Гипофиз нофаол аденомалари нейрожарроҳлик давосининг узоқ муддатли натижалари

Автор: Холова Дилором Шарифовна, Халимова Замира Юсуповна

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Нейроэндокринология

Статья в выпуске: 4 (20), 2023 года.

Бесплатный доступ

Долзарблиги. Трансфеноидал трансназал аденомэктомия жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан кейин беморларнинг умумий клиник, офтальмологик, визуализацион ҳамда гормонал кўрсаткичларига асосланган ҳолда кўриш қобилияти, гипофиз етишмовчилиги симптомлари ва гипофиз нофаол аденомаси (ГНА) қайталаниши частотасини динамикада баҳолаш катта аҳамиятга эга. Мақсад. Гипофиз нофаол аденомалари нейрожарроҳлик давосининг узоқ муддатли натижаларини баҳолаш. Материал ва усуллар. 2018 йилдан 2022 йил мобайнида гипофиз нофаол аденомалари билан жарроҳлик муолажасини ўтказган 188 беморнинг касаллик тарихи ретроспектив таҳлили ўтказилди. ГНАси ташҳиси визуализацион усуллар ва беморларнинг гормонал ҳолатини ўрганиш орқали тасдиқланган. Биринчи операциядан кейин беморларни кузатиш 1 йилдан 3 йилгача давом этди. 188 нафар беморлардан 61 нафари (32,4%) эркаклар ва 127 нафари (67,6%) аёллардир. 151 беморда макроаденома (40 ммгача), қолган 37 нафарида гигант аденомалар (ўсманинг ҳар қандай ўлчамлари 40 ммдан катта) бўлган. Натижалар. Аденомэктомиядан кейинги узоқ муддатларда ГНАлари билан касалланган беморларнинг 36,1%ида кўриш функциясининг яхшиланиши кузатилди, операциядан олдин нормопролактинемия беморларинг 16,5%ида ўртача нормопролактинемияни кўрсатди. Беморларнинг 50%ида эректил дисфункция каберголин препаратларини қабул қилганда тикланди, бироқ айни пайтда умумий гипопитуитаризм (29,3%) ва қандсиз диабетнинг доимий шакли (30,7% гача) асоратларининг учраш тезлигининг ортиши кузатилди. Хулоса. Нейрожарроҳлик давосидан кейин гипофиз безининг троп гормонлари даражасини, пролактин даражасини ва периферик эндокрин безларининг гормонларини (кортизол, суткалик сийдикдаги эркин кортизол, эркин тироксин, эркакларда тестостерон ва аёлларда эстрадиол) назорат қилиш керак, шунингдек қандсиз диабет диагностикаси мақсадида Зимницкий синамаси ўтказилиши керак.

Еще

Гипофиз нофаол аденомалари, қайталанувчи кечиши, жарроҳлик давоси

Короткий адрес: https://sciup.org/14130707

IDR: 14130707

Статья научная