, Россиядаги Эрмитаж каби куплаб йирик музейлар, Британия, Франция Миллий кутубхоналари каби йирик кутубхоналарнинг энг ноёб экспонатлари ҳисобланади. Бу мўжаз миниатюра асарлари нафақат рассом ва илмий изланувчиларни балки оддий томошабинни ҳам ўз нафислиги, мукаммал композициявий сюжетлари, рангдорлиги ва ишланиш жозибаси билан ўзига жалб қилади.
Ўрта Осиёда Темурийлар давридаги санъат ва маданиятнинг чўққига кўтарилганлигини бутун дунё эътироф этган. Темур ва Темурийлар даврида Ўрта Осиёда маҳобатли қурилишлар ва турли санъат турларини гуллаб яшнагани ва бу ҳолат янгича кўринишда намоён бўлганини замондошлар ҳам таъкидлашган. Тарихчи Ибн Арабшох, Темурийлар Самарқандда қурган иншоотлари “янги услубда курилган” деб таъкидлайди. [1. Б.17]
Шубҳасиз, Моварауннаҳр ҳудудида китоблар қадим замонлардан тайёрланган, аммо “китобат санъати” тушунчаси тўла ишонч билан айтиш мумкинки, XV аср биринчи ярмида, яъни Амир Темурнинг набираси УлуFбек томонидан Хуросон(Ҳирот)дан Самарқандга “китоб усталари”нинг келтирилиши билан пайдо булган[2. Б.20]
Кирот миниатюра мактаби ва анъаналарининг давом эттирган холда миниатюра рангтасвири Самарқанд, Бухоро ва Шоҳрухия каби марказларда XV-XVI асрларда узига ^ос усулда шакилланиб ривож топиб боради. Уз даврида Мовароуннаҳр миниатюра мактабларининг йирик вакилларидан Мирак Наккош, Камолиддин Бех,зод, Косим Али, Махмуд Музаххиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий, Муҳаммад Дарвиш Самарқандий, Муҳаммад Муқим, Абдулла Мусаввир каби кўплаб намоёндаларини келтиришимиз мумкин. Улар ўз ижодий асарлари яратган усуллари билан тарих зарвара^ларида уз номларини абадий мухрлаганлар.
XV аср Шайбонийхон давлати ташкил бўлгунга қадар, Темурийлар давлати пойтахти Ҳиротда санъат энг гуллаган даврини ўз бошидан кечирган. Қўлёзма китоблари сарой “Китобхона”си моҳир усталари томонидан яратиларди. Китобхонада маҳоратли хаттотлардан ташқари, рассом, саҳифаловчи, китоб муқовасини тери босмаси ёки локли панно кўринишида тайёрловчи усталар ва ниҳоят моҳир наққош, китоб, муқова, зарварақ ва ҳошияларидаги энг нозик сиёҳқалам тилло суви ёки нақшларини ишловчи усталар булган. [3. Б.20]
ХХ аср бошларида собиқ шўролар давлатининг сиёсий, ижтимоий мураккаб оғир дамларида ижод этган, ўзбек миниатюрасини сўнгги вакили хисобланган рассом Садриддин Поччаев(1870-1948й) ижодида миниатюра йўналишида бир қатор, нусха олиш ва композиция яратишга бўлган урунишларни, Камолиддин Беҳзод номидаги Бухоро санъат музейида сақланаётган “Лаззатун нисо”, “Юсуф ва Зулайҳо” номли миниатюралар билан безатилган икки қўлёзма китоблари, алоҳида кўринишдаги 28 дона миниатюраларда кўришимиз мумкин.
С.Поччаев китобот санъати услубида Абураҳмон Жомийнинг “Юсуф ва Зулайҳо”, Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин” достонлари ва “Тўтинома” асарига миниатюралар ишлаган. Унинг асарларини ўша давр Бухоро миниатюра мактабининг сунги наъмуналари дейиш мумкин.
Умуман олганда ўтган асрда миниатюра яъни миллий рангтасвир йуналиши деярли йуколиб кетиш даражасига келиб колган эди. 1980-йил бошларида ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг биринчи секретари Ш.Рашидов ташаббуси билан Россияда локли миниатюра ишлаш мутахассислиги бўйича таълим олиб, амалий тажриба орттирган Ниёзали Холматовнинг Ўзбекистонда ижодий фаолият бошлаши сабабли Тошкент шаҳрида “Усто” бирлашмаси қошида “Локли миниатюра” устахонаси очилди. Бу бирлашмага миниатюра йуналишида мустакил изланаётган Ш.Мухаммаджонов,
А.Қамбаров, Ғ.Камолов, А.Йўлдошев, Т.Болтабоев, М.Сабиров, Х.Назиров, М.Сотиболдиева ва бошқа ёш рассомлар йиғилди. Бу устахона раҳбарлигига Чингиз Ахмаров ижодий йўналиш бўйича таклиф қилинди, устахона ишлаб чиқаришга асосланган бўлсада, ижодий йўналишида фаолият олиб борилган эди. Устахона ёшлиги сабабли ўз хом ашё базасига эга эмас эди. Шу сабабли қутичалар Россиянинг Палех қишлоғидан келтирилар эди. Ёш рассомлар анъанавий рангдор композицияларни қора фонда ишлашга мослашиш устида синов ва изланишлар олиб боришган. Шу билан бирга, турли давлат буюртмалари асосида маҳобатли миниатюра йўналиши шакллана бошлади.
Миниатюра санъати тасвирий санъатнинг миллий тури сифатида давлат буюртмалари асосида бино интерьерларини безашда ўз ўрнига эга бўлди. Бунга мисол қилиб, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ипакчилик вазирлиги, Тошкент аэропорти, Камолиддин Бехзод мемориал-боғ музейи каби бир қатор бинолар ички деворларига ишланган суратларни мисол қилишимиз мумкин.
Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йиллариданоқ, Республикамизда тасвирий ва амалий санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларни санъат соҳаларга қизиқтириш масалаларга давлат даражасида катта эътибор царатила бошлади.
Узбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 23-январдаги “Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш ҳақида”ги Фармони, Вазирлар Мах,камасининг 1997-йил 11-мартдаги 131-сонли ^арорига асосан Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил қилинди. Ўзбекистон Бадиий Академияси(кейинги уринларда — УзБА)га бириктирилган бир цатор муассасалар қаторида Тошкент шаҳри ва вилоятларда, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган бадиий соҳага иҳтисослаштирилган санъат мактаблари, колежлар ва Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти(кейинги уринларда — Институт) ташкил этилди.
Юртимизда тасвирий ва амалий санъати, дизайн, санъатшунослик ва музейшунослик соҳаларини ривожлантиришга, бу соҳалар учун ёш малакали кадрлар тайёрлашга, уларни жаҳон бозори талаблари даражасидаги кадрлар бўлиб чиқишига катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг мисолини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 16-августдаги “Узбекистон Бадиий академияси фаолиятини фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир кушимча чора-тадбирлар туFрисида”ги П^-3219 сонли карори, 2020-йил 21-апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат сохаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари туFрисида”ги П^-4688-сонли карорларидаги санъат сохаларини ривожлантириш ва замон талаблар асосида бадиий таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига каратилган бандларда куришимиз мумкин. Хусусан, миниатюра санъатига булган алохида эътиборни, Узбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 21-апрелдаги П^-4688-сон карорида, Камолиддин Бехзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик куриш ва уни утказиш(1-иловаси), Хорижда сақланаётган Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга кайтариш(2-иловаси 3-банди), Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари хамда мактаб-интернатларнинг мутахассислик фанлари буйича янги авлод дарсликлари, укув-методик кулланмалар, каталог-альбомлар, нота ва материалларни тайёрлаш хамда чоп этиш(2-иловаси 6-банди), Камолиддин Бехзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш(2-иловаси 17-банди) буйича бандлари оркали куришимиз мумкин.
Узбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2021-йил 8-январдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш хамда моддий-техника базасини мустахкамлаш чора-тадбирлари туFрисида”ги 8-сон карорида “Хаттотлик ва миниатюра таълим йўналишларида дарс жараёнини бевосита амалиёт билан боғлаш, миллий қадрият ва анъаналарни ўрганиш, сақлаш ва давом эттириш мақсадида миниатюра ашёларида ишлаш ҳамда қўлда тайёрланадиган когоз укув ишлаб чикариш устахоналарини ташкил этиш”(1- иловаси 15-банди) бўйича чора тадбирлар режаси ишлаб чиқиш орқали алоҳида эътиборни кўришимиз мумкин.
Юқоридаги, Давлат даражасида ишлаб чиқилаётган қарор ва фармонлардан кўриниб турибдики, Республикамизда бадиий таълим, ҳусусан миллий санъати тури бўлмиш, миниатюра рангтасвири соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласига катта этибор қаратилмоқда. Амалда ҳам, Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйлаб ўтказилиб келаётган ҳалқаро ва республика миқёсидаги фестивал, конференция, танлов ва кўргазмалар, бу соҳага қизиқувжиларни эътибори тортиб, Ўзбекистон ёшларни бу соҳага янада кўп жалб қилиб келмоқда.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистонда, ЎзБА тасарруфида тасвирий ва амалий санъат соҳаларига ихтисослаштирилган республикамизни турли шаҳар ва туманларида жойлашган 13 та махсус мактаб интернатлари ва Институти фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу таълим муассаларида миниатюра йўналиши бўйича ҳар йили қабул квоталари шакиллантирилади ва ушбу кўрсаткич йил сайин ошириб бормоқда. Миниатюра рангтасвири соҳасига қизиққан, ўз ижодий фаолиятини ушбу йўналишида давом эттириш ҳоҳиши бор ёшлар тобора кўпайиб бормоқда. Ушбу санъат тури анъаналарини тиклаш, ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилгани сабаб бу соҳа Ўзбекистонда кун сайин ривожланиб бормоқда.
Минаитюра соҳасида дастлаб таълим фаолиятини бошлаган таълим муассаси “П.Бенков номидаги республика ихтисослаштирилган санъат мактаби”(кейинги ўринда ихтисослаштирилган санъат мактаби) ҳисобланади. Бу таълим муассаси, 1949-йилда “П.Бенков номидаги республика билим юрти” негизида ташкил этилган бўлиб, 1991-йилдан 2020-йиллар оралиғида “Республика рассомлик колледжи” деб юритилган. Ихтисослаштирилган санъат мактаби 1997-йилдан хозирги кунга қадар ЎзБА тасарруфида ўз фаолиятини амалга ошириб, тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳалари бўйича республикамиз иқтисодиёти секторларига кадрларни етиштириб келмоқда. Ихтисослаштирилган санъат мактаби 1990- йиллардан буён “Локли миниатюра” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайди. Хозирги кунда бу йўналиш, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат мехнат муносабатлари вазирлиги касб стандартлари рўйхатида “Лок миниатюраси рассоми” номи билан номланган.
ЎзБА тизимидаги махсус мактаб интернатларнинг еттитаси(П.Бенков номидаги маҳсус ихтисослаштирилган мактаб, Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, Хоразм вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, ^ашкадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб–интернати, Андижон ихтисос лаштирилган санъат мактаб–интернати, Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб–интернати)да “Лок миниатюра рассоми” ихтисослиги бўйича қабул мавжуд ва укувчиларга ушбу сох,а буйича таълим бериб келинмокда.
Бу ўринда ўқув жараёни ва педагог кадрларни фаолиятини тахлили натижасида тизимдаги баъзи камчиликларни мавжудлиги аникланди. Бу вилоятлардаги мактаб интернатларда миниатюра сох,аси буйича малакали, диплом мутахассислиги мос келадиган кадрларнинг етишмаётганлигидан келиб чиқади. ЎзБА тизимидаги
таълимм муассасаларинидан олинган
сўровнома ва тахлиллар натижасида П.Бенков номидаги маҳсус ихтисослаштирилган мактаби, Қўқон вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаби ва Хоразм вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчилари диплом мутахассисликлари бўйича дарс бериб келишаётгани маълум бўлди. Бу эса “Лок миниатюра рассоми” соҳаси бўйича мутахассислиги бўйича таълим бериш масалаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Лок миниатюраси бўйича амалий кўникмага эга бўлмаган мутахассис шу соҳа бўйича ўқувчиларга талаб даражасида билим бериб уларда ушбу соҳа бўйича кўникмаларни ҳосил қилиши мантиқан тўғри келмайди. Демак ЎзБА тизимидаги ушбу соҳа ўқитувчиларини танлаш масаласини кайта куриб чикиш керак булган долзарб масала ^исобланади.
Давлат томонидан таълим тизимида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида, мактаб интернат, коллеж ва санъат мактабларидан сўнг кейинги босқич, олий таълим тизимида бакалавр ва магистратура мутахасиссликлари бўйича миниатюра соҳасида тахсил олиш имконияти яратилган. Ўқувчилар Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон
Республикасидан келиб ўз қизиққан соҳалари бўйича институтда ўқишни кейинги босқичини давом эттириш имкониятига эга.
Институтда 1999-йилдан бошлаб “Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналишига талабалар қабул қилиниб келинмоқда. “Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналиши учун қабул квоталари дастлабки 1999-2000 ўқув йилида 6 нафар(4та грант, 2та контракт)ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021-2022 ўқув йилига келиб 20 нафарни(3та грант, 17та контракт) ташкил қилмоқда. Лекин табақалаштирилган тўлов контракат асосида таълим олиш ҳоҳловчилар сони кўплиги сабаб, бу кўрсаткичлар 2021-2022 ўқув йлида яна 5 нафарга кўпайиб, хозирда институтнинг
“Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналиши биринчи босқичида 25 нафар талаба тахсил олмоқда. Институтда ушбу таълим йўналиши очилгандан буён
Миниатюра соҳасида фолият олиб борган мутахассислардан дастлаб
Ўзбекистон Халқ устаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси Академиги
Н.Холматов(1948-2020), “Мехнат шухрати” ордени соҳиби М.Сабировлар, кейинчалик шу йўналишда тахсил олиб институтни мувофақиятли тамомлаган ёш педагоглардан Б.Хаджиметов, З.Сулаймонова, Ч.Пайзиева, А.Солиев, А.Алибоев, Г.Абдуллаевалар ишлаб талабаларга мутахассислик фанларидан билим бериб келишмоқда.
Институтда “Хаттотлик ва миниатюра” йўналишида тахсил олувчи талабаларга “Миниатюра композицияси”, “Китобот санъти”, “Миниатюра ашёларида ишлаш”, “Мутахассислий бўйича материалшунослик”, “Хаттотлик”, “Ҳуснихат” каби мутахассислик фанларидан тахсил бериб келинмоқда. Ушбу фанлар доирасида вазифалар анаънавий ва замонавий мавзуларга бўлиниб, фан вазифалар оддийликдан мураккабликка қараб ривожлантириб борилади. Талабалар мутахассислик фан вазифалари юзасидан маиший мавзулардан тортиб то мураккаб тарихий композициялар устида тажриба ва изланишлар олиб борадилар.
“Хаттотлик ва миниатюра” йўналиши ташкил этилганлигига қисқа вақт булганлигига қарамай Миниатюра соҳасида Институтда эришилаётган ютуқлар сезиларли. Бунга ушбу йўналиш талабаларидан Б.Хаджимеиов(2005), Ч.Пайзиевалар(2013) Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси, З.Сулаймонова (2005), Ч.Пайзиева(2010), Г.Абдуллаева (2015) Навоий номли Давлат стипендияси, Д.Хошимова(2021) Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси соҳиблари, кўплаб Халқаро ва Республика миқёсидаги танлов ғолиблари, кургазма иштирокчилари мисолида кўришимиз мумкин.
Миллий рангтасвир санъати бўлмиш миниатюра рангтасвирини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, унинг асл мазмуни ва қиёфасини йўқотмаган ҳолда қайта тиклаш ва замон талаблари асосида янги асарлар яратиш Ўзбекистон тасвирий санъатида 1980 йиллардан бошлаб хозирги кунга қадар долзарб масалаларидан бўлиб қолмоқда.
Хозирги кунга келиб тасвирий санъатнинг миниатюра йўналишларида ижод этаётган кўплаб рассомлар ижоди мисолида Ўзбекистон миниатюра санъатида ижобий томонга жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Шу ўринда миниатюрачи мусаввирларнинг сунгги ўттиз йил давомида сафи, ҳамда сифати ошиб, дунёнинг барча давлатларида ўз махоратларини намоиш этиб томошабинларни хайратга солиб келмоқда. Хозирги кун миниатюра мусаввирларнинг қилқалами ўткирлиги, нозиклиги ишланаётган композицияларнинг турли мавзуларда эканлиги томошабинни мафтун этади, лекин миниатюра нафақат ижтимоий турмуш тарзи балки, биринчи ўринда шеърият билан чамбарчас боғлиқ санъат туридир.
Бизгача тарих варақлари сифатида етиб келган ўз даврини акс эттирган миниатюра асарлар каби биз хам авлодларимизга санъат асарлари кўринишида муносиб манбаа қолдиришимиз зарур. Шундай экан хозирги кун миниатюра рассомлари XIV-XVIII аср миниатюраларидан андоза олиш билан кифояланмасдан, балким хозирги кун шеърияти, турмуш тарзи, урф одатлари ва шунга ухшаш замонамиз жараёнларини тарих зарварақларига муҳрлаши лозимдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Пугаченкова Г.А. Шедевры срений азии./Албом. Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.1986.
-
2. Акилова К. Лакли миниатюра: шакилланиш муаммолари. // San’at. № 1-3.– Тошкент, 1998.
-
3. Галеркина О. Миниатюра Мевереннахра. Издательства «Аврора» Ленинград.1980.
"Экономика и социум" №2(93) 2022
Список литературы Миниатюра рангтасвирининг хозирги кунда бадиий таълим жараёнида тутган ўрни ва аамияти
- Пугаченкова Г.А. Шедевры срений азии./Албом. Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.1986.
- Акилова К. Лакли миниатюра: шакилланиш муаммолари. // San'at. № 1-3.- Тошкент, 1998.
- Галеркина О. Миниатюра Мевереннахра. Издательства "Аврора" Ленинград.1980.