Нефт ва газ саноатида ишлаб чиқаришни ресурслардан фойдаланиш усулларининг илмий- назарий асослари

Автор: Ваҳобов Ш.В.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11-1 (90), 2021 года.

Бесплатный доступ

Нефт ва газ саноати ҳар бир мамлакатнинг асосий соҳаларидан бири саналади. Бугунги кунга келиб, нефт ва газ саноатида қолган саноат тармоқлари учун ҳам узвий боғлиқликда хизмат кўрсатилиши таъминланади. Нефт ёқилғи-энергетика мажмуи сифатида дастлабги энергия таъминотчиси бўлиб, у унинг таркиби нефт ва газ саноатиа қазиб олинадиган углуводород хомашесидан иборатдир. Мақола нефт ва газ саноати ҳом аше базасидан фойдаланишнинг илмий назарий асослари кўриб чиқилган.

Нефт ва газ саноати, илмий ёндошувлар, хомаше базасини шакллантириш.

Короткий адрес: https://sciup.org/140261270

IDR: 140261270

Текст научной статьи Нефт ва газ саноатида ишлаб чиқаришни ресурслардан фойдаланиш усулларининг илмий- назарий асослари

Нефт ва газ саноати оғир ва мураккаб иш жараёнларнинг кетма-кетлигидан иборат саналади. Хусусан нефт ва газ саноати деганда қуйидаги ишлар мажмуи тушунилади: қидирув ишлари, қудуқнинг қурилиш ишлари, қазиб олиш ишлари, транспорт орқали ташиш фаолияти, нефтни қайта ишлаш, нефтни реализация қилиш, газни қайта ишлаш ва унинг маҳсулотларини қайта ишлаш сингари иш жараёнларини бир- биридан ажратиб бўлмайди. Ушбу занжир ўз ичига нефт ва газ саноатида амалга ошириладиган ишларнинг хомаше базасидан мустақилона фойдалана олиш имкониятини тақдим этиш билан бирга, инвестицион фаолиятда ва таваккалчилик даражаси бўйича юқори баҳоланган капиталнинг интенсивлигини ташкил этади. Нефт ва газ саноатининг қазиб олинган ресурсларнинг қайта тикланмаслиги ҳамда нефт-газ қудуқдарининг маҳсулдорлиги бўйича чегаравий жойлашганлиги тармоқнинг асосий хусусиятларидан саналади.

Нефт ва газ саноатининг аҳамияти ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий эркинлигини таъминлашда бош ўринни эгаллайди. Нефт ва газ саноатининг хомашё базаси сифатида нефт, газ, углеводород, кўмир сингари фойдали қазилмалар саналади. Нефт ва газ саноати хомаше базаси бошқа саноат тармоқларига қараганда кўпроқ даромад келтиради. Нефт ва газ саноатининг хомаше базасининг таркиби жаҳон иқтисодиётида доимий талаб юқори бўлган ресурслар саналади.

Табиий ресурсларнинг катта заҳираларига эга бўлган давлаталар иқтисодиёт назариясида ресурс мўллиги парадокси деб аталади. Унинг бу номни олганига сабаб қуйидагилар саналади:

  • -    иқтисодиётнинг бошқа тармоқларининг рақобатбардошлилиги пасайиши реал айирбошлаш курсининг ортиши ресурс тушумларини билан боғлиқлиги;

  • -    ресурсларни жаҳон бозорида сотишдан тушган даромаднинг юқори даражадаги ўзгарувчанлиги;

  • -    саноат ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш учун реал рағбатлантиришнинг ва реал эҳтиёжнинг йўқлиги, чунки хомашё даромадлари ҳозирги давлат тизими ва иқтисодиётнинг тузилиши шароитида маълум турғун турмуш даражасини сақлаб туриши мумкин;

  • -    тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси сотилган ҳолда - камайиб борувчи даромад ва кичик мултипликатор билан ишлаб чиқариш. Агар хом ашёни сотишдан тушган даромад қайта ишлаш саноатига (даромадлари ошиб борадиган ва кўпаядиган тармоқлар) инвестиция қилинган бўлса, бу иқтисодий ўсишга олиб келади. Агар товар даромадлари чет элга инвестиция қилинса ёки ҳашамат ва истеъмол воситаларига сарф қилинса, иқтисодиётнинг ноишлаб чиқариш тармоқлари мутаносиблиги сақланмасдан, узоқ муддатли инвестицияларни йўқотади. Ишсизлар сонининг ошиши шаклланди, уларнинг эҳтиёжлари хом ашё экспортидан субсидиялар билан қопланиши мумкин. Агар субсидиялар этарли бўлмаса, ички талаб камаяди, агар этарли бўлса, импорт товарларга тушади, чунки маҳаллий ишлаб чиқариш ёмонлашади.44

Ресурсларнинг мўллик парадокси иқтисодиёт назариясига Ричард Ауити томонидан 1993- йилда “ресурсларнинг лаънати” термини остида табиий ресурсларга бой мамлакатлар иқтисодий ўсиш суръати паст, табиий заҳиралари кам саналаган мамлакатларга қараганда ушбу бойликдан мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун фойдалана олмаган ва бунга оқилона ёндошувни билдирмаган мамлакатларни тадқиқ этишда ишлатилган.

Ричар Ауити ўзининг қарашларини Ж.Сакснинг “табиий ресурслар мамлакатлар учун афзаллик келтирмайди, балки унга ўч бўлганларни жалб қилади”-деган фикрни 1980 – йилларда билдирган эди. Унинг тадқиқотига кўра мамлакатнинг табиий заҳиралар билан тўйинганлиги аслида мамлакатнинг заиф иқтисодий мутаносибликни сабаби эканлигини баён этади. Ушбу қарашларни асослайдиган бўлсак, Бирлашган Араб Амирлигини сифатида келтирганда, унинг нефт ва газ ресурслари билан тўйинганлиги қанчалик юқори бўлмасин, мамлакатнинг озиқ-овқат саноатини хориж мамлакатларидан импорт қилишга мажбур бўлиши унинг ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоси замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш орқали ҳал этилишига оқилона ечим топилди. Яъни ушбу мамлакат озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигини туристик транспортлар орқали ҳал қилинишига олиб келди. Бунинг учун эса архитектура ва қурилиш саноати хизмат қилди.

Ресурсларнинг мўллиги айнан нефт қазиб олиш ресурсларининг юқори ўсиш суръатини намоён этувчи мамлакатларга нисбатан ишлатилган бўлиб, у айнан нефт соҳасига нисбатан қаратилган. Дунеда табиий ресусрларга бой мамлакатларнинг энг йирик вакиллари АҚШ, Канада, Австралия, Испания, Форс кўрфази мамлакатлари, Малайзия, Норвегия, Ливан, Россия сингари давлатлар саналади.

Эрик Рейнерт инглиз иқтисодчи олими “Қандай бой давлатлар бойиди ва қашшоқ мамлакатлар қашшоқлигича қолмоқда” номли асарида “хатто йирик ресурсларга эга бўлган мамлакатларда қашшоқликнинг аксарияти ресурсларнинг ишлаб чиқаришдаги монополлашувга асосланган” деган фикрни келтирган. 45 Ўзини қарашларини Давид Рикардонинг “Қиёсий устунлик назария”сидан мамлакатлар суистеъмол қилишади деган танқидий ёндошув асосида билдирган. Давид Рикардо мутлақ афзалликлар назариясини ишлаб чиқаандан савдонинг мамлакатларнинг ишлабчиқариш фаолиятига эга бўлмаслигига қарамасдан, мутлоқ устунликка эга бўлмаса ҳам фойдали фаолият эканлигини таъкидлаган. Бу эса ўз навбатида алтернатив харажаталарни келтириб чиқаришда хизмат қилган. 46

Тадқиқодчи олимлар жаҳон ефт ва газ саноатида ресусрларнинг мўллик парадоксига асосан ҳолат кузатилганда яна бир терминни киритишган бўлиб, уни “Голланд касаллиги” деб атадилар. Бу Гронинген омили ҳам деб аталади. Унга кўра мамлакатнинг миллий пул бирлигининг реал курсини сақлаб қолишга иқтисодий соҳанинг қайсидир тармоғида кескин ўзгариши натижасидаги салбий таъсирига нисбатан қўлланилган. Аммо амалий жиҳатдан уни фойдали қазилма конларини очиш ёки нефт қазиб олиш тармоғидаги экспорт операцияларига нархнинг ошишига қаратилган. Унинг келиб чиқиш тарихи ҳам айнан нефт ва газ саноати билан боғлиқ бўлиб, Гронинген газ конидан 1959-йилда Нидерландиянинг шарқий қисмида очилган конини ўзлаштириш газ экспортини кескин ошириши натижасида ишсизлик ва инфляция ҳолати кузатилган.47 Бу каби ҳолат Саудия Арабистон, Нигерия ҳамда Мексика ҳамда Ливанда ҳам кузатилган.

Иқтисодиётнинг қазиб олиш саноатининг экспорт даромадларининг сезиларли даражада ўсиши мамлакатга қўшимча валюта оқимининг кириб келишига сабабчи бўлади, бунинг натижасида эса миллий пул бирлигининг курсини барқарорлигини сақлашда хизмат қилади. Натижалар кетма-кетлигида маҳсулотларнинг рақобатбардошлилиги таъминланиши сустлашади, бу эса ўз навбатида маҳсулотларнинг экспорт ҳажмига салбий таъсир кўрсатади, мамлакатдаги ишсизликнинг даражаси ортади. ЯИМ нинг табиий пасайиши кузатилиши оқибатида мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ҳам ривожланмай қолади.

Ресурсларнинг мўллик парадокси ва Гронинген омилининг иқтисодий ўсишга салбий таъсирига нисбатан Давлат заҳираси шакллантирилган. Бу мамлакатда иқтисодий жиҳатдан қийингарчиликлар юзага келганда мамлакатнинг истиқболи ва ривожланиши учун давлат бюджетини барқарорлаштиришқа қаратилган жамғарма саналади. Бундай фондлар турли мамлакатда турлича шаклланган бўлиб, унга нисбатан ўзининг фойдали қазилмалари, қимматбаҳо металлар ёки пул бирлиги билан баҳоланади. (кўмир, олтин, ёқут, АҚШ доллари, дирҳам ва ҳ.к.) унинг вазифаси узоқ муддатли ривожлантиришда ижтимоий-иқтисодий кўмакдир.

Ишлаб чиқариш қувватларининг ҳудудий жиҳатдан бир маромда ривожланишини таъминлаш, иқтисодиётнинг мутаносиблик категориясини ишлаб чиқаришни жойлаштириш назарияси ишлаб чиқариш объектларини демографик, географик ҳамда иқтисодий омиллар асосида амалга оширилади. Нефт ва газ саноати мамлакатимизда асосан Қашқадарё вилоятида ривожланган бўлиб, унинг энг маҳсулдор қазиб олиш майдони Кўкдумалок майдонига тўғри келади. Жойлаштириш назариясининг келиб чиқишига қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида А.Тюнен томонидан қишлоқ хўжалиги штандорти назарияси асос бўлиб хизмат қилди, яъни В.Лаундхарт томонидан “Саноат корхоналарининг рационал ишлаб чиқариш самарадорлиги” назариясини ишлаб чиқилган. Ушбу назарияга кўра Лаундхарт саноат корхонасининг хомашё ресусрларини маҳсулотлар бозорига нисбатан муқобил жойлашувини аниқлаш усулини таклиф қилган. Яъни, бу назарияга кўра маҳсулотни сотиш турли нуқталардан барча учун марказлашган жой ва трнаспортнинг тарифлари инобатга олинади.

А.Вебер Лаундхартнинг ишига қўшимча тарзда 1909-йилда ўзининг назариясини киритди, унга кўра ишлаб чиқаришни оптимал жойлашуви марказлашган нуқтада эмас, балки йўр харажатлари, ишлаб чиқариш қувватига ва ишчи кучи ресурсларига қилинадиган харажатлар, хомашё ва уларни келтириш билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтирадиган нуқтада бўлишига асосланади. Бу эса ўзига ишчи кучини жалб қилиш орқали истеъмолчиларни ҳам эътиборини тортиш мумкин. 48

Бугунги кунга келиб хомашёдан фойдаланиш технологиялари кўплаб имкониятларни ишлаб чиқарувчиларга тақдим эта олади, ва бу маҳсулотларнинг турларини кўпайтириш, яъни диверсификация орқали сотиш бозорларини қайта йўналтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, саноат тармоқларини ривожлантириш сингари тушунчаларни ҳам ўз ичига олади.

Саноатда ишлаб чиқаришда хомашё базасидан фойдаланишда ишлаб чиқаришда инвестициянинг муҳим концепцияси сифатида маҳсулотнинг турларини турли инновацион технологияларга асосланган ва қолдиқ материаллардан унмли, мажмуавий фойланишни таъминлаш орқали иқтисодий фойда олишининг оптимал услубларидан бири саналади.

Ишлаб чиқаришни диверсификациялаш асосан саноат кооперациясини ҳамда бошқарув тизими фаолиятида корпоратив бошқарув асосида олиб борилишини таъминлашга қаратилган бўлади. Хусусан, дивесрсификация асосан ўзаро маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳа бир-бирига яқин бўлмаган мақсулотларни ишлаб чиқаришга асосланади. Аммо уларнинг савдо қилиш соҳасининг бозори битта бўлади. Мисол сифатида машхур бренд остидаги “Армани” компаниясини келтириш мумкин. Армани асосан газламалардан либослар яратишга қаратилган бўлишига қарамасдан, чарм-пойабзал, қапчиқлар, кўзойнаклар ҳамда турли хил шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқадилар. Уларнинг соҳалари савдо борасида мода оламига бориб тақалади, ишлаб чиқариш соҳаси бир-биридан йироқ.

Таваккалчиликни диверсификациялаш тушунчаси ҳам иқтисодий термин сифатида инвестицион фаолиятда ишлатилиб, бу асосан корхона янги тадбиркорлик фаолиятига ишлаб чиқаришда янги соҳада рақиби бўлишига қарамасдан туриб ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни йўлга

қўяётган ҳолатда ишлатилади.бунда диверсификация иккига, яъни горизонтал ва вертикал турларига бўлинади. Вертикал диверсификацияда ишлаб чиқаришни келгуси даврига мўлжалланган қўшимча қийматни яратиши бўлса, бунда битта маҳсулот устида тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти олиб борилади. Горизонтал диверсификацияда маҳсулотларнинг соҳаси битта соҳага тегишли бўлиши таъминланишига қармасдан туриб, янги маҳсулот яратилади. Масалан, телефон вертикал ҳолатда борган сари такомиллаштирилиб, унинг авлодлари устида иш олиб борилиши таъминланади, горизонтал ҳолатда телефон ва телевизор ишлб чиқариш ҳолатлари ёрқин мисол бўла олади.

Маҳсулотларнинг маркетинг жиҳатдан реализация жараёнини тўғри ташкиллаштириш мақсадида воситачиларнинг ҳам диверсификацияси мавжуд. Бугунги кунга келиб ушбу ҳолат анча ривожланган тус олган, хусусан йирик саноат корхоналари реклама фаолияти учун кўп пул сарфламайди, балки уларни интернет тармоғи, буюртма асосида ҳамда эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларга етказиб бериш орқали ишлаб чиқариш циклини тезлаштиришда кўмаклашадилар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Эткинд А. Петромачо, или Механизмы демодернизации в ресурсном государстве // Неприкосновенный запас. № 88 (2/2013)

  • 2.    Э. Райнерт Как богатые страны стали богатыми, и почему бедные страны остаются бедными. (2011), М.: Изд. дом Гос. Ун-т — Высшая школа экономики.

  • 3.    Блауг М. Закон сравнительных преимуществ // Экономическая мысль в ретроспективе = Economic Theory in Retrospect. — М.: Дело, 1994. — С. 111-115. — XVII, 627 с. — ISBN 5-86461-151-4

  • 4.    Забелина О. Российская специфика "Голландской болезни.- Вопросы экономики, 2004 № 11

"Экономика и социум" №11(90) 2021

Список литературы Нефт ва газ саноатида ишлаб чиқаришни ресурслардан фойдаланиш усулларининг илмий- назарий асослари

  • Эткинд А. Петромачо, или Механизмы демодернизации в ресурсном государстве // Неприкосновенный запас. № 88 (2/2013)
  • Э. Райнерт Как богатые страны стали богатыми, и почему бедные страны остаются бедными. (2011), М.: Изд. дом Гос. Ун-т — Высшая школа экономики.
  • Блауг М. Закон сравнительных преимуществ // Экономическая мысль в ретроспективе = Economic Theory in Retrospect. — М.: Дело, 1994. — С. 111-115. — XVII, 627 с. — ISBN 5-86461-151-4
  • Забелина О. Российская специфика "Голландской болезни.- Вопросы экономики, 2004 № 11
Статья научная