Психопатология незавершенных суицидов среди подростков

Автор: Каримов А.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (66), 2019 года.

Бесплатный доступ

Нами были обследованы 50 незавершённых суицидов. Следует отметить, что большенство из них являются подростки. За каждым таким случаем стоит личная трагедия, безысходность, когда страх перед жизнью побеждает страх смерти. Основные причины самоубийств семейные и микросоциальные факторы. Изучение мотивов суицида показало, что важное значение в генезе суицидального поведение имеют семейные конфликты.

Незавершенный суицид, психопатология, страх смерти

Короткий адрес: https://sciup.org/140246061

IDR: 140246061

Текст научной статьи Психопатология незавершенных суицидов среди подростков

Кириш.

Ўз

жонига қасд қилиш

инсониятнинг доимий

муаммоларидан биридир. Текширувлардан маълум бўлишича унинг келиб чиқиши инсониятнинг ер юзида пайдо бўлган даврига бориб тақалади. Суиқасд антропологик ахамиятга эга эканлиги юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди[2,10].

Суицид – долзарб ижтимоий – тиббий муаммодир. Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2001 йилда ўтказган «рухий саломатлик, янги тушунча, янги ишонч » номли маърузасида ўз жонига қасд қилиш жамият соғлигини сақлашнинг асосий муаммоларидан бири эканлиги эътироф этилди[1,4,6].

Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 1млнга яқин одам ўз жонига қасд қилади. Ўз жонига қасд

қилмоқчи бўлганлар сони 20 млндан ортади. Кейинги 45 йил ичида суицид

қилганлар сони бутун дунёда 60% ни ташкил этди. Тахминларга кўра, 2020 йилга келиб ўз жонига қасд қилишга уринганлар сони 1,5 млн га етади. Чет эл мамлакатларининг статистик маълумотлари, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нашрларидан олинган маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилиш бутун жахон хамжамиятининг улкан муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда[3,7].

Охирги ўн йилликларда ўз жонига қасд қилиш ва унга интилиш тўхтовсиз равишда ўсиб бораётгани сезилмоқда. Бу ўсиб бориш асосан ёшлар ўртасида ва мехнатга лаёқатли ёшдаги кишилар ўртасида кузатилмоқда. Шундай қилиб ўз жонига қасд қилиш бутун дунёда ўсиб бормокда. Бундан келиб чиқиб, биз бу ҳодисага долзарб ва мухим муаммо сифатида қарашимиз лозим[8].

Суицид фавқулотда ҳолати статистик ижтимоий турғун ҳодиса бўлиб, унинг таркалиши мамлакатлар ва уларнинг алохида худудларидаги ижтимоий – иктисодий, маданий тарихий ва этник ривожланиш шароитлари билан боглик булган аник конуниятларга буйсунади. (Н.Д.Ходжаева 2001й).

Кейинги ун йилликларда усмирлар уртасида уз жонига касд килишлар сони уч марта ошди. Асосий сабаби ота – оналари билан келишмовчилик, уз тенгкурлари билан чикиша олмаслик, келажакдан куркиш, ёлгизлик каби холатлар сабаб булади. Рухий ва жисмоний азобда колиш, тарбиянинг нотугри усуллари, инсоний кадр кийматнинг пасайиши ва бундан ташкари оилада, мактабда, мактабгача болалар муасссасаларида болалар ва усмирлар уртасидаги инсонлараро кадр кимматнинг пасайиб кетиши кабилар хам сабаб булади. Аввало шуни айтиб утиш керакки, суикасд сабабларидан бири ахолининг химояланган катламларида болаларга инсонпарварлик ва мехр – шафкат туйгуларининг етарли булмаслиги хисобланади. Нафакат оилада, балки матабларда хам болаларга, уларнинг муаммоларига кам этиборли булиш холлари кузатилиб, бу эса уз навбатида суицид муаммоси юзага келишига сабаб булмокда.(А.Ф.Киселев 2000й).

Бизни ташвишга солаётган нарса болалар уртасида суициднинг сони ортиб бораётганидир. Болалар уртасида суицидлар сони 2000й ортиб бориши Тошкент вилоятида, 51,2%, Андижон вилоятида, 48%ни ташкил этди.

Усмирлар ва ёшлар уртасидаги суицид холати хакида бир тухтамга келадиган булсак, уларда бу холат импульсив характерга эга. Суицид фикрининг пайдо булишига куйидаги холатлар хам сабаб булиши мумкин: бирдан каттик озор етиши, касдини олиш фикри, атрофдагиларнинг унга, хулкига берган ёмон бахосига чидай олмаслик ваш у каби холатлар олиб келади.

Суицидлар сонининг ортишига сабаб булувчи омиллардан яна бири, бу - оилавий шароитдир.

Бир катор олимларнинг фикрича, суицид хавфи никохдаги ва никохда булмаганлар уртасида учраш даражаси бугунги кунда бир хилни ташкил этади. Бунга сабаб оиладаги узаро келишмовчиликлардир. Хозирги вактда, ажрашишлар, беваликлар суицид холатига олиб келувчи омиллардан бири булиб колмокда.(Поставалова Л.И. 1989й; Седько А.М. 1993й). Эпидемиологик маълумотларга кура, оилавий жуфтликлар уртасида суицид холатлари камрок учрар экан.

Шизофрения хасталиги ва аффектив бузилишларга чалинган беморлар стационарлардан чиккач биринчи хафтани давомида узларига суицидал холат килишган. Суицид килишган бундай шахсларнинг купчилиги турмушга чикмаган олий маълумотли аёллар ташкил килар экан. (D Walson R Boord 2000й).

Уз жонига касд килиш холатларининг тахлили натижалари шуни курсатадики, техника тараккиётининг тарихий ривожланиши, кейинги пайтларда ахборот захираларининг бенихоят ортиб кетиши, ижтимоий янгиликлар, (инновациялар) нинг пайдо булиши, инсон бу каби холатлар билан хаётда кадам ба кадам бора олмаслиги, улардан коника олмаслигига ва уларнинг бахтига олиб келмас экан. Ижтимоий алокаларнинг йуколиши, ижтимоий мосланувчанликнинг охирги этаплари, ривожланиш фаол булиб турган даврда хам уз жонига касд килиш ортиб боришига сабаб булар экан.

Охирги йиллардаги А.Г.Амбрумова, В.А.Тихоненко, Л.Л.Бергеньсон ва бошкалар. Замонавий суицидологлар олдинга уз жонига касд килишнинг бахс – мунозарага сабаб булувчи муаммоли масалани кутариб чикишди. Яъни узига суикасд килишга интилган инсонлар рухий беморлар эмас, балки рухан соглом инсонлар томонидан амалга оширилади деган ишанарли далилни айтишди. «кичик ижтимоий келишмовчилик»

шароитида инсонлардаги ижтимоий – рухий мослаша олмаслик натижасида рухан соглом шахсларда суицид келиб чикар экан. П.Шириховнинг маълумотига кура суицидга сабаб булувчи омил узининг инсоний хис – туйгуларини хис эта олмасликдир.

Бутун жахон методик – суицидологик илмий маркази рахбари А.Г.Амбрумова фикрича уз жонига касд килиш бу – таъкикланган келишмовчилик шароитида реализация, хаётдан тула уз айбига икрор булиб юз угиришлар шахснинг ижтимоий – рухий холатидан келиб чикади. Шунинг учун хам хама уз жонига касд килганлар хам рухий бемор хисобланмайди.

Узбекистон Республикасида суицид килганлар сони 1990 йили 100 минг ахолига 7-8 тага тугри келади. Усмирлар уртасида бу каби суицидларнинг ортиб бориши бу масаланинг долзарблигини ва уни урганиш ута мухимлигини курсатмокда.

Узбекистон Республикасида суицид курсаткичининг ортиши 1999 – 2001йй да кузатилди.

Хозирги вактда суицид барча улим сабаблари ичида 12 – уринда турибди. 60% дан ортик суицидентлар – булар ишсизлар ва уй бекаларидир.

80% дан ортик суицидентларда рухий бузилишнинг куринишлари йук ва улардан бирортаси рухий – неврологик диспансерида руйхатда турмайди. Уларнинг купчилиги амалий соглом шахслар ёки чегараланган асаб – рухий бузилишларга эга инсонлардир. (Д.А.Асадов, Н.Д.Ходжаева 2004й).

Республикамизда суицидлар сонининг ортиши бунга карши таъсирли чоралар ва олдини олиш ишлари олиб боришни такозо этади. Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлигининг 23.09.99й. № 559 карори «Республикада суицидологик ёрдамни ташкиллаштириш тугрисида», «Рухий ёрдам кабинети», «ишонч телефонлари», уз ишини бошлади.бундай турдаги суицидологшик хизматлар куп йиллар давомида дунёнинг купгина мамлакатларида иш олиб бормокда. Бутун жахон согликни саклаш маркази уз жонига касд килишнинг 800 сабабини ва хаётдан куз юмишнинг 80 усулини курсатиб аниклаб берди.

Шундай килиб суицидлар сони бутун дунёда ортиб бормокда. Купчилик текширув натижаларига кура суицидга олиб келувчи холатга ижтимоий – демографик (жинс, ёш, маълумоти даражаси, оилавий ахволи, иш билан таъминланганлик) ва шахс хусусиятлари киради. Узбекистонда суицидал хулк атвор генези урганилмай колмокда. Суицидал генез тушунчасида асосий эътиборни суицидентларнинг шахс хусусиятларини билиш ахамиятга эга.

Охирги беш йил ичида ёшлар уртасида уз жонига касд килиш Андижон вилоятида уч марта ортди. Бу муаммо фокат психиатриянинг эмас, балки шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг хам муаммосидир. Бизнинг текширувимизнинг максади, биринчи уринда усмирлар уртасида тугалланмаган суициднинг психопатологик холатини урганиш ва уларга шошилинч ёрдам курсатиш учун лимфатроп даво усулини узлаштиришдир.

Изланишдан максад: суицидентларнинг психопатологик хусусиятларини урганиш ва уларга шошилинч тиббий ёрдам курсатишдир.

Изланиш материаллари ва усуллари. Олдинга куйилган вазифани бажариш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали «токсикология» булимидан камида 50 та уз жонига касд килиш холатларини урганиш. Суицидентларда анамнестик ва клинико – катамнестик текшириш олиб бориш.

Олинган натижалар мухокамаси. Психиатрияда психопатологик текшириш усули энг анъанавий усул булиб хисобланади.

Бу усул билан рухий жараёнлар ривожланиши ва бузилишини конуниятларини, шунингдек мия фаолиятининг турли патологияларида шахснинг рухий хусусиятларини узгариши урганилади. Суикасдларда патологик омиллар асосан эмоционал – иродавий доирада, асаб фаолиятининг функционал динамик бузилишида куринади. Рухий текширувлар авваламбор шахсни структурасини ва индивидуал – типологик хусусиятларини урганишга каратилган.

Патопсихология мувофакият билан куллаб келаётган асосий ва энг самарали йуллардан бири, суикасдларда рухий жараёнлар кечиши узгаришлари конуниятларини экспериментал урганиш ва бу маълумотларни кушимча клиник – диагностик мезонлар сифатида куллашдир. Бундай ёндашиш куйидаги услубий принциплар билан характерланади. Текширувнинг экспериментал усули воситасида суицидент психопатологик хусусиятларини тахлил килинган. Бу усул ёрдамида суицидентлар рухий фаолияти бузилишининг муайян вариантлари урганилган.

Хозирги вактда психиатрияда текширув усуллари яна хам истикболли (перспектив) ва клиник лабаратор анъанавий текширув усуллари каби зарурий булиб бормокда.

Сунгги ун йилликда эпидемиологик усул бутун дунёда кулланилмокда. Бу усул билан суицидал хати – харакатларни этиологияси, патогенези ва ташхислашга оид саволларни, суицидент ривожланиш конуниятлари ва хусусиятларини урганилади. Психофармакотерапия таъсирини объектив бахолаш ва суикасд хавфини хисоблаш, шунингдек суикасдлар профилактикаси, суицидал ёрдамни режалаштириш ва ташкиллаштириш амалга оширилади. Тугалланмаган суикасддан кейин беморларни синдромологик жихатдан ухшатишликнинг афзаллиги, куплаб назарий ва амалий саволларни ечиш учун зарур булган текширилган беморларнинг дифференциаллашган клиник характеристикасини кулга киритиш имкониятини беради. Мамлакатнинг турли туманларида яшовчи тугалланмаган суикасддан кейинги беморларнинг дифференциаллашган клиник характеристикаси мавжуд булган холатда касаллик кечишининг турли курсаткичлари ва омилларини киёслаш солиштирилаётган беморлар гурухларини фарки ёки ухшашлигини аниклаш, фаркларга олиб келувчи омилларни аниклаш мумкин.

Сунгги йилларда мамлакатнинг турли шахарларида шу дастур ва услуб буйича эпидемиологик текширувлар утказилган.

Суицидал мойилликни урганиш учун сифат жихатидан Янги ва энг ишончли усули солиштириш эпидемиологик усули хисобланади. Дунёнинг турли давлатларида яшовчи суицидентлар популяциясини эпидемиологик урганиш маълумотларини солиштириш ва тахлил килиш, суицидентларни ягона дастур ва усул буйича идентификациялаш суикасд умумий конуниятлари ва хусусиятларини суицидал хатти – харакат курсаткичлариги таъсир этувчи прогностик мезонлар ва омилларни даволаш ва реабилитация чоралари самарадорлигини яна хам тулик ва мантикий очиб беришга имкон беради. Турли популяциядаги беморларда ухшаш натижаларни кулга киритилиши уларнинг ишончлилиги ва информативлилигини яна оширади. Фаргона вилояти худудида яшовчи тугалланмаган суициддан кейинги суицидентларнинг рухий холатини солиштириш, эпидемиологик урганиш биринчи марта утказилмокда.

Куйилган вазифаларни хал килиш учун тугалланмаган суициддан кейинги беморларни киёсий психопатологик текширув утказилган ва уларга шошилинч ёрдам курсатиш учун лимфатроп терапия самарадорлигини аниклаш Андижон вилоятидаги Республика шошщилинч тиббий ёрдам марказида утказилган. Курсатиб утилган беморлар популяциясидан урганиш учун тугалланмаган суикасддан кейин токсикология булимига тушган барча суицидентлар олинган. Суицидентлар шахсиятининг характериологик хусусиятлари (преморбид, характер) аникланган.

Биз томондан 50 та тугаллагаган суикасд урганилган. Суицидал уринишни амалга оширган асосий гурухдаги эркаклар ва аёллар нисбати 12 (24%) ва 38 (76%) улардан иккитаси суицидал уринишни кайта килган.

Жадвал № 1.1. Суицидал уринишни амалга оширган эркаклар ва аёллар нисбати.

Эркаклар

Аёллар

Хаммаси

Абс

%

Абс

%

Абс

%

12

24

38

76

50

100

Диаграмма № 1.1.

□ 76%

□ 24%

□ 0%

□0

Маълумотларимизга кура узини улдиришга харакат килган суицидентларнинг 50 таси диспансер назоратида булмаган. Текширилган суицидентларнинг суицидал харакатини тахлили шуни курсатадики улрнинг купчилигини суицидал хатти – харакати мухитнинг шахс хаётий мухим эхтиёжларини фрустрациялаш ва унинг ижтимоий – рухий дезадаптациясини келтириб чикарувчи реал объектив ва субъектив огир рухий шикастловчи омиллари таъсирига боглик.

Текширилган туманга боглик холда суицидентларни таркалиши фарки статик жихатдан ишончли кишлок ёки шахар ахолисига тегишлик шубхасиз мухим курсаткич хисобланади ва уни у ёки бу ахоли категориясидаги суицидалликни бахолашда хисобга олинмаслик мумкин эмас. И.З.Коваленко таъкидлаганидек, суикасд катта шахарларда яшаш учун кураш жуда хам мухим ва уткир булган холатда узаро муносабатлар мураккаблиги окибатида купрок булади.

Россия суицидологик маркази маълумотларига кура, 1986 й Россияда суикасд курсаткичи шахарда 21%, кишлокда 28%, булган. Бу дунё мамлакатлари нуктаи назаридан караганда парадоксал хисобланади.

Бунинг акси, яъни шахарда суикасдни куплиги Урта осиёда курсатилган. Узбекистонда 1986 й суикасд (хар 100 минг ахолига) 12,6 га, кишлокда 6,1 та, Туркманистонда 12,1 ва 1,7 га тугри келади. Бу кишлок хаёти антисуицидал омилларининг ижобий таъсири билан тушунтирилган. Бирок Узбекистон согликни саклаш вазирлиги суд – тиббий экспертиза бош бюроси маълумотларига кура 1999 й да кишлокларда суикасдлар ортганлиги айтилди.

Жадвал № 2.1. Тугалланмаган суициддан кейинги беморларнинг Республикамиз ва бошка давлатларда шахар ва кишлокларда таркалиши.

Жой номи.

Россияда

Узбекистонда

Туркманистонда

1.

Шахарларда

21%

12,6%

12,1%

2.

Кишлокларда

28%

6,1%

1,7%

3.

Хаммаси:

49%

18,7%

13,8%

Диаграмма № 2.1

туркманистон узбекистон россия

шахакриш.хам

Барча олинган натижалар статистик кайта ишланган. Бу асосий курсаткичларни солиштириш ва конунияларини аниклаш, прогностик омиллар уртасидаги узаро богликлик кучи ва характерини, тугалланмаган суикасддан кейинги психопатологик холатни аниклаш, ундан кейин суицидентни лимфатроп терапия курсаткичларини узаро солиштириш имконини беради.

Таткикотлар натижасини статистик кайта ишланишида Н.А.Плохинский (1970), Е.Н.Шиган (1977) ишларидаги услубий тавсиялар кулланилган.

Бизнинг маълумотларга кура суицид усмирлар уртасида жуда юкори эканлиги аникланган. Суикасдларнинг ярмидан купини улар амалга оширганлар. Усмирлар суикасдининг рухий мазмуни ёрдамга чакирик, уз азиятларига эътиборни каратишдир.

Тадкикотларимизга кура, оила суицидал хавф учун анча рол уйнайди. Оилани тулик эмаслиги, кариндошлар ва дустларнинг етарлича кулламасликлари ва бошкалар.

Усмирлар огир ижтимоий доира: кунгилдагидек булмаган оила, яккалик ва каровсизлик, катталарга суянчикнинг йуклиги кабилар булади.

Суицид бахонаси арзимаган нарсалар: бирор фандан икки олиш, катталардан хафа булиш булади.

Суицидга олиб келиши мумкин булган низоли холатларни тахлил килиб шунга амин булдикки, бола учун узини улдиришга сабаб оддий : катталарнинг фикрига келишмовчиликдир. Бунинг тасдиги, 16 ёшли Д. бувиси калта юбка кийишга рухсат бермагани учун (дори оркали захарлаш), 17 ёшли У. ота – онаси дугонаси билан дустлашишни рад этгани учун суикасдга кул урган.

Умумий бекарорлик, танкиднинг етарли эмаслиги, узига юкори бахо бериш ва хаёт кимматини пасайиши шароит яратади. Бу бола рухиятига салбий тус беради ва суицидал харакатга туртки беради. Хаммаси биргаликда келишмовчиликни хал килиб булмайдигандай туюлиши, умидсизлик ва ёлгизлик хиссини уйгонишига олиб келади.

Суикасдни ёш категорияси буйича статистик таксимланиши, унинг даражасини 15 ёшдан 30 ёшгача орасида юкори эканлигини курсатади. (А.Г.Амбрумова, В.А.Тихоненко 1980й). Аслида урта ва кари ёшдагилар олинса, аксинча, ёш аёлларда (29ёшгача) ва усмирларда купрок булади. (O. Molli. P.P.Irish 1986) (Patterson R.D. 1984. Storountes Z.L. 1988) Weissmar (1994.) нинг таъкидлашича, суицидал пик 20 – 24 ёшга тугри келади.

Урганилган беморлар ёши текширилган вактда 15 дан 70 ёшгача булган. Текширилган беморларнинг 27 таси 54,0% ни 15 – 20 ёшдагилар, 17 таси 34% ни 21 – 30 ёшдагилар, 3 таси 6% ни 31 – 40 ёшдагилар, 2 таси 4% ни 41 – 50 ёшдагилар, 1 таси 2% ни 60 – 70 ёшдагиларни ташкил этган.

Жадвал № 3.1. Усмирлар уртасида тугалланмаган суициднинг ёш буйича таксимланиши.

Суицидент ёши.

Эркаклар

Аёллар

Жами

Абс

%

Абс

%

Абс

%

1.

15 – 20

6

12

21

42

27

54,0

2.

21 – 30

4

8

13

26

17

34,0

3.

31 – 40

1

2

2

4

3

6

4.

41 – 50

^^^^^^в

2

4

2

4

5.

60 – 70

1

2

1

2

6.

Хаммаси:

12

24

38

76

50

100

Диаграмма № 3.1.

Шахсини ёш – жинс характеристикаси буйича тахлили, эркакларда 15 – 20 ёшда 6та 12%, аёлларда 21 та 42%, 21 – 30 ёшда эрк 4 та 8%, аёлл 13 та 26%, 31 – 40 ёшда эрк 1 та 2%, аёлл 2 та 4%, 41 – 50 ёшда эрк йук, аёлл 2 та 4 %, 60 – 70 ёшда эрк 1 та 2 %, аёлл йук.

Катор муаллифларнинг маълумотларига кура, турмуш курган ва курмаганлар уртасида суицид учраш хавфи бир хил.

Э.Дюркгеймнинг фикрича инсон уз хохишларида канча чегараланса, хар кандай чеклаш унга шунча огир булади. Унинг фикрича инсоннинг иаълумоти канча юкори булса, суикасд хавфи шунча баланд булади. Тарбия шакли, оила типи, шахс шаклланишидаги заифлик, омиллари комплекс равишда куриб чикилди. Суицидентларда эмоционал сфера

толерантлиги пасаяди, агрессивлик ортади. Хаёт кийинчиликларига чидамсизлик ортади.

Тарбиянинг дисгормоник шакли у ёки бу характер акцентуацияларини шаклланишини ва ман килинишини таъминлайди. Шахсни патохарактериологик ривожланишига сабаб булади. (А.Е. Личко 19983, 1985. ) суицидал хавфни мухим омилларидан бири касбий холати хисобланади. Суицид килиш эхтимоли ишлайдиганлардан кура ишламайдиганлар орасида 2 -3 баробар юкори (Goldenblatt et. al. 1987. Moser K.A. et. al. 1987). Шуни таъкидлаш лозимки, тугалланмаган суикасдлар купрок маълумоти паст булганларда булади. (Петраков Б.Д. Бамильский, Н.А. 1973). Бошка ижтимоий гурухларга карашли булган айни ёшдагиларда гарбнинг имтиёзл университетларидагилар суикасдни купрок амалга оширадилар. (Амбрумова А.Г. Бородин С. 1981й, Seiden R 1984. Fox R 1971.)

Турли касб эгалари уртасида узини улдирганлар сони врачлар, (Сикорский И.А. 1989й , Анискин Д.Б. 1997, Rose X. Rosov I. 1973. Keshon L 1978.) Психологларда,(Mausner J. 1979), харбийларда,(Сикорский И.А. 1989, Анискин Д.Б , Bonardi F) ва (Heinman M 1997й).

Суицидал уринишларни амалга оширганларни касбий оидлигини тахлили шуни курсатдики, суикасд купрок урта маълумотлиларда (30%), аникланган, олий маълумотлиларда паст булади.(6%). Нотулик урта маълумотлиларда кузатилмади.

Жадвал № 4.1. суицидентларни маълумоти буйича таксимланиши.

Маълумоти.

Эркаклар

Аёллар

Жами

Абс

%

Абс

%

Абс

%

1.

Олий

^^^^^^в

3

6

3

6

2.

Нотулик олий

2

4

2

4

3.

Нотулик урта

^^^^^^

^^^^^^

4.

Урта махсус

2

4

13

26

15

30

5.

Урта маълумотли

10

20

20

40

30

60

6.

Хаммаси:

12

24

38

76

50

100

Диаграмма № 4.1.

0                              H

Олий

Н.олий

Н.урта У.махс

Урта

Аёллар Эркаклар

Аёллар эркакларга нисбатан беш марта купрок амалга оширади. Аммо куп холларда бу уринишлар демонстратив характерда булади ва хаётдан воз кечишга эмас, балки хаёт сифатини оширишга каратилган булади. Онгли суикасд фаолиятининг вакти ва мавсуми узининг асосий характеристикасига кура жуда хам галатидир. Ф.Ницше, Н.В.Гоголь, М.М.Пришвинни бир неча бор туш вактини инсон рухиятига таъсирини кайд килишган. Айнан туш вакти суицидал уриниш учун энг хавфли хисобланади. Таникли рус олими А.П.Чижевский «замин куёш огушида» номли ишида инсонлар уюшмасидаги «бахорги кризислар» сабаблари хакида ёзилган. Олим шунга ургу берганки,атроф мухитни бизнинг рухиятимизга таъсири, биз уйлагандан кура солиштириб булмас даражада чукурдир. У тирик организмни куёш фаолиятини мавсумий узгаришида кескин ва шиддатли рухий кечинмаларга, шунингдек, суикасдга хам мойил булади. Демак, хулоса киладиган булсак, агар статистикага ишонадиган булсак ХХ аср давомида энг хавфли йил мавсумлари май июн булиб, суицидологлар уларни «улим ойлари деб атаган» замонавий Америка тадкикотчилари бахор фаслини шундай мавсум деб таъкидлашади. Улим соатлари эрталабдан туш пайтигача яъни соат 12 гача, ёки соат 13 дан 15 гача.

Олим одамни эсанкиратиб куядиган: табиат рухий ва иктисодий жихатдан улимга мойилликни энг кам келтириб чикарувчи вактда инсон уз хаёти хисобини килади, хусусан, нафакат мавсум (бахор), балки, кулай иклим шароитларида хам бу нарса юз беради. Масалан: марказий Европанинг уртача иклими суицидал провокатор сифатида таъсир килади.

онгига хаётифйе вворкеаалларни тмаъасритрига, шахмснаийнг чукур ииючкни характернинг махсус суицидал индивидуализмига хам таъсир килади.

Суицидал уринишлар туш вакти соат 12 – 13 гача куп булади. Куплаб суикасдлар июн 15,5%, февралда 14,2%, мартда 18,3% ва май ойларида амалга оширилган.

БЖССТ маълумотларига кура, барча суикасдларнинг 60% ёз ва бахор ойларига тугри келади.

Хулоса. Суицидлар сонини ортишини олдини олиш учун ахолига уз вактида ёрдам курсатиш, уларни куллаб кувватлаш, хеч булмаганда консультация даражасида бу ишни амалга ошириш керак. Реабилитация усулларини янада самаралирок куллаш учун доимий равишда арбобларга, хорижий адабиётларга ва нафакат ахолини даволашга каратилган усулларга, балки, одамларда суикасдга туртки булувчи сабабларни аниклашга ва имкони борича уларни бартараф этишга каратилиши керак.

Хар бир одам юз бериши мумкин булган суицидни аниклаши ва олдини олиш учун кандайдир даражада психолог булиши керак. Агар куйида санаб утилган холатлар сизнинг дустингизда булса, унда мутахассис (психолог, психотерапевт, психиатр,) ёрдамига мурожаат килиши керак.

Депрессия холатидаги, ёки суикасд хакида уйлаётган одамлар узларининг хиссиётлари хакида гапирмайдилар ва гапиришни хохламайдилар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

  • 1.    Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д., Суицидал хулкни комплекс профилактикасини ташкиллаштириш. Узбекистон тиббиёт журнали – 2004. № 1 – 2. 147 – 150 бетлар.

  • 2.    Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидал хулкни профилактикасида комплекс ёндашув ва уз жонига касд килиш муаммоси. Узбекистон тиббиёт журнали – 2002. № 4. 113 – 116 бетлар.

  • 3.    Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидологиянинг ижтимоий – тиббий аспектлари. Узбекистон тиббиёт журнали – 2001. № 1. 105 – 106 бетлар.

  • 4.    Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид холатларида метереологик омилларнинг тутган урни ва метеопрофилактика имкониятлари. Узбекистон тиббиёт журнали – 2002. № 4, 78 – 79 бетлар.

  • 5.    Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид ва парасуицид холатларини юзага келишида ахамиятли булган айрим хавф омилларининг киёсий тавсифи. Узбекистон тиббиёт журнали – 2004. № 5, 58 – 60 бетлар.

  • 6.    Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид холатларининг суд – тиббий тахлили. Журнал теоретической и клинической медицины. 2001. № 1. стр. 116 – 118.

  • 7.    Мординов Л.А., Башарин К.Г. Анализ случаев самоубийств (при повешении) по данным судебно – медицинской экспертизы якутска. Суд. Мед. экспертиза. 2004. № 1. стр 39 – 41.

  • 8.    Резник А.М., Фаставцов Г.А. Особенности стресс – провоцированного суицидального поведения военна – служащих. Военно – мед. Журнал. 2004. № 6. стр. 36 – 41.

  • 9.    Сотникова Ю.А. Специфика защитных механизмов у лиц, совершающих суицидальные попытки. Социальная и клиническая психиатрия. 2004. № 11. стр. 11 – 18.

  • 10.    Суицидальные отравления, эпидемиологические и клинико – токсикологические аспекты. Социальная и клиническая психиатрия. 2004. № 1. стр. 28 – 23.

"Экономика и социум" №11(66) 2019

Список литературы Психопатология незавершенных суицидов среди подростков

  • Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д., Суицидал хулкни комплекс профилактикасини ташкиллаштириш. Узбекистон тиббиёт журнали - 2004. № 1 - 2. 147 - 150 бетлар.
  • Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидал хулкни профилактикасида комплекс ёндашув ва уз жонига касд килиш муаммоси. Узбекистон тиббиёт журнали - 2002. № 4. 113 - 116 бетлар.
  • Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидологиянинг ижтимоий - тиббий аспектлари. Узбекистон тиббиёт журнали - 2001. № 1. 105 - 106 бетлар.
  • Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид холатларида метереологик омилларнинг тутган урни ва метеопрофилактика имкониятлари. Узбекистон тиббиёт журнали - 2002. № 4, 78 - 79 бетлар.
  • Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид ва парасуицид холатларини юзага келишида ахамиятли булган айрим хавф омилларининг киёсий тавсифи. Узбекистон тиббиёт журнали - 2004. № 5, 58 - 60 бетлар.
  • Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид холатларининг суд - тиббий тахлили. Журнал теоретической и клинической медицины. 2001. № 1. стр. 116 - 118.
  • Мординов Л.А., Башарин К.Г. Анализ случаев самоубийств (при повешении) по данным судебно - медицинской экспертизы якутска. Суд. Мед. экспертиза. 2004. № 1. стр 39 - 41.
  • Резник А.М., Фаставцов Г.А. Особенности стресс - провоцированного суицидального поведения военна - служащих. Военно - мед. Журнал. 2004. № 6. стр. 36 - 41.
  • Сотникова Ю.А. Специфика защитных механизмов у лиц, совершающих суицидальные попытки. Социальная и клиническая психиатрия. 2004. № 11. стр. 11 - 18.
  • Суицидальные отравления, эпидемиологические и клинико - токсикологические аспекты. Социальная и клиническая психиатрия. 2004. № 1. стр. 28 - 23.
Еще
Статья научная