Минтааларни барарор ривожлантиришнинг зарурати ва аамияти

Автор: Сойибжонов И.С., Нишонов А.Ж.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва либерализациялаш шароитларида минтақалар иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш ва инвестиция фаоллигини ошириш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Субъект, кредит, молиявий ресурс, модернизациялаш ва либерализациялаш, халқаро молиявий институт, демографик шароит, инвестиция

Короткий адрес: https://sciup.org/140293101

IDR: 140293101

Текст научной статьи Минтааларни барарор ривожлантиришнинг зарурати ва аамияти

Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва либерализациялаш шароитларида минтақалар иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш ва инвестиция фаоллигини ошириш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Минтақада мавжуд иқтисодий фаол субъектларга, шу жумладан кичик бизнес субъектларига хар томонлама шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ва ташқи молиявий ресурсларни жалб этиш йўли билан ривожлантириш, ушбу жараёнда минтақаларнинг мавжуд молиявий салохияти ва ресурсларидан самарали фойдаланиш зарурати туFилади. Ваҳоланки, минтақаларнинг мавжуд молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш биринчидан, тадбиркорлик субъектларига кредит бериш механизмини янада такомиллаштириш ва ҳажмини кўпайтириш, иккинчидан, бизнес субъектларини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, энг аввало, халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредитларини ва туFридан-туFри инвестицияларни кенг жалб этиш ва йуналтиришни та^оза этади. Бу эса, ўз навбатида минтақаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим манба яратиб, улар ўртасидаги тафовутларнинг қисқаришига ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун қўшимча молиявий ресурсларни вужудга келишига олиб келади.

Шу ну^таи назардан хам, минта^аларни ижтимоий-ик;тисодий ривожлантиришнинг барқарорлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг қамровли шарт шароитлар яратиш, мавжуд молиявий ва бошқа ресурсларидан самарали фойдаланиш, бунинг учун эса, авваламбор, минтақаларни инвестиция фаоллигини ошириш ҳамда молиявий ресурсларни йўналтиришда кичик бизнесни инновация соҳасига устуворлик берилиши бугунги кунда асосий вазифалардан бири хисобланади.

Бироқ, минтақалардаги молиявий ва бошқа ресурсларнинг шаклланиши ва улар билан таъминланганлик ҳамда фойдаланиш даражаси, нафақат ми^дор, балки сифат жихатдан хам уларнинг мавжуд шарт-шароитига ва бугунги кун талабларига тули^ мос келмайди. Бунинг узига хос объектив ва субъектив сабаблари бўлиб, уларни шартли равишда қуйидага гуруҳларга булиш мумкин:

  • - минтакаларда мавжуд табиий-иктисодий салохият ва ундан фойдаланишдаги камчиликлар;

  • - мавжуд ва фаолият юритаётган хужалик субъектларининг молиявий курсаткичлари даражасини пастлиги билан боFлик камчиликлар;

  • - минтакаларда махсулот ишлаб чикариш хажми, микдори ва сифатини талаб ва таклиф унсирлари билан боFлик булган номутоносибликлар;

  • - ахолининг буш ва ортикча пул маблагларидан фойдаланиш даражасини пастлиги;

  • - махаллий тадбиркорлар маблагларидан фойдаланишнинг кенг йулга куйилмаганлиги;

  • - хорижий сармояларни жалб этишнинг паст даражаси;

  • - минтакаларда ташки иктисодий фаолият муносабатларини кенг ва самарали йулга куйилмаганлиги;

  • - минтакалар уртасида ишлаб чикариш ва махсулотни сотиш хамда молиявий алокаларнинг кенг йулга куйилмаганлиги ва бошкалар.

Ушбу юқорида таъкидланган камчилик ва номутоносибликлар мамлакат даражасида, хусусан, минтақаларда молиявий ресурсларни шакллантириш манбаларини кенгайтириш, бунинг учун эса, уларни яратувчи субъектларнинг фаолиятини хар томонлама куллаб-кувватлаш хамда ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш борасида кенг камровли чора-тадбирлар тизими ишлаб чикилмоги ва боскичма-боскич бевосита давлат томонидан тартибга солинмоги керак.

Албатта, молиявий ресурсларнинг миқдорини ошириш учун минтақалар доирасида уларнинг ҳар бирининг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, тармоқларни самарали жойлаштириш, энг муҳими уларнинг инвестиция жозибадорлиги ва фаоллигини ҳамда ишлаб чиқарган маҳсулотларининг нафақат, ички бозорда, балки, ташқи бозорда ҳам рақобатбардошлигига эришишлари лозим бўлади.

Лекин минтақаларда барқарор ривожланишга эришиш учун молиявий ресурсларни вужудга келиш манбаларини янада кенгайтириш энг муҳим омиллардан бири бўлиб қолади. Шу нуқтаи назардан ҳам, ҳар бир минтаканинг мамлакат иктисодий-ижтимоий ривожланишида тутган урни, мавжуд табиий-экологик ва демографик шароити хамда салохиятидан келиб чиккан холда табиий-экологик, демографик, ташкилий, иктисодий ва хукукий омилларни тулик инобатга олган холда чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилмоғи лозим. Ушбу жараёнда устуворлик бевосита ҳар бир минтақанинг иқтисодиётнинг тармоқлари бўйича минтақаларнинг эгаллаб келаётган ракобатбардошлигига берилмоFи лозим.

^озирги модернизация килиш шароитида минтакаларни молиявий ресурсларини шакллантириш ва улардан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда самарали фойдаланиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш максадга мувофикдир. Жумладан:

  • - минтакаларнинг табиий-иктисодий салохиятидан келиб чиккан холда молиявий ресурсларнинг шаклланиш манбаларини аниклаш;

  • - минтакаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни мавжуд салоҳият ҳамда уларнинг маҳсулоти ва хизматларига бўлган талабдан келиб чиккан холда шакллантириш;

  • - минтакаларни молиявий ва инвестиция фаоллиги хамда жозибадорлигин аниклашнинг услубий асосларини ишлаб чикиш;

  • - вилоятда ва унинг туманлари доирасида мавжуд ижтимоий - иктисодий ҳолат ва молиявий барқарорлик ҳамда инвестиция жозибадорлигини бахолаш;

  • - махаллий бюджетнинг даромад кисмининг шаклланиши ва харажат қисмининг тақсимотини атрофлича таҳлил этиш орқали мавжуд камчиликлар ва номутоносибликларни аниклаш;

  • - вилоятни ички молиявий ресурсларини жалб этиш ва ундан фойдаланиш даражаси хамда самарадорлигини аниклаш;

  • - вилоятни келажакда таркибий-молиявий ресурслар, инвестиция ва модернизация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

  • - вилоятда молиявий ресурсларни жалб этиш ва ундан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари, рағбатлантириш ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини аниқлаш.

Албатта,ушбу тадбирларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида энг муҳими кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барварор ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилади.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича навбатдаги ишларнинг натижадорлигини ошириш бугунги кунда иқтисодиётни бошқаришнинг аниқ, шаффоф ва натижага йўналтирилган механизмини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир.

Бу, ўз навбатида, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига алоқадор вазирлик ва идоралар фаолияти уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишга асосланган замонавий ва инклюзив институционал тизимни жорий этишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикасида 2017-2021-йилларга мўлжалланган "Ҳаракатлар стратегияси" ва 2022-2026-йилга мўлжалланган "Тараққиёт стратегияси"да мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш асосий мақсад қилиб олинган. Ҳозирги кунга келиб ушбу мақсадлар йўлида Ўзбекистон олдинга қадам ташлаб бормоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    O‘zbеkiston Rеspublikasining “Tadbirkorlik subyеktlarining faoliyati tartibga solinishi munosabati bilan O‘zbеkiston Rеspublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgarish va qo‘shimchalar kiritish to‘g`risida”gi Qonuni. – //Toshkеnt oqshomi, 2005-y. 22-sеntyabr.

  • 2.    Raximova M. Mintaqaviy iqtisodiyot: O‘quv qo‘llanma. 2007.

  • 3.    Гренберг А.Г. Основы региональной экономики: Учебник. 4-е изд. M.: Издательский дом ГУВШЕ, 2004. -495стр.

  • 4.    Узбекистан в цифрах 2006 г. Стат сборник. Tошкент, 2007.

  • 5.    Фетисов Г.Г., Орешин В.П., Регионалная экономика и управление. Учебник. -М.: “Инфра”, 2006. -416 стр.

  • 6.    Internetdagi rasmiy saytimiz: www.tsue.uz

    "Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы Минтааларни барарор ривожлантиришнинг зарурати ва аамияти

  • O‘zbеkiston Rеspublikasining "Tadbirkorlik subyеktlarining faoliyati tartibga solinishi munosabati bilan O‘zbеkiston Rеspublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgarish va qo‘shimchalar kiritish to‘g'risida"gi Qonuni. -//Toshkеnt oqshomi, 2005-y. 22-sеntyabr.
  • Raximova M. Mintaqaviy iqtisodiyot: O‘quv qo‘llanma. 2007.
  • Гренберг А.Г. Основы региональной экономики: Учебник. 4-е изд. M.: Издательский дом ГУВШЕ, 2004. -495стр.
  • Узбекистан в цифрах 2006 г. Стат сборник. Tошкент, 2007.
  • Фетисов Г.Г., Орешин В.П., Регионалная экономика и управление. Учебник. -М.: "Инфра", 2006. -416 стр.
  • Internetdagi rasmiy saytimiz: www.tsue.uz.
Статья научная