Ўрта Аср Шарқ алломаларининг мусиқий қарашлари

Автор: Азимов Д.Ғ., Асадова С.Р.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11-1 (90), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Ўрта Осиё халқларининг бизгача етиб келган мусиқий-шеърий анъаналари, афсонавий қаҳрамонлари, Шарқ қомусий мутафаккирларининг илмий-тарбиявий асарлари, мусиқий жанрлари ҳақида маълумот берилган.

Мусиқа, созанда, санъат, афсона, қўшиқ, чолғу, оҳанг, куй, синкрет.

Короткий адрес: https://sciup.org/140261230

IDR: 140261230

Текст научной статьи Ўрта Аср Шарқ алломаларининг мусиқий қарашлари

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, ўзбек халқи ўзининг қадимий тарихини, қадриятларини ҳамда бобокалонларининг яратган асарларини ўрганишга кенг имкониятлар эшиги очилди, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бир қатор фестиваль ва кўриктанловларнинг ўтказилиши ўзбек халқининг мусиқа санъатига бўлган эътиборнинг кучайганлигидан далолат беради.

“Халқаро бахшичилик санъати” ва “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали, Самарқанд шаҳрида мунтазам ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестиваллари бунга мисол бўлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ, “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари”, Ю.Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини анъанавий тарзда ўтказилиши бугунги кунда етишиб келаётган ёш созанда ва хонандалар, яъни, санъат аҳлининг ниҳоллари учун очиб берилаётган кенг имкониятлардан биридир.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Xалқаро бахшичилик санъати» фестивалининг очилиш маросимида нутқ сўзлар экан, бугунги кунда бажаришимиз лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб:

“Хусусан, бахшичилик соҳасида шаклланган ижодий мактаблар, “устоз – шогирд” анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш, бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш, маданият ва санъат муассасалари қошида бахшичилик тўгараклари ташкил этиш, бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш, тўй-томошалар, турли байрам ва маданий тадбирларда уларнинг доимий иштирокини таъминлаш, шу йўналишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, бахшичилик санъатини кенг тарғиб этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш, фольклор асарларининг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш мақсадга мувофиқдир” деган эдилар.

Ҳақиқатдан ҳам ўтган давр мобайнидаги тарихга назар солар эканмиз, нафақат тиббиёт, архитектура, маданият соҳаларида эришилган ютуқларнинг кўплигига балки, халқ оғзаки ижодига ҳам катта эътибор қаратилганлигининг гувоҳи бўламиз. Мусиқа ва адабиёт инсон умрининг ажралмас бир қисми бўлиб, аждодларимиз асарларини мутолаа қилиш кўплаб мусиқий-шеърий ижод намуналари билан танишишга, уларни ўрганишга ёрдам беради. Жумладан, Абу Наср Форобий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвиш Али Чангий каби буюк алломаларнинг кўплаб рисолаларида созандалик санъати,  мусиқа илми тўғрисида адабиётларда кўплаб маълумотлар баён этилган.

Маълумки, Ўрта Осиё халқларининг мусиқа санъати ва шеърияти бир-биридан ажралмаган ҳолда (синкретик) юзага келган бўлиб, эрамизгача бўлган I минг йилликка тўғри келади. Бу эса ўз навбатида энг

қадимий оғзаки мусиқий-шеърий ижод намуналарида келтирилган қаҳрамонлик ва улар ҳақидаги халқ достонлари, қўшиқлар ва поэмалар мажмуи билан характерланади. Жумладан, Широқ, Рустам, Сиёвуш каби афсона ва қўшиқларни бунга ЎзДСМИ хабарлари — 2019/3(11) 61 мисол қилиб келтириш мумкин.

Шунингдек, асрлар давомида авлодданавлодга ўтиб келаётган “Авесто” китобида ҳам аждодларимизнинг ижтимоий ҳаёти, маънавий дунёси ҳақида кўплаб маълумотлар берилган. Ушбу тарихий асарнинг мазмун-моҳиятида яккахудолик, инсонпарварлик, меҳр-шафқат, меҳнадсеварлик, юртпарварлик ғоялари тараннум этилган бўлиб, ёш авлоднинг маънавиятини тарбиялашда, яратувчанлик ва бунёдкорлигини шакллантиришда хизмат қилувчи энг муҳим манбалардан бири десак, муболаға бўлмайди. Филология фанлари доктори, профессор Қ.Содиқовнинг “Шарқ классик филологияси” деб номланган илк тўпламида маросимларда ижро этиладиган қўшиқлар ҳақида қуйидагича маълумотлар келтирилган. “Мовароуннаҳр ва Хуросондаги исломгача бўлган динлар қаторида Кушон (I – IV асрлар) ва Эфталитлар (V – VI аср ўрталари) давлатлари даврида четдан кириб келганбудда ва христиан динлари мусиқа билан бевосита боғлиқ бўлса-да, аммо ватани Хоразм ҳисобланган.

Муқаддас китобнинг энг қадимий қисмларидан “Ясна” аталмиш 17-боби “Готлар”– “Гимнлар” деб номланган. Улар турли маросимларда ижро этиладиган қўшиқларни ўз ичига олади. Қўшиқларни ижро этиш, дуоларни ўқиш, ибодат давомида овозни идора этиш ва ижронинг таъсир кучини ошириш йўллари Зардушт мисолида кўрсатилади. Масалан, “Заратуштра (Зардушт) бола туғилган заҳоти шеърий дуоларни тўрт марта тўхтаб-тўхтаб, ҳар гал овозини баландроқ кўтариб ўқиган”. [1.–Б.41] Шуниси диққатга сазоворки, “Авесто”нинг ўзи ҳам, унинг шарҳлари (Зенд) ҳам милоднинг VI асригача тўлалигича оғзаки сақланиб келинган. Жумладан, “Авесто” нинг “Готлари” мусиқа жўрлигида ижро этилиб, дуолар ўз вақтида лозим мутаносиблик (гармония) билан ва муайян пардаларда (регистр), овозларнинг зарур оҳанглари ва пардаларни тўла сақлаган ҳолда куйланиши талаб қилинган” [2.–Б.15].

Шу ҳолда авлодданавлодга оғзаки ўтиб келган. Уларнинг муайян овоз оҳангларига эга эканлиги, яъни “қўшиқоналиги” кўп асрлар жараёнида оғзаки сақланиб қолишига ўзига хос кафолат бўлиб хизмат қилди [3.–Б.36] ва бу оҳанглар асрлар оша яшаб келди”. Турк хоқонлиги (IV – IX асрлар) даврида туркий ҳамда маҳаллий шарқий эроний халқлар аралашуви натижасида туркийлар мусиқий ҳаётининг айрим элементларини ўзлаштириш жараёнлари юз берган.

Жумладан, туркий халқларнинг кўплаб эпик ривоятлари Ўрта Осиё халқлари эпосларининг шаклланишига таъсир кўрсатган. Эҳтимол, туркий

қўшиқ-ўзанлардан ўзбек бахшилари қўшиқчилик – поэтик ижодда уларнинг таъсирчан усулларини ўзлаштириб олган бўлишлари мумкин, бу ўзбек фольклорининг хилма-хиллигида, унинг мелодик, соз-оҳангдорлик, айниқса, ритмик оҳангдорлигининг бойлигида кўзга ташланади. VII – VIII асрларда маҳаллий мусиқий-поэтик анъаналар муҳимлашади, оғзаки анъанадаги халқ ҳамда профессионал мусиқа шакллари юзага келади. Барбад (VI – VII) ижоди худди шу даврларга тўғри келади.

У Ўрта Осиёнинг дастлабки бастакорларидан бири бўлиб, унинг номи ҳаётлигидаёқ афсонага айланиб кетган эди. У ўзида қўшиқчи, мусиқага ҳамда юқори бадииятга эга бўлган асарлар муаллифи каби хислатларини мужассамлаштирган эди. Барбад ижоди ҳамда ижрочилик маҳорати шу даражада етук эдики, уни “Ўрта Осиё булбули” деб улуғланган. Эҳтимол, шу сабаб бўлган бўлса керак, ҳар қандай ҳукмдор ўз саройида Барбаднинг ташрифидан мамнун бўлган. У Эрон шоҳи Хусрав II Парвиз саройида энг кўп муддат хизмат қилган. Етук ижодий ва ижрочилик қобилиятига эга бўлган мусиқачи Барбад санъати Яқин ва Ўрта Шарқда жуда машҳур бўлган. Унинг фаолияти Дақиқий ва Фирдавсий, Низомий ва Алишер Навоий томонидан ниҳоятда самимий ва лирик оҳангларда куйланган.

Барбаднинг бадиҳагўй санъаткорлиги, айниқса, Низомийнинг “Хусрав ва Ширин” достонида қисман бўлса-да маълумотлар берилган [4.– С.7]. Сомонийлар ҳукмронлиги даврида (IX – X асрлар) хўжалик ва маданий ривожи асосида ҳукмдорлар саройида адабиёт ҳамда мусиқа санъати ривож топади. Сарой шоирлари ва мусиқачилари ижодида ҳукмдорни улуғловчи қасида, кенг тарқалади. Унинг кириш қисми (насиб) бўлиб, мусиқий чолғу билан, аммо алоҳида хос кечаларда мустақил равишда ҳам ижро этилган. Кейинчалик мустақил ва машҳур жанрга айланган мусиқий-шеърий санъатнинг гўзал шакли – ғазал келиб чиқишига кўра насибга, яъни, лирик муқаддимага боғланади. У даврда ғазални ижро этувчи мусиқачи “мутриб” дейилган. Мадҳ характеридаги мусиқий-поэтик асарлар билан бирга илғор ижтимоий қараш ва кайфиятларни акс эттирувчи қўшиқлар ҳам яратилган. Ўрта Осиё халқлари ҳаётида мусиқанинг беқиёс ўрни ва аҳамиятини мусиқа фанига асос қўйган Шарқ қомусий мутафаккирлари чуқур англаб етишган.

Шахсий ва жамоавий ижоднинг ўрни, таъсири, поэзия ва мусиқанинг бир-бири билан табиий омухталашиш жараёнларига оид муаммоларни дастлаб ҳар томонлама ишлаб чиққан олимлар Абу Наср Форобий (837950) ва Абу Али ибн Синолар (980-1037) эди. Шу жумладан, мусиқа оғзаки касбий ижод масалалари “Шарқ мусиқа назариясига оид бирмунча жиддий асарлар яратган Форобий илмий меросида муҳим ўрин тутади. Унинг асарлари орасида “Китоб фи ихсо ал-ийцоъ” (“Ритмлар туркумлари хацида китоб”), “Китоб фин накра музофа илал-ийкоъ” (“Ритм билан боFланган оханглар хацидаги китоб”) алохида урин тутади. Мусиций-ижодий жараён “Китоб ул-мусица алкабир” (“Мусика хацида катта китоб”), “Калом фи-л мусиқий” (“Мусиқа ҳақида ўйлар”), фундаментал тадқиқот “Китоб фи ихсо ал-улум ва ат-таъриф” (“Илмларнинг келиб чициши ва таснифи”) асарларида бош муаммо сифатида урганилган.

Форобий мусицани уч турга ажратади: лаззат етказадиган, хис-хаяжон ифодаловчи ва тасаввур уЙFотувчи. Айни пайтда Форобий “уч хусусиятнинг барчасига эга бўлган мусиқа, шубҳасиз, нисбатан етук булади. Бундай мусица фацат вокал булиши мумкин”, деган эди.

Интервалларнинг жойлашиши, ҳар бир оҳангнинг ўзига хос жаранги билан ажралиб туради. Бири соф мажор, иккинчиси соф минор, учинчиси “минорга яқинлашгандек”, аммо яна бир куй борки, унда мажор ва минор ажратиб бўлмайди. Назаримда, Алишер Навоийнинг беш достони худди ана шундай жаранглайди” [9.–С.284]. Машҳур мусиқашунос олим фаразлари, сузсиз, асоссиз эмас, зеро, буюк шоирнинг поэтик меросидаги мусиқийлик, унинг мусиқий ижод моҳияти ҳақидаги тушунчалари ўз давридаги мусиқа чолғулари ва мусиқа амалиёти ҳақидаги эслатмалар доирасидан жуда узоцларга чициб кетган.

Алишер Навоий мусиций ижодга чуцур илмий-бадиий тавсиф беради. Халқ ҳамда оғзаки профессионал ижод муаммолари шоирни, айниқса, умрининг сўнгги пайтларида кўпроқ қизиқтирган. Бу борада “Мажолис ун-нафоис” (1491й), “Мезон ул-авзон” (1402 йилдан сунг), “^олати Пахлавон Мухаммад” (1493 йилдан сунг), “Махбуб ул-цулуб” (1500-1501) ва бошца фундаментал асарларда маълумотлар мавжуд. Шарц фанининг буюк икки арбоби: Форобий ва Ибн Сино каби Алишер Навоий ҳам мусиқани чолғу ва ашулага бўлади, табиийки, бунда устунликни кейингисига беради, зеро, у сўз ва мусиқий фикрни синтезлаштирган ҳолда, янада таъсирлироқ кучга эга бўлади. Мусиқа назарияси ва тарихидан, бастакорлар санъатидан яхши хабардор бўлган ҳамда ўзининг вокал (нацши) чолFу ва (пешравлар) асарларини яратган.

Алишер Навоий ўз поэтик ижодида мусиқий ижод таъсирини сезмаслиги мумкин эмас эди. Мусиқий ижоднинг нисбатан мураккаб муаммоларини ҳал қилишга уринган йирик олимлардан яна бири Мавлоно Нажмиддин Кавкаби Бухорий (1532 йилда ўлдирилган) эди. Кўп қиррали истеъдод эгаси сифатида у шоир ва олим, созанда, ижрочи ва бастакор бўлиб танилди. Фаннинг кўп тармоқларини қамраб олган илмий ишлари орасида унинг мусиқа назарияси, ритмика ва қофияга оид тадқиқотлари ҳам мавжуд. Айниқса, унинг Бухоро мақомлари асосида мусиқа ва сўз уйғунлиги ҳақидаги тадқиқоти алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу кўп йиллик илмий изланишлар натижада унинг “Мусиқа ҳақида рисола”,

“Куйларининг турлари”

[10.–С.63]

сингари асарлари яратилди. Ўрта

асрлардаги мусиқий рисолаларда мусиқий ритм икки қисмга, яъни чолғу ҳамда ашулага бўлиб ўрганилган бўлиб, унинг таълимоти шеърият олами билан узвий боғланган ҳолда олиб борилган.

Ёшларимизнинг маънавияти қанчалар етук, ҳар томонлама гўзал бўлса, келажаги буюк юртимиз ҳам кўркам ва ўзга мамлакатлар олдида ўз таровати, санъати билан шу қадар ҳурмат-эътиборга эга бўлади. Ўтган давр мобайнида Шарқ мутафаккирлари томонидан илгари сурилган қарашлар, ғоялар нафақат ёшларнинг онги ва қалбига маънавий озуқа беради, балки, уларнинг маънавий-ахлоқий оламини тарбиялайди, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган қизиқишларини оширади.

Шунингдек, Шарқ мутафаккирларининг ижодий фаолиятидаги таълим-тарбияга оид ёндашувларни, қарашларни ёш авлоднинг онгига сингдириш усуллари ва воситаларини билиш ҳамда тўғри фойдаланиш зарур. Шунда биз максадимизга еришамиз ва бой меъросимиздан унумли фойдалана оламиз.

Адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Маҳмудов Т. Авесто ҳақида. –Тошкент: Шарқ, 2001. -425 б.

  • 2.    Қодиров М. Дин. Авесто ижрочилик. –Тошкент: Нафосат, 1993.

  • 3.    Низомов А. Суфизм в контексте музыкальной культуры народов Центральной Азии. Душанбе, 2000. -296 б.

  • 4.    Гофурбеков Т.Б. Творческие ресурсы национальной мелодии и их прельомление в узбекской советской музыке. – Тошкент: Фан, 1987. -86 б.

  • 5.    Хайруллаев М.М. Мировоззрение Фараби и его значение в истории философии. –Тошкент: Фан, 1967. -100 б.

  • 6.    Фараби. Трактат о музыке. //Курьер ЮНЕСКО, 1973. №6. -46 б.

  • 7.    Ибн Сино. Свод науки о музыке. пер. А.В.Сагдеева. Музыкальная эстетика стран Востока. –Москва: 1967. -126 б.

  • 8.    Алишер Навоий. Асарлар: XV томлик. IX том. Тошкент: Бадиий адабиёт, 1965. -296 б.

  • 9.    Конрад Н.И.Запад и Восток. –Москва: Восточной литературы, 1972. -308 б.

  • 10.    Соломонова Т.Е. Вопросы ритма в узбекском песенном наследии. – Тошкент: Фан, 1978. -97 б.

  • 11.    M.S. Мuxiddinova “Мактабгача таълим ташкилотларида ахборот-компьютер технологияларини мусиқа тарбияси воситаси сифатида қўллашнинг хусусиятлари” 2020 yil

  • 12.    Sh.R.Мahkamova “Имконияти чекланган болалар ва хар томонлама етук авлодни тарбиялашда мусиқанинг ўрни” 2020

  • 13.    Mahkamova Sh.R. Таълим жараёнида ўқувчи ва талабалар билимини баҳолаш усуллари ва методикаси // "Экономика и социум" №11(90) 2021//

    "Экономика и социум" №11(90) 2021

Список литературы Ўрта Аср Шарқ алломаларининг мусиқий қарашлари

  • Маҳмудов Т. Авесто ҳақида. –Тошкент: Шарқ, 2001. -425 б.
  • Қодиров М. Дин. Авесто ижрочилик. –Тошкент: Нафосат, 1993.
  • Низомов А. Суфизм в контексте музыкальной культуры народов Центральной Азии. Душанбе, 2000. -296 б.
  • Гофурбеков Т.Б. Творческие ресурсы национальной мелодии и их прельомление в узбекской советской музыке. – Тошкент: Фан, 1987. -86 б.
  • Хайруллаев М.М. Мировоззрение Фараби и его значение в истории философии. –Тошкент: Фан, 1967. -100 б.
  • Фараби. Трактат о музыке. //Курьер ЮНЕСКО, 1973. №6. -46 б.
  • Ибн Сино. Свод науки о музыке. пер. А.В.Сагдеева. Музыкальная эстетика стран Востока. –Москва: 1967. -126 б.
  • Алишер Навоий. Асарлар: XV томлик. IX том. Тошкент: Бадиий адабиёт, 1965. -296 б.
  • Конрад Н.И.Запад и Восток. –Москва: Восточной литературы, 1972. -308 б.
  • Соломонова Т.Е. Вопросы ритма в узбекском песенном наследии. – Тошкент: Фан, 1978. -97 б.
  • M.S. Мuxiddinova “Мактабгача таълим ташкилотларида ахборот- компьютер технологияларини мусиқа тарбияси воситаси сифатида қўллашнинг хусусиятлари” 2020 yil
  • Sh.R.Мahkamova “Имконияти чекланган болалар ва хар томонлама етук авлодни тарбиялашда мусиқанинг ўрни” 2020
  • Mahkamova Sh.R. Таълим жараёнида ўқувчи ва талабалар билимини баҳолаш усуллари ва методикаси // "Экономика и социум" №11(90) 2021//
Еще
Статья научная