Особенности вегетативного статуса у детей с бронхиальной астмой

Автор: Ханкелдиева Х.К., Мирзаева З.У., Сохибова М.Д., Бахавадинова З.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (77), 2020 года.

Бесплатный доступ

Представлены результаты исследования исходного вегетативного статуса и вегетативной регуляции у больных с бронхиальной астмой. Обследовано 102 детей в возрасте от 12 до 18 лет в фазе обострения заболевания. Вегетативный статус при средней степени тяжести заболевания характеризовался симпатикотонией, высокой вегетативной реактивностью гиперсимпатико-тонического типа. У подростков с тяжелым течением бронхиальной астмы имеет место выраженный дисбаланс вегетативной регуляции, харак-теризующийся снижением тонуса симпатического отдела в покое, асимпатикотоническим вариантом реакции на ортостатическую нагрузку.

Бронхиальная астма, дети, вегетативная нервная система, вегетативный статус

Короткий адрес: https://sciup.org/140251441

IDR: 140251441

Текст научной статьи Особенности вегетативного статуса у детей с бронхиальной астмой

Кириш. Аллергик патологиялар орасида бронхиал астма (БА) етакчи ўринда туриб, педиатриянинг бирдан бир мураккаб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу касалликнинг долзаблиги ва ижтимоий аҳамияти бу касалликнинг тарқалиши юқорилигидадир(10–15%). Айниқса бу касалликнинг болалар ўртасида кўп учраётганлиги, “ёшариб” бораётгани ва йилдан – йилга сони ортиб бораётгани, боларнинг меъёрида ўсиши ва ривожланишига таъсир қилиб, улар орасида эрта ногиронликка сабаб бўлаётгани ачинарли ҳолдир (Braback L.-2010 й).

Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили. Адабиёт маълумот-лари тахлили, вегетатив нерв тизими (ВНТ) нингмарказий ва периферик бўлимлари фақатгина бронхиаль обструкция патогенези ривожида эмас балки, БА да нафас ва юрак – қон томир тизими адаптация жараёнларини таъминотида ҳам вазифа бажариши шубхасиздир.

Вегетатив бузилиш – замонавий тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири саналади. Организмни зиддиятга реакция характери ВНТнинг бошланғич регулятор механизмларига боғлиқ бўлади. ВНТ дисбаланси турли соматик касалликлар ёки инфекцион патологиялар асоратининг ягона патологик механизмларидан бири ҳисобланади(Вейн А. М.- 2005й).

Ҳеч бир касаллик йўқки, ВНТ иштирок этмаган (Вейн А. М.- 2000й).

Охирги ўн йилликда вегетатив дисрегуляцияни норма ва патологиядаги кўрсаткичларини текшируви, клиник ва экспериментал тиббиётнинг асосий ўринларидан жой олган, тан олинган зарурий усули ҳисобланади.

Вегетатив нерв тизими марказий асаб тизими назорати остида бўлиб, организмда ҳамма физиологик жараёнларнинг асосий регулятори бўлиб ҳисобланади.

1981 йилда А.М. Вейн таъкидлашича, вегетатив дисфункцияда медиатор алмашинув бузилади, периферик ва марказий рецепторларнинг гипер- ва гипосезгирлиги кузатилади. Бунда фақатгина респиратор тизим дисфункцияси (психоген табиатли ҳансираш, психоген йўтал, гипервентиляцион синдром) эмас балки, вегетаитив дистония билан ўтувчи психосоматик касалликлар ва асосан бронхиал астмада хам кузатилади (Вейн А. М.- 2005й).

Кўплаб ўсмирларда БА ни ўрта оғир кечишини қўзғалган вақтида парасимпатик бўлимни тонуси меъёрида бўлиши ва вегетатив фаолият таъминотини етарли вариантда кузатилгани ҳолда, симпатикотония фони, нормо ёки гиперсимпатикотоник типдаги юқори вегетатив реактивлик кузатилади.

Ўсмирларда БА ни оғир кечишида вегетатив регуляция дисбаланси кучли бўлгани ҳолда, организм тинчлик ҳолатида бўлганида автоном нерв тизимининг симпатик бўлими тонуси пасайгани ҳолда, орган ва органлар тизимини асимпатикотоник вариантидаги реакциясининг ортастатик юкламада вегетатив фаолият таъминоти етишовчилиги билан характерланиши маълум.

Бронхиал астманинг ўрта оғир кечиши кузатилган ўсмирларда қўзғалиш вақтида симпатикотония фонида миокардни автоматизм функцияси бузилиши кўринишидаги нотурғун бўлиши ҳарактерли. Касаллик оғир кечганида миокардни реполяризацияси жараёни ўзгаришига юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишлари қўшилади (Гурьянова Е.М., Игишева Л.Н., Галеев А.Р. - 2003).

Бронхиал астма ва турли патологик жараёнларда, дезадаптация бўлган ҳолда, адаптив – компенсатор жараёнлар бузилишлари келиб чиқади.

Бу механизмлар организмнинг бевосита вегетатив тузилмасининг назорати остида бўлади (Айткужина, Б-2014й).

ВНТ организмнинг гомеостатик тенглигини ушлаб туради, турли патологик таъсирлар шароитида унинг мослашувини таъминлайди ва унинг функцияларини бошқаради. ВНТ адаптация маркази бош регулятори бўлиб, организмда кўп шаклли гено – ва фено типик (биосоциал) мослашувни таъминлайди (Балаболкин И.И – 2015й).

Организм функцияларига нормо -, симпатико -, парасимпатикотроп ва охирги ҳолатларда антагонистик адрено - ёки холинэргик таъсир қилади.

А. М. Вейна таъбирича “Амалий жихатдан шундай жараёнлар йўқки, ВНТ қатнашмаган. ВНТ нинг асосий вазифалари: организм ҳаёт фаолиятини ихтиёрсиз бошқариш (моддалар алмашинуви, эндокрин фаолият, қон айоаниш, нафас, ҳазм қилиш), гомеостазни меъёрида ушлаб туриш, зиддият реакциясида қатнашиш, рухий ва жисмоний фаолиятнинг турли шаклларини таъминлаш каби вазифаларни бажаради”.

ВНТ синапс охирларида ажралувчи медиаторларга қараб, парасимпатик (ацетилхолин – медиатори) ва симпатик (норадреналин -медиатори) қисмларига бўлинади.

Мослашиш – бу кўп компонентли динамик жараён бўлиб, у зарарловчи таъсирга организмни иложи борича мослашишини таъминловчи реакциялар туркумидир. Демак кўп шаклли мослашув реакциялари асосида, организмда бўладиган ҳар бир ҳодиса ва жараёнларга, улар келиб чиқиши бўйича турли генезли бўлишига қарамасдан ўзига хос компенсатор – мослашувни таъминлайдиган жараёнлар ётади (Ключева М.Г.,Рывкин А.И., Троицкая И.Н-2005й).

Соғлом инсонларда организмнинг турли атроф – мухит таъсири шароитларига, жисмоний, рухий ва ижтимоий таъсирларга адаптациянинг худди бир даражасидек кўринишда баҳоланади.

Касаллик бошланишида функционал тизимларда худди адаптацион сакраш кўринишидаги ҳодиса сифатида учраса, касаллик ўзи – худди сусайиш натижаси ва адаптацион механизмлар синиши кўриниши олади.

Адабиёт материаллари маълумотига якун ясайдиган бўлсак, шундай хулоса қилиш мумкинки, БА ни хохлаган генезли турида калит звено – бронх дарахтини юқори реактивлиги ётади. У яллиғланиш медиатори таъсирида келиб чиқадиган, бронхиал обструкцияга олиб келувчи, нафас йўлларининг қаршилиги ортиши, силлиқ мускул тонусининг вегетатив регуляцияси пасайиши, ўпканинг гиповентиляцияси натижаси чақирган гипоксемия ва перфузия ва вентияциялар аро муносабат номувофиқлиги ортиб борувчи гипервентиляция жараёнларига дуч келади.

Изланиш мақсади. Тадқиқотнинг мақсади турли даражадаги оғирликда кечган бронхиал астмаси бўлган болаларда дастлабки вегетатив ҳолат ва вегетатив регуляцияни ўрганишдан иборат.

Тадқиқот методологияси. Изланиш 208-йилдан 2020-йилларда Андижон шахар кўп тармоқли болалар шифохонасининг пульмонология бўлимига тушган 102 та бронхиал астмали болаларнинг клиник-лаборатор текширишларига асосланган.

Таҳлил ва натижалар. Барча теширилган болалар 2 гурухга ажратилди (1 расм):

  • -    1 гурухни 48 (33,8%)та қалқонсимон без функцияси сақланган бронхиал астмали болалар ташкил қилди;

  • -    2 гурухни – 54 (38,0%) та вегетатив ва тиреоид статус бузилишлари билан оғриган БА болалар ташкил қилди (2 расм).

Лаборатор маълумотларни текшириш учун айни ёшдаги, ёшига мос жисмоний ва неврологик-психик ривожланишга эга, функционал ва морфофункционал чекинишларсиз 40 та деярли соглом болалар куриб чикилди.

1 расм. Текширилган болаларни гурухлар буйича таксимланиши

Текширилган болаларни таксимланиш тахлили 10 ёшгача вегетатив ва тиреоид статус бузилишлари булган болаларда бронхиал астма билан касалланиши 21,4% га юқори эканлигини кўрсатди (2 расм).

1 гурух

2 гурух

7-10 ёш

10-14 ёш

  • 2 расм. Текширилган беморларни ёши бўйича тақсимланиши.

Бронхиал астмада вегетатив регуляциянинг бузилиши адренергик ва холинергик звеноларга боғлиқ ҳолда амалга ошади. Патологик жараён ривожланишида вегетатив баланснинг ушланиб туришида компенсация ҳолатига етиб олишни, адекват периферик қон оқими ва нормал бронхиал тонус таъминлайди.

  • 1    гурухда ўғил болалар сони қизларга нисбатан 1,7 марта кўп, 2 гурухда эса - 3,2 марта (3 расм).

  • 1    гурух                                 2 гурух

    Ўғил болалар


    Қиз болалар


  • 3 расм. Текширилган беморларни жинси буйича таксимланиши

    Вегетатив гомеостазни бахолашда бошланFич вегетатив тонус (БВТ) ни, вегетатив реактивликни, вегетатив фаолият таъминотини ўрганиш зарур ҳисобланади. ЧВТ ни бахолаш А.М.Вейнанинг ташхисий жадвалидан фойдаланилади(Вейн А. М.- 2005й). , бунда болалар учун мослаштирилган, симпатик ва парасимпатик белгиларнинг ўзаро

    муносабатини бахоланади. Тахлил маълумотлари КИГ параметрлари диапазони сезиларли ўзгаришлари кўрсатади. ИН нинг кўрсаткичи 1 – гурухдаги болаларда 24 дан 1848 шартли бирликгача, 2 – гурухда эса, 12 дан 3023 шартли бирликгача бўлиши аниқланди. Симпатикотония билан кузатилган назорат гурухида бу кўрсаткич 408 шарт.бирл. дан ошмади. БВТ ни бахолаш жадвали орқали бахолашда шу нарса маълум бўлдики, симпатик белгилар инсомния, цефалгия, қисқа муддатли санчувчи характердаги кардиалгияларнинг турли вариантларида юқори қўзғалувчанлик чақирар экан. Парасимпатик белгилар эса асосан тери қопламаларининг мармарсимон оқариши, гипергидроз, синкопаль ҳолатларга мойиллик, бош айланиши, мигренсимон цефалгиялар, ишемик характердаги кардиалгиялар, ичак моторикаси бузилишлари кўринишида намоён бўлади.

КИГ нинг параметрлари тахлили кўрсатишича, 1 – гурух беморларда симпатовагус мувозанат ВНТ нинг симпатик қисми тинч пайтида симпатикотония кўринишида (45,8%) ёки гиперсимпатикотония(20,8%) назорат гурухи билан солиштирганимизда (22,5% ва 2,5%) устун келар экан.

БА билан хасталанган беморлар сони ВНТнинг эйтоник мувозанати 1 – ва 2 – гурухларда деярли бир хил бўлади (18,0% и 22,2%).

Бироқ беморларда жараён оғир кечганида симпатикотония фони сезиларли даражада кучли ифодаланади ва 27,8% ҳолатларда кузатилса, ЧВТнинг гиперсимпатикотония варианти 18,5% ҳолатларда кузатилиши маълум бўлди.

Бу гурухда 35,2% ҳолатларда БВТ нинг ваготоник йўналиши кузатилиши аниқланди. ВР ни ўрганишда аниқландики, нормал реактивли беморлар миқдори 1 – ва 2 – гурухларда деярли бир хил бўлар экан(23 (47,9%) и 20 (37,0%).

Бироқ ВНТнинг симпатик ва парасимпатик бўлимларининг бундай мувозанат ҳолати ортостазда солиштирилиши бўйича 2 марта камайиши мумкин.

Жадвал 4.5

Ўсмирларда бронхиал астмада вегетатив статуснинг характеристикаси

Вегетатив гомеостаза

характеристикаси

КГ (n=40)

1 гурух (n=48)

2 гурух(n=54)

абс

%

абс

%

абс

%

БошланFич вегетатив тонус

Эйтония

22

55,0

9

18,8***

12

22,2***

Ваготония

8

20,0

7

14,6

19

35,2

Симпатикотония

9

22,5

22

45,8*

15

27,8

Гиперсимпатикотония

1

2,5

10

20,8**

10

18,5**

Вегетатив реактивлик

Нормотония

28

70,0

23

47,9*

20

37,0***

Асимпатикотония

2

5,0

8

16,7

22

40,7***

Г иперсимпатикотония

10

25,0

27

56,3**

12

22,2

Вегетатив таъминот фаолияти

Етарли

26

65,0

25

52,1

19

35,2**

Кам

4

10,0

5

10,4

29

53,7***

Ортикча

10

25,0

18

37,5

6

11,1

Эслатма: - назорат гурухидаги нисбий фарк (* - P<0,05, ** - P<0,01, *** - P<0,001)

БА билан хасталанган беморларни 2 - гурухида вегетатив реактивлик ортостатик номутаносиблик билан, артериал гипотензия ва асимпатикотония-ни куп булиши (40,7%) билан характерланади, бу 1 -гурухда аналогик реакция частотаси ортиши ва назорат гурухидаги курсаткич билан солиштирганда (16,7% ва 5,0% мувофик) келиши кузатилди.

Индивидуаль ритм вариабел параметрлари тахлили кўсаткичларига кўра, ВР нинг норма ва гиперсимпатикотоник вариантлари оғир кечган БА да симпатик тонуснинг активлиги қанча бўлса, парасимпатик тонус шунча пасайиши кузатилди.

Вегетатив таъминот беморларда 32% ҳолатларда етарли бўлиши, назорат гурухидан (70,0%) паст булиши кузатилди.

Вегетатив дисбаланснинг асосий варианти БА ни оғир кечишида ВТФ етарли булмаслиги, текширилган гурухларнинг ярмида (40,7%) кузатилди.

Бунда тикланиш даври 72% ҳолатларда узайди, бу БА қўзғалган босқичида организмнинг мосланувчанлик хусусияти пасайиб кетиши билан бахоланади.

Ўз қарашларимиздан хулоса қиламизки, БА га чалинган беморларимиз орасида унинг 0Fир кечиши 1 - гурухдаги беморларимизга нисбатан вегетатив фаолият таъминоти билан реактивлик вариантининг асимпатикотоник қўшилиб келишининг кузатилиши 4 баробар юқори булар экан(53,7% и 10,4% мувофи^).

Хулоса ва таклифлар. ^узFалиш даврида бронхиал астманинг уртача огирликда кечиши билан огриган болалар ва успиринларнинг купчилигида вегетатив х,олат фон симпатикотония фонида, парасимпатик булимнинг нормал тонус х,олатида нормо- ёки гиперсимпатикототоник типнинг юқори автоном реактивлиги ва фаолликни автоном таъминотининг етарли варианти билан тавсифланди. Астманинг оғир кечиши билан хасталанган успиринларда автоном регуляциянинг ани^ номутаносиблиги кузатилди, бу вегетатив асаб тизимининг симпатик булиниш тонусининг пасайиши, организм тинч х,олати пайтида, органлар ва тизимлар фаолиятини етарлича автоном таъминот билан ортостатик юкламага жавоб беришнинг асимпатикотоник вариантилиги курилди. KузFалиш даврида уртача огирликдаги БА булган болалар ва успиринларда миокарднинг электр беқарорлиги симпатикотония фонида, асосан, автоматик функцияни бузилиш шаклида устун келди; касалликнинг OFир кечиши билан оғриган беморларда ритм ва ўтказувчанлик бузилишининг турли хил вариантлари миокард реполаризация жараёнларининг ўзгариши билан биргаликда кузатилди.

Болаларда ва ўсмирларда БА ни оғир кечишида вегетатив регуляция дисбаланси кучли бўлгани ҳолда, организм тинчлик ҳолатида бўлганида автоном нерв тизимининг симпатик бўлими тонуси пасайгани ҳолда, орган ва органлар тизимини асимпатикотоник вариантидаги реакциясининг ортастатик юкламада вегетатив фаолият таъминоти етишовчилиги билан характерланиши маълум.

БАга чалинган бемор болаларда гормонал тизим томонидан бўладиган ўзгаришлар БА оғир кечганида организм ҳимоя мослашув

ҳолати ушбу жараёнларнинг тезда сусайиши билан кечиб, унга гормонал дисбаланс қўшилади.

Болаларда ва ўсмирларда БА касаллигида вегетатив статусни баҳолаш учун «прогностик харита» тузилса, бу орқали турли хавф омиллари биргаликда келишида вегетатив ва тиреоид статуслар дисфункцияси ривожланишини миқдорий тахлилини эхтимоллигини баҳолаймиз. Бунда бола соғломлашиши эхтимоли, хавф кўрсаткичи диапазони 7,74 дан 22,18гача бўлади. 22,19-44,36 диапазонда кўрсаткичида вегетатив ва тиреоид статуслар дисфункцияси - ўрта хавф эхтимолликни ифодалаб, 45% гача ҳолатда кузатилади. Мана шу 44,37-66,55 диапазонда вегетатив ва тиреоид статуслар дисфункцияси ривожланиши жуда юқори бўлишига эришилади.

Список литературы Особенности вегетативного статуса у детей с бронхиальной астмой

  • Айткужина, Б. Бронхиальная астма / Б. Айткужина. - Москва: СИНТЕГ, 2014. - 812 c.
  • Балаболкин И.И. Бронхиальная астма у детей / Балаболкин Иван Иванович. - М.: Медицинское Информационное Агентство (МИА), 2015. - 529 c.
  • Вейн А.М. Вегетативные расстройства: клиника, диагностика, лечение. - М.: МИА, 2000. - 752 с.
  • Вейн А.М. Заболевания вегетативной нервной систем. Руководство для врачей (под ред. Вейна А. М.). Москва, 2005.
  • Гурьянова Е.М., Игишева Л.Н., Галеев А.Р. Особенности вариабельности сердечного ритма у детей с бронхиальной астмой // Педиатрия. - 2003. - № 4. - С. 32-36.
  • Ключева М.Г.,Рывкин А.И., Троицкая И.Н. Анализ вариабельности сердечного ритма в оценке вегетотропных эффектов бронходилататоров при бронхиальной астме у подростков // Клиническая фармакология и терапия. - 2005. - № 5. - С. 85-87.
  • Braback L. Changes in prevalence and severity of asthma among schoolchildren in a Swedish district between 1985 and 1995/ L. Braback, J. Appelbérg, U. Jansson, L. Kalvesten//Acta Paediatr. 2010. - V.89. - P. 465-170.
Статья научная