Норационал оқсил юкламали овқатланишнинг тана вазни ва умумий холатига таъсири

Автор: Умарова Н.А.

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Медико-биологические науки

Статья в выпуске: 3,2 (7), 2020 года.

Бесплатный доступ

Инсон организми яшаш ва кундалик энергетик эхтиёжи озиқ таркибидаги: оқсил, ёғ, углевод, сув, минерал моддалар, витаминлар ва бошқа қўшилмалар орқали тўлдиради. Хаётий жараёнлар оқсил моддаларга ва уларнинг биологик функциясига боғлиқ. Норационал оқсил юкламали овқатланиш икки мақсадда қўлланилмоқда. Биринчидан ортиқча тана вазнини йўқотиш бўлса, иккинчидан турли хасталикларда (гипотрофияда, спортчиларда, сурункали юқумли касалликлар билан хасталанган беморларда) қувватловчи ва тана вазнини оширувчи сифатида қўлланилмоқда. Ушбу ишда экспериментал шароитда норационал оқсил юкламали овқатланишни умумий тана вазнига таъсири ўрганилди.

Еще

Норационал оқсил юкламали овқатланиш, ёғ, углевод, сув, минерал моддалар, витаминлар, гипотрофия ва спортчилар

Короткий адрес: https://sciup.org/14125487

IDR: 14125487   |   DOI: 10.24411/2181-0443/2020-10155

Текст научной статьи Норационал оқсил юкламали овқатланишнинг тана вазни ва умумий холатига таъсири

Долзарблиги

Бугунги кунда Республикамиз аҳолисини рационал овқатланишини ташкил қилиш баркамол авлодни тарбиялашда нақадар муҳим муаммолардан бири эканлиги барчамизга маълум.

Шунга биноан давлатимиз томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда ва бу кўп ҳолларда

ўз самарасини бермоқда. Жумладан ҳозирга қадар Республикамизда истиқомат қиладиган аҳолини овқатланишин ўрганиш бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг аксариятида мактаб ўқувчиларининг озиқ моддалар билан таъминланиш даражаси таҳлил қилинган, шунингдек оқилона овқатланишни ташкил қилиш бўйича айрим таклифлар берилган.Бироқ ҳали бу борада тадбирларни давом эттириш, айтиб ўтилган аҳоли контингентининг овқатланиши билан боғлиқ масалаларни илмий нуқтаи -назардан янада чуқурроқ ўрганиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Норационал оқсил юкламали овқатланиш беморларни оқсилли пархезларида: гипотрофия ва сурункали юқумли касаллаклар билан касалланган беморларда қувватловчи ҳамда тана вазнини ошириш мақсадида қўлланиб келинмоқда. Бундан ташқари спортчилар ва ўсмир ёшлар турли хилдаги оқсил маҳсулотларини истеъмол қилишни одат қилмоқда. Интернет маълумотларига кўра ривожланган мамлакатларда оқсил юкламали овқатланишдан ортиқча тана вазнини йўқотиш мақсадида фойдаланилаётганлиги маълум бўлди.

Тадқиқот мақсади: Оқсил юкламали овқатланишни умумий тана вазнига таъсирини эспериментал усулда ўрганиб , тиббиётнинг даволаш, диетология ва ўқув–услубий, илмий жараёнларига тадбиқ этиш.

Материал ва услублар: Тадқиқот объекти сифатида умумий тана вазни 160 грамм бўлган, 70 дона оқ, эркак жинсига мансуб, постнатал онтогенезнинг 120-суткасидаги тажриба каламушлари олинди. Тажриба 60 сутка давом этиши белгиланди. Биринчи гуруҳ назорат гуруҳи бўлиб, виварий рационида (қотган нон, дон маҳсулотлари, турли хилдагисабзавотлар, кўкатлар... ва сув)озиқлантирилди. Иккинчи гуруҳ тажриба ҳайвонлари бўлиб 60 сутка мобайнида фақат бир хил турдаги озиқ- қайнатилган тухум оқсили билан боқилди. Хар куни тажриба хайвонлари эрталаб соат 700 дан 800

гача электрон тарози ёрдамида истеъмол қилган озиғи миқдори ва тана вазни мунтазам тажриба якунига қадар ўлчаб, таққослаб борилди.

Бажарилган ишнинг асосий натижалари: Биринчи гуруҳ ҳайвонларнинг ташқи кўринишида, тажриба бошланган кундан бошлаб секин аста юнглари тозаланиб, ранглари тиниқлашиб борди. Тажриба якунида юнгларининг узунлиги ва қалинлиги сезиларли даражада ортиб, бир оз хурпайди. Бу гуруҳ ҳайвонлари ташқи турли хил таъасуротларга сезгирлиги ва таъсирчанлиги пасайиб мостлашиб борди. Иштаҳаси эса тажрибанинг учинчи кунида энг юқори бўлиб, кейинчалик секин аста стабил ҳолатга ўтди.

Иккинчи тажриба гуруҳи ҳайвонлари ташқи кўриниши тажрибанинг еттинчи кунигача, юнглари тозаланиб тиниқлашиб борди, сўнгра секин аста нурсизланиб, хиралашиб, сийраклаша бошлади. Тажриба якунига келиб юнглари хира, нозик ва сийрак ҳолатга келди. Бу ҳайвонларнинг ташқи таъсирларга сезгирлиги (айниқса шовқинга) тажрибанинг еттинчи-саккизинчи кунидан бошлаб орта бошлади, тажриба якунига келиб ҳар қандай таъсирга ҳам ортиқча таъсирчан бўлиб қолди. Бу гуруҳ ҳайвонларининг иштаҳаси ўзгарувчан ҳолатда бўлиб, тажрибанинг бешинчи суткасида энг юқори, ўнинчи суткасида энг паст даражага тушиб кетди. Умумий ҳолатда тажрибанинг ўн бешинчи суткасидан бошлаб тажриба якунига қадар иштаҳа секин аста пасайиб борди. Тажриба хайвонларининг кунлик истеъмол қилган озиғи миқдори жадвал ва график тасвирда кўрсатилган.

Тажриба хайвонларининг истеъмол қилган озиғи миқдори бўйича кўрсаткичлар(гр)

тана вазни 38% га, иккинчи ярмида эса 10% га ортганлиги аниқланди. Фақат тухум оқсили билан боқилган тажриба борилди. Биринчи хайвонларининг

назорат  гуруҳи тана     вазни тажрибанинг якунигача ортиб борди. Айниқса тажрибанинг биринчи ярмида кескин ортиб борди. Ўн олтинчи кундан бошлаб, эса ўсиш бироз секинлашди ва тажриба якунига қадар бир меъёрда ортиб борди. Назоратдаги хайвонларининг

тана

вазни,

тажрибанинг биринчи кунидан ўнинчи кунигача секин-аста 20% гача камайиб борди, тажрибанинг ўн биринчи кунидан бошлаб, тажриба якунигача секин аста камайиб борди.

Тана вазни бўйича кўрсаткичлари (гр)

Сутка

1

3

7

12

17

22

26

30

45

60

Назорат

160

168

178

206

220

232

242

240

48

55

гр

+10

9

+ 8

+ 5

+ 7

+ 6

+ 5

+ 5

+ 5

+3

Оқсил гр

160

65

78

67

158

148

146

130

118

100

+7

+8

+ 7

+ 5

+ 7

+ 6

+ 6

+ 5

+ 6

+ 5

Назорат ва тажриба ҳайвонларининг тана вазни бўйича кўрсаткичлари

назорат гр оқсил гр

Юқоридаги кўрсаткичларидан кўриниб турибдики, тажриба хайвонлари тана вазни , биринчи назорат гуруҳида доимий бир маромда ортиб бориб, тана вазнини ¼ қисмини ташкил этган. Иккинчи оқсил юкламали тажриба гуруҳи хайвонларининг тана вазни тажриба якунигача 1/6 қисмига камайган.

Биринчи назорат гуруҳи ва иккинчи оқсил юкламали тажриба гуруҳи хайвонларининг тана вазнини тажриба давомида таққосланганда, тажриба гуруҳи хайвонларининг тана оғирлигини кескин ортда қолганлиги, уларнинг ўсиши ва ривожланишини ҳам ортда қолганлигини кўрсатмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

Список литературы Норационал оқсил юкламали овқатланишнинг тана вазни ва умумий холатига таъсири

  • Дилекова О. В. Морфофункциональная характеристика многокамерного желудка овец в; пренатальном онтогенезе: дис. канд. ветеринар, наук / О. В: Дилекова. М., 2006. - 133 с.
  • Покровский В. И. Политика здорового питания. Федеральный и региональный уровни / В. И. Покровский, Г. А. Романенко, В. А. Княжев. Новосибирск: СУМ, 2002. - 19 с.
  • Санжапова А.Ф. Особенности постнатального морфогенеза слизистой оболочки фундального отдела желудка белых крыс при длительном потреблении диспергированной пищи / автореф. дис. канд. мед.наук / Санжапова А.Ф.Ульяновск 2008 г.
  • Абатуров Б. Д. Кормовые ресурсы, обеспеченность пищей и жизнеспособность популяций растительноядных млекопитающих / Б. Д. Абатуров // Зоологический журнал. - 2015. - Т. 84, № 10. - С. 1251-1271.
  • Anderson R. Potential antioxidant effects of zinc and chromium supplementation in people with type 2 diabetes mellitus / R. Anderson., A. Roussel., N. Zouari // J. Am. Coll. Nutr. 2011. - Vol. 20, № 3. -P. 212-218. 0 100 200 300 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 назорат гр оқсил гр.
Статья научная