Ози-оват бозорида алол стандартини ўллашнинг итисодий имкониятлари

Автор: Сувонов З.Ш.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-1 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада жаҳон иқтисодиётида шаклланган “ҳалол” стандарти ва сертификатига эга бўлган маҳсулотлар ва хизматлар бозорида компанияларнинг ривожланиш истиқболлари ҳамда имкониятлари таҳлил қилинган.

Ҳалол, стандартлаштириш, ислом, ҳалол озиқ-овқат саноати, бозор

Короткий адрес: https://sciup.org/140292850

IDR: 140292850

Текст научной статьи Ози-оват бозорида алол стандартини ўллашнинг итисодий имкониятлари

Кириш

Маълумотларга қараганда сайёрамизда мусулмонларнинг умумий сони 1 476 250 000 ни ташкил этади. Улардан 1 миллиарди Осиёда яшайди, 400 млн. Африкада, 44 млн. Европада ва 6 млн. Америкада истиқомад қилади. Ер сайёрасининг ҳар беш кишидан бири мусулмондир. Жумладан Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилади.

Дунё тарихига назар ташласак Ислом диёрларида илм-фан юксак даражада ривожланган. Мусулмон олимлари дунёдаги жуда кўп кашфиётларни тақдим қилганлар. Исломда ҳадис илмининг мазмун моҳиятини дунё мусулмонларига қолаверса бутун инсониятга тушинтириб берган бизнинг бобокалонларимиз ҳисобланишади. Уларнинг қолдирган бой маданий мероси орқали диннинг муқаддас китоби Қуръони Каримни ва ислом илмининг мазмун ва моҳиятини тушинишимиз ва исломдаги асосий тушинчаларини англашимиз мумкин.

Қуръони Каримда қўйидаги оятлар келтирилган. “Эй муминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз - покиза нарсалардан енглар ва агар оллоҳнинг ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангизлар, у зодга шукр қилингиз!”, “У сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва оллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина харом қилди”49.

Исломда шундай бир тушинча борки, бу ҳалол ва харом тушинчаларидир ва бу диннинг моҳиятидир. Диний эътиқодга кўра мусулмонлар зид бўлган, тақиқланган ҳатти-ҳаракатлардан қайтарилади. Ҳар бир бир динда бўлгани каби Исломда ҳам ҳуқуқий ва аҳлоқий тизимларда тақиқлар мавжуд.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Сўнгги йилларда бутун дунёда яшайдиган мусулмон аҳолининг диди ва қизиқишлари хилма-хиллиги сабабли ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларига талаб катта. Шу билан бирга, мусулмонларнинг диний эътиқодлари ва ушбу маҳсулотларни Ислом қонунларига мувофиқ сертификатлаш талаби билан боғлиқ. Ҳалол озиқ-овқат ёки ичимлик маҳсулотлари стандарт талабларга тўлиқ жавоб бериши керак. “Ҳалол” атамаси, “қонуний” ёки “рухсат этилган”, Исломда шариат ҳукмига мувофиқ эса “ичса, фойдаланса бўладиган, харом эмас”50 деган маънони англатади.

Исломий ҳалол муносабатлари ҳаётнинг барча жабҳаларини ўзида мужассам этиб, Исломий шариатнинг икки манбаси Қуръон ва Суннат асосида ўрнатилади. Ҳалол озиқ-овқат ва озиқ-овқат истеъмоли исломий қонунлар асосида истеъмол қилинишига рухсат этилганлигини билдиради. Ҳаром эса дин буйича таъқиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини англатади.

Ҳалол кўрсатмаларга амал қилиш айниқса кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш, овқатланиш тизимига риоя қилиш исломий муносабатларнинг энг муҳим шартидир.

Ҳалол сертификатланган озиқ-овқат маҳсулотларига динда тақиқланмаган ҳалол овқатлар киради. Дунё аҳолисининг доимий ўсиши туфайли ярим тайёр маҳсулотларга талаб ҳам тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Яқин келажакда ҳалол озиқ-овқат бозорининг ривожланишини тезлаштирадиган асосий омиллар мусулмон аҳолиси турмуш тарзининг яхшиланиши ва даромадининг кўпайиши ҳисобланади.

Дунёда ҳалол озиқ-овқат бозорининг ўсиб боришига қўйидаги асосий факторлар таъсир кўрсатмоқда:

  •    Мусулмон ахолисининг усиб бориши. Айникса бунда 2010-2050 йиллар мобайнида ислом динига эътиқод қилувчи аҳолининг 75% га ўсиши;

  •    Урта синф ахрлисининг даромадлари ошиши;

  •    Сайёхатлар туFрисидаги маълумотларнинг купайиши;

  •    Мусулмон сайёхатчиларига хизмат курсатиш сифатининг яхшиланиши.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки дунёдаги кўпчилик давлатлар жумладан, Ҳиндистон, Австралия, Миср, Бангладеш, Хитой, Европа давлатлари, ва Канада каби давлатларда кўплаб мусулмонлар яшайди. Таъкидлаш керакки бугунги кунда дунё аҳолиси таркибининг салмоқли ҳиссаси мусулмонлар улушига тўғри келади. Бу эса ўз навбатида мусулмон аҳолининг замонавий озиқ-овқат бозорида сезиларли ўзгаришларни, айниқса “ҳалол” маҳсулот саноатини жадал ривожлантиришни талаб этади.

Дунё мамлакатларидан Малайзия, Индонезия каби Осиё давлатлари “ҳалол” стандартларни ва “ҳалол” фан марказларини ривожлантириш асосида бу соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишмоқда.

Яқин келажакда ҳалол озиқ-овқат бозорида тўйиб овқатланмайдиган аҳоли сонининг кўпайиши натижасида озуқавий қўшимчаларга бўлган талабнинг ортиши туфайли сезиларли ўсиш суръатлари кутилмоқда. Ҳалол озиқ-овқат, ҳалол турмуш тарзи ва ҳатто ҳалол хизматлар ҳам мавжуд. Ҳалол бозори нафақат озиқ-овқат сектори чегараси билан чекланиб қолмайди, балки у косметика ва фармацевтика, туалет буюмлари ва тиббий асбоб-ускуналарни, шунингдек логистика, маркетинг, электрон оммавий ахборот воситалари, қадоқлаш, брендлаш ва молиялаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади. Буни қўйидагича тасвирлашимиз мумкин.

1-расм. Ҳалол бозори структураси

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани таҳлил қилиш ва тадқиқот жараёнларида кузатиш, қиёслаш, тажриба, таҳлил ва синтез усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Республикамизда "Ҳалол" стандартини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида "Ўзстандарт" агентлиги қарори билан 2018

йил 1 февралдан O`z DSt 3286:2018 давлат стандарти "Ҳалол" озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма жорий этилди51. ISO 22000

стандартлари бу озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги менежмент тизими учун халқаро стандарти ҳисобланади.

"Ҳалол" стандартларида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва маркалаш жараёнлари ислом қоидаларига мувофиқ бўлиши талаб этилади. Стандартларнинг жорий этилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун сотув бозорларини кенгайтириш ва туризм соҳасида зиёрат туризмини ривожлантиришга кўмак беради. Ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида маҳсулот сифати муаммосига катта эътибор берилмоқда. Бу бир неча омилларга боғлиқ.

Биринчидан, экологик муаммолар. Саноат инқилоби инсониятга нафақат ижобий ҳодисаларни олиб келди, балки ишлаб чиқариш соҳасидаги янгиликлар, меҳнат унумдорлигини ошириш, оммавий ишлаб чиқариш асосий таҳдидига айланган бир қатор экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Шунинг учун озиқ-овқат соҳасида маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги қатъий назоратга олиш зарурати тўғилди.

Иккинчидан, дунё аҳолисининг (ҳозирги кунда 7 миллиарддан ортиқ одам) ўсиб бораётган талабини қондириш учун ишлаб чиқариш даражасини ошириш ва харажатларни максимал даражада камайтиришга йўналтирилган. Кўпинча бу оқибатлари жиҳатидан хавфли бўлган усулларга мурожаат қилади. Шу муносабат билан бу соҳада стандартлаштириш жуда катта рол ўйнайди, чунки у хавфсизликни белгилайди.

Иқтисодиётни замонавий ривожланишининг яна бир хусусияти шундаки, истеъмолчи ва унинг эҳтиёжларини қондириш биринчи ўринда туради. Албатта, аҳоли фаровонлигининг ўсишида бутун жамият манфаатлари, шунингдек, фойда олишда ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатлари жуда муҳим рол ўйнайди. Аммо бу манфаатларни инсон эҳтиёжларини қондирмасдан амалга ошириш мумкин эмас. Истеъмолчининг ўзига келсак, институционал иқтисодиёт вакилларининг назарияларига кўра, унинг ҳозирги босқичидаги ҳатти-ҳаракатлари турли хил имтиёзлар, анъаналарга, диний ва аҳлоқий меъёрларга риоя қилиш, маънавий эҳтиёжларни қондиришга қаратилган.

XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб дунё аҳолиси, шу жумладан мусулмон аҳолининг ўсиши билан боғлиқ равишда ГОСТ, ИСО ва бошқалар каби мавжуд стандартлаштириш ва сертификатлаш тизимлари билан бир қаторда "ҳалол" сифат тизимлари ривожлана бошлади. Айни пайтда жаҳон иқтисодиётида ҳалол саноати шаклланмоқда.

Ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш барча сабзавот ва ҳайвонот маҳсулотлари динда буюрилган қоидалар асосида етиштириш. Ҳайвонот маҳсулотларида белгиланган суйиш қоидаларига мувофиқ сўйиш, соғлиққа зарарсиз, тоза ва фойдали овқатларга вақтинчалик ва доимий, қисқа ва ўзоқ муддатли зарар етказиш тақиқланади.

Ҳалол талабларни нафақат ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, балки ташкилотнинг ўзи ҳам ислом қоидалари асосида фаолият олиб бориши керак. Ҳалол сифат менежменти тушунчаси озиқ-овқат саноати ва молия соҳасида пайдо бўлган. Айнан шу соҳаларда энг кўп стандартлар ишлаб чиқилган. Бугунги кунда "ҳалол" стандартлаштиришда барча стандартларни бирлаштириш тенденцияси мавжуд. Ушбу жараёнда халқаро ташкилотлар фаол рол ўйнайди.

Ҳалол саноат бозорини тадқиқ қилинганда ҳалол саноатининг фаол ривожланиб бораётганлигини кўрсатди. Ушбу бозор ҳозирда ўсиш босқичида.

Жаҳон ҳалол озиқ-овқат бозори маҳсулот турлари, сотиш канали ва минтақалари бўйича сегментланади. Маҳсулот турига кўра жаҳон ҳалол озиқ-овқат бозори дон, мева ва сабзавотлар, сут ва сут маҳсулотлари ҳамда гўшт, паррандачилик ва денгиз маҳсулотларига бўлинади.

Ҳалол озиқ-овқат стандартларининг асосий хусусиятлари шундан иборатки озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашёни истеъмолчига етказиш босқичидан тортиб то барча исломий эътиқод тамойилларига мувофиқ бўлиши керак. Маҳсулот таркибида ишлатиладиган барча кириш материаллари ва қўшимчалар манбаи ва ишлаб чиқариш усули жиҳатидан ҳам ислом меъзонлари ва инсоний талабларга жавоб бериш керак.

Ҳалол озиқ-овқат стандартлари, шунингдек GMP, GHP каби стандартлар ва гигиена қоидалари хавфлар тахлили ва танқидий назорат нуқталари тизимининг талабларига жавоб бериши керак.

Бошқа тамондан қадоқлаш материаллари ва маҳсулотларни сақлаш шароитлари, шунингдек ишлаб чиқариш босқичлари Ислом мезонлари ва гуманитар талабларга жавоб бериши талаб этилади.

Ишлаб чиқариш корхоналарининг “Ҳалол озиқ-овқат сертификати” қабул қилишнинг кўплаб ижобий тамонлари бор. Ушбу корхоналарнинг маҳсулотлари, ишлаб чиқариш жараёнлари тозалик ва саломатлик ҳолати сертификатлаш идораси тамонидан текширилгандан сўнг компания бозорда ишончни қозонмоқда. Шунингдек у рақобатчилар орасида ажралиб туради ва рақобат устунлиги туфайли компанияни халқаро савдода устунлигини таъминлайди.

Сифат тизимининг бошқача шартлари ҳам бажарилганлиги ишлаб чиқариш пайтида хавфлар камаяди. Бу харажатларни тежаш ва самарадорликни оширишга олиб келади.

Хулоса ва таклифлар

Ҳалол озиқ-овқат сертификатига эга бўлиш компанияларга кўп имкониятлар бериши мумкин.

  • -    рақобат кучига эга бўлиш. Сертификат эгалари бўлган компаниялар учун миллий бозорларда кенг имкониятлар очилади.

  • -    жаҳон бозорларига кириш. Ҳалол озиқ-овқат сектори аста-секин жаҳон бозорида ўз аҳамиятини оширмоқда. Сертификатланган фирмалар маҳсулотларни ушбу бозорларга экспорт қилишда жиддий рақобат кучига эга бўладилар.

  • -    сифатни яхшилаш учун ушбу хужжат бир тамондан маҳсулотларни диний шароитларга мувофиқ ишлаб чиқарилганлиги, бошқа тамондан озиқ-овқат хавфсизлиги, гигиена ва гигиена шароитларига мувофиқлигини тасдиқлайди. Бу эса маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилади.

  • -    Ишончни    шакллантириш.    Истеъмолчилар    озиқ-овқат

маҳсулотларини сотиб олаётганда танлов қилиш имкониятига эга бўлади.

  • -    Юридик текширувларга тайёр бўлиши. Сертификатлаштириш органи тамонидан ўтказиладиган аудитлар ҳар доим компанияни юридик текширувларга тайёр қилади.

  • -    Компанияни сертификатлаштириш органи тамонидан сертификат олиш жараёнида ҳам ҳар йили ўтказиладиган текширувлар орқали текширилади. Бу яна истеъмолчиларда ишонч ҳиссини оширади.

Ўзбекистонда бугунги кунда туризмни ривожлантириш учун мусулмонлар учун яратилган “Ҳалол” стандартлари остидаги “халол овқатланиш” хизматларининг ривожлантириш долзарблигини билдиради.

Мамлакатимизга келаётган мусулмонлар учун ҳалқаро “ҳалол” стандартлар асосида “ҳалол” маҳсулот ва хизматларига бўлган талаб ҳам ошиб бораётганлиги сабабли, бу соҳа долзарб ҳисобланади.

Республикамизда “Ҳалол” стандартларини қўлланилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади. “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг назорати амалдаги талабларга асосан мувофиқлик сертификатини берган идора томонидан амалга оширилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Қуръони Карим. Бақара сураси 172-173 оятлар

  • 2.    Global Muslim Travel Index 2020, Mastercard-Crescent Rating, APRIL 2020.

  • 3.    Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф “Ижтимоий одоблар”, “Ҳилол-Нашр”. Тошкент. 2018 й. 80-81бет

  • 4.    “Ўзбек тилининг изоҳли луғати 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикма- си”, “Ўзбекитон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти.Тошкент.

  • 5.     www.islam.ru/ исламский информационный портал

  • 6.     www.stat.uz

  • 7.     www.uzbekistonovozi.uz

    8. http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017

"Экономика и социум" №4(95)-1 2022

Список литературы Ози-оват бозорида алол стандартини ўллашнинг итисодий имкониятлари

  • Қуръони Карим. Бақара сураси 172-173 оятлар.
  • Global Muslim Travel Index 2020, Mastercard-Crescent Rating, APRIL 2020.
  • Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф "Ижтимоий одоблар", "Ҳилол-Нашр". Тошкент. 2018 й. 80-81бет.
  • "Ўзбек тилининг изоҳли луғати 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикма- си", "Ўзбекитон миллий энциклопедияси" Давлат илмий нашриёти.Тошкент.
  • www.islam.ru/исламский информационный портал.
  • www.stat.uz.
  • www.uzbekistonovozi.uz.
  • http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017.
Статья научная