Rule of law in historical development
Автор: Юсупов Р.М., Юсупова У.К.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-1 (79), 2020 года.
Бесплатный доступ
Мақолада, тарихий тараққиёт даврлардаги меъёрий конунларни давлат тараққиётига қаратилгани, ўз даврининг буюк қомусий олимларни қарашлари ва уларнинг буюк асарларида жаммият тараққиёти ривожи ёритилганлиги алохида ўрин эгаллайди.
Короткий адрес: https://sciup.org/140258014
IDR: 140258014
Текст научной статьи Rule of law in historical development
Жамият моддий дунёнинг таркибий қисми бўлиб, кишилар хаётий фаолиятларининг мажмуидир. Шунингдек, кишилик жамияти тарихий тараққиётнинг муайян босқичда жамиятни вужудга келтирган ва ўз қонуниятларини яратган, қонунлари доирасида эхтиёжларини таъминлаган.
Маълумки бу борада Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида (7 феврал 2017 йил) мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий хаётни, давлат ва жамият курилишининг барча сохаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда аҳоли иштирокини таъминлашнинг асосий йуналишлари асосида ишлаб чикилган.
Биринчидан, давлат ва жамият курилиш тизимини такомиллаштириш, мамлакатни модернизациялаш ва демократик ислохотларни чуқурлаштиришда Олий мажлис ва сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, давлат бошкаруви тизимини ислох килиш, жамоатчилик назорати институтини кучайтириш.
Иккинчидан, конун устуворлигини таъминлаш ва суд-хукук тизимини янада ислоҳ қилиш, суд хокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш, судларни мавқейини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли химоя килинишини кафолатллаш.
Учинчидан, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш. Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётимизда юқори ўсиш суратларни сақлаб қолиш. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи сохаларни модернизация ва фаол диверсификация қилиш, Хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш, Қишлоқ хўжалигида таркибий узгаришларни амалга ошириш.Туризим сохасини ривожлантириш.
Туртинчидан, ижтимоий сохани ривожлантириш. Мухандислик-комуникация инфротузилмаси ва ахолига кулай уй-жой курилишини ривожлантиш. Ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш. Ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш. Таълим ва фан сохасини ривожантириш. Ёшлага доир давлат сиёсатини такомиллаштириш.
Бешинчидан, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш. Пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва конистркутив ташки сиёсатни амалга ошириш[1.7-11].
Бу ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва хаётга тадбиқ этилиши, ўзбек халқнинг давлатчилк тараққиётининг қонунчилиги даражасини ифодалайди. Қонунчиликнинг манбаларини, қомусий олимлар томонидан батафсил ўрганилганлиги, фуқароларнинг хуқуқий онгини янада юксалтириб, калк хокимиятчилигини бойитиб борган.
Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри” асарида, ўз даврининг донишманди Афлотун қонунлари моҳиятини қуйидагича айтганидек, агар соҳиби қонун оддий одамлар каби жохил бўлса, у одамларга наф келтирадиган конунни жорий этолмайди.
Афлотун қонунларга риоя қилишда тарбия ва машғулотлар катта аҳамиятга эга эканлигини, ўзи қонунни менсимайдиган ва шу билан бирга кули остидагиларни кам шунга ундайдиганлар уз хатти-каракатлари ила катта тартибсизликлар келтириб чиқаришини, қонунларнинг моҳияти ва афзалликларини халққа мантиқ ўқитиш ва ўргатиш орқали тушинтришни айтади.
Халк конунларга эхтиёж сезиши ва уларни чукур урганиши зарур, чунки улар кейинчалик халқнинг ўзига фойда келтирадилар. Акс ҳолда қонунда қўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Афлотун мисол келтириб, гўдак боланинг ҳунар ўрганишга зўр иштиёқи борлиги туфайли у ўйин орасида эшик ва уйларнинг қандай ясалишини ўрганиб олишини ва кейинчалик шу ҳунарни эгаллаб олишини, бу қобилиятнинг фойдаси тегишини айтади.
Афлотун айтадики, соҳиби қонун томонидан оғир ишлар ва машаққатли меҳнат билан боғлиқ бўлган матонат талаб қилиниши энг яхши адолатдир, чунки унинг пировардида қулайлик ва хайирли ишлар келади, бу ҳолат худди аччик, аммо соFликка яхши таъсир этувчи дори ичишга ухшайди.
Афлотун, инсон табиий хислатларга эга-булар ундаги хулк-атвор ва хатти-харакатларга сабаб буладилар, деб тушунтиради. Сохиби конун бу хислатларни назарда тутиши, уларни тузатиши, шу хислатларни тузатувчи конунлар чикариши керак, чунки бу билан сохиби конун фукаронинг хулк-атворини хам тузатади...
Афлотун турли қонунларнинг вужудга келиши, йўқолиши ва янгиланиши фақат унинг замонасигина тааллуқли бир янгилик эмаслигини тушинтиришдан бошлайди. Зотан қадим замонларда ҳам шундай бўлган ва келгусида ҳам шундай бўлади. Афлотун, қонунларнинг бекор қилиниши ва йуколишига икки сабаб бор, деб хисоблайди. Биринчиси-уларнинг амалда кулланиши муддатининг чузилиб кетиши булса, иккинчиси-дунёда хамма халқлар учун ҳалокатли тўфон, вабо касалликги каби оммавий фалокатларнинг руй бериши окибатидир деб такидлайди[2.17-26].
Маълумки қадимги Турон заминида қонунчилик маданияти масаласида тухталадиган булсак, конунчилик милоддан аввалги 3-4 минг йилликлардаёк шакилланган. Турон замини қонунчилик тарихига бой бўлиб, бу заминда энг кадимги конунларнинг намуналари, диний-хукукий таълимотлари, мактаблари ва оқимлари пайдо бўлган. Бизнинг аждодларимиз маънавияти диний ва дунёвий қарашларининг уйғунлиги асосида шаклланган. Қонунга, давлат ва сиёсатга эътибор Марказий Осиё халқларида қадим замонлардан юксак булган.
Марказий Осиё халқларининг қадимги қонунчилик маданиятини ўрганишда дунё қонуншунос олимлари томонидан тан олинган манба “Авесто” китобида диний, дунёвий, ахлокий конун-коидалар билан бирга жиноят ва жазо каби масалаларга оид қонунлар ҳам битилган. Ушбу қонунчилик манбасида оиланинг поклиги, оилада бола тарбияси, оилавий турмушнинг мустаҳкамлиги ва муқаддаслиги масалалари атрофлича таъкидланган.
Ислом динининг Марказий Осиёга кириб келиши билан Самарқандда, Тошкент, Марғилон, Бухоро каби шаҳарларда фикҳ илми ғоят ривожланиб, Мовароуннаҳр фикҳшунослари “Қуръони карим” ҳамда “Хадис” хукумлари ва қоидаларига асосланган холда шариатни ривожлантирадиган қонунлар тизимини янада мукаммаллаштиришдилар.
Бу ўлкада қонунчилик маданиятини ривожлантирган мухим манбалардан яна бири “Темур тузуклари”дир. Темур тузукларида давлатни конун-коидалар билан идора этиш санъати акс эттирилган. Биринчи навбатда давлатни дин ва шариат қонунлари билан, жамиятни эса 12 табақа ва тоифага булиб идора килиш усули билан бошкарилган. Улар: 1) сайидлар, уламо ва шайхлар; 2) билимдон кишилар; 3) дуогўй тақводорлар; 4) амирлар, сарҳанглар, сипоҳсолорлар; 5) сипоҳ билан раият; 6) доно ва ишончли кишилар; 7) вазирлар, саркотиб ва девон битикчилари; 8) ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандислар; 9) муҳаддислар (ҳадис олимлари ва ровийлар); 10) сўфийлар ва орифлар; 11) ҳунар ва санъат аҳли; 12) сайёҳ ва тижорат аҳилларидан иборат бўлган[3.33, 79, 135].
Ўз
даврининг етук жамиятшунос олимларининг жамиятни юксалтириш борасидаги ғояларидан кўп далиллар келтиришимиз мумкин. Албатта даврий нуқтайи назардан ёндашиладиган бўлса, ўз даврининг қонунларини кучини йўқалишига сабаб инсоният олмининг хохиш истаклари ва дунё қарашини ўсиб бориши мухим ўрин эгаллайди. Бу борада жамиятда қонуннинг устуворлигини мустаҳкамланиши, фуқароларнинг қонунга риоя этишлари алохида ахамият касиб этадилар. Бу хуқуқий билим ва қонунга асосланган аҳлоқий меъёрларга киради. Етарлича хуқуқий маданиятга эга бўлган инсон қонун устуворлигини таъминлашда фаол бўлади. Чунки инсон ижтимоий тараққиётнинг асосий омили, дунёдаги энг олий мавжудот ва чексиз коинотнинг беба^о тожидир.
Умуман олганда қонун ва ўз даври учун яратилган қонунчилик маданиятига амал қилиб яшаш баркамол авлод келажагини ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш муваффақиятини таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дасткрини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола.-Т.: “Маънавият”, 2017. 7, 11 бет.
-
2 .Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри.-Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 17-26 бет.
-
3 .Сагдуллаев А., Алимов Б.,Мавлонов У.,Норқулов Н.Ўзбекистон тарихи: Давлат ва жамият тараққиёти.-Т.: “Академия”,2000. 33, 79, 135-бет.
"Экономика и социум" №12(79) 2020
Список литературы Rule of law in historical development
- 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дасткрини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола.-Т.: "Маънавият", 2017. 7, 11 бет.
- Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри.-Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 17-26 бет.
- Сагдуллаев А., Алимов Б.,Мавлонов У.,Норқулов Н.Ўзбекистон тарихи: Давлат ва жамият тараққиёти.-Т.: "Академия",2000. 33, 79, 135-бет.