Олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантиришинг ижтимойи маркетинги

Автор: Шоев А.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 1-2 (80), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада олий таълим муассалаларида инклюзив таълим шаклини жорий этиш зарурияти муҳокама этилади. Инклюзив таълимнинг миллий ва ҳалқаро даражадаги ҳуқуқий асослари ўрганилиб таҳлил қилинган. Муаллиф мақолада инклюзив таълимнинг Ўзбекистон олий таълим муассаларидаги мавжуд аҳволи, ҳамда таълимнинг ушбу шаклини жорий этишда тўсқинлик қилаётган омиллар атрофлича ўрганилган ҳолда уларни бартараф этиш бўйича бир қатор вазифалар ҳам белгилаб олинган. Таълим муассаларида инклюзив таълимни жорий этиш, унинг анъанавий таълим шаклига самарали интеграциялаш ва мослаштириш бўйича зарурий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Инклюзив таълим, имконияти чекланган шахслар, ногиронлик, жисмоний ногиронлик, ақлий ногиронлик, ўқув дастурлари, махсус дастурлар, гендер тенглик, таълим сиёсати, ташкилий-бошқарув механизм

Короткий адрес: https://sciup.org/140260275

IDR: 140260275

Текст научной статьи Олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантиришинг ижтимойи маркетинги

Бугунги кунда таълим тизими олдида турган асосий муаммолардан бири, жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун таълим олиш имкониятларини яратишидир. Ногиронлиги бор шахсларга таълим бериш, таълим тизимининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Кундалик ҳаёт тарзимизга “Ногирон шахс” атамаси муомалага киритилди. Даврий нашрларда ва илмий-тадқиқот ишларида ногиронлик тушунчасига турлича таърифлар берилган бўлиб уларнинг кўпчилигида ушбу тушунчанинг мазмуни кенг ёритилган. Хусусан: бирлашган миллатлар ташкилоти Ногиронлар хукуклари тyFрисидаги ковенциясида “Ногиронлик-тана функциялари бузилган инсонлар ҳамда муносабат ва инфратузилма билан боғлиқ тўсиқлар орасидаги ўзаро алоқа натижасида вужудга келадиган холат” [1.1-бет], “Ногиронлик-бу таълим олиш учун махсус шароит яратмасдан, таълим дастурларини ишлаб чикишга тускинлик киладиган жисмоний ва (ёки) аклий кобилияти чекланган шахс. Йуклик-болага нисбатан психологик-тиббий-педагогик комиссия ва катталарга нисбатан тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан тасдикланган жисмоний ёки аклий ногиронлик. Жисмоний ногиронлик-бу инсон органи ёки сурункали соматик ёки юқумли касалликнинг ривожланиши ва (ёки) ишлашида белгиланган тартибда тасдиқланган вақтинчалик ёки доимий етишмовчилик. Аклий ногиронлик-бу инсоннинг аклий ривожланишидаги, шу жумладан нуткнинг бузилганлиги, хиссий-иродавий соха, шу жумладан аутизмнинг, мия шикастланишининг оқибати, шу жумладан ақлий ривожланишнинг сустлиги, укишдаги кийинчиликларни келтириб чикарадиган вактинча ёки доимий равишда етишмасликдир”. [2.10-бет]. Шу нуқтаи назардан ногиронларни ўқитиш мураккаб, кўп куч ва вақт сарфланадиган жараён булиб, таълим тизимидан ушбу куп киррали муаммони хал этишга комплекс ёндашишни талаб килади.

^озирги кунда жахон хамжамиятида конуний асосда ногиронларни таълим олиши учун барча шароитларни яратиш зарурати кайд этилган. Хусусан, Инсон хукуклари тугрисидаги халкаро декларациянинг 26-моддасида [3], Бола хукуклари тугрисидаги халкаро конвенциянинг 28-моддасида [4], ногиронларнинг хукуклари тугрисидаги халкаро конвенцияда [5], ногирон болаларга таълим олишда кумаклашиш, ушбу шахсларнинг таълим олиши учун ўқув дастурлари ва баҳолаш мезонларини уларнинг имкониятларидан келиб чиккан холда ишлаб чикишнинг хукукий тамойиллари мустахкамланган.

XX-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жахоннинг куплаб мамлакатларида умумэътироф этилган стандартлар асосида профессионал таълим олиш имкониятларни тақдим этиш мақсадида соғлигида нуқсонлари мавжуд шахсларни оммавий таълим муассасаларга интеграциялаш Fояси ишлаб чикилиб амалиётда кенг кулланилиши бошланди. Бугунги кунда аксарият мамлакатлар таълим муассасалари Сегрегациядан воз кечиб (ажратиш, четлатиш, киритмаслик) ногиронларни оммавий таълим муассасалари ўқув жараёнларига интеграциялашга ўтмоқда. Бу, ўз навбатида, ногирон болаларни таълим муассасаларида ўқитишда янгича ёндашувни ишлаб чиқишни талаб қилади. Бу соҳадаги янги ёндашувлардан бири бу “Инклюзив таълим” дир. Инклюзив таълим -бу ҳар ҳил эҳтиёжли болаларнинг умумий, ўрта ва олий таълим муассасларида таълим олишлари учун кушимча шароитлар яратиш, улар учун таълим муассасаларида қўшимча мосламаларни яратилишини талаб этувчи таълим тизимидир.

Одатда инклюзив таълим модели куйидаги тамойилларга асосланади:

  •    ^ар бир шахс тенгдошларининг куллаб-кувватлашига мухтождир;

  •    Шахснинг кадр-киммати унинг истеъдоди ва ютуклари билан боглик эмасдир;

  •    ^ар бир инсонда фикрлаш ва хис килиш кобилияти мавжуд;

  •    Инсон эшитиш ва мулокот килиш кобилиятига эгадир;

  •    Инсон инсонга мухтождир;

  •    Инсоннинг тулик ва муносиб таълим олиши факат реал хамкорликда амалга ошади;

Бугунги кунда аксарият мамлакатлар инклюзив моделни таълим жараёнида жорий этиши куйидаги муаммоларга дуч келмокда:

  •    Аксарият таълим муассасалари соFлом, ногиронлиги булмаган укувчилар учун мулжалланган ва жихозланган;

  •    Ногиронлиги мавжуд шахсларнинг жамиятга кушилолмаслик муаммоси;

  •    Ногирон шахсларнинг бошка инсонларга карамлиги;

  •    Ногирон шахсларнинг моддий маблаF билан таъминланмаганлиги;

  •    Укув машFулотлари олиб бориладиган аудиторияларда укувчилар сонининг куплиги;

  •    Баъзи холатларда ногиронлиги булган шахсларга нисбатан салбий муносабат;

  •    Ногиронлиги булган шахсларни укитишда профессор-укитувчилар билан боглик муаммолар (аксарият укитувчилар бундай тоифадаги талабаларни укитишга мослашмаган);

Шиддат билан ривожланаётган бозор иктисодиёти шароитида ногиронлиги бор шахсларда олий маълумотли бўлиш ҳаётни ташкил қилишнинг энг самарали усулларидан биридир. Олий маълумотли бўлиш бундай тоифадаги шахсларга;

  • •    хаётни танлаш эркинлиги, маънавий ва моддий мустакилликни беради;

  • •    дунёкараши ва хаётий максадларини шакллантиради;

  • •    инсоннинг ўзгарувчан ижтимоий вазиятга мослашиш қобилиятини ривожантиради;

  • • ^аётга теран нигох билан караш ва дунёкарашини уйгунлаштиради, бу айникса ногирон ёшлар учун жуда мухимдир;

Дунё ахолисининг етти фоиздан ун фоизигача ногиронлар ташкил қилаётган ҳозирга шароитда ногиронларни олий маълумот олиш имкониятини руёбга чикариш жуда долзарб ижтимоий-педагогик муаммо ҳисобланади. Шу сабабли, ногиронлар учун олий таълим тизимини ижтимоий ривожланиш эхтиёжларига, ушбу тоифадаги талабалар эҳтиёжлари ва ҳаётий мақсадларига мослаштириш орқали олий маълумот олиш имкониятларини кенгайтириш зарур. Ногиронлиги бор талабалар билан ишлашни олий таълим муассасалари шароитида ташкил этиш ва амалга ошириш давлат ижтимоий сиёсатидаги замонавий тенденцияларни акс эттирувчи Fояларга, касб-хунар таълимни ривожланишида, хусусан талабалар контингентининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртларида ногиронлиги бўлган талабалар учун ўқитишни ташкил этишга қўйиладиган талабларни асословчи тамойилар, назариялар ва ёндашувларни ишлаб чикиш даврни узи талаб килмокда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йили Мингйиллик ривожланиш декларацияси доирасида 17 та мақсадни тақдим этди, улардан 6 таси: инклюзив таълимни ривожлантириш, кашшокликни йук килиш, сифатли таълимни таъминлаш, тенгсизликни йўқ қилиш, гендер тенглигини таъминлаш ва ижтимоий инклюзияга йўналтирилган. Ушбу мақсадлар, ўз навбатида, таълим соҳасида ўғил ва қиз болалар ўртасида дунё микёсидаги тенгликка эришишни таъминлайди.

Жахон микиёсида ногиронлиги бор шахсларга яратилган имкониятлар борасидаги ислоҳотлар Ўзбекистонда ҳам фаол олиб борилмокда. Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида ногиронлар ташаббусларини куллаб-кувватлаш ва таълим жараёнида муносиб билимларни ривожлантиришга қаратилган қатор ислохотлар амалга оширилмокда. Жумладан: “Узбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсияси”да[6] мамлакатимиз олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантириш борасида куйидагилар назарда тутилган:

^ ахолининг ижтимоий заиф гурухларини, хусусан, ногиронлиги булган одамларни олий маълумот билан камраб олишни кенгайтириш;

^ ногиронлар учун таълим хизматлари турларини купайтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш ва тегишли адаптив технологияларни жорий этиш;

Vх ногирон укувчиларнинг ижтимоий мослашуви, хамма жойда инклюзив таълим Fоясини илгари суриш учун кенг имкониятлар яратиш;

V ногирон талабалар учун олий укув юртлари ва талабалар турар жойларида қўшимча шароитлар яратиш, зарур адабиётлар ва ўқув кулланмалар билан таъминлаш буйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чикиш;

Ушбу концепция 2030 йилга кадар умумтаълим мактаб ва касб-хунар техникумлари битирувчиларининг олий маълумот билан камраб олинишини 50 фоизгача таъминлашни назарда тутади, бу 2020 йилга нисбатан икки баравар куп булиб олий укув юртларида ногиронлиги мавжуд талабалар сонининг купайиши ва олий таълим олиш имкониятларининг кенгайишидан далолат беради.

Бугунги кунда ногиронларни олий маълумот билан қамраб олиш муаммоси, уларнинг ўқиши учун тегишли шароитларнинг мавжуд эмаслигида намоён бўлмоқда. Жисмоний ёки ақлий ногиронлиги мавжуд аксарият ёшлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларида укишга мажбур булмокда. Имконияти чекланган болаларни умумий таълим мактабларида укитиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги сабабли улар уйда ўқийди ва бу, ўз навбатида, олий ўқув юртларининг кириш имтихонлари талабларига жавоб бермайди. Узбекистон олий укув юртларида инклюзив таълимни ривожлантириш шаклланиш босқичида булиб, ушбу тизимда бир катор камчиликлар хам йук эмас. Ўзбекистоннинг аксарият олий ўқув юртларида бинолар ва иншоотлар ногирон болаларни ўқитиш учун мослаштирилмаган, бу уларнинг тенгдошлари қатори умумий синфларда таълим олишига жиддий тусикдир. Ушбу камчиликлар каторига куйидагиларни киритиш мумкин: аксарият укув биноларида лифтлар мавжуд эмас ёки капитал таъмирталаб холатда; олий таълим муассасаларида жадвалга мувофик талабалар бинонинг турли каватларида жойлашган аудиторияларда укийдилар, баланд зинапоялар, пандусларнинг йуклиги ногиронлар аравачасидаги талабалар учун бинога кириш ва бино ичида харакатланишига тусик бўлмоқдадир; Шу муносабат билан, ногирон ёшларнинг Ўзбекистон олий укув юртларида таълим олишлари учун тегишли шарт-шароитларни шакллантириш ушбу тизимнинг устувор вазифаси бўлиб, шошилинч чоралар кўришни талаб этмоқда. Ногиронлиги мавжуд талабаларни олий укув юртларида тахсил олиш жараёнида хам бир катор муаммолар кузга ташланмокда. Жумладан:

  • -    аксарият олий укув юртларида профессор-укитувчилар таркиби инклюзив таълим шакли буйича тайёргарлиги етарли даражада эмас;

  • -    олий таълим муассасаларида инклюзив таълимга мослаштирилган махсус ўқув дастурларининг етишмаслиги, зарурий адабиётлар билан таъминланмаганлиги;

Уз навбатида бу камчиликлар ва олий таълим тизимидаги мавжуд муаммолар 2030 йилгача мўлжалланган олий таълим тизимини ислоҳ этиш коцепциясини хаётга тадбик килишда салбий таъсири эхтимоли йук эмасдир.

Бизнинг фикримизча Узбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни самарали татбиқ этиш ва ривожлантириш учун куйдаги тавсияларга амал килиш максадга мувофик булади:

  • >    ногиронлиги мавжуд ёшларнинг таълимнинг барча буFинларида (мактабгача таълим-мактаб-университет) таълим олишининг хукукий асосларини такомиллаштириш орқали мамлакатнинг таълим сиёсати максад ва вазифаларига мослаштириш;

  • >    таълимнинг барча боскичларида (мактабгача таълим-мактаб-университет) инклюзив таълим моделини ишлаб чиқиш ва уларнинг фаолиятини мувофиклаштириш механизмини ишлаб чикиш;

  • >    ногиронлиги мавжуд шахсларнинг эхтиёжаридан келиб чикиб уларнинг сифатли таълим олишлари учун давлат томонидан кафолатланган ташкилий-бошкарув механизмларини ишлаб чикиш;

  • >    республика, вилоят, олий таълим муассасаси ва ундаги алохида йўналишар кесимида ногирон талабалар сони, таълим олиши, яшаши ва дам олиш шароитлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва статистикасини олиб бориш ишларини такомиллаштириш;

  • >    бевосита инклюзив таълим модели билан шуFулланадиган педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

  • >    республикадаги мавжуд олий таълим муассасалари бино ва иншоатлари инфратузилмасини бевосита имконияти чекланган талаба ёшларга мослаштирилган холда такомиллаштириш;

  • >    олий таълим муассасаларида имконияти чекланган талаба ёшлар эхтиёжларидан келиб чиккан холда махсус укув дастурлари асосида укув-услубий мажмуалар ва талабалар билимини назорат килиш тизимини ишлаб чикиш;

  • >    инклюзив таълим жараёнида ногирон талабаларнинг профессор-укитувчилари ва ота-оналарига ёрдам бериш максадида олий укув юртларида мураббий-тьюторлар фаолиятини ташкил этиш;

Бу тавсияларга амал килиш 2030 йилгача мулжалланган олий таълим тизимини ислоҳ қилиш концепциясида назарда тутилган мақсадларга эришиш ҳамда таълим муассасаларида инклюзив таълимни самарали интеграциялаш, мослаштириш ва ривожлантириш борасидаги ислохотларнинг хаётга тадбик этишда ёрдам беришига ишонамиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1 .Конвенция о правах инвалидов. Принята резолюцией 61/106 Генеральной Ассамблеи ООН от 13 декабря 2006 года.

  • 2 .Кондратьева С.И. “Механизм управления инновационным проектом по внедрению инклюзивной модели образования в ВУЗе” диссертация на соискание учёной степени кандидата экономических наук. М.: Московский государственный университет экономики, статистики и информатики – 2010 год.

  • 3 .Universal declaration of Human rights. New York, United Nations, 1948.

  • 4 .Convention of the Rights of the child. New York, United Nations, 1989.

  • 5 . Convention of the Rights of Persons with disabilities. New York, United Nations, 2006.

  • 6 .Ўзбекистон республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сони фармони. https://lex.uz/docs/4545884

"Экономика и социум" №1(80) 2021

Список литературы Олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантиришинг ижтимойи маркетинги

  • КОНВЕНЦИЯ О ПРАВАХ ИНВАЛИДОВ. ПРИНЯТА РЕЗОЛЮЦИЕЙ 61/106 ГЕНЕРАЛЬНОЙ АССАМБЛЕИ ООН ОТ 13 ДЕКАБРЯ 2006 ГОДА. HTTPS://WWW.UN.ORG/RU/DOCUMENTS/DECL_CONV/CONVENTIONS/DISABILITY.SHTML
  • Кондратьева С.И. "Механизм управления инновационным проектом по внедрению инклюзивной модели образования в ВУЗе" диссертация на соискание учёной степени кандидата экономических наук. М.: Московский государственный университет экономики, статистики и информатики - 2010 год.
  • Universal declaration of Human rights. New York, United Nations, 1948.
  • Convention of the Rights of the child. New York, United Nations, 1989.
  • Convention of the Rights of Persons with disabilities. New York, United Nations, 2006.
  • Ўзбекистон республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги "Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" ПФ-5847-сони фармони. https://lex.uz/docs/4545884
Статья научная