Помидор экинидаги помидор занг канаси (aculops licopersici)нинг зарари ва унга карши кураш чоралари
Автор: Эргашова Х.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Помидор аҳоли томонидан энг кўп ва ёқтириб истеъмол қилинадиган сабзавотдир. Помидор экини зараркунандаларидан занг канасининг биоэкологияси, зарари, авлод бериши ва қарши кураш чоралари келтирилган.
Vegetable, pest, rust mite, nymph, temperature, generation, control
Короткий адрес: https://sciup.org/140262332
IDR: 140262332
Текст научной статьи Помидор экинидаги помидор занг канаси (aculops licopersici)нинг зарари ва унга карши кураш чоралари
Сабзавот экинлари қаторида помидор ҳам инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга ва озиқ-овқат рационида муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга кўп ҳолларда экин ўсув даврида ва кейинчалик ҳосилни омборхоналарда сақлаш пайтида, ҳар хил зарарли организмлар таъсирида, помидор
ҳосилининг анча қисми нобуд бўлади ва сифати кескин пасаяди. Ҳимоя чоралари ва бошқа тадбирларни мунтазам қўлламаслик натижасида зараркунандалар, айниқса шахсий томорқаларда, кўп учрайди ва катта зарар келтиради.
Помидор аҳоли томонидан энг кўп ва ёқтириб истеъмол қилинадиган сабзавотдир. Барча сабзавот майдонини қарийб ярмини ва тайёрланаётган йиллик махсулотнинг 65% ни помидор ташкил этади. Бу бежиз эмас албатта. Помидор таркибида инсон учун энг зарур бўлган озиқ моддалар, тузлар ва витаминлар мавжуд.
Помидор занг канаси – Aculops licopersici Massee, Каналар ( Acariformes) туркумининг тўрт оёқли каналар Tetraphodili тўнғич оиласига, Eriophyidae оиласига мансубдир. Каналарнинг кенг тарқалган тури. Улар асосан помидор кўчати билан тарқалиши мумкин. Қисқа масофаларга учадиган турли ҳашаротларнинг ва қушларнинг танасига ёпишиб тарқалади. 1980 йилларгача Ўзбекистонда бу кананинг зарари сезилмасди. 1990 йилларга келиб ушбу зараркунанданинг республикамизда тарқалган ареали деярли барча вилоятларни ўз ичига олди. Помидор занг канаси ҳозирги кунда помидор ва картошканинг энг асосий зараркунандаларидан бирига айланган.


Помидор занг канаси имагоси
Помидор занг канасининг зарари
Помидор занг канаси жуда майда, оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган бўғимоёқли жонивор бўлиб, нимфаси 100 мк (микрон), етук зоти эса – 135-
160 мк келади. Ранги тиниқ сарғишгача. Танаси чўзиқ, цлиндрсимон, орқа учу торайиб тукчала билан якунланаган, 2 жуфт оёқлари бор.
Помидор занг канаси йил давомида ривожланиши ҳам мумкин. Бунда очиқ ердаги экинлардан кузда иссиқхоналарга ўтиб ривожини давом этади. Кўп қисми ёзда қаерда ривожланган бўлса, ўша ерда қишлаб қолади. Бунда ернинг устки қатламида, хасчўплар орасида нимфа ҳолатида қишлайди. Зараркунанда учун энгт мақбул шароит – бу ҳаво ҳароратининг 25-300 С, намлигининг эса 30-40% бўлишидир. Ушбу шароитларда кана ривожланишининг бир бўғини 7 кунда адо этилади. Бир мавсумда кана 15 дан 25 тагача бўғин бериши мумкин, шулардан 10-15 таси июн-августда
ўтади.
Ўтказилган махсус тадқиқотлардан маълум бўлишича, помидор занг канаси асосан помидор ва картошкада бемалол, тез ривожланади. Ундан кейинги ўринларни қора ва қизил итузум, қўйпечак ва бақлажон эгаллайди.
Қолган экинларда занг кана ривожлана олмаслиги тасдиқланган.
Кана ўсимлик баргларининг ҳам устки, ҳам остки тарафини босиши мумкин. Дастлаб ўсимликнинг пастки барглари, новдалари зарарлана бошлайди. У аста-секин юқорига тарқаб кетади. Зарарланган новда қўнғир бўла тусга эга бўлиб силлиқлашади, баргларида эса сариқ доғлар пайдо бўлиб, умумий туси қўнғир бўла бошлайди. Зарарланган гул ва майда мева нишоналари ҳамда барглари қуриб тўкилиб кетади, йирик меваларнинг юзида тўр сингари расм пайдо бўлиб, тиришиб ёрилади.
Помидор занг канаси йилига 15-25 марта авлод бериб ривожланади ва тухум шаклида қишлаб чиқади..
Помидор занг канаси асосан помидор ва картошкада бемалол ҳамда тез ривожланади. Ундан кейинги ўринларни қора ва қизил итузум, қўйпечак ва бақлажонни эгаллайди. Қолган экинларда занг кана ривожлана олмаслиги аниқланди.
Кураш чоралари: Помидор ва картошка экинларини ўзаро узоқроқ масофада жойлаштириб экиш. Ўсимликларни бардошли, яъни бақувват қилиб ўстириш, улардаги бошқа зараркунандаларга қарши ўз вақтида кураш олиб бориш, ҳосил йиғиштирилгандан кейин ўсимлик қолдиқларини даладан олиб чиқиб ташлаб, ерни шудгорлаш ва қишда яхоб сувини бериш.
Кимёвий кураш сифатида қуйидаги акарицидлардан фойдаланиш мумкин: Ниссоран 5% эм.к. препарати 2,5 л/га, пилора 24% сус.к. 0.5 л/га, Омайт 57% с.э.эм.к. 1.5 л/га, Олтин водий 57% эм.к 1.5 л/га .
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Остонақулов Т.Э. Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси. -Т.: 1997. –Б. 300-335 б.
-
2. Остонақулов Т.Э. Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси. – Самарқанд. 2008. -207 б.
-
3. Хўжаев.Ш.Т “Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини химоя қилиш ва
агротоксикология асослари” Тошкент, 2010 йил.
-
4. Хўжаев Ш.Т “Ўсимликларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя
қилишнинг замонавий усул ва воситалари” Тошкент 2015 йил.243 б.
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Помидор экинидаги помидор занг канаси (aculops licopersici)нинг зарари ва унга карши кураш чоралари
- Остонақулов Т.Э. Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси. -Т.: 1997. -Б. 300-335 б.
- Остонақулов Т.Э. Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириштехнологияси. - Самарқанд. 2008. -207 б.
- Хўжаев.Ш.Т "Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини химоя қилиш ва агротоксикология асослари" Тошкент, 2010 йил.
- Хўжаев Ш.Т "Ўсимликларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилишнинг замонавий усул ва воситалари" Тошкент 2015 йил.243 б.