Объединение культуры международной коммуникации как сложная проблема
Автор: Юсупова Х.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (77), 2020 года.
Бесплатный доступ
В статье раскрывается сущность концепции межэтнического общения, культуры, роль этих концепций в мировых исследованиях и широкое толкование концепции межэтнической или межкультурной коммуникации в педагогике, ее ценностно-технологический уровень и концепция подготовки к межэтническому диалогу.
Межэтническое общение, культура общения, межкультурная компетенция, подготовка к межэтническому общению, антропологический подход, лингвокультурный механизм
Короткий адрес: https://sciup.org/140251473
IDR: 140251473
Текст научной статьи Объединение культуры международной коммуникации как сложная проблема
UNITING THE CULTURE OF INTERNATIONAL COMMUNICATION AS A COMPLEX PROBLEM
Yusupova Khabiba Iriskulovna
ANNOTATION: This article describes the essence of the concept of interethnic communication, culture, the role of these concepts in world research and the broad interpretation of the concept of interethnic or intercultural communication in pedagogy, its valuable and technological level and the concept of preparation for interethnic dialogue.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, миллатлараро мулоқот турли миллат вакилларининг ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши, мулоқотга киришиши, фикр ва ахборот алмашиниши давлатлар ҳамда миллатларнинг тотувликда осойишта яшаши ва ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатишида муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ўқувчиларни миллатлараро мулоқотга тайёрлашнинг лингвомаданий механизмларини такомиллаштириш, антропологик ёндашув асосида ўқувчиларда инсонпарварлик туйғусини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистонда яшаётган халқлар ва улар маданиятларининг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида сиёсат, иқтисодиёт, маданият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида ҳам мазкур жамиятда яшаётган турли миллат ва маданият вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсади туради. Чунки миллатлар орасида вужудга келадиган ҳар қандай миллий биқиқлик, ўз навбатида, жамият аъзолари орасида турли зиддиятларнинг вужудга келишига асос бўлади. Миллатлар орасида ўзаро барқарор муносабатларни вужудга келтириш ва мустаҳкамлашнинг асосий шарти уларнинг миллий маданиятларини ривожлантириш ҳамда халқлар орасидаги муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат.
Миллатлараро мулоқот тушунчасининг моҳияти барча миллат ва элатлар томонидан тўпланган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъана, кадриятларни ривожлантириш ^амда саклаб колишда уз аксини топади. Мазкур тушунча умуммаданий компетенция асосида турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ишончга асосланган мулоқотни йўлга қўйишни талаб этади ва шахснинг ижодий х,амда маънавий ривожланиши учун шарт-шароит яратади.
Ж.Туленов ва З.Ғофуровларнинг ишларида миллатлараро муносабатлар мазмунида турли миллат ва элатлар манфаатларининг тенглигига эришиш, улар ўртасида ўзаро биродарлик, қардошлик туйғуларини қарор топтириш, этник зиддиятларнинг олдини олиш, шовинизм, миллий экстремизм, иркчиликнинг х,ар кандай куринишига карши биргаликда курашиш каби Fоялар уз аксини топиши лозимлиги кайд этиб утилади.
Республикамизда миллатлараро мулоқот маданиятини таркиб топтириш куплаб тадкикотларда байналмилаллик тарбияси тарзида тадкик этилган. А.С.Калдыбекова томонидан олиб борилган тадқиқотларда қозоқ мактабларида миллий адабиётни ўрганиш жараёнида юқори синф укувчиларининг байналмилал тарбиясини ташкил этиш х,амда Урхун-Энасой ёзма ёдгорликларини ўрганиш жараёни билан боғлиқликда мазкур муаммонинг долзарблиги очиб берилган.
К.Ф.Камолова томонидан олиб борилган тадқиқот оилада ўзбек ва татар халклари анъаналарининг узаро уЙFунлиги асосида усмирларнинг хулк -атвор маданиятини тарбиялаш масаласини тадқиқ этишга йўналтирилган. М.Қуронов ҳамда О.Мусаевлар томонидан олиб борилган тадқиқотларда ҳам байналмилаллик тарбияси ва уни ташкил этиш масаласи ўрганилган бўлиб, муаллифлар байналмилаллик тарбиясининг натижаси шахс, хусусан, ёшларда миллатлараро мулоқот маданиятининг тарбияланганлик даражаси билан тавсифланишига урFу бериб утадилар.
М.Рустамова томонидан олиб борилган тадқиқотда байналмилаллик тарбиясининг моҳияти бир қадар тўлақонли очиб берилишига эришилган. Муаллиф, аввало, “байналмилаллик” тушунчасини шарҳлашга уринади ва бу борада қуйидаги фикрларни илгари суради: “Байналмилаллик бошқа миллат ва элатларга нисбатан ҳурмат ва тенглик ҳисси билан муносабатда бўлиш демакдир. Бошқаларни ҳурмат қилиш учун эса, авваламбор, инсон ўзини хурмат кила билиши керак. Бошка миллат ва элатларни хурмат килишдан олдин эса ўз миллатини ёки элатини ҳурмат қила билиши керак. Яъни, Сиз ўз миллатингизни, унинг маданияти, ахлоқини, жаҳон маданиятига қўшган улушини чуқур ва ҳар томонлама билсангизгина бошқа миллат ва элатларга тенг куз ва хурмат билан карай оласиз”.
Миллатлараро мулоқот маданиятининг педагогик асосларини биринчилардан бўлиб тадқиқ этган олим И.Ф.Харламов миллатлараро муносабатлар маданияти фидойилик каби шахснинг муҳим сифатларидан бири эканлигини таъкидлайди. Унинг таъбирича, миллатлараро мулоқот маданияти мазкур муносабатнинг юқори даражадаги такомиллашуви ва ривожланишидир. Ўз навбатида, миллатлараро мулоқотнинг ривожланиш жараёни миллатлар ва халқларнинг уйғунлашувига имконият яратади. Бунинг натижасида улар орасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади ва турли миллат вакилларига нисбатан хурмат хисси тарбияланади.
Сўнгги йилларда миллатлараро мулоқот маданияти билан боғлиқликда педагогик атамалар таркиби маданиятлараро мулоқот, мамлакатшунослик, лингвомаданият каби тушунчалар билан бойиди. Мазкур тушунчаларни мазмун-мохиятининг тулик англаниши укувчиларни миллатлараро мулокотга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. 3.Т.Гасанов ва Р.И.Кадиевалар миллатлараро мулоқотни турлича миллий умумийликка эга бўлган кишилар орасидаги ўзаро алоқадорлик ва муносабат сифатида тушунадилар. Мазкур кишиларнинг ҳар бири турлича нуқтаи назарлар, маънавий қадриятлар, фикрлар, Xис-туЙFуларга эгадирлар. Бундай мулокот укувчиларнинг умуммаданий компетенциясига алоқадор бўлиб, улардан умуминсоний меъёрлар ва ахлоқий меъёрларга амал қилиш кўникмаларига эга бўлишни талаб қилади. Э.К.Суслова ўз тадқиқотида миллатлараро мулоқот этикаси атамасини қўллайди. Муаллиф гарчанд унинг моҳиятини тўлиқ очиб бермаган бўлсада, унинг қуйидаги белгиларини ажратиб кўрсатади: ўзаро самимият, дўстлик, турли миллат вакилларига нисбатан хурмат, хиссий, ижобий муносабат кабилар.
Мазкур йўналишда салмоқли тадқиқотларни амалга оширган В.Н.Комаров миллатлараро мулоцот маданиятининг узига хос жихатларини тахлил цилар экан, уни шахснинг куп циррали ижтимоий-психологик хусусияти сифатида эътироф этади. Миллатлараро мулоцотга тайёрлик уйғунлашган тавсифга эга бўлган ва алоҳида мазмун касб этувчи амалий куникма ва малакалар мажмуидир.
Р.И.Кусарбаев эса, ўз тадқиқотларида миллатлараро ҳамкорлик маданияти тушунчасини қўллаган. Мазкур тушунча остида ўқув жараёнида турли миллат вакилларининг ўзаро алоқадор бўлган манфаатдорликка асосланган қизиқишлари тушунилади. Шунингдек, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маънавий хаётдаги узаро тенглик ва байналминаллик тамойилларига асосланган бир-бирларини тушуниш хар бир шахснинг тараққиётига хизмат қилиши таъкидланади. Бундай кўникмалар кўпмиллатли Узбекистонда яшовчи хар бир шахс учун нихоятда зарурдир.
Педагогика фанида миллатлар ёки маданиятлараро мулоқот тушунчасининг кенг талқин этилиши унинг қадриятли ва технологик даражаларини тадциц этишга ундайди. Маданият ижтимоий-педагогик хамда психологик ҳодиса сифатида ўзида қадриятлар ва фаолият усулларини мужассамлаштиради. Шунинг учун ҳам биз миллатлараро мулоқот тушунчасини ижтимоий-педагогик ходиса сифатида тахлил цилишга харакат цилдик. Ана шу нуқтаи назардан ўқувчиларни миллатлараро мулоқотга тайёрлаш тушунчасига қуйидагича муаллифлик таърифини бердик: “Ўқувчиларни миллатлараро мулоқотга тайёрлаш миллий ва умуммаданий таянч компетенция билан алоқадорликда маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш доирасида шахснинг маданий идеалларни ўзлаштиришига қаратилган ташкилий, режали, мақсадга йуналтирилган хамда босцичма-босцич амалга оширишни талаб этадиган жараёндир”.
Ҳар бир халқ ўзининг миллий мансублигига кўра бошқаларга ўхшамайдиган, улардан фарқ қиладиган хусусиятларга эга. Мазкур хусусиятлар мажмуи ушбу миллат вакилининг характери ҳамда руҳий хусусиятларини белгилайди. Бу ҳар бир миллатнинг миллий маданиятида яққол намоён бўлади. Шунинг учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида миллий маданиятларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилиш имконияти мавжуд. Бунинг учун миллий маданиятларнинг вакиллари билан мулоқот қилиш йўналишларини пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони / “Халқ сўзи” газетаси. 2017 йил 22 май.
-
2. Ахроров Ю.А. Педагогические основы подготовки будущих учителей к формирование культуры межнационального общения у учащихся. дисс…докт.пед.наук. – Т, 1993. – 305 с.
-
3. Юсупова Х.И. Таълим олувчиларни миллатлараро мулоқотга тайёрлашнинг назарий асослари. // Монография. - Тошкент: Fan va texnologiya, 2013. -152 б.
"Экономика и социум" №10(77) 2020
Список литературы Объединение культуры международной коммуникации как сложная проблема
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони / "Халқ сўзи" газетаси. 2017 йил 22 май.
- Ахроров Ю.А. Педагогические основы подготовки будущих учителей к формирование культуры межнационального общения у учащихся. дисс…докт.пед.наук. - Т, 1993. - 305 с.
- Юсупова Х.И. Таълим олувчиларни миллатлараро мулоқотга тайёрлашнинг назарий асослари. // Монография. - Тошкент: Fan va texnologiya, 2013. -152 б.