Роль пункционной пункционной биопсии под контролем ультразвуковой исследования в диагностике лимфомы
Автор: Хасанов Дониёрбек Шухратбекович
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Диагностика
Статья в выпуске: 1-1 (17), 2023 года.
Бесплатный доступ
В данной статье описан результаты пункционной биопсии под контролем ультразвуковой исследования, каторой является высокоэффективным и безопасным методом получения материала для морфологического исследования в диагностике лимфомы. В результате пункционной биопсии с последующим морфологическим исследованием удалось установить диагноз лимфома у 86 (96,6%) пациентов.
Лимфома, лимфатический узел, ультразвуковой исследования, пункцион биопсия, морфологической исследования
Короткий адрес: https://sciup.org/14127474
IDR: 14127474
Текст научной статьи Роль пункционной пункционной биопсии под контролем ультразвуковой исследования в диагностике лимфомы
Мақсадли биопсия морфологик текшириш учун материал олишнинг муқобил усули ҳисобланади. Ингичка игна аспирацион пункцион биопсияси асосан цитологик текширув учун ўтказилади. Тўлиқ гистологик ва иммуногистохимиявий тадқиқотлар учун мос бўлган материални олиш учун ҳозирги вақтда трепанобиопсия кенг қўлланилмоқда, бу усул патологик тўқима устунини олиш имконини беради. Ушбу манипуляция КТ ва ултратовуш текшируви назоратида амалга оширилиши мумкин. КТ назоратида биопсиянинг камчиликлари бу радиация таъсири, ускуналар қимматлиги ва процедурани бажариш учун узоқ вақт кераклиги хисобланади. Ултратовуш текшируви остида биопсия деярли ҳеч қандай қарши кўрсатмага эга эмас, махаллий анестизия остида амбулатор шароитида амалга оширилади, жуда кам ҳолларда асоратларни келтириб чиқаради.
Ултратовуш лимфомаларда жуда информацион тадқиқот усули бўлиб, касалликнинг деярли тўлиқ тасвирини баҳолаш имконини беради, баъзи кўкрак ичи лимфа тугунлари ва медиастинал зарарланишларида визуализация қийнлиги бундан мустасно. Шунинг учун ултратовуш диагностикаси мутахассисида биопсия қилишдан олдин энг мақбул сохани танлаши имкони бўлади. Ултратовуш назорат остида трепанобиопсия кенг тарқалган усул бўлиб, ўсма жараёнининг турли локализациясида амалга оширилиши мумкин. Материални патологик ўзгарган юзаки ва чуқур ЛТ, қорин бўшлиғи органлари, қорин парда орти соха, кўкс оралиғи ва тос бўшлиғи аъзоларидан олиш мумкин. Юзаки патология биопсияси юқори частотали чизиқли датчик ёрдамида амалга оширилади, чуқур ретроперитонеал жойлашган патологик тўқмаларда паст частотали конвекс датчиги қўлланилади. Жараённинг хавфсизлиги игна ва нишон тўқимани аниқ визуализация қилиш билан боғлиқ бўлиб, бу соғ тўқималарга зарар етказмаслик имконини беради.
Трепанобиопсия махсус пистолет ва игналар тўплами ёрдамида амалга оширилади. Манипуляция учун игна диаметри биопсия олиниши керак бўлган объектига боғлиқ. Юзаки жойлашаган тўқима биопсияси кўпинча катта калибрли игналар (14 G) билан амалга оширилади, ингичка игналар (18 ёки 16 G) эса чуқур жойлашган тузилмаларни биопсия қилиш учун ишлатилади. Лимфомага шубҳа қилинган беморларда стандарт бўйича уч марта биопсия амалга оширилади, олинган материал гистологик текшириш учун формалиннинг буфер эритмасида қатирилади, бундан олдин цитологик текширув учун олинган материалдан суртма олинади.
Тадқиқот мақсади – лимфомалар цитологик ва гистологик диагностикасида ултратовуш назорати остида пункцион биопсия самарадорлигини баҳолаш.
Тадқиқот материаллари ва усуллари: Тадқиқот 2020-йилнинг январь ойидан 2022-йилнинг декабрь ойигача РИОРИАТМ Андижон филиалида лимфома хулосаси билан ултратовуш назорати остида 89 нафар бемор ўтказилган биопсия натижаларини ўрганишга асосланган. Ташхисни морфологик тасдиқлаш учун материал олишда беморлар ултратовуш назорати остида патологик учоқ энг юқори шубхали марказидан мақсадли мултифокал трепанобиопсияни ўтказилди (1-2-расм). Қуйидаги жадвалда биопсия олинган объектларнинг локализацияси ва беморлар сони бўйича тақсимланиши кўрсатилган. Агар техник имконият бўлиб, қарши кўрсатмлар бўлмаган холларда биопсия уч карра ўтказилди. Барча олинган материаллардан цитологик текширув учун суртма олиниб, буюм ойнасига тайёрланди. Тўқима материал кейинги гистологик ва иммуногистохимиявий текшириш учун 10% нейтрал формалин эритмасига фиксация қилинди.

1-расм. Қорин парда орти соха ЛТ конгуломератидан биопсияси УТТ кўриниши.
2-расм. Жигар хосиласи биопсияси УТТ кўриниши.
Жадвал.
Ултратовуш назорати остида пункцион биопсия ўтказилган сохалар локализацияси
Локализацияси |
Миқдори |
|
Абс. |
% |
|
Периферик ЛТ: |
50 |
56 |
бўйин, ўмров усти соха |
27 |
30,5 |
чов |
12 |
13,5 |
қўлтиқ ости |
10 |
11 |
парастерналь |
1 |
1 |
Кўкс оралиғи |
14 |
16 |
Қорин парда орти |
13 |
15 |
Кўкрак ол девори инфильтрати |
4 |
5 |
Жигар |
2 |
2 |
Суяк ўсмаси юмшоқ тўқима компаненти |
2 |
2 |
Кичик тос |
2 |
2 |
Сут бези |
1 |
1 |
Мояк |
1 |
1 |
Жами |
89 |
100 |
Натижалар. Ултратовуш текшируви остида ўтказилган мултифокал трепанобиопсия 86 нафар (96,6%) беморда ташхис қўйиш имконини берди. Периферик ЛТ биопсияси ўтказилган учта (3,4%) беморда морфологик ташхис қўйиш имкони бўлмади ва эксизион биопсияси ўтказишни талаб қилди. Ултратовуш текшируви остида бир мартали мақсадли мултифокал биопсия билан 84 (94,4%) беморда морфологик текширув учун этарли миқдордаги материал олинган. Периферик ЛТ биопсиясидан сўнг битта (1,1%) беморга иммуногистокимёвий текширув ўтказиш учун етарли материал йўқлиги сабабли қайта манипуляция зарур бўлди. Бир (1,1%) беморда 3 марта ўтказилган биопсиянинг барчаси самарасизлиги сабабли такрорий очиқ биопсиясидан сўнг ташхис қўйилган.
Пункцион биопсия ва морфологик текширувда сўнг беморларнинг 80 нафарида (93%) лимфома ташхиси тасдиқланди. 26 нафар (30%) беморга Ходжкин лимфомаси, қолган 54 тасида (63%) Ходжкин бўлмаган лимфомалар ташхиси қўйилган. 29 нафар (34%) беморда диффуз В-йирикҳужайрали лимфома тасдиқланган, шундан 7 (8%) медиастинал биопсиядан сўнг кўкс оралиғи соах лимфомаси, 11та (13%) фолликуляр лимфома, 5 (6%) маргинал соха лимфомаси, 3 (3,5%) Беркит лимфомаси, 2 (2%) анапластик йирик ҳужайрали лимфома, 1 (1%) сурункали лимфоцитар лейкемия. Морфологик текширув натижасида 6 нафар (7%) беморда лимфомадан бошқа ташхислар аниқланди: плазматситома, сут бези саратони метастази, сурункали носпецифик лимфаденит, бирламчи учоғи номаълум аденокарцинома метастази, невринома. Ўтказилган мултифокал трепанобиопсиялардан сўнг, беморларнинг ҳеч бирида асоратлар кузатилмади.
Муҳокама. Бугунги кунга келиб, ултратовуш текшируви остида лимфомаларнинг минимал инвазив диагностикасига бағишланган тадқиқотлар асосан ЛТ биопсиясига бағишланган. P. Loubeyre ЛТ пункцион биопсияси натижасида лимфоманинг гистологик туридан қатъи назар, 95% ҳолларда гистологик ташхис қўйиш мумкинлигини хулоса қилади. Фақатгина 5% ҳолларда такрорий биопсия ёки очиқ биопсия зарур бўлади. Бизнинг тадқиқотимизда ўтказилган барча биопсияларнинг ярмидан кўпи (56%) периферик ЛТ биопсиялари бўлиб, улардан 50 тадан 44 тасида (88%) лимфома ташхиси тасдиқланган ва унинг варианти аниқланган. 2% ҳолларда лимфома вариантини аниқлаш учун такрорий биопсия керак бўлди, 6% ида ЛТ эксизион биопсияси ўтказилди, бу кўрсаткич адабиёт маълумотларига мос келади.
Лимфомаларда ултратовуш текшируви остида кўкс оралиғи биопсия натижалари В. И. Казакевич тадқиқотларида хам келтирилган. Муаллифнинг сўзларига кўра, кўкс оралиги хажмли хосилалари билан 23 та бемордан 20 тасида (87%) лимфома ташхиси тасдиқланган. Бизнинг ишимизда лимфомага шубха хулосаси билан кўкс оралиғи биопсияси ўтказилган барча 14 (100%) беморларда лимфома вариантини аниқлашга муваффақ бўлинди, бу лимфома диагностикасида трепанобиопсиянинг юқори самарадорлигини кўрсатади.
Хулоса. Ҳозирги вақтда замонавий қўшимча морфологик усулларлар қўллаш орқали, оз миқдордаги материал билан хам лимфомаларни иммуноцитохимия, иммуногистохимия, цитофлюорометрия ва FISH- текширувлар билан ташхислаш мумкин бўлади. Ултратовуш текшируви остида пункцион биопсия лимфома диагностикасида тўлиқ морфологик текширув учун материал олишнинг юқори самарали ва хавфсиз усули ҳисобланади. Жараён амбулатор шароитида амалга оширилиши мумкин, бу тўғри ташхис қўйишни сезиларли даражада осонлаштиради ва тезлаштиради. Арзонлиги ва абсолют қарши кўрсатмалар йўқлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу усулни кенг қўллаш учун тавсия этиш мумкин.
АДАБИЁТЛАР:
Список литературы Роль пункционной пункционной биопсии под контролем ультразвуковой исследования в диагностике лимфомы
- Волченко Н.Н., Славнова Е.Н., Наумова Е.В. Роль проточной цитофлюориметрии в цитологической диагностике неходжкинских лимфом. Клиническая лабораторная диагностика. 2012; 8:42-47.
- Казакевич В.И., Митина Л.А., Беспалов П.Д., Степанов С.О., Вернюк М.А., Павлова О.А., Тюрина Н.Г., Червонцева А.М., Карпенко Е.Ю. Возможности ультразвукового исследования при органном поражении у больных с лимфогранулематозом и неходжкинскими лимфомами. Лучевая диагностика и терапия. 2013; 3(4):12-21.
- Степанов С.О., Бутенко А.В., Вашакмадзе Л.А., Волченко Н.Н., Лукин В.В. Применение интервенционной сонографии в диагностическом комплексе у больных с неопластической патологией поджелудочной железы. Российский онкологический журнал. 2007;1:15-19.
- de Kerviler E, Benet C, Brière J, de Bazelaire C. Image-guided needle biopsy for diagnosis and molecular biology in lymphomas. Best Pract Res Clin Haematol. 2012;25(1):29-39.
- Loubeyre P, McKee TA, Copercini M, Rosset A, Dietrich PY. Diagnostic precision of imageguided multisampling core needle biopsy of suspected lymphomas in a primary care hospital. Br J Cancer. 2009;100(11):1771-1776. doi:10.1038/sj.bjc.6605059
- Swerdlow S, Campo E, Harris N, Jaffe E, Pileri S, Stein H, et al. WHO Classification of tumours of haematopoietic and lymphoid tissues. 4th ed ed. Lyon: IARC; 2008.
- He Y, Ji X, Xie Y, He B, Xu X, Chen X. Clinical application of ultrasound-guided core needle biopsy with multiple punches in the diagnosis of lymphoma World J Surg Oncol. 2015;13:126. doi:10.1186/s12957-015-0537-2