Республикамизда ташкил этилган ва режалаштирилган логистика марказларининг истеъмолчиларга транспорт хизматини кўрсатиш ишини режалаштириш методикасини такомиллаштириш

Автор: Маннонов Ж.А., Жамилов Б.М., Журабоев Д.И.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада мамлакатимиздаги сўнги йиллардаги ўзгаришлар ва логистикада эришилаётган ютуқлари,логистик хизмат кўрсатишни бир нечта турларини таклиф етган ва Swот таҳлили келтирилган.

Транспор логистикаси, интермодал ташишлар, юк ташиш

Короткий адрес: https://sciup.org/140293103

IDR: 140293103

Текст научной статьи Республикамизда ташкил этилган ва режалаштирилган логистика марказларининг истеъмолчиларга транспорт хизматини кўрсатиш ишини режалаштириш методикасини такомиллаштириш

Kalit so’zlar: SWOT, транспор логистикаси, интермодал ташишлар,юк ташиш

Ключевые  слова: SWOT,транспортная  логистика, интермодальные перевозки, судоходство

Маълумки, жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибасида, глобал рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда, иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш ва таркибий жиҳатдан ўзгартиришларнинг барчаси транспорт логистика хизматлари бозорини ривожланиши билан боғлиқ. Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳар бир соҳаси, шу жумладан, транспорт тизимини янада жадал ривожлантиришда логистика хизматларининг а^амияти бекиёс. Шу боисдан, нуфузли халкаро ташкилотларнинг иқтисодиётимиз ривожланишига бўлган эътибори ва шу билан биргаликда хорижий инвесторларни жалб этиш, кўплаб қўшма корхоналар ва уларнинг филиаллари фаолиятини ташкил этилиши янги худудларни узлаштириш ва халкаро бозорларга чикишни такозо этмокда. Бунинг учун авваломбор, транспорт йулаклари ва замонавий транспорт-логистика марказларига эга бўлиш лозим. Бугунги кунда замон талабидан келиб чиқиб республикамиз транспорт тизимидан самарали фойдаланиш, мультимодал ва интермодал ташувларининг ривожланиши, янги инфратузилма объектларини барпо этишни, яъни ташиш терминалларини шакллантиришни талаб этади. Халқаро миқёсда ушбу мультимодал ташиш терминалларининг кенгайиши натижасида логистик марказларга айланиши, шу билан биргаликда халкаро ташув ва логистик жараёнларини узига камраб олишига асос булди.

Сунгги йилларда траспорт - логистика хизмати билан фаолият юритувчи кичик корхоналар кўпроқ кичик сервис хизматлари билан чекланиб қолиб, улар нафақат хорижий корхоналар билан транспортда ташиш хизматини аутсорсинг қилиб, кам даромадли хизмат кўрсатиш билан шуғулланмоқда. Аммо, транспорт - логистиканинг асосий даромадли фаолияти халкаро бозорларга экспорт-импорт махсулотларини транспортда етказиб бериш булсада, замонавий ташиш технологияларига эга бўлмаганлиги сабаб, валюта оқимини олиб келиши муваффақиятсиз якунланяпти. Бозор иқтисодиётини ривожланиши ва кенг логистика инфратузилмаси тармоғини шаклланиши албатта, умумиқтисодий тармоқлар ичида албатта транспорт хизматини улушини ошишига олиб келади. Шундай қилиб, республикамизда ташкил этилган ва режалаштирилган логистика марказларининг истеъмолчиларга транспорт хизматини курсатиш куйидагиларни бажарилишини таклиф этади:

  • - товар (юк)лар хусусиятларини хисобга олган холда уларни тегишли тарзда урам (упаковка) воситаларини танлаш;

  • - упаковкадаги юк пакетларига тегишли ёзувлар ва белгилар киритиш, яъни тамFалаш;

  • - махсус таралардан фойдаланишни кузда тутиш, уларга тегишли белгилаш ва кодларни киритиш, юк бирликларини шакллантириш, юкларни пакетлаштириш ва контейнерлаштириш;

  • -    самарали ташиш тури ва воситаларини танлаш;

  • - транспорт воситаларига юк ортиш ва тушириш ишларини бажаришда рационал технологияларга амал килиш;

  • - юк омбори ва терминалларда товарларни рационал жойлаштириш, уларни хисобга олиш ва захираларни шакллантириш;

  • -    замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш;

    - илмий-тадкикот ишлардан фойдаланган ^олда инновациялар яратиш ва амалиётга куллаш.

Замонавий логистик марказлар товар ва йўловчиларни манзилга етказиб беришда иштирок этувчи транспорт турларини сони бўйича юк ташиш тизими юнимодал(бир турли), мультимодал ва интермодал(кўп турли) транспортда ташиш куринишига эга булиши керак. Транспорт-логистик хизматларини кўрсатиш тузилмаси авваламбор, тузилманинг энг юқорисида интермодаль, кейин мультимодаль, ундан кейин юнимодаль регионалараро ташишлар, кейин вилоятлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташишлар, энг охирида эса алоҳида транспорт ташкилоти ҳисобланмайдиган корхоналар тасарруфидаги транспорт воситаларида бажариладиган юк ташишлар кузда тутилади. Ахолига логистика хизматини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш каналларини топиш, риск ва хатарларни камайтириш учун шартнома асосида ташкил этиш. Хизматлар ва уларни сотишдан тушган тушум, даромад ва ҳаражатларни хисобини юритиш ва самарали иш фаолиятини ташкил этиб олдиндан кўзда тутилган техник иқтисодий асослов буйича хўжалик фаолиятини самарали юритиш ва ривожлантиришдан иборат булади.

Хизмат курсатишда энг катта эътиборни хизмат курсатиш сифатини оширишга каратиш керак.

Интермодал ташишлар - бу халкаро алокалар масштабида бир канча транспорт турлари воситасида ва юкларни транспортни бир туридан бошқа турига юк эгасини иштирокисиз узатиш йўли билан етказиб бериш тизимидир. Милий иктисодиётимиздаги туб таркибий узгаришлар, янги савдо-сотик тизимининг шаклланиши ва тадбиркорлик субъектларининг ривожланиши натижасида яқин қўшни ва узоқ хориж мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларининг интеграллашувида шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда юкларни ташишда истеъмолчилар талаби йилдан-йилга ортиб бормокда.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Республикамизда замонавий транспорт-логистик хизматларининг ташкил этилиши ва шу билан биргаликда ушбу хизматларнинг миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириши, айнан транспорт-логистик инфратузилма масалалари билан боFликдир. Замонавий транспорт-логистик марказларда барпо этилаётган экспорт-импорт юкларини ташувчи транспорт мажмуалар, омборлар ва озик-овкат махсулотларини совуткичларда сақловчи терминалларни ташкил этилиши, биринчи навбатда, экспортга йўналтирилган корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга, иккинчидан, кичик бизнес субъектлари сонини ортиши ва шу билан биргаликда иқтисодиётимизни барча тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат килади.

Юқоридаги омилларга ўхшаш яна кўплаб сиёсий аҳвол, иқтисодий танглик ва мафкуравий узгаришлар, уруш ва форс - мажор холатлар, технологик ўзгаришлар ва глобаллашув ва интеграция жараёни, табиий офатлар хам потенциал талабнинг узгаришига уз таъсирини утказиши мумкин.

SWOT ТАҲЛИЛ

S Кучли томонлар

Илгари шу фаолият билан шугулланилган++ Бизнес учун жуда қулай худудда жойлашган+

Хизматга булган талабнинг мавжудлиги ++

Қисман зарурий техникаларнинг

мавжудлиги+

W Кучсиз томонлар

-Кучли брендга эга эмаслиги++

Кучли томонлар 6 та Кучсиз томонлар 2 та

S>W

++S 2 та

++W 1 та

++S>++W

О Имкониятлар

Чиқарилаётган Қарор ва Фармонларда ишлаб чиқаришга эътиборнинг ортиб бориши++

Хизмат турини кенгайтириш+ Корхона УзССП аъзоси эканлиги++

Т Тусиклар -

Кучли рақобатчиларнинг пайдо булиши+ -Истеъмол кобилятини номуайянлиги++

Имкониятлар  5

та Тусиклар 3 та

Q>T

++О 2 та ++Т 1 та ++O>++T

Корхона томонидан ички бозор эҳтиёжи ўрганилди. Натижада вилоятимиз шахар ва туманларида ушбу хизмат турига булган эхтиёжни юкори эканлиги аникланди. Лойиханинг 100 % кисми логистика хизмати билан боFлик эканлиги сабабли, хизматларни ташиш ва экспорт қилишда транспорт харажатларига эхтиёж сезилмайди. Шу сабабли лойиха тулалигича узини-узи қоплаши юқоридаги жадвал асосида кўрсатиб берилган. Лойиханинг кучли томонлари 6 тани, кучсиз томонлари 2 тани, Имкониятлари 5 тани, тусиклари эса 3 тани ташкил килиши лойиха долзарб эканлигини тасдиклайди.

Адабиётлар рўйхати:

“Автомобил транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.1998 йилдаги 674-I-сон .

“Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида юкларни ташиш қоидалари” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2014 йилдаги 213-сон.

“Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғриси”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2019 йилдаги 636-сон.

Б.А.Хўжаев . Автомобилларда юк ва пассажирларни ташиш асослари. Т.: “Ўзбекистон”, 2002 й.

технические науки, (5-6 (86)), 62-65.

"Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы Республикамизда ташкил этилган ва режалаштирилган логистика марказларининг истеъмолчиларга транспорт хизматини кўрсатиш ишини режалаштириш методикасини такомиллаштириш

  • "Автомобил транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.1998 йилдаги 674-I-сон.
  • "Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида юкларни ташиш қоидалари" тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2014 йилдаги 213-сон.
  • "Автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғриси"да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2019 йилдаги 636-сон.
  • Б.А.Хўжаев. Автомобилларда юк ва пассажирларни ташиш асослари. Т.: "Ўзбекистон", 2002 й.
  • А.В.Вельможин, В.А.Гудков, Л.Б.Миротин, А.В.Куликов. Грузовые автомобильные перевозки. М.: "Горячая линия", 2007 г.
  • EDN: TYIADY
  • Sarvar, I., & Zokirxon, M. (2021). ROAD TRANSPORTATION ACCIDENTS WITH PARTICIPATION PEDESTRIANS. Universum: технические науки, (5-6 (86)), 62-65.
Статья научная