Philosophical knowledge - as an important factor in improving the life of society and youth
Автор: Yuldashev F.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (76), 2021 года.
Бесплатный доступ
This article is about understanding the essence of philosophy and philosophical knowledge, and through it views on the development of the individual and society, as well as the human factor, self-awareness, a valuable approach to life
Philosophy, society, development, globalization, man, person, doctrine, spiritual ascension, value, imagination, consciousness, being, movement, existence, cognition, morality, worldview, social knowledge
Короткий адрес: https://sciup.org/140289662
IDR: 140289662
Текст научной статьи Philosophical knowledge - as an important factor in improving the life of society and youth
Калит сўзлар: фалсафа, жамият, тараққиёт, глобаллашув, инсон, шахс, таълимот, маънавий юксалиш, қадрият, тасаввур, онг, борлиқ, харакат, мавжудлик, билиш, ахлоқ, дунёқараш, ижтимоий билимлар.
ХХI асрга келиб инсоният тараққиёти эгаллаган билимлари, онги ва тафаккурининг юксаклиги, кенглиги даражаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб колди. Кишилик жамиятининг ривожланиши давомида фалсафий билимлар инсонлар орасидаги узаро муносабатлар ва хатти-харакатларни тартибга солишга, инсоннинг жамият ва давлат манфаатларини хурмат килиш, узлигини англаш, шахс сифатида камол топиш масалаларига алохида эътибор каратади. Ҳозирги замон инсон ҳақидаги таълимотлар бир томондан, ўзидан олдинги қарашларни ижодий давом эттираётган бўлса, иккинчи томондан, тарихий тараққиётнинг назарий, методологик, амалий жиҳатларини белгилайди ва истиқболларини кўрсатади. Глобаллашув шароитида инсон ҳақидаги таълимотлар Fоят хилма-хил, мукобил таълимотлардан иборат булиб, бир томондан, комплекс-тизимли тадкик этишни, иккинчи томондан, “таълимотлар уммони” дан инсон маънавий ривожини юксалтиришга, миллий истиклол ғоясини мустаҳкамлашга, объектив ҳақиқатни англаб етишга, замон талабига кай даражада жавоб бера олишига караб ёндашишни такозо килади.
Фалсафа инсон маънавий ҳаёти ва билимларининг қадимий тармоғи хисобланиб, барча мамлакатлар ва минтакалардаги одамлар карийб уч минг йилдан буён турли шаклларда, аввал афсоналар шаклида, кейинчалик муайян назарий тузилмалар тизими ва бир бутун концепциялар шаклидаги «инсонни ураб турувчи олам аслида нима хамда унда инсон кандай урин ва вазифани эгаллайди?» деган саволга жавоб беришга уриниб келган. Фалсафанинг муайян тарихий табиати нафакат давр улчовида балки макон-цивилизация улчовида ҳам намоён бўлади. Фалсафа ўз давринигина эмас, балки муайян цивилизация, муайян жамият, муайян маданиятнинг хам махсулидир. Fарб ва Шарк фалсафий анъаналари, ислом, христиан ва буддавийлик фалсафаси, тоталитар ва демократик жамиятлар фалсафалари бунга мисол бўлади. Фалсафа ўзининг муаммолари ва тушунчалар аппаратида инсоният туплаган амалий хамда билиш тажрибасини йиғади, табиий ва башарий борлиқнинг турли томонларини англаш бўйича қидирувларни уйғунлаштириб бирлаштиради ва тизимлаштиради, замоннинг «кескин томир уриши»ни қайд этади. Бошқача айтганда, фалсафа ўзининг муаммовий ва категориявий тузилишида у ёки бу давр борлиғи ва онгининг ички, моҳиятий жараёнларини умумий, назарий шаклда ифодалайди. Мазкур масалаларни жамият миллий цадриятига боFлаб ҳар томонлама назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим ахамиятга эга. Бундан ташцари хаёт мазмуни, цадриятлари тугрисидаги тасаввурлар йигиндисини мукаммал тизимга келтирган таълимот сифатида хамда ижтимоий-ахлоций, амалий фалсафа сифатида XIX аср охирида “хаёт фалсафаси” мустацил йуналишга айланиб, инсоният маданиятини тадциц этиш юзага келди. ^аёт фалсафасида маънавий-маданий хаёт масаласи уз ижтимоий мазмунига кўра жамиятда турли зиддиятларнинг кескинлашиши билан боғлиқ бўлиб, муштарак жамият барпо этишни тақазо қилаётган “ҳаётий стихия” нуқтаи назаридан изоҳланади. Немис файласуфи Фридрих Ницше инсон ҳақида анъанавий қарашларни таҳлил қилиб, уларга баҳо берар экан, одам боласида махлуқлик ва холиқлик бирлашиб беҳат қудратли фалсафий тафаккурни одамни махлуқликдан қутқариб, холиқлик мақомига кўтаришга қаратади. У ўзининг “Зардўшт таваллоси” номли асарида шарқ одами ҳақида фикр юритиб, инсонни, унинг яхшилигини улуFлайди.[1] Ф.Ницше уз фалсафасида биринчи ўринга ахлоқ масаласини қўяди. Жамиятда ахлоқий, маънавий, маданий ҳаётни ривожлантириш билан инсоннинг руҳий, маънавий борлиги хам бойиб боради. Одамлар бир-бирини яхши тушунса, цалби пок бўлса, жамиятда ҳам уйида ҳам фаровонлик, покизалик бўлади. Инсон, авваламбор, ўз ичидаги ёвузликни енгиши керак. Шунда онг ҳам ўзгариб, ривожланиб боради, дейди Ф.Ницше. У инсондаги икки бир-бирига зид кучлар ҳақида сўз юритар экан, уларни гўзалликка интилиш, мутаносибликка эришиш ғоялари орқали бирлаштиришга ҳаракат қилади. Бу деярли бажариб бўлмас вазифани ирода орқали амалга ошириш мумкинлигини гапиради. Албатта, бу ҳаётий кураш жараёни инсондан жуда катта масъулиятни, ҳаракатни, меҳнатни талаб этади. Лекин минг афсуслар бўлсинким, инсонлар ҳаёти буни аксини исботлайди.
Фалсафа таълим-тарбия бирлигига асосланиб, жамият миллий цадриятини юксалтиради, усиб келаётган ёш авлодда сиёсий, Fоявий, маънавий-ахлоций, жисмоний фазилатларни, юксак онг ва маданиятни шакллантиради. Демак, ёш авлоднинг, миллатнинг қандай сиёсий, ғоявий, ахлоқий, ғоявий тамойиллар асосида яшаши ва меҳнат қилиши бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган узлуксиз таълим-тарбия тизими самарадорлигига бевосита боғлиқ. Биринчи президентимиз И.Каримов ҳозириги вақтда дунёда содир булаётган воцеаларга муносабат билдириб, “...кескинлик ва хавф-хатарларнинг тобора усиб, геосиёсий царама-царшиликлар, уз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган курашнинг, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдиларнинг кучайиб бораётгани барчамизни ташвиш ва ҳавотирга солмасдан цуймайди”, - деб таъкидлаган эди[2]. Мамлакатимизда хукм сураётган тинчлик ва барцарорлик, мехр-оцибат мухитини асраш, мустақилликнинг қадрига етиш, Ватан тараққиёти учун даҳлдорлик туйғусини англаш, хар цандай хавф-хатар ва тахдидларнинг олдини олишда гуманитар ва ижтимоий-фалсафий фанларнинг уцитилишини, уларнинг таъсирчанлигини кескин кучайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Мазкур вазифаларни амалга оширишда фалсафий билимлар соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда илмий янгиликларга таянган холда, мавжуд холатни илмий-назарий урганиш, мазмунан бойитиш, такомиллаштириш ҳамда ислоҳотлар талабларига тўла жавоб берадиган даражага келтириш тамойилларига асосланиш зарур.
Фалсафий тафаккурнинг ижтимоий-сиёсий асослари хар цандай жамият халқининг ижтимоий онгини ўзгартиришга, унинг пировард мақсадларига хизмат қилишга қаратилган. Бугунги кунда фалсафий тафаккурнинг янгиланиши нафақат умумий маънавий муҳитнинг, балки ҳар бир шахснинг ижтимоий қиёфаси, руҳий дунёси, мақсад ва эҳтиёжларига қаратилган. Шу маънода, фалсафий билимлар буюк алломалар орзу қилган фозил одамларнинг комил фазилатларини шакллантириш ва такомиллаштиришда мухим ахамиятга эга. Маълумки фалсафа фан сифатида шахс дунёцарашини устиради, ацл уйини сифатида фикрлашга, топқирликка ундайди. Умумий қилиб айтганда, одамлар дунёқараши, руҳий ҳолати, ақли, шахсий тажрибаси ва шу кабиларнинг турли шаклларига эътиборни царатади. Фалсафа мацсадни, воситани, инсон уз-узини ва ўзини қуршаган дунёни оқилона, иррационал ёки интуитив англаб етишга ёрдам беради. Бундан ташқари ҳар бир инсон учун оламшумул аҳамиятга эга бўлган саволларга жавоб бериш мулоҳазалари ва мантиғини яратишга асос бўлади. Фалсафанинг предмети, моҳияти, мақсад, вазифаларини тушунишга нисбатан ёндашувлар, нуцтаи назарларнинг ранг-баранглигига царамай, у барча замонларда ва мамлакатларда ёшларга таълим-тарбия беришнинг бир усули сифатида ёндошилади. Таъкидлаш лозимки, фалсафа умумий қабул цилинган, ягона тилга, шак-шубхасиз белгиланган цонунларга ва хар цандай фалсафий таълимотлар учун умумий бўлган категорияларнинг муайян мажмуига эга эмас. Шунингдек, у билимлар ягона тизимини тузишга ҳаракат қилмайди ва пировард натижада, масалан, фан каби аниқ натижалар олишга умуман царатилмаган.
Мазкур фан моҳиятини англашимиз, унинг ўзига хос хусусиятларини аницлашимиз ва фалсафа инсон уз -узини ва узини цуршаган дунёни англаб етишида қандай рол ўйнашини ангалаш зарур. Зеро И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар уртасидаги рухий-маънавий боFлицлик тил орцали намоён бўлади”[3]. Шу боис фалсафага яхлит муносабат, унда кўтарилган масалаларнинг теранроқ ва тўлиқроқ талқини, уни тушунишимиз ва фалсафий муаммоларнинг сирли ва жозибали дунёсига кириб бориш билан ёш авлодни замонавий фан ютуқларига асосланган фалсафий билимлар билан қуроллантириш керак. Фалсафа ўз шаклланиши ва ривожланишининг қадимги давридаёқ, табиат, инсон, жамият ва маънавиятни, шунингдек сабабий боғланишлар, қонунлар ва шу кабиларни билиш соҳасида юксак натижаларга эришди ва оқилоналик нуқтаи назаридан одамларнинг дунё ҳақидаги умумий тасаввурига айланди. Ҳозирда фалсафий билимнинг муҳим таркибий қисмлари хисобланган онтология - мавжудлик, борлик хакидаги билим, гносеология -билиш назарияси, ижтимоий фалсафа - жамият хакидаги таълимот, этика -ахлок хакидаги таълимот, аксиология - цадриятлар хакидаги таълимот, фалсафий антропология - инсон хакидаги таълимот ва бошкалар оркали фалсафий муаммолар моҳиятини тушуниб етиш, уларнинг энг муҳимларини аниклаш, фалсафий билимлар билан ошно булиш - курсатилган булимларни синчиклаб ўрганиш, бунда уларга яхлит бир бутуннинг таркибий қисмлари сифатида ёндашиш зарур.
Фалсафанинг ахлокий функцияси одамлар хулк-атвори ва у ёки бу жамиятда юзага келувчи муносабатлар билан боғлиқ. Биринчи навбатда ахлоқий қадриятлар, уларнинг табиати, асослари ва жамиятдаги амалий роли, фалсафани доимо ахлоқий тарбиялашдаги вазифасини кўрсатиб беради. Фалсафанинг тарбиявий функцияси хакида фикр юритилганда бу масаланинг халқаро даражадаги кенг ва ҳар томонлама муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда сўз юритиш лозим. Бугунги кунда нафақат айрим халқлар, балки бутун жахон хамжамияти уз-узини англаб етишга йуналтирилган фалсафага муҳтождир. Буни 2002 йилдан Юнеско қарорига биноан, бутун дунёда ҳар йили ноябр ойининг учинчи пайшанбасида ўтказиладиган “Жаҳон фалсафа кунлари” ҳам, ҳозирги кунда дунё учун энг муҳим масалаларга эътиборини қаратганидан далилдир. Инсонни шахс сифатида тарбиялаш ва камол топтириш масаласида мутафаккирларнинг асарларида атрофлича тахлил этилган. Қадимги мутафаккирлар ҳар томонлама таълим ва тарбияни, яъни ўз қобилиятлари ва имкониятларини рўёбга чиқаришга қодир бўлган жисмоний ва маънавий жиҳатдан комил инсонни шакллантириш масаласига катта эътибор берганлар. Платон, Демокрит, Зардушт ва бошка машхур файласуфлар фикрига таяниб, маърифат ёрдамида, таълим ва тарбия жараёнини зўрликка қарши йуналтириш ва одамзот акл-идрокини камол топтириш оркали инсоннинг бошкача табиатини яратиш мумкин.
Фалсафа ёшлар дунёкарашини шакллантириш оркали уларнинг хулк-атворини, келажагини, хаётини ёритишга кумак беради. Фалсафий билимларни
ўқитиш жараёнида жамиятдаги маънавият ва ахлоқнинг ҳолатини тахлил этиш, ижтимоий меъёрлар ва тамойилларни ривожлантириш, ижтимоий онгни, кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган, ижтимоий-сиёсий муаммолар, маданият ва маънавият масалаларига доир муҳокама ва мунозараларни амалга ошириш зарур. Бир сўз билан айтганда жамиятда ва ёшлар фаолиятида юксак маънавиятни, ахлоқий баркамолликни таъминлаш мақсадга мувофиқ[4]. Қолаверса, юксак маънавият мавжуд демократиянинг ҳам ривожланишини таъминлайди. Юксак тараққий этган маънавият демократиянинг асоси ва таянчи ҳисобланади.
Хулоса . Демак, демократияга асосланган фуқаролик жамиятини шакллантириш, энг аввало, таълим-тарбия ва маънавий қадриятларнинг тараққиётига боғлиқ. Бугунги кунда жамиятда ёшларнинг дунёқарашини бойитиш, уларда Ватанга, қадриятларга садоқат ҳиссини кучайтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтириш фалсафий фанлар олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб, жумладан миллий-маънавий ва таълим-тарбия соҳасидаги янгиланишлар, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнларини тахлил этиш, ёшларнинг дунёқараши ва тафаккурини шакллантириш, маънавий дунёсини ўстиришда, фалсафий билимларни мазмунан бойитиб бориш ғоят долзарбдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Н.Жўраев. Тахайюл, тасаввур, тафаккур Нитше таваллоси. Тошкент, “Янги аср авлоди”. 2015 йил, 15-б.
-
2. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Тошкент, “Маънавият”, 2008 йил, 83-б.
-
3. Бегматов А. Маънавият фалсафаси ёхуд И.Каримов асарларида янги фалсафий тизимнинг яратилиши. – Т.: Шарқ, 2000. 45-49 б.
-
4. А.Раимов, Н.Раимова. Ҳикматлар шодаси. Тошкент, “Ўзбекистон”. 2015 йил, 236-б.
-
5. Yuldashev, F., & Yuldasheva, N. (2019). THE ROLE OF COMMUNICATION SKILLS AND IMPROVING THESE SKILLS IN TEACHING. Scientific Bulletin of Namangan State University , 1 (2), 262-266.
-
6. Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1 (1).
-
7. Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).
-
8. Каримов, У. (2017). ИНФОКОМТЕХНОЛОГИИ (ИКТ) ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНЫХ ХАРАКТЕРИСТИК ЛИЧНОСТИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1160-1163).
-
9. Arzimatova, I., & Tursunov, B. (2021). THE ROLE SOCIAL FACTORS IN THE SPIRITUAL DEVELOPMENT PERSONALITY. Scientific Bulletin of Namangan State University, 2 (2), 163-170.
-
10. Abdurakhmanovich, Y. F. (2016). HUMANITY AND HAPPINESS-A VITAL FACTOR IN THE INDEPENDENT LIFE OF THE YOUNG GENERATION. EPRA International Journal of Multidisciplinary Research (IJMR) , 2013 , 252.
-
11. Arzimatova, I. (2019). AESTHETIC EDUCATION, ITS FEATURES AND STRUCTURE. Scientific Bulletin of Namangan State University, 1 (6), 219-222.
-
12. Kuzibaevna, O. G. (2020). TECHNOLOGIES OF DEVELOPING THE ECOLOGICAL CULTURE OF STUDENTS IN THE PROCESS OF LEARNING A FOREIGN LANGUAGES IN HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS. Solid State Technology, 63 (1s), 1816-1825.
-
13. Usmanov, N., Ganiev, B. S., & Karimova, G. Y. (2021). THE PHILOSOPHICAL BASIS FOR THE FORMATION OF SPIRITUAL MATURITY AMONG YOUNG PEOPLE. Oriental Journal of Social Sciences, 33-37.
-
14. Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).
-
15. Karimov, U. U. (2021). Scientific and Theoretical Foundations of the Formation of the Social Environment in the Family. Oriental Journal of Social Sciences , 37-40.
-
16. Umaralievich, K. U. SPIRITUAL EDUCATION OF STUDENTS OF PEDAGOGICAL UNIVERSITIES ON THE BASIS OF CULTURAL AND HUMANISTIC APPROACH.
-
17. Bozarov, D. M., & Karimova, G. Y. (2021). ROLE OF THE SELFORGANIZATION MODEL IN COMPLEX SOCIAL SYSTEMS. Oriental Journal of Social Sciences , 1-9.
-
18. Normatova, D. E. (2021). The Development Of Socio-Philosophical Thought In Western Europe On The Eve Of The End Of The Renaissance. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(03), 371-377.
-
19. Karimov, U., & Kasimov, I. (2018). (2018). THE IMPORTANCE OF MODERN INFORMATION TECHNOLOGIES IN DEVELOPMENT OF DISTANCE EDUCATION.
-
20. Pulatov, G., Ganiev, S., & Karimova, G. POSSIBILITIES OF INFORMATION TECHNOLOGIES IN ENSURING THE QUALITY OF EDUCATION.
-
21. Каримов, У., Хакимова, Д., & Тулкинов, З. (2018). ЗАДАЧИ ПОСТРОЕНИЯ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА. Теория и практика современной науки , (10), 193-195.
-
22. Рафикова, Д. К., & Каримова, Г. Й. (2020). ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ. ПЕРЕКРЁСТОК КУЛЬТУРЫ, 2 (1).
Список литературы Philosophical knowledge - as an important factor in improving the life of society and youth
- Н.Жўраев. Тахайюл, тасаввур, тафаккур Нитше таваллоси. Тошкент, "Янги аср авлоди". 2015 йил, 15-б.
- Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Тошкент, "Маънавият", 2008 йил, 83-б.
- Бегматов А. Маънавият фалсафаси ёхуд И.Каримов асарларида янги фалсафий тизимнинг яратилиши. - Т.: Шарқ, 2000. 45-49 б.
- А.Раимов, Н.Раимова. Ҳикматлар шодаси. Тошкент, "Ўзбекистон". 2015 йил, 236-б.
- Yuldashev, F., & Yuldasheva, N. (2019). THE ROLE OF COMMUNICATION SKILLS AND IMPROVING THESE SKILLS IN TEACHING. Scientific Bulletin of Namangan State University, 1(2), 262-266.