Нашбандия тариати фалсафасининг миллий давлатчилик тарихидаги аамияти

Автор: Адилов Б.Б.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 1-1 (80), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ислом дунёсининг машҳур шайхи, нақшбандия тариқатининг муассиси бўлган бу зоти шарифнинг ҳаёти ва фаолияти борасида кўплаб фикрмулоҳазалар баён қилинганлиги ҳақида маълумот берган. Уларнинг бир қанчаси эса баҳслидир. Бу эса буюк шайхнинг жуда машҳурлиги ҳамда, ҳаёти ва фаолияти турли даврларда, турли шахслар томонидан ҳар хил талқин этилганлигидандир. Баҳоуддин Нақшбанднинг таржимаи ҳоли келтирилган кўпгина асарлар қиёсий ўрганилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140258330

IDR: 140258330

Текст научной статьи Нашбандия тариати фалсафасининг миллий давлатчилик тарихидаги аамияти

Жаҳон динларидан бири бўлган ислом дини замирида юзага келган накшбандия тарикати диний-ирфоний таълимот сифатида ислом маданияти ва цивилизациясининг тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ундаги миллий давлатчилик Fояларини шакллантириш йулларини курсатувчи диний-ахлокий меъёрлар ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, кишиларни эзгуликка, яратувчанликка, жамият тараққиётига ҳисса қўшиб, бошқа динлар ва конфессиялар вакиллари билан муросада, келишиб яшашга ундаб келган. Исломнинг жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган инсонпарвар дин сифатида таркалиши бевосита тасаввуф таълимоти билан боFликдир.

Кишиларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳар қандай муаммо, доимо, энг нозик ва аҳолининг кенг этник қатламларини қамраб олувчи масалалардан бири бўлган. Марказий Осиё давлатларининг ХХ аср якунидаги тараққиёти шуни кўрсатадики, собиқ советларнинг атеистик назариялари билан суғорилган мафкуравий қарашлари ўрнига келган диний эътиқод эркинлиги ундан ўзларининг сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланиш истагида булган турли ташкилот ва бирлашмаларга йул очиб берди.

Баховуддин Нақшбанд мухтож инсонга ёрдам кўрсатишни энг савобли иш деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, намоз ўқилаётган вақтда бирор одамга ёрдам бериш керак бўлса, дарҳол намозни тўхтатиб ёрдамга ошиқиш керак.

Муҳтож одамга ёрдам бериш орқали орттирилган савоб намоздан келган савобдан ортиқроқдир. Шу сабабли инсонпарварлик миллий эътиқодимизнинг асосий мезони бўлган. Демак, миллий ғоямиз, руҳимиз, маънавиятимиз мезонларига кўра, бир муҳтож, эзилган, қийналган одамга ёрдам бериш савоблилиги жиҳатидан вайрон бўлган Каъбани тиклаш билан баробардир. Миллий ғоя умуминсоний манфаатлар билан ҳам алоқадордир. Миллий ғоялар умуминсоний манфаатлар ҳал этилишига ҳам ижодий таъсир этиши миллий ва умуминсоний манфаатларнинг муштарак жиҳатлари билан боғлиқ. Миллий ғоянинг муҳим ахлоқий тамойилларидан яна бири – халқимизнинг тарихий хотираси, ўз она юрти ва халқига бўлган чексиз ҳурмати, ифтихоридир. Шундай экан миллий ғоя бу одамларни эзгу ғояларга ишонтириш уларни уюштириш, олижаноб мақсадлар сари сафарбар этишда маънавий–руҳий жиҳатдан улкан аҳамият касб этади. Чунки халкнинг руҳи кайфияти, ҳиссий кечинмалари ва фаолият кўрсатишга шайлиги унинг ҳаракат дастури бўлган умуммиллий ғояга ишончи билан белгиланади. Ана шундай ишонч жамият аъзоларидан мустахкам эътиқодни шакллантириб,уларни янада жипслаштиради, мамлакат фуқароларини ўзаро тотув, дўст ва иноқ бўлиб яшашга, ўз манфаатларини Ватан манфаатлари билан уЙFунлаштиришга чорлайди.

Сўфийлик таълимотига биноан ҳаётнинг мазмуни Ҳақиқатга, Аллоҳга эришиш учун интилишдир ва унга эришиш ташқи нарсалар хакидаги билим - шариатга асосланади ва ички нарсалар хакидаги билим тариқат жараёнида юз беради. Тариқат одам Ҳақиқатга эришиш учун қайси ва қандай тўсиқларни енгиши лозимлигини белгилайди. Билиш жараёнида шариатдан тариқатга ўтиш дарҳол рўй бермайди. Фақат шариатни ўзлаштириш ва унинг талабларини бажариш орқали Ҳақиқат йўлидан жадалроқ ва самаралироқ бориш мумкин. Одам билишнинг ҳар бир босқичи (мистик йул манзиллари)дан бирин-кетин утиб, уз максадига якинлашади. Сўфизм назарияси ва амалиёти онгнинг ташқидан ичкига, очиқдан яширинга саёҳатни назарда тутади. Баҳоуддин Нақшбандий тариқат эзотерик яъни, яширин, мистик фан, у ҳаммага очиқ эмас, уни фақат ўзини Ҳақиқатга бахшида этган одамларгина англаб етиши мумкин деб ҳисоблаган. Накшбандия таълимотининг асосини жавонмардлик Fоялари ташкил этган.

Мазкур масалалар ечими Накшбандия тарикати силсиласининг йигирма тўртинчи шайхи Имом Аҳмад Сирҳиндийнинг XVІІ аср бошларида ёзилган бир канча, хусусан, “Мактуботи Раббоний” асарида зикр этилган 1 .[1] Бу асарнинг қўлёзма ва босма нусхалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондида сақланади. Асарнинг биринчи жилд 29 мактубида, жумладан, шундай дейлади: “Фарзларни адо этиш, суннат ва одобга риоя қилиш, фарзлар турганда нафл амалларга ортиқча эътибор бермаслик, хуфтон намозини туннинг охирида ўқишдан қайтариш, таҳорат учун ишлатилган сувни ичишдан қайтариш ва муридларнинг ўз пирлари ёки бошқага сажда қилишдан қайтариш” деб номланган. XVII аср бошларида ёзилган бу мактуб ^индистоннинг Санешвор х,удудида истикомат килувчи шайх Низомиддин ат-Тахонисрийга йулланган бўлиб, унда айнан шундай дейилади: “Сиз ҳеч қачон таҳорат олиш учун ишлатган сувингизни одамларга ичишга рухсат бермаслигингиз керак. Чунки таҳоратдан оққан сув нопокдир. Абу Ҳанифага биноан, фақиҳлар буни маън этганлар. Мен, шунингдек, ишончли манбадан эшитдимки, сенинг халифаларинг қаршисида уларнинг шогирдлари сажда қилаётган эмишлар. Бу коралашга лойик ва бу маън этилиши лозим” 2 .[2]

Тасаввуф таълимоти асрлар давомида инсоният маънавий-рухий, ахлоқий камолотини юксалтиришга хизмат қилиб келади. Жаҳонга донғи кетган шох асарлар, мумтоз адабиётимиз дурдоналари, Fазаллар, ишк-муҳаббат қиссалари акс эттирилган достонлар, диний ва дунёвий илмларни ўз ичига қамраб олган аждодларимиз қолдирган хикматлар хазинаси,

  • 1    Ахмад ибн Абдуллох ал-Форукий ас-Сирхиндий. Мактуботи Имоми Раббоний. Узб. ФАШИ. Кулёзма. №482/ VIII. -356 б.

  • 2    Сирожиддинов Ш. Илм ва тахайюл сархадлари. -Тошкент, 2011. -81б.

буларнинг барчаси илдизи жуда чуқур, ўзаги мустаҳкам бўлган тасаввуф таълимотидан бахра олган десак, муболаFа булмайди.

Асримизнинг етук тасаввуфшунос олими, нақшбандия тариқатининг намоёндаларидан бири профессор Маҳмуд Асъад Жўшон шундай деб таъкидлайди: “Тасаввуф тафсир, ҳадис, калом, ақоид ва фиқҳ илмлари каби шаръий илмдир. Қуръон ва ҳадисдан олинган зоҳирий фиқҳга муқобил ботиний фиқҳ илми, қалб аҳволи илми, нафсни поклаш илмидир. Тасаввуф нафсни тарбиялашдир: соFлом ирода, гузал хулк, солих амалдир”3.[3]

Я^ин-якингача биз тасаввуф нима эканлиги хакида хатто тасаввурга хам эга эмасдик. Давлатимиз мустақилликни қўлга киритгандан бери қисқа муддат ичида ислом тасаввуфи тарихи, Шарқ мамлакатлари ҳамда ватанимизда яшаб ўтган буюк авлиёлар ҳамда солиҳ кишилар ҳаёти ва фаолияти, маданий ва маънавий меросига бағишланган жуда кўплаб китоблар, рисолалар, бадиий-илмий асарлар нашр килинди. Илм-фан йўлидаги бундай силжишлар, самарали фаолият халқимизнинг жуда катта қизиқиш ва эътиборини ўзига жалб қилди. Айниқса, зиёлиларимиз, тасаввуфшунос олимларимиз бир канча илмий-тадкикот ишлари, лойихалари устида изланишлари натижасида жуда яхши натижаларга эришдилар.

Ҳозирги кунда юксак маънавиятли, ахлоқий баркамол инсонни тарбиялаб, вояга етказишда тасаввуфнинг илмий-назарий Fояларини чукур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Инсон ҳар жиҳатдан тарбияга, парваришга мухтож. Ахлокий тарбияга бефарк булиб, уз хатти-харакатларини мунтазам кузатмаслик натижасида нафс издан чиқиши ва ўз эгасини халокатига сабабчи булиши мумкин эканлиги хаёт тажрибасида куп бор кузатилган. Аммо нафсни жиловлаш ва тарбиялаш осон иш эмас. Ҳудди асов отни жиловлаб олиб, ўзига бўйсундириш қанчалик машаққат туғдирса, инсон ўз нафсини калби ва акли итоатида тутиши унданда мураккабдир.

Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида, унинг таълимоти хусусида, нақшбандий шайхлар тўғрисида талай асарлар яратилган. Биргина, ЎзФАШИ қўлёзмалар хазинасининг ўзида 195 китоб мавжуд. Жумладан, Б.Н.нинг суюкли халифаси Хожа Муҳаммад Порсо ёзиб қолдирган бир неча асар орқали валийликнинг таърифи, Баҳоуддин Нақшбанднинг тариқатдаги илк даврлари, унинг суҳбатлари ва ҳикматли сўзлари б-н танишиш, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Баҳоуддин

Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги (1993) муносабати  билан

Ўзбекистонда Б.Н. таълимотини ўрганишга аҳамият кучайди. Бухоро Давлат университети ҳузурида “Нақшбандия” илмий маркази иш бошлади. У ерда тасаввуфий-ирфоний меросни тадқиқ этиш йўлга қўйилди. Бухоро давлат музей –қўриқхонасида ҳам “Нақшбандия” маркази тузилди.

Адабиётлар рўйхати

  • 1.    Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Форуқий ас-Сирҳиндий. Мактуботи Имоми Раббоний. Ўзб. ФАШИ. Қўлёзма. №482/ VІІІ. -356 б.

  • 2.    Сирожиддинов Ш. Илм ва тахайюл сарҳадлари. –Тошкент, 2011. –81б.

  • 3.    Маҳмуд Асъад Жўшон, “Тасаввуф ва нафс тарбияси”, Ўзб. Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғ. наш. Тошкент, 2001. 34-б.

"Экономика и социум" №1(80) 2021

Список литературы Нашбандия тариати фалсафасининг миллий давлатчилик тарихидаги аамияти

  • Адабиётлар рўйхати
  • Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Форуқий ас-Сирҳиндий. Мактуботи Имоми Раббоний. Ўзб. ФАШИ. Қўлёзма. №482/ VIII. -356 б.
  • Сирожиддинов Ш. Илм ва тахайюл сарҳадлари. -Тошкент, 2011. -81б.
  • Маҳмуд Асъад Жўшон, "Тасаввуф ва нафс тарбияси", Ўзб. Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғ. наш. Тошкент, 2001. 34-б.
Статья научная