Раамли итисодиёт шароитида суд-бухгалтерия экспертизаси ва унинг аамияти
Автор: Амонов А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада иқтисоий экспертизанинг бир тури бўлган Суд-бухгалтерия экспертизасини моҳияти, ҳуқуқий меъёрий асослари, тайинлаш зарурияти ва унинг натижаларини расмийлаштириш ҳақида сўз боради.
Экспертиза, эксперт, суд экспертизаси, бухгалтер-эксперт, суд экспертининг хулосаси (хулоса)
Короткий адрес: https://sciup.org/140260514
IDR: 140260514
Текст научной статьи Раамли итисодиёт шароитида суд-бухгалтерия экспертизаси ва унинг аамияти
Рақамли иктисодиёт шароитида барча мутахассислар каби ҳисоб ва назорат тизимида фаолият кўрсатаётган мутахассисларининг масъулияти ва жавобгарлиги янада ортади. Шу сабабли бухгалтерия хисоби ва назорати ходимлари хўжаликни юритишга ёрдам кўрсатиши, турли хўжалик ҳолат ва муҳитларини тезкор ва тўлиқ аниқлаб иш кўра билиши, бозор иқтисодиёти вазифаларини ва улардаги йўналишларни тушиниб етиши, бошқарув қарорларини қабул қилишда раҳбариятга ҳамда фуқаролик, жиноий ва хўжалик фаолиятлари бўйича кўрилаётган ишларни одилона ҳал қилишда суд-тергов органларига суд экспертизаси ўтказиш натижалари бўйича асосланган тавсияларини тақдим этишлари лозим бўлади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси суд-иқтисодий экспертизасининг таркибий қисми бўлиб, у шундай ҳолатларда белгиланадики, унда кузатилган жиноий ишнинг терговини олиб борувчи терговчи ишни сифатли ва қонунан тўғри боришида чуқур ва юқори савияли бухгалтерия билимлар лозим деб топилса. Балки ишни олиб борувчи терговчи ҳам маълум бир бухгалтерия билимларга эга бўлиши ва оддий ҳисобларни ўзи бажариши ёки тергов вақтида айбланувчининг ёхуд гувоҳларнинг кўрсатмаларини таҳлил этиши мумкин. Хусусан иш юзасидан жиноий ишга қўл урган шахслар, моддий жавобгар шахслар юритган ҳар бир ҳужжат ва материалларини таҳлил қилиб янги фактларни очиши ҳам мумкин. Аммо бундай ҳолатларда терговчи суд бухгалтерия экспертининг ёрдамисиз кўзланган ютуққа эриша олмайди.
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий жабҳаларида олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар суд-ҳуқуқ тизимини ҳам кенг қамраб ол Муҳтарам Пезидентимиз ўзининг Олий Мажлисга мурожаатномасида “ Энди суд орқали инсонларнинг ҳуқуқи тикланганини эътироф этиш билан чекланиб қолмасдан, нима сабабдан судгача бўлган тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган, деган саволни ҳам кўндаланг қўядиган, тазйиқлар учун жавоб берадиган вақт келди” 1 деган эди.
Бундай фикр бежиз айтилмади. Кўп йиллик суд-ҳуқуқ органлари амалиётида мавжуд бўлган адолатсизликлар: нотўғри ўтказилган тергов-суриштирув ишлари, фақатгина номигагина иш материалларини бўрттириш учун олинган сохта экспертиза хулосалари натижасида инсон ҳуқуқлари поймол бўлаётгани халқимиз орасида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга ишончсизлик ҳисларини туғдирди.
Юқорида баён этган фикрини давом эттириб Президентимиз “Эски тузумдан қолган ва ҳануз давом этаётган суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш амалиётини чеклаш лозим. Энди фақат иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина прокурор суд қарорини олиб ўрганиши мумкин”2 деди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг Республикада суд экспертиза фаолиятини такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан: 1995 йил 22 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Адлия вазирлигининг экспертиза хизматини ривожлантириш тўғрисида” ги 234-сонли қарорига асосан, Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институти Республика илмий-тадқиқот криминалистика марказига айлантирилди. Маказнинг илмий салоҳиятини Тошкент шаҳридаги 8 та етакчи лаборатория ва 9 та вилоятлардаги бўлинмалари ташкил этди.
Суд-иқтисодий экспертизалари ўтказилиши бугунги кунда нафақат Марказий муассасада, балки вилоят бўлинмаларида ҳам суд-иқтисодий экспертизанинг барча турлари, чунончи: бухгалтерия, молия-кредит, иқтисодий-режавий, меҳнат иқтисодиёти ва иқтисодий-статистика экспертизаларига суд-тергов органларини бўлган эҳтиёжларини қондириб келмоқда.
Сўнгги йилларда ташкил қилинган экспертиза турлари қаторига, иқтисодиёт соҳасида банк-кредит, солиқ қонунчилиги ва ташқий-иқтисоий каби экспертиза турларини таъкидлаш жоиз.
Республика суд-экспертиза марказининг Самарқанд вилоятлараро бўлими бугунги кунгача Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида суд-иқтисодий экспертизанинг барча турлари бўйича экспертизалар ўтказиб келмоқда. Жумладан: 2017 йилда 91 та, 2018 йилда 101 та 2019 йилда 114 та хулосалар берилган.
Бугунги кунда суд, тергов амалиётида суд-иқтисодий экспертизанинг турларидан бири бўлган суд-бухгалтерия экспертизасининг роли ошиб бормоқда. Одатда суд-бухгалтерия экспертизасини тайинлаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
-
- тафтиш ва тергов материаллари мос келмаганда ёки дастлабки ва тақрорий тафтишлар хулосаларида зиддиятлар мавжуд бўлганда;
-
- айбланувчи тақдим этган хужжатлар тафтишчи томонидан қабул қилинмаган ҳолларда;
-
- маълум масалаларни хал этиш бухгалтерия ҳисобидаги махсус билимлар талаб қилиниши тўғрисида айбланувчининг асосланган тафтишномаси мавжуд бўлганда;
-
- суистеъмол ва товар моддий бойликларни топишда тафтишчи томонидан қўлланган услуб ва методларни тўғрилиги ва тўла эканлигига ҳамда тафтиш хулосасига терговчининг гумони бўлгана;
-
- моддий жавобгар шахсларни аниқлаш ва улар келтирган зарарнинг миқдори ва даврини ташкилот бухгалтерияси тўғри аниқланганлигини текшириш зарурияти туғилганда;
-
- камомадларни яшириш имкониятлари бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва назоратдаги камчиликлар, мавжуд қоидаларга риоя қилмаслик оқибатида бўлганда уларни аниқлаш;
-
- хужжатли тафтиш тартиби тўғри ўтказилиб ва тафтишчининг нотўғри харакатлари тафтишчининг тафтиш қилинаётган корхона ходимлари билан ишга тааллукли бўлмаган алоқалари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган ҳолда.
Суд-бухгалтерия экспертизаси Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига асосан корхона, муассасалар бухгалтерлари томонидан тузилган ёки тузилажак бухгалтерия ҳужжатлари асосида ўтказилади.3 Шунинг учун Суд-бухгалтерия экспертизаси хулосасининг ҳаққонийлик (ҳодисанинг ҳақиқий ҳолатини акс эттириш) даражаси асосан тузилган бухгалтерия ҳужжатларининг сифатига боғлиқ бўлади. Ҳозирги давр талабидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ривожланган, рақамли иқтисодиёт шароитда бухгалтерия ҳужжатларининг янги даври – электрон ҳужжат пайдо бўлди. Электрон ҳужжатларнинг расмийлаштириш ва улар айланмаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган йўриқнома асосида олиб борилади ва назорат қилинади.
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш фақат қонунларга бўйсиниш, унга тўлиқ амал қилиш орқали эришилади. Президентимиз эътироф этганидек: “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлмоғи керак”4. Ушбу вазифаларни тўлиқ ижро этиш қонунларга амал қилиб фаолият юритишни, суд-ҳуқуқ тизими ишларида кескин бурилиш ясаш, жамият, халқ манфатларини кўзлаган ҳолда, ҳар қандай кўрилаётган фуқаролик, жиноий ва иқтисодий ишлар жараёнини шаффофлигини ва одилона ечимини таъминлашни талаб этади.
Юқорида қайд этилган вазифаларни тўлиқ бажариш кўп ҳолларда судларда фуқаролик, жиноий ва иқтисодий ишларини кўриб чиқишда бойликлар талон-тарожи, мансабдорлик ва хўжалик жиноятларини суриштириш ва тергов қилишда иқтисодий фанлар жумладан махсус бухгалтерия ҳисоби билимлари қўлланилади. Махсус билимлар орасида суд-бухгалтерия экспертизаси муҳим ўринда туради.
Бу уч сўздан иборат (суд, бухгалтерия ва экспретиза) сўзлар бирикмасидан пайдо бўлган “Суд-бухгалтерия экспертизаси”нинг моҳияти қуйидагилардан ташкил топади:
Суд - фуқаролик, жиноий ва хўжалик(иқтисодий) масалалари бўйича қўзғатилган ишларнинг кўриб чиқиш жараёни.
Экспертиза - жиноят процессуал қонуни асосида, фан ва техниканинг, санъат ва иқтисодиётнинг айрим соҳаларидаги мутахассислар, касб-ҳунар эгалари томонидан терговда ёки суд муҳокамасида келиб чиқадиган баъзи камчиликларни аниқлаш мақсадида объектлар устида олиб бориладиган текшириш ишлари.
Бухгалтерия – корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритувчи таркибий бўлими.
Шундан келиб чиркан х,олда “Суд-бухгалтерия экспрертизаси ” -бу бухгалтерия ҳужжатларида ва регистрларида акс эттирилган хўжалик операцияларини бухгалтер-эксперт (мутахасис)томонидан текшириш жараёнидир.
Бухгалтер-эксперт - жиноий иш жараёни субъекти х,исобланиб, жиноий иш аҳамиятига эга бўлган масалалар бўйича хулоса бериш учун жалб килинади.
Тергов ва судда кўрилаётган ишларга далил сифатида хулоса далолатнома тайёрлаш билан биргаликда ҳўжаликка етказилган моддий зарарни аниқлаш ва камомадни ундириб олишда бухгалтерия экспертизасини аҳамияти ортиб боради.
Суд-бухгалтерия экспертизанинг асосий мақсади - жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича адолатли хукмнинг амалга ошишига ёрдам бериш, иктисодиёт соҳасида жиноят ва ҳуқуқ, бузишларга йўл қўймаслик, келажакда хўжалик ҳуқуқ бузишларни огохлантиришга дойир тадбирларни белгилаш.
Суд-бухгалтерия экспертизаси ҳам бошқа экспертиза турлари каби ўз предмети ва тадқиқот объектларига эга.
Суд-бухгалтерия экспертизанинг предмети - аник, жиноий, фукаролик ва хўжалик ишларининг ҳақиқий вазиятлари ҳисобланади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси объектлари - бирламчи х,ужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва ҳисобот, тафтиш далолатномалари ва ишнинг бошқа материаллар ҳисобланади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси иқтисодий соҳа бўйича махсус билимга эга бўлган, суд иқтисодий эксперти мутахасислиги бўйича махсус тайёргарликдан ўтган, судга оид иқтисодчи –эксперти мутахассислиги малакасига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига биноан суд экспертизасини ўтказишнинг асоси бўлиб, терговчи, прокурор ёки суднинг қарори ёхуд судда кўрилаётган фуқоролик, хужалик ва жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими ҳисобланади.
Суд экспертизаси тегишли қарор ёки ажрим чиқарилган кундан эътиборан тайинланган ҳисобланади.
Ўзбекистан Республикаси ЖПК моддасига мувофиқ қонунда белгиланган тартибда суд, терговчи ижтимоий хавф-хатар мавжудлиги ёки мавжуд бўлмаганлиги ушбу ҳаракатни содир қилган шахс айбдорлиги ва ишни тўғри ечилишга аҳамияти бўлган барча хақиқий маълумотлар жиноий иш бўйича далил бўлади. Эксперт хулосаси ана шу далиллар жумласидандир.
Суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин тегишли суд эксперти ёхуд суд экспертлари комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир суд эксперти имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади. Хулосада суд экспертизаси ўтказилган сана ва жой; суд экспертизасини ўтказиш асоси; суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) тўғрисида маълумотлар; суд эксперти (ф.и.ш, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва суд экспертизасини ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; суд экспертининг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; суд экспертининг олдига қўйилган саволлар; суд экспертига такдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; суд экспертизаси ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар суд экспертлари комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, кўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва суд экспертининг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилади.
Эксперт хулосасининг далолатномаси асосан кириш, текшириш ва хулоса қисмларидан ташкил топади.
Эксперт хулосаси ҳақидаги далолатноманинг кириш қисмида бухгалтерия экспертизаси қачон, қайси жойда, ким томонидан ва нимага асосан экспертиза ўтказилганлиги кўрсатилади.
Хулосанинг кириш қисмида юқоридагилардан ташқари, яна жиноят ишининг қисқача баёни, эксперт ихтиёрига берилган текшириш объектлари устида тўлиқ маълумот ҳамда эксперт томонидан ҳал қилиниши керак бўлган саволлар кўрсатилади.
Эксперт хулосаси ҳақидаги далолатномани текшириш қисмида текширилган объектларга мукаммал равишда баён қилинади. Эксперт томонидан қўлланилган текшириш усули ва методлари кўрсатилади.
Текшириш натижалари далолатноманинг хулоса қисмида якунланади ва унда экспертиза олдига қуйилган саволларга жавоб берилади.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1 .Жалолова Д. “Суд-бухгалтерия экспертизаси” Ўқув қўлланма.Т-2005
2.Қаимов.У.К.
-
3 .Ш.Мирзиёев. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси” (ПФ-4947 сон)
-
4 . Ш Мирзиёев “Олий Мажлисга мурожаатнома” 24 январь 2020 йил
-
5 . Х.Бобоев, Ю.Дадабоев “Судебная бухгалтерия” Уч. Пособие. Т-2001
-
6 .А.Норбоев, А.Закутский “Вопросы организации и проведения судебных экспертиз» Уч.пос.Т-2006
-
7 .Республика суд-экспертиза Марказининг Самарқанд вилоятлараро бўлими материаллари
"Экономика и социум" №5(84) 2021
”Суд-бухгалтерия экспертизаси” Дарслик
“Ўқитувчи
нашриёти Тошкент-1993 йил
Список литературы Раамли итисодиёт шароитида суд-бухгалтерия экспертизаси ва унинг аамияти
- Жалолова Д. "Суд-бухгалтерия экспертизаси" Ўқув қўлланма.Т-2005
- Қаимов.У.К. "Суд-бухгалтерия экспертизаси" Дарслик "Ўқитувчи" нашриёти Тошкент-1993 йил
- Ш.Мирзиёев. "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси" (ПФ-4947 сон)
- Ш Мирзиёев "Олий Мажлисга мурожаатнома" 24 январь 2020 йил
- Х.Бобоев, Ю.Дадабоев "Судебная бухгалтерия" Уч. Пособие. Т-2001
- А.Норбоев, А.Закутский "Вопросы организации и проведения судебных экспертиз" Уч.пос.Т-2006
- Республика суд-экспертиза Марказининг Самарқанд вилоятлараро бўлими материаллари