Очиқ майдонларга экиладиган помидор экинининг асосий зараркунандаси помидор куясининг биоэкологик хусусиятлари
Автор: Баходиров У.З.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11-1 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Очиқ майдонларга экиладиган помидор экинининг асосий зараркунандаси помидор куясининг биологик хусусиятлари, зарари хамда унга қарши уйғунлашган кураш усуллари хақида маълумотлар келтирилган.
Помидор куяси, помидор, картошка, зараркунанда, кемирувчи.
Короткий адрес: https://sciup.org/140261253
IDR: 140261253
Текст научной статьи Очиқ майдонларга экиладиган помидор экинининг асосий зараркунандаси помидор куясининг биоэкологик хусусиятлари
Очиқ майдонларга экиладиган помидор экинининг хосилдорлигини оширишда асосий омиллардан бири касаллик ва заракунандалардан ўз вақтида ва сифатли ҳимоя тадбирларини бажаришдир. Охирги йилларда турли кемирувчи ва сўрувчи зараркунандалар помидор экинига катта зарар етказмоқда.
Куялар ёки ўмиз қанотлилар оиласининг турлари кўп улар майда умуман кулранг аниқ расмлари бўлмаган капалаклардир. Орқа қанотлари учи чўзиқ ва ташқи чети ўмизлаган. Қуртларнинг қоринча оёқлари бор улар товони дастали. Қуртлар поя, мева ва буралган баргларда ғовак ясайди. Ғумбаклари қоринча тергитларида тиканчалар йўқ, мўйлови узун уларнинг учлари туташиб туради. [1].
Помидор куяси - асосан помидор, картошка, бақлажон итузум, ёввойи помидор, ва тамаки экинларини зарарлайди. Бу хашаротнинг капалаги асосан кечқурун харакатланади. Бир йилда 6-12 мартагача авлод бериб кўпаяди. Помидор куяси баргнинг (бир текисда) паренхима тўқималари билан озиқланиб, унинг орқа ва олд томонидаги эпидермис қатламинигина қолдиради [2].
2015-2016 йилларда айрим иссиқхоналарда ҳамда очиқ далаларда сабзавот (помидор) экинларини биз учун номаълум бўлган помидор куяси зарарлаётганини гувоҳи бўлдик. Маълумки бу зараркунанда биринчи марта 1917 йили Перу давлатида топилган. 1960 йилгача Чили Колумбия ва Аргентинада 1970 йилдан сўнг эса Боливия Парагвай ва Уругвайда помидорни зарарлаб кўпайган. Бразилияда эса 1979 йилда биринчи маротаба учраб экинларга сезиларли даражада зарар келтира бошлаган [3].
Охирги йилларда олиб борилган мониторинг маълумотларга кўра помидор ўсимликларига асосан: кузги тунлам ниҳоллик даврида ширалар трипслар (Трипс табаси Линол), помидор куяси, касалликлардан; фузариоз сўлиш, фитофтороз, резактониоз, вируслар ва бошқалар томонидан кучли зарар келтириши аниқланган. Помидор етиштириш: илмий нашр / «Агробанк» АТБ. - Тошкент: "ТАСВИР" нашриёт уйи, 2021. - 56 б.[4]
Андижон вилояти шароитида очиқ майдонлардаги помидор экинида 2020-2021 йилларда ўтказилган тадқиқотларда юқори иқтисодий ҳавфга эга зараркунанда турлари аниқланди ва улар ичида Помидор куяси мавсумда экинзорларда учраш даражаси ҳисобга олинди. Бунда энг юқори популяция ҳосил қилган турлардан бири Помидор куяси эканлиги анқланди.
ПОМИДОР КУЯСИ Помидор куяси очиқ далаларда помидорнинг бутун ўсиш даврида, айниқса, парваришлаш агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмаган майдонларда уларнинг зарари кўпайиб, ўсимликларнинг ўсиш нуқтасидаги куртаги, шунингдек, барглари, поялари ва мевалари, айрим ҳолларда поянинг илдиз бўғзиларини зарарлайди. Шунинг учун ҳам жорий йилда республикамизнинг фермер хўжаликлари помидор майдонларида ушбу зараркунанданинг кўпайиши натижасида, ҳосилдорликка жиддий зарар келтираётгани кузатилади. Етук урғочи зотлари 10-15 кун, эркаги 6-7 кун яшайди. Узунлиги 5-7 мм, қанот ёзганида 8-10 мм, туси қўнғир ёки кумушсимон, олд қанотларида характерли қора доғлари бор, мўйловлари ипсимон. Зараркунанданинг мўйловлари, олд қанотларида кумушсимон-кулранг тангачалари ҳамда ўзига хос қора доғлари мавжуд бўлиши уни аниқлашда ишлатиладиган энг муҳим белгилардан ҳисобланади. Ушбу зараркунанданинг биологик потенциали жуда юқори бўлиб, 250-300 тагача тухум қўяди ва йил давомида 10-12 тагача авлод беради. Бир авлоднинг ривожланиши 29-32 кун давом этади. Помидор куяси капалаги мустақил яхши уча олади, у жуда сезгир ва чаққон бўлганлиги учун шамол ёрдамида ҳам узоқ масофаларгача тарқалиши натижасида бу зараркунанда катта майдонларга тарқалиб помидор экилган майдонларда тарқалиш ареали кенгайиб бормоқда.
Кураш чоралари: Мамлакатимиз вилоятларида, хали помидор куяси учрамаган худудларга зараркунанда тарқамаслиги учун асосан зарарланган мева (помидор, болғари, бақлажон) ва кўчатлар билан ўтишини ёдда тутган холда карантин чораларига амал қилиш. Помидор куясининг ферамон тутқичларидан фойдаланиб, хар бир гектар майдонга ўсимликдан 0,5 м юқори қилиб 1-2 тадан ўрнатиб унинг пайдо бўлиш муддатлари хамда зичлигини аниқлаб уйғунлашган кураш чораларини қўллаш
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. 23 Арсланов М.Т., Сағдуллаев А.У., Алиев Ш.К. “Ўсимликлар
карантини зараркунандалари тарқалишини олдини олиш” Тошкент 2017 2. 22 Арсланов М.Т., Алиев Ш.К. “ Қишлоқ ҳўжалиги экинларининг
зараркунандалари касалликлари ва уларни ҳисобга олиш усуллари” Тошкент 2018
-
3. 91 Хакимов Р., Расулов Ф Такрорий сабзавот етиштирилганда...// Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали.-2016.№ 6.Б.10-11.
-
4. Помидор етиштириш [Матн] : илмий нашр / «Агробанк» АТБ. -Тошкент: "ТАСВИР" нашриёт уйи, 2021.
-
5. Ш.Т.Хўжаев, О.А.Сулаймонов Умумий ва қишлоқ хўжалик энтомологияси хамда уйғунлашган химоя қилиш тизимининг асослари 2019
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Очиқ майдонларга экиладиган помидор экинининг асосий зараркунандаси помидор куясининг биоэкологик хусусиятлари
- Арсланов М.Т., Сағдуллаев А.У., Алиев Ш.К. “Ўсимликлар карантини зараркунандалари тарқалишини олдини олиш” Тошкент 2017
- Арсланов М.Т., Алиев Ш.К. “ Қишлоқ ҳўжалиги экинларининг зараркунандалари касалликлари ва уларни ҳисобга олиш усуллари” Тошкент 2018
- Хакимов Р., Расулов Ф Такрорий сабзавот етиштирилганда...// Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали.-2016.№ 6.Б.10-11.
- Помидор етиштириш [Матн] : илмий нашр / «Агробанк» АТБ. - Тошкент: "ТАСВИР" нашриёт уйи, 2021.
- Ш.Т.Хўжаев, О.А.Сулаймонов Умумий ва қишлоқ хўжалик энтомологияси хамда уйғунлашган химоя қилиш тизимининг асослари 2019