Мовароуннахр ва Хуросон китобат санъатида Амир Темур сиймоси интерпретацияси
Автор: Якубова М.Ш.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Амир Темур образининг яралиш тарихи, аслида у қандай кўринишда эди. Шарқ ва ғарб мамлакатларида илмий изланишлар ва турфа кўринишдаги образ. Ўзбекистон санъатида Амир Темур образининг яралиши асарлардаги Амир Темур учун ёзиб қолдирилган фикрлар ва унинг хаёти.
Образ, тадқиқот, Шарқ, Ғарб, санъат асар.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260974
IDR: 140260974
Текст научной статьи Мовароуннахр ва Хуросон китобат санъатида Амир Темур сиймоси интерпретацияси
Марказий Осиё халқлари тарихида Темурийлар даври ўзининг маданияти тараққиёти билан ажралиб турарди. Тарихда ҳамиша шахснинг роли юқори турган. Хамма ишга шахс бош бўлади, омма унга эргашади. Бобомиз Амир Темур буюк шахс эди. Темур ўз ақл-заковати билан тузган Давлатининг равнақи, келажаги учун жуда катта ишлар қилган. Самарканд, Кеш, Насаф, Бухоро ва Табриз каби шаҳарлардан таниқли олимлар, меъморлар, моҳир ҳунармандлар ва бинокорлар пойтахт Самарқандга олиб келинган. Бошка мамлакатлардан келган ҳунармандлар билан махаллий усталар хамкорлигида Самарқанд ва Кешда ўз даври ва ҳозирги дунё аҳлини ҳам лол қолдирган меъморчилик намуналари яратилган. Бутун дунёга номлари машҳур тарихчилардан Шарафиддин Али Яздий, ибн Арабшоҳ, Мирхонд, олимлардан Улуғбек, Али Қушчи, Қозизода Румий, шоирлар Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Лутфий, мусаввирлардан Бехзод, Косим Али, Мирак Наққош, Махмуд Музаххиб, хаттотлар Султон Али Мишкодий, султон Мухаммад, Дарвеш Мухаммад Токийлар санаб ўтишимиз мумкин. Амир Темур даврида Самарқандда ўзига хос миниатюра рассомлик мактаби қарор топди. Тасвирий санъатда Темурийлар мактабининг асосчиси Устод Гунч саналган. Унинг шогирди бухоролик Устод Жахонгир бўлган. Устоз Жахонгир Пир Сайид Ахмад Табризийга устозлик қилган. Нафақат Шарқда, балки бутун дунё санъатида муносиб из қолдирган мусаввир Камолиддин Беҳзод санъат сирларини Пир Сайид Аҳмад Табризийдан ўрганган. Шу билан бир каторда ота-онасидан эрта жудо бўлган Камолиддин Беҳзодни Ҳиротнинг буюк мусаввири Амир Рухилло (Мирак Наккош) уз тарбиясига олган ва Нигористонида (санъат академияси) наққошлик ва миниатюра сирларини ўргатган. Амир Темур даврида Самарқандда миниатюра рассомчилик мактаби ташкил топди. Туркия ва Берлан кутубхоналарида сақланаётган кўчирма-хомаки миниатюра нусхалари ХIV–ХV асрларга оид бўлиб, уларда алоҳида шахслар, дарахтлар, гуллар, кичик композициялар, нақшларда чизиқлар уйғунлиги харакатлар аниқлиги, қиёфаларининг ўз ўрнида жойлаштирилиши билан ажралиб туради. Тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳам миниатюраларда акс этган. Амир Темур қиёфаси тириклик вақтида акс этган миниатюралар ҳали топилмаган. Асл холатига яқин суръатлар “Зафарнома” нинг дастлабки кўчирилган нусхаларида учрайди.
Унинг бир мунча ёрқинроқ қиёфаси Хиротда (1467 й.) кўчирилган “Зафарнома” да келтирилади. Дастлаб Мирак наққош бошланган ва Беҳзод якунланган ушбу миниатюра композицияси ва сержило бўёқларнинг уйғунлиги ажралиб туради. Миниатюра рассомчилигининг тараққиёти адабиётининг равнақи ва ривожи билан боғлиқ бўлган. Мусаввирлар Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий, сўнгра Жомий ва Навоий асарларига расмлар ишланган. ХIV асрда “Жомеъ ут-таворих”, “Тарихи рашидий” каби тарихий асарларга ҳам миниатюралар ишланган. Бу анъаналар Темурийлар даврида ҳам давом эттирилиб, “Зафарнома” ва “Темурнома” асарларида жанг лавхалари тасвирланган112.
ХV аср миниатюраларининг аксариятида Шарқ шеъриятининг қаҳрамонлари Лайли ва Мажнун, Хусрав ва Ширин, Рустам жанг лавҳалари тасвирланган. Умуман олганда, миниатюра санъати Ироқ, Эрон, Хуросон, Мавороуннаҳр ва Хиндистонгача бўлган худудларда бир даврга хос бадиий эстетик ҳодиса эди. Бу ҳодиса Темурийлар билан боғлиқ бўлиб, темурийларнинг Боғдод, Шероз, Табриз, Ҳирот, Самарқанд, Деҳли каби марказларида бир неча миниатюралар мактаблари вужудга келди. Самарқанд миниатюра мактаби ХIV–ХV асрнинг биринчи ярмида қарор топган бўлиб, турли туркумда яратилган бу миниатюраларда Шарқий
Туркистон санъатига хос бўлган Туркий образларда хитой рассомчилиги таъсири сезилиб туради. Самарқанддаги сарой мусаввирлари Абул Хайя ва унинг шогирдлари Шайх Маҳмуд Таҳлилий, Пир Аҳмад боғи Шомолий, Муҳаммад Бин, Муҳаммадшоҳ, дарвеш мансурлар ишлаган темурийлар даврига хос ов мавзусида яратилган. 1420-йилдан кейин Бойсунқир Мирзо Хиротдан Хаттотлик ва наққошлик устахонаси ташкил қилгач бу рассомларнинг айримлари Хиротга кўчиб ўтади. Абул Хайя тарихий асарларда ишланган миниатюраларда Темурийларнинг қиёфалари акс этса, бадиий асарларга ишлаган расмларида ҳам улар турли ҳолатларда тасвирланган. Халил султон даврида ишланган айрим минитюралар график тарзда, бадиий жихатдан ўзига хос “сиёҳи қалам” услубида ишлаган Темур ҳаётлик даврида унинг сарой деворларида шоҳ ва Шаҳзодалар бор бўйида тасвирланиб, хақиқий портрет жанрини Камолиддин Беҳзод шакллантирди. Умуман Темур ва Темурийларнинг қиёфалари тасвирланган кўплаб миниатюралар дунёнинг турли кутубхоналарида сақланмоқда. Уларнинг аксарият расм чизилгани давр ёки рассом, жой мактаб кўрсатилмаган. Бироқ бу миниатюраларда нур сочиб турган қуёшсимон шернинг боши тасвирланган туғ Темурнинг герби унинг саройи пештоқида, Халил Султон ва Улуғбек зарб қилган тангаларда учрайди. Шунингдек, табиат тасвирида тўқ яшил ва жигарранг кўплиги, кийимлар туркий миллатига хос бўлганлигидан бу миниатюралар Самарқанд миниатюрачилиги мактабига мансуб дейиш мумкин. Самарқанд мактаби миниатюралари вакилликлари композицияси яратиш ва манзара тасвирида маҳоратлидирлар. Миниатюра шарқ тасвирий санъатининг ўзига хос рангтасвири Темурийлар даврида асарлари билан хам бевосита боғлик хамдир. Темур ва Улугбек даврида яратилган қўлёзмаларнинг гўзал намуналари бу даврда ишлаган мусаввир, хаттот, наққош ва бошқаларнинг юксак маҳоратидан дарак беради. Китоб қўлёзмаси устида ишлаган уста ижодкорларнинг ҳар бири ўз касбини мукаммал эгаллаганлиги асосида темурийлар даврида бу ерда санъат мисли кўрилмаган поғонага кўтарилганлигини билдиради.
Бадиий талқин ижро жараёнида бирламчи бадиий фаолият маҳсулини талқин этишни назарда тутади. Амир Темур образининг XXI аср учун янги талқинда кашф этиш яхши фикр эди. Бу талқин тури оддий ва илмий турдаги, абстраксия ва конкретлаштириш элементларини бирлаштиради. Шундай қилиб, рассом (ҳайкалтарош, драматург, меъмор ва бошқалар) томонидан ҳақиқий объектнинг бадиий тасвири.) сўзнинг оддий маъносида талқин қилиш пайтини назарда тутади. Рассомнинг абстракт асари яралиши жараёнида талқиннинг бадиий ва илмий турлари ўртасидаги ўхшашликлар очиб берилади. Илмий талқинда бўлганидек, тасвирий санъат тизим билан боғлиқ талқинларнинг кўплаб моделлари (вариантлари) мавжуд. Бадиий талқин инсоннинг санъат соҳасидаги амалий-маънавий фаолиятининг бир тури бўлиб, ижрочилик санъатининг барча турларида мавжуд.
Ривожланиб борётган даврда XXI асрга келиб миниатюра санъатидан кейинги санъат графика санъатини янги талқинда (интерпретация) тасвирлаш фикри уйғонди. Интерпретация ижро этилган асарни индивидуал ёндашишни, унга фаол муносабатни ва ижрочининг ўз ижодий ғоясининг мавжудлигини ўз ичига олади. Бу асар нима учун шундай ёзилганлигини (ва номланганлигини) тушуниш учун уни тарихини ўрганиш керак бўлади. Шундай қилиб, ҳатто кичик ишнинг чуқур ва мазмунли талқини кўпинча катта тайёргарлик, чинакам тадқиқот ишларини ўз ичига олади113. Асарнинг бадиий ғоясини талқин қилиш билан боғлиқ бу вазифаларни ҳал этиш ижодкор фаолиятининг субъекти сифатида ижрочи шахсига боғлиқ. "Талқин" тушунчаси уларда ижтимоий ҳодиса сифатида, жамоатчилик онгининг ҳақиқати сифатида мавжуд. Шундай қилиб янги талқин асосида яралган интерпретация биринчи ва такрорланмаслиги билан фарқланарди. Амир Темур образининг интерпретацияси графиканинг линогравюра соҳасида илк талқин десак адашмаймиз.

Асосий адабиётлар:
-
1. Низомиддин Шомий. Зафарнома. Т.: Ўзбекистон.1996
-
2. Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома. - Т.: Шарқ. 1997
-
3. Уватов У. Соҳибқирон араб муаррихлари нигоҳида. - Т.: “Шарқ”, 1997.
-
4. Низомиддин Шомий. Зафарнома. Ю. Ҳакимжонов тарж. - Т.:
-
5. Ўзбекистон санъати (1991–2001) – Т.: Шарқ, 2001. - 240 б.
-
6. Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. Таржимон ва нашрга тайѐрловчи А. Ўринбоев. Тошкент, “Фан”, 1969
Ўзбекистон.1996
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Мовароуннахр ва Хуросон китобат санъатида Амир Темур сиймоси интерпретацияси
- Низомиддин Шомий. Зафарнома. Т.: Ўзбекистон.1996
- Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома. - Т.: Шарқ. 1997
- Уватов У. Соҳибқирон араб муаррихлари нигоҳида. - Т.: “Шарқ”, 1997.
- Низомиддин Шомий. Зафарнома. Ю. Ҳакимжонов тарж. - Т.: Ўзбекистон.1996
- Ўзбекистон санъати (1991–2001) – Т.: Шарқ, 2001. - 240 б.
- Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. Таржимон ва нашрга тайѐрловчи А. Ўринбоев. Тошкент, “Фан”, 1969