Раамли итисодиётда лойиа бошаруви
Автор: Мирзоев Ш.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 9 (100), 2022 года.
Бесплатный доступ
Рақамли иқтисодиётни изчил ривожлантириш ва инвестиция мўҳитини жозибадорлигини янада оширишда лойиҳа бошқарувининг миллий моделини яратиш долзарб ҳисобланади. Мақолада лойиҳа бошқарувининг рақамли иқтисодиётдаги аҳамияти ҳақида таҳлилий маълумотлар келтирилган.
Рақамли иқтисодиёт, инвестиция, лойиҳа бошқаруви, рақамли технологиялар, молия-банк тизими
Короткий адрес: https://sciup.org/140300626
IDR: 140300626
Текст научной статьи Раамли итисодиётда лойиа бошаруви
ХХI асрнинг иккинчи ўн йиллигида турли иқтисодий адабиётларда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришиш ҳамда макроиқтисодий мувозанатини таъминлашнинг муҳим жиҳати рақамли иқтисодиёт тизимига ўтиш деб қайд этилмоқда. Шундай экан, иқтисодий тараққиётнинг бугунги босқичида Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, тизимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, янги технологияларни жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва бошқа бир қанча муҳим йўналишларда кенг қамровли ишларни бажариш, мамлакатимизда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишлар доирасидаги бирламчи вазифалар қаторига олиб чиқади.
Рақамли иқтисдитёт ўзи нима эканлиги ва унинг назарий ва амалий жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтсак. Ушбу тушунчага содда қилиб халқ тили билан изоҳ берганда, рақамли иқтисодиёт бу- рақамли илғор технологияларни иқтсодиётга жорий этилиши асосида вужудга келган XXI асрнинг классик иқтисодиётнинг янги рақамли кўриниши.
Республикамизда сўнги йилларда рақамли технологияларни иқтисодиёт йўналишларида жорий этилиши, банк сектори ва тўлов ҳизматлари ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатишда тадбиқ этилиши ҳамда электрон тижорат ва ҳакозо соҳаларни ривожлантиришдага ўрни йилдан йилга салмоқли ошиб келмоқда. Бу каби йўналишларни жадал равишда ривожланишга асосли туртки вазифасини ўтовчи мъёрий ҳужжат яъни Ўзбекисон Республикаси Президенти “Рақамли Ўзбекистон-2030” ПФ-6-79-сонли фармони 2020 йилнинг 5 ноябрида тасдикланган бўлиб, ушбу фармонда Республикада рақамли индустрияни ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш каби ўстивор йўналишларни амалга оширилиши белгилаб ўтилган. Қисқа қилиб, аниқроқ тўхталадиган бўлсак:
-
• корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва
хизматларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали сотиш бозорларини кенгайтириш;
-
• суғурта тизимини рақамлаштириш;
-
• логистика тизимини такомиллаштириш ва рақамли
технологияларни жорий этиш;
-
• иқтисодиётнинг реал секторларида роботлаштирилган саноатни
ривожлантириш;
-
• рақамли инфратузилмани ривожлантириш;
-
• молиявий супермаркетларнинг бизнес моделини яратиш;
-
• рақамлаштириш асосида масофавий давлат ва нодавлат
хизматлари кўрсатиш;
-
• рақамлаштириш асосида масофавий таълимни ривожлантириш каби йўналишлар.
Иқтисодий тараққиёт, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш соҳаларини рақамли трансформация қилишда юқори даражадаги 68 та, инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқа соҳаларини рақамли трансформация қилиш эса юқори даражадаги 15 та чора тардбир ва лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутлиган. Қисқача инвестиция йўналишида ҳам тўхтаб ўтишни масадга мувоффиқ деб биламиз, нимагаки ушбу глобал икки йўналиш яъни АКТ (Рақамли иқтисодиёт асоси) ва Инвестиция йўналишлари негзида лойиҳа бошқарувини объектив баҳолаш етарличи аниқликни келтириб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли “2021-2023 йиллар учун Инвестиция дастурини амалга ошириш чора тадбирлари” тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 928,7 триллион сум инвестиция ўзлаштирилиши, 226 та янги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда 34 минг ишчи ўрни яратилиши назарда тўтилган.
Юқорида келтириб ўтилган асосли маълумотларга таянган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак, давлатимизнинг иқтисодий ўсаётганлигини, ҳар жабҳанинг изчил ривожланиб бораётганлигин кўзатишимиз мумкин. Яъни бунда амалга оширалаётган чора тадбирлар, лойиҳалар замоновий лаҳжада изоҳлайдиган бўлсак “Projects” нинг тўғри ташкиллаштириши ва уларнинг негзида асосли амалга оширилиши ётади. Демак, бизнинг ҳолатда лойиҳалар реализацияси ва уларни бошқаруви қанчалик тўғри ташкиллаштирилшаг? Умуман олганда лойиҳа бу нима? Халқ орасида лойиҳа дейлганда нима тушунилади?. Бу каби, концепцияларга бирма бир тўхталиб ўтамиз. Лойиҳа бу – ғояга, бошланиш ва якунга эга бўлган чора тадбирлар йиғидиси. Лойиҳа борки: ноаниқлик бор, хатар бор, якун ва ҳ.з. бор. Лойиҳа бошқаруви бу- вақт, нарх ва иш хажми ҳамда мижоз эҳтиёжини қондирилишидир. Юқорида келтириб ўтилган, ва ўтилётган барча фикр мулоҳазаларни асос сифатида олиб, масалага субъектив ёндашадиган бўлсак, рақамли иқтисодиётни изчил ривожлантириш ва инвестиция мўҳитини жозибадорлигини янада оширишда лойиҳа бошқарувининг тизимлилиги етарли даражада мукаммал эмас. Ушбу каби масалалани ечими ўлароқ, кандай йул тутиш максадга мувоффик?. Ракамли иктисодиётни изчил ривожлантириш ва инвестиция мўҳитини жозибадорлигини янада ошириш йўлида лойиҳа бошқарувини тактик ўзгартириш асосида миллий моделни ишлаб чикиш. Лойи^а бошкаришда хорижий (уозирги кунда Республикамизда уз фаолиятларини олиб бораётган) ва мах,аллий мутахассилар уртасида: Сифат бошкаруви, муддат бошкаруви, нарх бошкаруви, харидлар бошкаруви, хатарлар бошқаруви, ресурслар бошқаруви ва ҳ.з тушунчалар юзасида етарлича тафовут бор.
-
1. Халқаро даражадаги имтиҳонларни топшириш учун харажатларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиши ( хозирги кунда молий ва бухгалтерия, тил ва АКТ йуналишларида бу каби тартиб ишлаб чиуилган )
-
2. Миллий сертификатланган кадрлар учун онлайн жамият платформасини яратиш керак. Мазкур чора тадбирларнинг асосли равишда амалга оширилиши бизга:
Асос: Лойиҳа бошқаруви йўналишида халқаро даражадаги сертификатланган мутассис бўлишда маълум бир миқдорда мажбурий тўлов микдори мавжуд. Лойих,аларни бошкаруви ассоциацияда (UPMA) хорижий экспертларни жалб этган х,олда даврий-гибрид ( миллий моделга асосланган уолад ) курсларни мунтазам равишда ташкил этиш
Асос: Лойих,а бошкарувида тушунчаларнинг номутоносиблиги ва мах,адий кадрлалрининг халкаро даражадаги тажрибага чанкоклиги
-
• Ракамлаштиришда 1712 та;
-
• Иктисодий тараккиёт, молия-банк тизими, давлат активларини бошкаришдаги 68 та;
-
• Инвестициялар, экспортни куллаб-кувватлаш ва ташки иқтисодий алоқа соҳаларини рақамли трансформация қилиш эса юқори
даражадаги 15 та ва шу каби келажак лойиҳаларни тизимли ва самарали бошқаришда миллий ёндашишни беради.
Бунинг негзида эса, келажак лойиҳалари сифатида:
-
• Робототехника;
-
• Сунъий интеллект;
-
• Молиявий супермаркет (Финтех);
-
• Технологик супермаркет (Техфин);
-
• Аққилли ирригация тизимлари;
-
• Телемедицина и фармацевтика
-
• AML (Пул “ювишга” қарши кураш)
Хулоса қилиб айтганда, лойиҳа бошқарувидаги “Agile”, “Waterfall” ва “Hybrid” бошқарув фалсафалар негзида лойиҳа бошқарувининг миллий модели яратилиши, лойҳа доирасида опеацион (OPEX) ва капитал (CAPEX) харажатларни тўғри асосли режалаштиришни, ресурсларидан самарали фойдаланишни, хатарларни ўз вақтида баҳолаб, уларни кўра билишни, вақт бошқарувини тўғри тадбиқ этишни ҳамда бизнес ғояларни тўғри шакллантиришни, режалаштиришни, амалга оширишни, амалга оширилаётган лойиҳаларни дедуктив ва индуктив назорат қилишни ва ниҳоят ижобий натижаларга эришишга қатъий замин шакллантиради.
Адабиётлар
-
1. А.Сиддиков.(2021) .Ўзбекистонда рақамли иктисодиёт ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишга доир ёндашувлар. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar ilmiy elektron jurnali. № 2
-
2. Гулямов С.С. ва бошқалар. ”Рақамли иқтисодиёт” Дарслик. – Т.: ТДИУ, 2020 й. –409 б
-
3. Аюпов Р.Х. Пути развития электронного бизнеса в Узбекистане. – Т.: Формат полиграф, 2016. – 205 с
-
4. Digital Economy report 2019, Value creation and capture: implications for developing countries. https://unctad.org/system/files/official-
document/der2019_en.pdf
"Экономика и социум" №9(100) 2022
Список литературы Раамли итисодиётда лойиа бошаруви
- А.Сиддиков.(2021).Ўзбекистонда рақамли иктисодиёт ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишга доир ёндашувлар. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar ilmiy elektron jurnali. № 2.
- Гулямов С.С. ва бошқалар. "Рақамли иқтисодиёт" Дарслик. - Т.: ТДИУ, 2020 й. -409 б.
- Аюпов Р.Х. Пути развития электронного бизнеса в Узбекистане. - Т.: Формат полиграф, 2016. - 205 с.
- Digital Economy report 2019, Value creation and capture: implications for developing countries. https://unctad.org/system/files/official-document/der2019_en.pdf.