Ҳомиладорларда фармакоэпидемиологиянинг долзарб масалалари
Автор: Мамасолиев Неъматжон Солиевич
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Профилактическая медицина
Статья в выпуске: 2 (14), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ҳомиладорлик даври дорили терапия хавфини оширувчи организмнинг ўзгаришлари билан кечишига мақолада урғу берилади. Шунинг учун ҳомиладорларда дори воситаларини тавсия этишда эътиборга олиниши керак бўлган омиллар муфассал келтирилган, ҳомилада дори воситаларнинг фармакокинетикаси хусисиятлари ихчам ва батафсил йўриқнома сифатида баён қилинган.
Ҳомиладорлик, фармакотерапия, фармакокинетика, метаболизм, дори воситаларини самарали ва ножўя таъсирлари
Короткий адрес: https://sciup.org/14124692
IDR: 14124692
Текст научной статьи Ҳомиладорларда фармакоэпидемиологиянинг долзарб масалалари
ҲОМИЛАДОРЛАРДА ФАРМАКОЭПИДЕМИОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Ҳомиладорлик даври дорили терапия хавфини оширувчи организмнинг ўзгаришлари билан кечишига мақолада урғу берилади. Шунинг учун ҳомиладорларда дори воситаларини тавсия этишда эътиборга олиниши керак бўлган омиллар муфассал келтирилган, ҳомилада дори воситаларнинг фармакокинетикаси хусисиятлари ихчам ва батафсил йўриқнома сифатида баён қилинган.
Калит сўзлар: ҳомиладорлик, фармакотерапия, фармакокинетика, метаболизм, дори воситаларини самарали ва ножўя таъсирлари.
TOPICAL ISSUES OF PHARMACOEPIDEMIOLOGY IN PREGNANT WOMEN
Ҳомиладорларга дори воситаларни тавсия этишда қуйидагича омиллари хисобга олинади:
-
• Хеч бир дорини, хамма маҳалий таъсир қилувчиларни ҳам ҳомилага зарарсиз деб бўлмайди. Стресслар, гестозлар йўлдошни ўтказувчанлигини оширади. Қандли диабетда, преэклампцияда, артериал гипертензияда ҳомиладорликнинг охирги хафталарида йўлдошда қон айланишини тезлиги пасаяди, шу боис ҳомилага дори воситасини тушиши камаяди;
-
• Дорининг самарали таъсири ҳомила ва ҳомиладорга ножўя таъсиридан ортиқ бўлиши керак;
-
• Дори моддалариниг фармакодинамик самараси ҳомила ва ҳомиладорда кескин фарқ қилади;
-
• Айрим дори моддалари ҳомилага ножўя таъсир қилиш мумкин;
-
• Ҳомиладорда дори воситаларини фармакокинетикасини ўзгариши дориларни дозасини коррекция қилиниши, қисқа муддатда берилишини ва дорини юбориш йўлларини тўғри аниқлаши тақазо қилади;
-
• Дориларни ҳомилага узоқ таъсир қилиши, ҳомиладор аёлникидан кўп бўлади.
Ҳомила организмда дори воситасининг концентрацияга қуйидагилар таъсир қилади:
-
- Дори моддасининг доза режими - бирламчи доза, муддат кабул килиниши, дорини юбориш йуллари, даволанишни давомлилиги;
-
- Домиладорни, комилани, йулдоши ошкозон-ичак, юрак кон-томир тизими, жигар, буйракларини функционал колати;
-
- Дори воситасининг физико-кимёвий холати - молекуляр массаси, липофиллиги, ионизацияси,оксиллар билан бирикиши ва х.к.;
-
- Х-категориядаги дориларнинг туFрук ёшидаги аёлларга кескин курсатмалари булмаса, уларни тавсия этиш керак эмас !!
Домилада дори воситаларнинг фармакокинетикаси хусусиятлари
-
• Сурилиш уусусиятлари. Дори моддаси амниотик суюкликка тушиб,у ердан комиланинг ошкозон - ичак тизимига утиб, сурилади. Данча дори воситасини суриши амниотик суюқлиги қанчалик дори моддаси билан тўйинганлигига боғлиқ бўлади. Домиладорликни охирги палласида у 5-7мл/ соатга тенг булади ингичка ичаклардаги глюкуронил транзферазм фаоллиги эрта бошланганлиги сабабли ҳомила буйрагидан экскреция бўлувчи коньюгатлар реабсорбцияга учраши мумкин, бу ўз навбатида айрим дори моддаларини рециркуляциясига олиб келади ва дори моддасининг ҳомилага узоқ таъсирини таьминлайди, сувда эрувчи дори моддаларининг ҳомиланинг тери орқали абсорбция ва экскрецияси амалга ошади.
-
• Бўлинишнинг хусусиятлари.
-
- Гидродил дори воситари катта хажмдаги булинишга эга, липодилдагилар эса комиладорликни охирги триместрида тупланади.
-Домиланинг плазмасида оксиллар, комиладордаги оксиллардан кам. Бу омил дори моддасининг эркин фракциясини ортиришига, натижада ҳомилада қон айланишини маьлум таъсир қилиб, ҳомилани зарарланишига олиб келиши мумкин. Дори моддасини йўлдошдан утиб киндик венасига тушади, 20-40н веноз найча оркали. Пастки ковал венага тушади ва юрак, бошмияга жигарни четлаб тушади. 68-80% н эса жигар оркали. Утади (дарвоза венаси оркали).
-
• Метаболизм хусусиятлари. Домилада метоболизм, катталарга нисбатан сокин кечади. Дори моддаларнинг микросомал оксидланишига қатнашувчи ферментлар фаоллиги I-триместрус пайдо булади. Домилада ксенобиотиклар биотрансформация аъзоларига буйрак усти бези, жигар ошқозон ости бези ва жинсий безлар киради. Метоболизм асносида айрим дори моддалари эпоксидларгача оксидланадилар, бу дори моддасини теротоген таъсирини келтириб чикаради. Цитохрома Л450 ни концентрацияси буйрак усти безларида, жигарниникига нисбатан баланд бўлади. Масалан теофиллин метоболизми эртароқ амалга ошади, кофеинга нисбатан. Бошқа ферментлар ва ферментатив жараёнлар ҳомилада функционал фаолликдан орқада қолади. Дори моддаларининг биотрансфармацияси глюкурон кислота билан богланиш чегараланган, бу дори бироз сульфатирланиш оркали компенсация килинади.
-
• Чиқарилиш хусусиятлари.
-
- Домилада модда алмашинуви махсулотлар ва дори воситалари экскреция килиниши йулдош хисобланади.
-
- Иккинчиси-буйраклардир. Домиладорликни охирларида сийдик 2 - 5 маротаба кўпроқ сийдикчил, креатини, сийдикчил кислота ушлайди амниотик суюқлигига нисбатан. Дори моддаларнинг буйрак орқали эксрецияси реабсорбцияни ривожига ва буйрак каналчаларида секрецияга боглик.
-
- Амниотик суюкликдан дори моддаси комиланинг ошкозон - ичак тизимига тушиб, ичакларда реабсорбцияланади.
Домиланинг организмдаги рецепторларининг дори моддаларига сезувчанлиги кам ўрганилган. Лекин ҳомила ривожини эрта босқичларида ҳомилада дори моддаларига сезувчан рецепторлар пайдо бўлади. Дори моддаларининг ҳомилага таъсири дори моддасининг йўлдош орқали харакат тезлигига, ҳомиладорлик босқичларига, ҳомиладорни, ҳомилани ва йўлдоши метоболизм жараёнларига боғлиқ.
Ҳомиладаги аьзоларнинг рецепторларининг етилиши ҳомиладорликнинг ҳар хил босқичларига боғлиқ бўлади.
АДАБИЁТЛАР
-
1. Антибактериал терапия стандартлари. ВОЗ. М. тиббий адабиёт, 2005 й.
-
2. Белоусов Ю.Б., Гуревич К.Г. - Клиник фармакокинетика. Дориларни дозалаш амалиёти., М., “Гэотар-Медиа”., 2006 й.
-
3. Белоусов Ю.Б., Леонова М.В. - Клиник фармакология асослари ва рационал фармокотерапия., М., 2002 й.
-
4. Громова Э.Г. Дори моддаларининг билдиргичи, рецептура билан. СПБ, 2005 й.
-
5. Громова Э.Г., - Дори моддаларини рецептура билан бирдиргиси. Санкт-Петербург., 2005 й.
-
6. Зиганшин Н.Г. Фармакология ва клиник фармакология бўйича танланган маърузалар. Ўқув қўлланма. Казань,2002 й.
-
7. Опи Л.Х.Кардиология амалиётида дорилар М.Рид Элсивер, 2010 й.
-
8. Петрова В.И. - Амалий фармакоэкономика., М., “Гэотар-Медиа”., 2005 й.
-
9. Ребров В.Г., Громова О.А. - Витаминлар ва микроэлементлар., М., 2003 й.
Список литературы Ҳомиладорларда фармакоэпидемиологиянинг долзарб масалалари
- Антибактериал терапия стандартлари. ВОЗ. М. тиббий адабиёт, 2005 й.
- Белоусов Ю.Б., Гуревич К.Г. - Клиник фармакокинетика. Дориларни дозалаш амалиёти., М., “Гэотар-Медиа”., 2006 й.
- Белоусов Ю.Б., Леонова М.В. - Клиник фармакология асослари ва рационал фармокотерапия., М., 2002 й.
- Громова Э.Г. Дори моддаларининг билдиргичи, рецептура билан. СПБ, 2005 й.
- Громова Э.Г., - Дори моддаларини рецептура билан бирдиргиси. Санкт-Петербург., 2005 й.
- Зиганшин Н.Г. Фармакология ва клиник фармакология бўйича танланган маърузалар. Ўқув қўлланма. Казань,2002 й.
- Опи Л.Х.Кардиология амалиётида дорилар М.Рид Элсивер, 2010 й.
- Петрова В.И. - Амалий фармакоэкономика., М., “Гэотар-Медиа”., 2005 й.
- Ребров В.Г., Громова О.А. - Витаминлар ва микроэлементлар., М., 2003 й.