Пахта ва иккиламчи толалар аралашмаси олинганипларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баолаш

Автор: Болиев С.Х., Жумагелдиева А.Б., Атанафасов М.Р.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные технологии управления организацией

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада пахта ва иккиламчи тола аралашмаси турлича бўлган ипларга 2 хил вариантда, яъни 400 ва 500 (бур/м) бурам бериб олинган ипларнинг бирсифат кўрсаткичлари “Тўқимачилик материалшунослиги” кафедрасида аниқланди ва комплекс баҳоланди.

Чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициенти, буралишлар сони бўйича вариация коэффициенти

Короткий адрес: https://sciup.org/140300376

IDR: 140300376

Текст научной статьи Пахта ва иккиламчи толалар аралашмаси олинганипларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баолаш

Пахта толасидан юқори сифатли газламалар ишлаб чиқариш учун юқори сифатли ип ишлаб чиқариш лозим. Юқори сифатли ип ишлаб чиқариш учун эса йигириш корхоналарида ҳар томонлама яхши ташкил этилган ва доимо фаолият кўрсатувчи техникавий назорат бўлиши керак [1].

Нотекислик йигириш корхонасида ишлаб чиқариш маҳсулотларининг салбий хоссалари бўлиб, кўпинча корхонадаги техник-иқтисодий кўрсаткичларга, ҳамда ипнинг физик-механик хоссаларига салбий таъсир қилади. Йигириш ишлаб чиқаришидаги маҳсулотларнинг нотекислигини синаш ва назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нотекисликни келтириб чиқариш сабабларини ва вақтини белгилаб беради. Йигириш машиналарида ипларни ўраш ва шаклланиш вақтидаги узилиши қанчалик кўп бўлса, унда ипнинг нотекислиги шунчалик юқори бўлади. Ипларнинг узилишининг ошиши натижасида ишчиларнинг иш билан таьминланганлиги ошади, ҳамда машиналарнинг иш унумдорлигининг пасайишига олиб келади [2].

Тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш жараёнида буюмни тайёрлаш пайтида чиқадиган қийқимларни қайта ишлаб, иккиламчи толаларга пахта толасини аралаштириб, 25% иккиламчи тола+75% пахта толаcидан олинган ип, 20% иккиламчи тола+80% пахта толасидан олинган ип, 30% иккиламчи тола+70% пахта толасидан олинган ип, 15% иккиламчи тола+85% пахта толасидан иплар ишлаб чиқарилди ва олинган синов натижалари 1-2-жадвалларда келтирилди.

1-жадвал

Пахта ва иккиламчи толалар аралашмасидан олинган ипларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгариши (400 br/m)

т/р

Кўрсаткичлар

Ип таркибидаги пахта ва иккиламчи толалар аралашмаси,%

25% иккиламчи тола+75% пахта толаcидан олинган ип

20% иккиламчи тола +80% пахта толасидан олинган ип

30% иккиламчи тола +70% пахта толасидан олинган ип

15% иккиламчи тола +85% пахта толасидан олинган ип

1.

Ипнинг чизиқий зичлиги, teks

60,8

61,50

60,0

61,10

2.

Ипнинг чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициенти, %

4,12

3,26

4,57

3,10

3.

Ипнинг буралишлар сони, br/m

400

410

405

407

4.

Ипнинг буралишлар сони бўйича вариация коэффициенти, %

6,7

5,9

6,9

5,7

5.

Ипнинг узилиш кучи, cN

323,8

367,5

311,9

398,2

6.

Ипнинг узилиш кучи бўйича вариация коэффициенти, %

6,75

6,12

8,80

5,66

7.

Ипнинг солиштирма узилиш кучи, cN/teks

5,32

5,97

5,19

6,5

8.

Ипнинг узилишдаги узайиши, %

10,76

11,22

11,9

10,98

Ипнинг узилишдаги узайиши бўйича вариация коэффициенти, %

12,44

11,95

13,76

11,87

2-жадвал

Пахта ва иккиламчи толалар аралашмасидан олинган ипларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгариши (500 br/m)

т/р

Кўрсаткичлар

Ип таркибидаги пахта ва иккиламчи толалар аралашмаси,%

25% иккиламчи тола+75% пахта толаcидан олинган ип

20% иккиламчи тола +80% пахта толасидан олинган ип

30% иккиламчи тола +70% пахта толасидан олинган ип

15% иккиламчи тола +85% пахта толасидан олинган ип

1.

Ипнинг чизиқий зичлиги, teks

60,3

60,50

60,8

60,7

2.

Ипнинг чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициенти, %

3,78

3,12

4,12

2,98

3.

Ипнинг буралишлар сони, br/m

505

520

515

518

4.

Ипнинг буралишлар сони бўйича вариация коэффициенти, %

6,2

5,67

6,5

5,44

5.

Ипнинг узилиш кучи, cN

360,12

410,30

376,11

465,23

6.

Ипнинг узилиш кучи бўйича вариация коэффициенти, %

6,97

6,78

7,45

4,98

7.

Ипнинг солиштирма узилиш кучи, cN/teks

6,82

7,39

6,19

7,66

8.

Ипнинг узилишдаги узайиши, %

10,56

10,45

10,78

9,56

Ипнинг узилишдаги узайиши бўйича вариация коэффициенти, %

11,44

10,45

12,5

9,86

Сифатни комплекс баҳолаш услуби бу сифатнинг алоҳида кўрсаткичлари бўйича материални биргаликда баҳолаш ишлари баъзида материалнинг битта кўрсаткичида бир қанча комплекс асосий хоссаларини умумий баҳолаш кераклигини келтириб чиқаради. Натижада, бу тўқимачилик материалларининг сифатини умумий баҳолаш дейилади, масалан, зиғир толали хом ашёнинг номери, бир жинсли жуннинг сифати ва бошқалар [3].

Комплекс баҳолашнинг афзаллиги шундаки, унда бир сонли якуний баҳолаш бўйича хулоса қилинади. Бу баҳолаш афзалликлар билан бир қаторда, камчиликлардан ҳам холи эмас, яъни алоҳида хоссалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаймиз. Хомашёни тўғри танлаш учун, технологик жараённи бошқариш ва ишлатилиш даврида материалдан рационал фойдаланишни билиш лозим. Шуни эътиборга олиш лозимки, қайсидир бир материалнинг бошланғич хоссалари ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига ижобий ва технологик жараён ҳаракатига салбий таъсир этиши мумкин.

Пахта толаси ва иккиламчи материал ресурслари аралашмасидан олинган ипларнинг сифат кўрсаткичлари асосида комплекс баҳолаш ишлари амалга оширилган. Бу усулда олинган синов натижаларининг позитив ва нетатив кўрсаткичларига асосланиб, кўпбурчакларнинг майдони аниқланди ва комплекс баҳолаш диаграммалари ва

гистограммаларининг кўриниши 1-2-расмларда келтирилди.

Т (CV), %

L (CV),%

Po (CV),%

12,8

370 380 39

14,3

11  12 13

Рр, сN

Po, cN/teks

K (CV), %

I

II

III

IV

1-расм. 400 br/m бурам берилган ипларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш диаграммаси.

2-расм. 400 br/m бурам берилган ипларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш қиёсий гистограммаси.

Т (CV), %

L (CV),%

Po (CV),%

11,8

1 2,2

11  12 13

8,5

6,6

12,6

390 41

430 45

Рр, сN

470 490 510530

Po, cN/teks

K (CV), %

I

II

III

IV

3-расм. 500 br/m бурам берилган ипларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш диаграммаси.

4-расм. 500 br/m бурам берилган ипларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш қиёсий гистограммаси.

Хулоса қилиб айтганда, ипларга 400 ва 500 бурамлар сони берилганда, 15% иккиламчи тола+85% пахта толасидан олинган ипнинг сифат кўрсаткичларини баҳолашдаги кўпбурчаклар майдонининг юзаси бошқа вариантларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди; ипларга 400 ва 500 бурамлар сони берилганда 400 бурам берилган ипнинг сифат кўрсаткичлари 500 бурам бериб олинган ипнинг сифат кўрсаткичлари баҳолашдаги кўпбурчаклар майдонининг юзасидан кичкина эканлиги аниқланди;

Адабиётлар рўйхати

  • 1.    Отходы хлопчатобумажной промышленности. Справочник / Полякова Д.А., Алленова А.П., Ганеман Е.К., Асриян К.С., Смирнов М.М. М.: Легпромбытиздат, 1990. -208 с.

  • 2.    D.A. Khalmatov M.R. Atanafasov, T.A. Ochilov, R.X. Norboev, M.A. Mansurova, Changes in the Uneven Indexes of Sliver and Threads by Different Technological Processes International Journal of Recent Technology and Engineering (IJRTE) Volume 9, Issue 1, 2020/5.

  • 3.    Мухиддин Рахмонович Атанафасов, Тулкин Ашурович Очилов, Зулфия Фахритдиновна Валиева, Влияние количественного содержания отходов на качественные характеристики пряжи/ /UNIVERSUM: технические науки, Том-2, Номер-4, 2022. С 27-30.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Пахта ва иккиламчи толалар аралашмаси олинганипларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баолаш

  • Отходы хлопчатобумажной промышленности. Справочник / Полякова Д.А., Алленова А.П., Ганеман Е.К., Асриян К.С., Смирнов М.М. М.: Легпромбытиздат, 1990. - 208 с.
  • D.A. Khalmatov M.R. Atanafasov, T.A. Ochilov, R.X. Norboev, M.A. Mansurova, Changes in the Uneven Indexes of Sliver and Threads by Different Technological Processes International Journal of Recent Technology and Engineering (IJRTE) Volume 9, Issue 1, 2020/5.
  • Мухиддин Рахмонович Атанафасов, Тулкин Ашурович Очилов, Зулфия Фахритдиновна Валиева, Влияние количественного содержания отходов на качественные характеристики пряжи//UNIVERSUM: технические науки, Том-2, Номер-4, 2022. С 27-30.
Статья научная